Umid Bekmuhammad. «Duxtir»ning dardlari yoxud fidoyilik & Otaboy Madaminov. Jarroh kundaliklaridan

033

  Айтишларича, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Соний ҳар қандай шароитда мироб ва табибни навбатсиз қабул экан.Табиийки, мироб боғ-роғларни суғориб яшнатиш режаси хусусида маслаҳатга киради, табиб эса халқ саломатлигини яхшилаш ташвишида юради. Мен шу ҳақда ўйласам юрт подшолари ишида зўр бир ҳикмат кўраман. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Beminnat muhabbat

011

У фақат ўйларди ва ёзарди — ундан бошқа ҳеч нарса қилмас эди, ҳатто бирон тузукроқ мансаб эгаси бўлишга ҳам ҳаракат қилмади, ҳатто ўз ҳаётини таъминлаш, шуҳрат қозониш учун ҳам ҳаракат қилмади… у ҳеч кимдан табрик сўзи эшитмади, унга ҳеч ким далда бермади, унга жуда содиқ бўлган бир неча кишиларгина унинг ўткир ақпига, олижаноб қалбига қойил бўлди… У шуҳрат ҳам қозонмади, лекин у туфайли минг-минглаб киши одам бўлиб қолди. У бутун бир авлодни тарбиялаб етиштирди. Кўп кишиларнинг номини у тилга олганлиги туфайлиёқ улар шуҳратли одамлар бўлиб қолдилар, бошқа кўп кишилар эса унинг бир-икки фикрини тушуниб олганликлари учунгина ном чиқардилар… Davomini o'qish

Umid Ali. She’rlar

08

Умид Али Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тугатган. «Дилмоҳим», «Кўкка йўл», «Салом, ширин туйғулар» шеърий ва насрий китоблар муаллифи. 2009 йилда элликдан зиёд ўзбек ижодкорлари билан уюштирган суҳбатлари «Кўнгилга сайр» номи билан чоп этилди. Davomini o'qish

Mash’al Xushvaqt. She’rlar

076

Машъалбек шеърлари билан танишганимда, мен яна бир эски ҳақиқатнинг чинлигига тан бердим – Шеърият инсон билан бирга мангу яшайдиган, ўлмайдиган ҳодиса ва униг имкониятлари ҳам чексиз, битмас-тугалмасдир, чунки у чинакам истеъдодга эга бўлган ҳар бир одам учун сахийлик билан ўзининг янги-янги тилсимларини очиб бераверади (Озод Шарафиддиновнинг шоир шеърларига ёзган сўзидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Zabixulla Saipov. Saboq chiqarilmagan tarix darslari

07

Ватан тарихини ўрганиш, унинг методологияси ва эҳтимол мавжуд “оқ доғларига” доир масалаларни фаол муҳокама этиш миллий ўзликни англаш ва халқ хотирасини сайқаллашда катта аҳамият касб этади. Аксинча мавжуд зиддиятли ва баҳсли масалаларни тўлиқ ёритмаслик ёки хаспўшлашга уриниш тарих саҳифаларидаги қатор муҳим ҳодисаларнинг жумбоқлигича қолиб кетишига, пировардида жамоатчилик орасида ғоявий парокандиликка олиб келиши табиийдир. Davomini o'qish

Amir Xudoyberdi. Devonalarmiz

09

Шоир Амир Худойбердининг номи адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Унинг “Дунё ва мен”, “Жавобсиз савол”, “Эврилиш”, “Еттинчи малак”, “Ойдин лаҳзалар”, “Суҳо” номли китоблари мухлислар қалбидан аллақачон жой олиб улгурган. Шоирнинг  “Девоналармиз” деб номланган янги китобига турли даврларда яратилган ижод намуналаридан ташқари ҳали оҳори тўкилмаган шеърлари-да сараланиб жамланди. Ўйлаймизки, ушбу мажмуа шеърият ихлосмандларини  бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish

Obidxon Mamadaliev. She’rlar

002

Эски шаҳар ҳудудида эндигина ўсмирликдан йигитлик даврига қадам қўяётган ажойиб шоир укам бор. У ҳали олий даргоҳларда таҳсил олмаган, кўп китоб кўрмаган, дали-ғули, соддагина ўспирин. Лекин шу бола билан биринчи марта “Шаҳрихонсой мавжлари” мушоирасида кўришганимда, “Худо берса ўзи танлаганига беради”, деган нақл эсимга тушди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Totli behalovatlik. Sulaymon Azimov bilan suhbatlar

011

    1919 йили ўттиз чоқли ялангоёқ бола эллик чақирим олисдаги Ўш шаҳри сари Ўзгандан пиёда йўлга отланган эди. Уларнинг, улар орасидаги Сулаймон Азимовнинг бирдан-бир орзуси дунёни таниш эди. Орадан салкам 80 йил ўтди. Дунёнинг сир-синоатини англаш давом этмоқда. Мутолаадан тўхтамаган одам фикрлашдан тўхтамайди. Фикрлайдиган одамнинг мағзи бўлиқ суҳбати тугамайди… Davomini o'qish

Erkin A’zam asarlarini mutolaa qilganda…

011

Ёзувчининг кўнглида кечган сир-асрорлар пинҳоний. Унинг ўз туғёнлари, ўз тўлқинлари, чақмоқлари, ёмғирлари бор. Бироқ қаламкаш қалбининг офтоби борлиққа энг ёруғ нурлар тортиқ этишга қодир. Унинг ёғдулари юракларга яшаш завқини тортиқ этади. Ҳаёт моҳиятини тушунишга, инсон қадрини юксак тутишга, юртни севиш, ҳақиқатга тик боқиш, яхшилик умиди билан яшаш, оқ ва қорани англашга ўргатади. Davomini o'qish

Vafo Fayzulloh. Sharqdan paydo bo’ldi yana bir qo’shiq!

087

Дунёнинг исми сўз! Дунёнинг маъносини Сўз очиб бераверади. Бу янгиланиш, нурланиш ва гўзаллашиш Қиёмат қадар бардавом. Одамга нарса ва жараёнлар очқичи, исми — Сўз берилгани эса башарга инъом этилган энг олий неъмат. Энг улуғ Зот томонидан эса у инсонга қилинган марҳамат. Назаримда, инсон топган исмлардан топмагани, маъноларнинг эса очганидан очмагани ҳали жуда ҳам кўп. Шоир буни ҳис қилиб тўлқинланади, ўртаниб соғинади ва бир умр ана шу гўзал ва ёруғ ҳақиқатга интилади (Вафо Файзуллоҳ билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Ozoda Bekmurodova. Bilamanki, sazovorlig’ tongi otar!

07

Озоданинг шеърларида кўнгил кишисининг энг ич­кин ва соҳир туйғулари рангин бўёқларда жилва қилади. Бу шеърларни ўқир экансиз, уларнинг шеър эканлигини унутасиз, зеро улар қайсидир маънода муаллифнинг иқрор­номалари тарзида жаранг сочади. Бу шеърлар кўнглингизга мунгли бир оҳанг тарзида қуйилади, сизни мафтун этиб, ўз асирига айлантиради. Боиси – уларда ҳар қандай макон ва замонда ҳам сирли жумбоқ бўлиб қолгувчи аёл қалби­нинг теран мушоҳадалари баъзан маҳзун, баъзан масрур, баъзан эса карашмали сатрлар аро жо бўлгандир. Davomini o'qish