Инсон дунёга келгач эшитиши лозим бўлган ўша табаррук сўз нима, ким ҳақида бўлиши керак? Балки «она»дир? Балки «ота»? Ёки «нон»микин? Йўқ, «Барчиннинг сочини силаб, эсон-омонлик тилаб, тасалли бериб сўзларини авайлаб териб турган Алпомиш ёрига бошқа сўзни айтади… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Sarvarbek To’raev. Ikki hikoya
Ўшанда ҳам нопармон тонглар худди шундай отарди ва миллиардлаб йиллардан буён зиё сочиб турган ва дунё зулматларини, қораликларини яширинишига хизмат қилиб келаётган бобо қуёш ўшанда ҳам нуроний шарқдан чиқиб келарди. Ўшанда ҳам минг йилликлар оша доимо ғафлат домига тушиб юрадиган одамзотга тонг отганлигини ўз қичқириғи билан билдирадиган хўрозлар овози баланд тоғлар пинжига тиқилган овулни тутарди. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
Асл шеърнинг умрбоқийлиги шундаки, у шоир ўлимидан кейин ҳам яшайверади. Уни ўқиган ҳар бири киши шеърнинг, демак шоирнинг ҳам умрига нафас қўшади. Ҳар гал беназир шоир Матназар Абдулҳаким шеърлари ўқиётганимда шу ҳақда ўйлайман. Бугун сизга унинг шеърларини ва энг қимматлиси, шоирнинг ўзи ўқиган шеърларини тақдим этар эканман, бир неча дақиқа Матназар Абдулҳакимни ёнингизда нафас олаётганини ҳис этишингизни жуда-жуда истадим. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Sayyod. Hikoya
Бундан салкам бир йилча аввал Рафиқ Сайдуллонинг шеърларини сайтда эълон қилган эдим. Унинг шеърлари кўпчиликка маҳқул келганидан мамнун бўлдим. Кейинчалик эса саҳифаларимизда унинг турк ва озарбайжон шеъриятидан (Нозим Ҳикмат, Воқиф Самадўғли,Ешим Ағаоғлу шеърларидан) қилган таржималарини бирин-кетин саҳифаларимизда қўйдик. Улар ҳам яхши баҳо олди. Бугун эса ёш ижодкорнинг бир ҳикоясини (бошқа ҳикоялари сайт жамҳармасида ўз навбатини кутиб турибди) сизга тақдим этар эканмиз, бу ҳикоя ҳали Рафиқнинг изланишлари эканини таъкидлашни истардик. Изланиш эса ижоднинг юксакка кўтарадиган қанотларидан биридир. Davomini o'qish
Bahodir Karim. Dunyo olimlari nigohi.“Abdulla Qodiriy va germenevtik tafakkur” kitobidan
10 апрел — Адабиётимизнинг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун
Текис саҳрода тоғ ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганидек, генетик нуқтаи назардан қараганда, ўзбек романи ҳам мавжуд мумтоз эпик тафаккурнинг янгича шароит берган маҳсулидир. Бир қанча бошқа эътирофлар ва мулоҳазалар бошқа қардош миллат ёзувчилари томонидан ҳам айтилган. Бундаги адиб новаторлигини, устозлигини улуғловчи фикрлар ўзбек адабиётшунослигида мавжуд қарашларга жуда ҳамоҳангдир. Шу боис, айнан қодирийшуносликка оид ўзгача талқинларни кузатиш ниятида хориж олимлари томонидан битилган манбаларни имкон қадар бир сидра кўздан кечирамиз. Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy: Iymonim tazyiqi ostida so’zlayman
10 апрел — Адабиётимизнинг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун
…Сўзим охирида адил судлардан сўрайман, гарчи мен турлик бўҳтон, шахсият ва сохталар билан, ҳам англашилмовчиликлар орқасида иккинчи оқланмайдурғон бўлиб қораландим. Лоақал уларнинг, қораловчи қора кўзларнинг кўнгли учун бўлса ҳам менга энг олий бўлғон жазони бера кўрингиз. Кўнглида шамси ғубороти, тескаричилик мақсади бўлмағон содда, гўл виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. Адил судлардан мен шуни кутаман ва шуни сўрайман». Davomini o'qish
Samarqand. Amir Temur maqbarasi & Bibixonim (Amir Temur) jome’ masjidi. Video.

Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни тўқсон бир филга юклаб олиб келтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой муқарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар…. Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. IV qism
Шоядки юқоридаги мулоҳазларимиз сабаб шулардан айримлари ҳар нени ҳам шеърга солиб бўлмаслигию ёзилган ҳар нени эълон қилавериш маъқул эмаслигини оз-моз англаса, шеърият муқаддас даргоҳ эканию тилдан фойдаланиш масъулиятини чинакамига ҳис этса… Davomini o'qish
Shafoat Rahmatullo Termiziy. Vatan haqida monolog & Eshqobil Shukur. O’z yurtiga o’xshagan shoir
Қадим-қадимдан Сурхон заминида “Алпомиш»ни куйлаб ўтган юзлаб бахшиларнинг руҳи XX асрга келиб яна ўз ҳосилини бериши керак эди. Зеро, ҳар қандай пайкал вақти келиб хирмон кўтаради. Худди шу ҳосилнинг энг capa, олтин меваларидан бири Шафоат Раҳматулло Термизий бўлди. Шафоат аканинг руҳида Сурхон даштлари ястаниб ётарди, ундан дарёнинг овози, Боботоғнинг нафаси келиб турарди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (3)
— Икки четини қамиш босган бир йўлдан от чоптириб борармишман… – Амир Темур шу сўзни айтди-ю, кўзини юмди. Сўнг шу алфозда, гўё гапириб бераётганларини кўриб тургандек, сўзида давом этди: — Ногоҳ отим йўл четидаги қамишлар шитирилаб кетганидан қўрқиб, орқага тисланиб кетди-да, кишнаб юборди. Шошиб ўша шитирлаган қамиш томонга қарасам, қамишзор ичидан раҳматлик отам отда чиқиб келаётган эмишлар… Davomini o'qish
Ma’rufjon Yo’ldoshev. Qahramon ruhiyatidagi so’z
dagi
Атоқли адиб Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон қаламига мансуб «Кеча ва кундуз» асарига «Ўткан кунлар асари даражасида» деб баҳо берилган. У ўзбек адабиётидаги илк роман — дилогия бўлиб, икки китобдан иборат. Биринчи қисми «Кеча» 1933-34 йилларда Москвада ёзилган. Дастлабки боблари 1935 йилда Тошкентдаги адабий журналнинг 1-сонида босилган, асар 1936 йилда тўлиқ ҳолда нашр этилган. Davomini o'qish
Jo’rabek Jahon. She’rlar
Жўрабек Жаҳон табиатнинг ҳар бир узвидан маъно ва мазмун ахтаради. Улар билан мулоқотга киришаркан, пировардида муаззам борлиқ моҳиятини англашга талпинади. Davomini o'qish
