Farog’at Kamol. She’rlar

033     27 март — шоира Фароғат Камол таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз!

Бу шоиранинг шеърларида тунги ёмғирлар шивири, олислаб кетаётган болалик турналарининг ноласи, баҳор набадаси силкитиб турган пардалар ортидаги юракнинг гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай турган сирли манзаралари яширин. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. I qism

01     Ўзингиздан қолар гап йўқ, сўнг вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўнгина гапларини ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайган. Қарангки, буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам кўпайгандан кўпайди! Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари битган маза-матрасиз шеърларни хориждан ўғирланган куйларга солиб, компьютер дастурлари ёрдамида сайқаллаб, чунон “куйлай” бошладиларки, тезда FM тўлқинларини забт этиб, қўл телефон “чип”ларини тўлдирдилар. Davomini o'qish

Faxriyor. Yangi she’rlar

033     Фахриёр дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳиятларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ — мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Mutolaa ezgulikka boshlaydi

077     Бу адибларни ўқиб, завқ оласиз, адабиётнинг соф, чинакам вазифасини теран англайсиз, ҳаётни, жамиятни, ўзингизни ўрганасиз. Булар бир илм. Бу илмни ўрганган сайин кўнглингиз юксалиб боради, ақлингиз теранлашади, инсоннинг моҳияти ва вазифасини кўпроқ англайсиз. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Badialar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar

07      …Қишнинг ўртасида баҳорни соғинаман. Ва яна қалдирғочларниям. Юрагим орзиқишда онам авайлаган қизғалдоқлардай титрайди. Келажак баҳорнинг қадамларига ишонаман. Унинг осмонида чарх уражак қалдирғочларнинг қанотидаги Ҳақ битган меҳру-муҳаббат, ризқу-насибага ҳам… Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. She’rlar.

077Шоир Нодир Жонузоқни 40 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!

     Шоир ким? Шеър нима учун ёзилади? Ҳақиқий шеър қандай бўлиши лозим? Бу саволларга ўтган йиллар мобайнида кўп жавоб излаганман. Ҳар гал жавоб топгандай бўламан-у, бироз ўтиб, фикримдан қониқмайман. Ўйлаб қарасам, шеър ёзаман дея, сўзларни кўп увол қилибман — гуноҳидан қўрқаман энди. Ҳарҳолда, шеър ёзиш шунчаки эрмак ҳам, панд-насиҳат ёки тарғибот қуроли ҳам эмас. Ижод – шоирнинг ўзига ҳам бўйсунмайдиган фавқулодда зиддиятли жараён. Бу ҳолат осмону-фалакка ўрлаётган қуюнга ўхшайди: шоирни бир лаҳза юксакка олиб чиқиб, у бехабар бўлган уфқларни кўрсатади (Нодир Жонузоқнинг «Ўзим ҳақимда» бадиасидан). Davomini o'qish

Erkin A’zam . Jannat o’zi qaydadir? yoxud Jiydalidan chiqqan Jo’raqul

045     Тўғрисини айтадиган бўлсам: ҳозир менинг ул Бойсуним қолмаган. Биларсиз, шу кунларда кўпроқ кинога сценарийлар ёзяпман. Режиссёрлар мен тасвирлаган жойларни, одамларни ҳозирги Бойсундан тополмай овора. Кўп нарса ўзгариб кетган. Она тупроғимнинг менинг юрагимдаги, хотираларимдаги файзу таровати бошқача эди-да!.. Шоир дўстим айтганидай, “Қаерларга кетдинг, Бойсунжон!” дея “оҳ” чекиб юрибман…(Эркин Аъзам билан суҳбатдан) Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Lirik qahramonga xat

055     Гулчеҳранинг шеърларини гапириб бериш мушкул: сўзлар худди муҳрлаб, қулфлаб қўйилганга ўхшайди. Хаёлий Ишққа мафтун лирик қаҳрамонни табиийки, Ёлғизлик дарди ўртайди. Дард туганмас ғамга айланади. Ҳамма вақт ҳам ғам чекиб яшаш мумкин эмас. Бунинг ҳеч иложи йўқ. Davomini o'qish