Mirzo Bobur Abdurahmon Jomiy haqida

07

Мирзо Бобурнинг Жомий ижодига ва шахсига бўлган ҳурмати, эътиқоди Навоийдан кам бўлмаганлигини кўришимиз мумкин. Мирзо Бобурнинг ўзи таъкидлаганидек Ҳирот адабий муҳитининг “саромади ва сардафтари” Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг элликдан ортиқ асарлари борлиги илмда қайд этилган. Шоир, адиб, олим, мусиқашунос, адабиётшунос, муаррих, файласуф, мутасаввуф Жомий ижодининг серқирралиги, қамровининг кенглиги ҳам Мирзо Бобурни ҳайратлантирган, ҳаваслантирган ва ўзига чорлаган. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. “Endi nima qilaman?..”

07

    Ҳамма замонларда ҳам ишбилармон, тадбиркор, ўзини ўтга-чўққа уриб бўлса ҳамки турмушини фаровон этиб юрадиган, тегирмонга тушса бутун чиқадиган устомонлар қаторида бўш-баёв, борига қаноат қилиб яшайдиган, аммо эртанги кунга нисбатан умидни йўқотмайдиган фуқаролар ҳам бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Акбарали ўзини мана шундай оддий, камсуқум одамлар сафида кўрарди. Davomini o'qish

Suyima G’aniyeva. Ko’ngil shamchirog’i

08

1956 йилнинг бошлари эди. Домла жадаллик билан диссертацияни тугатишим зарурлигини, Навоий туғилган куни илмий ишим муҳокамага қўйилишини айтди. Мен ишни охирига етказолмай қолишдан хавотирда эканимни айтганимда, устоз бир ажиб гап айтдилар: “Бизлар ҳар йили, ҳатто Ленинградда даҳшатли уруш кетаётган пайтларда ҳам Навоийнинг таваллуд кунини катта-катта анжуманлар, навоийхонликлар билан ўтказиб келганмиз. Бу йил ҳам худди шундай бўлади. Сизнинг илмий ишингиз муҳокамаси ҳазратнинг туғилган кунига гўзал совға бўлади”. Davomini o'qish

Cho’lponning noma’lum she’rlari

022

Сўнгги йилларда маълум бўлишича, Чўлпон ижодининг заргар мухлислари орасида шўро тузумининг қаҳридан қўрқмаган, ҳар қандай таъқиб ва таҳдидга қарамай, севимли шоирининг эълон қилган асарларини тўплаб, кўз қорачиғидек сақлаган кишилар ҳам бор экан. Davomini o'qish

Bog’otlik Boltaboy boboning she’rlari

067

“Болтабой — анъанавий исм. Улар кўпинча консерватор бўлишади. Болтабойлардан бирон-бир янгилик кутиш қийин”. Бу Баҳром Рўзимуҳаммаднинг ёшлик йиллари — 1983 йилда Шовот туман газетасида ишлаган давридаги фикри. Аммо Шовотлик зоотехник Болтабой Бекметов Баҳром ака кутмаган ҳолда, унинг фикрига зид равишда Хоразм адабий муҳитида ўзгариш қиларли даражада асарлар яратаолди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Sayyor haqida xotiralar

005
Сайёр ўз умрининг мазмунини ёзишда деб биларди. Тинмай ёзарди, ёзишдан мислсиз завқ оларди. Унинг жонона тиниқ дастхати билан тўлдирилган оппоқ шеър варақлари кўп редакцияларнинг ғаладонларида шошилмай, шошилтирмай ўз навбатини кутаётган бўларди. Сайёр даста-даста шеърларини газета-журналларга тақдим этардию сўнг ҳеч қистаб сўрамасди: «чиқариб беринг!» — демасди. Чунки унинг хаёлини энди янги ёзилажак шеърлар шукуҳи банд этарди. Шу бандлик лаззати, фароғати олдида у бошқа нарсаларни унутарди. Davomini o'qish

Jumagul Suvonova. Asli yuraklardan boshlanar Vatan…

003

Шоиранинг «Бинафша» эсдалик гулдастаси, «Тиллақош», «Йиғлаётган оҳу», «Мен сиғмаган дунё», «Оловли фасл», «Одамқуш қўшиғи» номли шеърий ҳамда «Умр карвони», «Қирмиз қизнинг қиссаси» номли насрий тўпламлари чоп этилган. Яқинда «Усмон Азим шеъриятида бадиий тафаккур» номли монографияси ва «Тупроқ иси» шеърий тўплами нашрдан чиқди. Davomini o'qish

Akbarbek Dolimov qismati

022

Менинг бу ёзганларим қизил салтанатнинг биргина ўзбек оиласи бошига ёғдирган фожиаларидан “бир шингил”, холос. Табиийки, бу гапларни кеча – шўролар замонида айтиб ҳам, ёзиб ҳам бўлмас эди. Шунинг ўзиёқ мустақилликнинг бизга нима берганини англатмайдими?! Ахир, инсон қадридан юксак нима бор дунёда?! Шу юртнинг озодлиги, шу элнинг саодати йўлида қирғин-қатағонга учраганлар руҳини ёд этар эканмиз, бугунги кунларга – мустамлака зулмидан абадий озод бўлганимизга шукроналар айтамиз, шаҳид кетганларнинг пок руҳлари олдида қарздор эканлигимизни яна бир бор ҳис этамиз (Элбек Долимовнинг фейсбукдаги ёзувидан). Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Kuzakning so’nggi xo’rsiniqlari

04

   Айнан шу ерда мен, ҳув ўша тўлқинлар сув ҳулул этган ҳарсанг тош устида ўтириб, Ватан ҳақида муттасил ўй сурган эдим. Шу тилсиз тош устида, мисоли тилсиз тош сингари асрий сукутга чўмганим ҳам рост эди. Қирғоқ бўйидаги тилсиз тош устида ўтириб, Мангуберди қиссасини жўшиб битган эдим. Шу харсангтош устида шавкатли Муҳаммад Хоразмшоҳ тилидан ҳеч тугалланмас ҳижрон ва армон қўшиғини ёниб мадҳ этган эдим… Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Dushmanga esh bo’lmang!

088

  “Charli Hebdo” журнали 7 январь воқеаларидан сўнг иккинчи бор пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “сурат”ларини масхаралаб чиқарди. Бундай жирканч ишга қўл урганларга бир мусулмон ўлароқ нафратини изҳор қилганлар ҳам, бу қилмиш жазосини “Аллоҳ кифоя қилсин” дея Ўзига топширганлар ҳам, мусулмонликнинг олижаноб фазилатларини намоён этиб, Аллоҳ таъолодан уларни иймон неъматила неъматлантиришини сўраганлар ҳам бўлди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Unutilgan xotira

022

Ўшанда улар шаҳарга кўчишадиган бўлишди. Отаси “Орзуларим хаёлга айланишини хоҳламайман. Бетакрор истеъдодимни танамга қўшиб қишлоққа кўмишларини ҳам истамайман” деганди. Бу гапларни унчалик тушунмаган бўлса-да, негадир яшаб турган ҳовлиларини тарк этгиси келмасди. Айниқса маҳалладаги яқин ўртоқларидан ажралиш у учун катта йўқотиш эди. Янаям тўғрироғи, қўшни қиз – Ифорга ўрганиб қолганди. Буни ҳеч кимга айтолмаса ҳам, мурғак қалби дукуллаб исён қиларди. Аниқ эсида. Воқеалар кўз ўнгида ҳануз бугунгидек жонланаверади… Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (Sentyabr. 2014 -Yanvar. 2015)

077

Ўзбек шеъриятининг атоқли намояндаси, элимизнинг суюкли шоири Абдулла Ориповнинг сўнгги ойларда ёзган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Уларнинг орасида кеча ва бугун — 28-29 январ кунлари устоз шоир юрагидан қоғозга тушган шеър ҳам бор. Абдулла акага барча ихлосмандлари номидан сиҳат-саломатлик тилаймиз ва янги шеърларини интиқ кутиб қоламиз. Davomini o'qish