14 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун
Яхши шеър ёзиш истеъдодни, уни маромига етказиб ўқий олиш эса чинакам санъаткорликни талаб этади. Омон акага бунинг иккаласи ҳам насиб этган. Айниқса, шеърини ўзи ўқиганда бу ҳол яққол сезилади: сатрларни бўлиб-бўлиб, нозик жойларини оҳиста, залворли жойларини эса жаранглатиб ўқиганда шеърнинг қирралари биллурдай ярақлаб кетади, жозибаси бўртиб кўринади, тагмаънолари жилоланиб очилади……



Атоқли олим Нажмиддин Комиловнинг мазкур Алишер Навоий ғазалларига битган шарҳлари 1991 йилда «Камалак» нашриётида нашр этилган «Алишер Навоий. Ғазаллар. Шарҳлар» тўпламидан жой олган эди. Бундан аввал ҳазрат Навоий ғазалларига ёзилган шарҳлар «Шарқ юлдузи» журналида бирин-кетин пайдо бўла бошлаган, 
