Adabiyotga kirib boriladi…mi?

09

  Шоирнинг пайдо бўлишини эса мантиқ билан тушунтириб бўлмайди. Шундайки, йиллар давомида тақир бўлиб ётган тупроқдан кутилма­ганда қип-қизил лолақизғалдоқ пайдо бўлади. Ҳайрон бўласиз: илгари бу жойда лолақизғалдоқ кўкарганини ҳеч кўрмагандим, уруғи қайдан келиб қолди экан. Ёки йиллар давомида тупроққа қоришиб ётган лолақизғалдоқнинг уруғи қулай шароит туғилиб жонланиб қолдимикан. Davomini o'qish

Jabbor Eshonqul. Eposdan romanga. Birinchi maqola

097

Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа бошлади. Бу табиий, албатта. Чунки, кейинги ўн йил ичида шунчалик кўп роман чоп этилдики, бу китобхонларни ҳам, адабиётшуносларни ҳам бир оз шошириб қўйди. Шу пайтгача энг «мураккаб» деб ҳисобланиб келинган бу жанрда ёзувчиларнинг бунчалик самарали ижод қилиши, албатта, ноодатий ҳодисадир. Энг ачинарлиси, сохта кечинма, майда-маиший масалаларни юмалоқ ёстиқ қилиб, атайлаб шишириб, уч-тўрт юз бетга келтирилган ёки кичик бир ҳикояга ҳам арзимайдиган кечинмалар тасвирланган қораламани ҳам «роман», «мини роман» деб эълон қилаётганлар ҳам учрамоқда. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xiva xonligi tarixidan lavhalar

021

   “Қарғишга қолмайин десанг, уйимни бузма”, дея дадил гапирди хонга бева аёл.Бу гапдан сўнг хон бева аёл озор кўрмасин, қарғишга қолмайин, деб унинг уйини буздирмади.Шу тариқа қаъла девори айнан шу жойдан ўз йўналишини ўзгартириб давом этган… Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Dil ustiga ko’prik qurib & Abdulla Ulug’ov. Hur gulsan,hayot

034
Инсоннинг ҳаёти қувончу ташвишлардан иборат. Буни қалбдан ҳис қилган истеъдодли шоира Ҳалима Аҳмедова ўз шеърларида инсоннинг кўнгил кечинмаларига мурожаат этади.Шоиранинг аксарият шеърлари ўзининг маънодорлиги, оҳангдорлиги, равонлиги ва бадиий хусусиятлари жиҳатидан мукаммал. Шу боисдан улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish

Akrom Malik. Uka

08    Ўшанда ўн бешинчи август эди. Бундан роппа-роса тўрт йил илгари. У пайтларда имтиҳон натижаларини интернетдан ёки қўл телефон орқали билиш имконсиз. Албатта, пойтахтга келиш, ўз кўзингиз билан жавоблар эълон қилинган жадвалларни кўришингиз лозим эди. Эҳтимол, мана шу имкониятлар бўлмагани учун ҳам, мен ғофил кўп нарсадан бехабар қолганман. Ким билсин, балки хабардор бўлганимдан ҳам, худбинлигим сабабли укам тутган йўлга эътироз билдирмасмидим. Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. G’azallar (Fors tilidagi g’azallari ham)

04
Ҳамза ўз ижодини анъанавий лирик шеърлар — ғазаллар ёзишдан бошлади. У «Ниҳоний» (яширин, махфий маъноларини билдиради) тахаллусида ижод қилди ва 1905-1914 йилларда ушбу тахаллусда яратган шеърларини тўплаб, «Девони Ниҳоний»ни тузди. Девонга шоирнинг 177 шеъри киритилган бўлиб, улардан 150 таси ғазал, қолганлари маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас ва 1 мактубдан ташкил топган; булардан 165 та шеър ўзбек тилида, 10 та шеър форс-тожик тилида, 2 та шеър ўзбек ва рус тилида ширу-шакар жанрида ёзилган. Davomini o'qish

Fathulla Namozov. Abdulla Qahhorning ikki oilasi

087

Шоир ва ёзувчиларнинг шахсий ҳаётини улар ижодидан ажратиб, алоҳида тасаввур этиш мумкин эмас. Шахсий ҳаётнинг ёзувчи, шоир ижодида қанчалик муҳим ўрин тутишини машҳур адабиётшунос олим Озод Шарофиддинов ўринли тарзда шундай таърифлаган эди: “Ёзувчи ҳар куни мунтазам равишда иш столига ўтириб, қоғоз қоралаши керак. Бунинг учун биринчи навбатда хаёли жойида бўлиши, турмушнинг бирор икир-чикир ташвишини ўйламаслиги керак. Фақат хотиржам бўлгандагина бирон маънили нарса чиқади”. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Jodu

022

   Уни биринчи марта кўрганимда, “Наҳотки, ер юзида шундай гўзал аёллар ҳам бор?”, — деб ўйлагандим. Негаки, у тимқора сочларини елкаси узра ёйиб, оппоқ садафдек тишлари кўриниб шунақанги силкиниб кулгандики, худди эрка шамолда ҳилпираб, турган даста оқ гулни эслатди: озод, қўл етмас ва нозик… Беихтиёр “турмуш ўртоғи қанчалик бахтли бўлса керак”, — деган ўй ўтди хаёлимдан. Davomini o'qish

Maxtumquli. Asarlar

033
Махтумқули, Асарлар. Тошкент. «Истиқлол нури» нашриёти, 500-бет, 2014. Таржимонлар: Абдумўмин Жумаев, Жуманазар Зулпиев. Тақризчилар: Хуршид Даврон, Шафоат Раҳматуллоҳ Термизий, Муҳаррирлар: Аннақул Жаббор, Сирожиддин Иброҳим / Maxtumquli, Asarlar. Toshkent. «Istiqlol nuri» nashriyoti, 500-bet, 2014.  Tarjimonlar: Abdumo’min Jumaev, Jumanazar Zulpiev. Taqrizchilar: Xurshid Davron, Shafoat Rahmatulloh Termiziy, . Muharrirlar: Annaqul Jabbor, Sirojiddin Ibrohim Davomini o'qish

Usmon Azim. Kuzgi bog’

044

  Ёмғир — Усмон Азимнинг севимли образларидан, ёмғирли кун ёки тун эса унинг қалбини жунбишга келтирувчи табиат мўъжизаларидан бири. Агар ёмғир ёш йигит ва қизларнинг муҳаббат туйғуларига жўровозлик қилса, умр баҳорини ортда қолдирган кишиларда дафъатан армон туйғусини уйғотиб юборади, ўтаётган умрнинг учқурлигини ёдларига солиб, уларни ҳазин ва мунгли кайфият оғушига олади. Биз мазкур шеърда айнан шу руҳий ҳолатнинг тасвирини кўрамиз. Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. She’rlar

039    Мамлакатнинг пойтахтдан узоқдаги шаҳару қишлоқларида яшаб ижод қилаётган ёш шоирлару носирлар ижодини кузатишни яхши кўраман. Фейсбукда урчиган графоман «шаир»лар уммони уларни кузатишни анча мураккаб жараёнга айлантирган бўлса-да, улар фалакдаги сонсиз юлдузлар орасидан биттаси «ярқ» этиб кўзга ташланганда, кўзим илғаб қолади. Мана шу кузатишларим натижасида Рафиқ Сайдуллони, Муслимбек Мусалламни, Маъруф Менглини, Сирожиддин Иброҳимни топиб олганман. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya

022
Ҳар бир инсон ўзини ўраб турган муҳитдаги яшаш қоидалари асосида ҳаёт кечиради. Бу – аксиомадир, яъни исбот талаб қилинмайдиган қонундир. Олайлик, биз, агар, ўзга мамлакатга сафар қилсак, у ерда қанчадир кунларни ўтказишимиз лозим бўлса, албатта ўша юртдаги шароитга мослашишга мажбурмиз. Акс ҳолда, ўзимизни ўзимиз турли кутилмаган қийин ҳолатларга тушириб қўйишимиз тайин. Davomini o'qish