Матназар Абдулҳаким “пойтахтдагина ижодий муҳит бўлади, вилоятларда эса “чекка шоирлар” яшашади деган ақиданинг нотўғрилигини ўзининг ижоди орқали исботлабгина қолмай, шогирдлари ижодиниям , пойтахтда туриб ижод қилгандан ҳам ортиқ даражада ўзбек шеърияти бўстонига олиб кираолди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Baxtiyor Nuriddinov. Ikki hikoya

Ўша йил баҳор серёғин келди. Ҳаммёқ сувга бўкди. Туну кун, ҳафталаб ёмғир ёғди. Лой, ботқоқдан одамнинг эси кетди. Ёмғир ортидаги шамолни айтмайсизми?.. Қанчалик ёқимли бўлмасин, барибир, безор қилиб юборди. Ҳаммаси майли-я, дарахт гулларини тўкиб юборгани ёмон бўлди-да. Бу йил ўрик кам бўлса керак. Олча ҳам шундай. Анор энди гуллайди. Қимматчилик бўлмаса гўргайди. Ҳаётнинг тўкинлиги йилнинг келишига боғлиқ экан-да… Davomini o'qish
Shavkat Odiljon. She’rlar
Шавкатжоннинг шеърларида ҳам мана шундай ярим ошкоралик бор. У ҳаммага маълум ва зерикарли гапларни айтишдан қочади. Муҳими, укамиз ўзи таъсирланган, кўрган-билган, ақли етган нарсаларни қаламга оляпти. Мен унга келгусида қоятошлардан, дарахтлардан, энг муҳими кўнгиллардан ўчиб кетмайдиган ижод намуналарини яратишида куч-қувват тилайман. Рост ва самимий шеърларининг умри узоқ бўлсин дейман. (Иқбол Мирзонинг оқ йўлидан). Davomini o'qish
Jasur Kengboyev. Havochin

Жасур Кенгбоевнинг “Ҳавочин” деган ҳикоясини ўқидим. Тушунолганим: ҳаётда рўй бермайдиган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган гап, аммо чин гап. Бу миқти, рамзий ҳикоядаги кўнгил оғриқларини, юрак забтини, ғуссали истеҳзони, ўкинчу умидни қайси тилда ўқисак ҳам ўз изини қолдиради. Кўнгилнинг таржимаси кўнгил бўлади. Шакл топган тили, равон ифодаси, бадиий нияти таралган сочдай тўкис, тугал.Бу шахсий фикрим, албатта. Бор-ку, бўляпти-ку, демоқчиман (Шодмонқул Саломнинг «Кўнгил обидасига йўл» мақоласидан) . Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Ko’ngil obidasiga yo’l

Боботоғда “Борми-йўқ”, деб аталувчи манзил бор. Бу манзилнинг ҳам ўзига хос муқаддаслиги, азизлиги ва шу азизлигини асословчи яловдор шаҳид-қабрлари, қадамжо мақомидаги айрим белгиларию хос ривоятлари мавжуд. Энг яқин аҳоли манзилидан икки кунлик йўл бўлган бу гўшага кишиларни чорлаб турувчи алоҳида жиҳатлари ҳам бордирки, “Борми-йўқ” сафари ҳануз давомлидир. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar

Ўзбекистон пойтахтида ўқиш орзусига эриша олмаган Шавкат Ўш вилояти газетасида ҳарф терувчи, сўнг мусаҳҳиҳ бўлиб ишлайди. Бу газетада ўша пайтлар анча танилиб қолган шоир, дилкаш ва самимий инсон Турсунбой Адашбой ишларди. Шавкат Раҳмон у билан танишиб қолади ва битганларини кўрсатади. Тортинчоқ, қайсар, индамас бу истеъдодли йигитчанинг шеърлари шу тариқа вилоят газетаси саҳифаларида бирин — кетин босила бошлайди. Шундай кунларнинг бирида матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига ижодий танлов эълон қилинади. Davomini o'qish
Zikir Muhammadjonov. Sanog’i ko’p, salmog’i baland rollar

Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига
Бухоро шаҳрида туғилиб ўсган Саъдихон Табибуллаев ҳам 1924 йили Москвага ўқишга борган бўйини кичик деб студияга олишмаган экан. У талабаликка қабул қилинмаган бўлса-да, дарсларга қатнашаверган. Ўқитувчиларнинг талабаларга топширган вазифаларини — этюдларни ҳаммадан кўра яхшироқ бажаргани учун у студияга қабул қилинади. Талабалик йилларидаёқ Сара Бернар ҳақида кўп ўқиганлиги учунми, Ҳамлет ролини тайёрлай бошлайди. У бу ролга астойдил берилиб кетганидан талабалар ичида Ҳамлет монологини ўқиганда ҳаммани ҳаяжонга солган экан. Davomini o'qish
A’zam Rahim. She’rlar & Rahimjon Ali. Bilasizmi sog’inchning yoshin?

Шеър гоҳ бизни қабулига киритса, гоҳида биз уни қабул қиламиз. Чақмоқдек чақнаётган лаҳзаларнинг оний ҳолатлари ичра кезиб юрган туйғуларни “чақнатиш” бу шоирнинг маҳорати. Шоир ўша лаҳзани суратга олиб беради. Айни шеърнинг туғилиш жараёни шоирдан катта истеъдод, кучли маҳорат ва албатта жасорат талаб этади. Davomini o'qish
G’afur Shermuhammad. Langartog’ yo’lida

Ўша пайтлар Лангар момонг тоғлар орасидаги қишлоқда ота-онаси ва икки акаси билан тинчгина яшаркан. Катта акаси қишлоқдаги бир қиз билан унаштириб қўйилган, тез орада уларнинг тўйи бўлиши керак экан. Кутилмаганда уруш бошланиб, момонгнинг катта акасини ҳам аскарликка олиб кетишибди. Орадан бир йил ўтиб акасининг жангда ҳалок бўлгани ҳақида хат келибди. Лангар момонгнинг отаси бундай шум хабарни кўтаролмай, тўшак тортиб ётиб қолибди. Лекин онаси анча иродали, тадбирли аёл экан, ўғлидан айрилганига қаттиқ қайғурса-да, ўзини йўқотмабди. Davomini o'qish
Mukarrama Murodova. «Men — davrning kichik parchasi…»

Икки йил аввал — 2012 йилнинг 13 ноябрида Усмон Носир туғилганига 100 йил тўлган эди. Афсуски, бу қутлуғ сана кенг нишонланмай,матбуотда номига бир-икки лавҳа бериш билан ўтиб кетди. Ҳолбуки, йил давомида Усмон Носирдек буюк шоирга бағишланган тадбирлар мактабу коллежларда,олий ўқув юртларида,маданият,санъат ва адабиёт билан боғлиқ ташкилотларда кенг нишонланиши зарур эди. Бу бизнинг она юрт озодлиги йўлида ҳаётининг эрта палласида қурбон бўлган шоир олдидаги қарзимиз эди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zdan so’zning farqi bor…

Она Тил менга улкан бир юртга ўхшаб кўринади ва бизнинг ҳаммамиз унинг бағрида яшаймиз. У эса бизнинг бағримизда яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Зеро, ўз тупроғингдамисан, ё Арктиканинг муз тоғларидамисан, қайда бўлма, фикрлаяпсанми, ўйлаяпсанми, демак, сен шу Тил билан бирга яшаяпсан. Сен унинг тириклигини ҳис этасанми, йўқми, барибир, сенинг тириклигинг унинг тириклигидан (Эшқобил Шукурнинг «Она тилимиз ҳужайралари ёхуд Сўз математикаси» мақоласидан) .
Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Etakdagi kulba.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Этакдаги кулба. Тошкент. «Akademnashr» нашриёти. 376 бет, 1000 нусха, 2014 / Nurulloh Muhammad Raufxon. Etakdagi kulba. Toshkent. «Akademnashr» nashriyoti. 376 bet, 1000 nusxa, 2014
«…мен кимман – ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолган, қийматсиз, тасодифий бир нарсаманми ёки яратилишимдан кўзланган олий мақсадлар туфайли юксак даражада қиймат берилган бир олий яралмишманми?! Ҳаёт нима – бугун бор, эртага йўқ бўладиган қийматсиз, мазмунсиз бир вақт тушунчасими ёки эртага ҳам давом этадиган абадий ҳаётнинг бошланғич палласими?! Ўлим нима – тасодифий келишнинг муқаррар якуни бўлмиш абадий йўқликми ёки вақтинчалик ҳаётдан абадий борликка, абадий ҳаётга ўтиш ҳолатими?! Davomini o'qish
