
Махтумқули, Асарлар. Тошкент. «Истиқлол нури» нашриёти, 500-бет, 2014. Таржимонлар: Абдумўмин Жумаев, Жуманазар Зулпиев. Тақризчилар: Хуршид Даврон, Шафоат Раҳматуллоҳ Термизий, Муҳаррирлар: Аннақул Жаббор, Сирожиддин Иброҳим / Maxtumquli, Asarlar. Toshkent. «Istiqlol nuri» nashriyoti, 500-bet, 2014. Tarjimonlar: Abdumo’min Jumaev, Jumanazar Zulpiev. Taqrizchilar: Xurshid Davron, Shafoat Rahmatulloh Termiziy, . Muharrirlar: Annaqul Jabbor, Sirojiddin Ibrohim Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Usmon Azim. Kuzgi bog’

Ёмғир — Усмон Азимнинг севимли образларидан, ёмғирли кун ёки тун эса унинг қалбини жунбишга келтирувчи табиат мўъжизаларидан бири. Агар ёмғир ёш йигит ва қизларнинг муҳаббат туйғуларига жўровозлик қилса, умр баҳорини ортда қолдирган кишиларда дафъатан армон туйғусини уйғотиб юборади, ўтаётган умрнинг учқурлигини ёдларига солиб, уларни ҳазин ва мунгли кайфият оғушига олади. Биз мазкур шеърда айнан шу руҳий ҳолатнинг тасвирини кўрамиз. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. She’rlar
Мамлакатнинг пойтахтдан узоқдаги шаҳару қишлоқларида яшаб ижод қилаётган ёш шоирлару носирлар ижодини кузатишни яхши кўраман. Фейсбукда урчиган графоман «шаир»лар уммони уларни кузатишни анча мураккаб жараёнга айлантирган бўлса-да, улар фалакдаги сонсиз юлдузлар орасидан биттаси «ярқ» этиб кўзга ташланганда, кўзим илғаб қолади. Мана шу кузатишларим натижасида Рафиқ Сайдуллони, Муслимбек Мусалламни, Маъруф Менглини, Сирожиддин Иброҳимни топиб олганман. Davomini o'qish
Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya

Ҳар бир инсон ўзини ўраб турган муҳитдаги яшаш қоидалари асосида ҳаёт кечиради. Бу – аксиомадир, яъни исбот талаб қилинмайдиган қонундир. Олайлик, биз, агар, ўзга мамлакатга сафар қилсак, у ерда қанчадир кунларни ўтказишимиз лозим бўлса, албатта ўша юртдаги шароитга мослашишга мажбурмиз. Акс ҳолда, ўзимизни ўзимиз турли кутилмаган қийин ҳолатларга тушириб қўйишимиз тайин. Davomini o'qish
O’zbek folklorining Yevropadagi «elchi»si

Бу суҳбат анча йиллар олдин — адашмасам, 2003 йилларда бўлиб ўтганди. Ўша пайти “Моҳият” газетасида чоп этилди. Кейин бу суҳбатни йўқотиб қўйдим. Излаб юриб тополмай, яқинда ҳужжатлар орасидан чиқди. Гарчанд Карл Райхл бугун етмишдан ошган бўлса-да, у ҳали ҳам элчилигини давом эттирмокда. Мен Карл Райхлнинг уйида бўлганман. Рейн дарёси бўйидаги вилласида уйнинг йўлагидан тортиб, иккинчи қаватга кўтариладиган зина деворлари ҳам, юқори қаватдаги хоналарнинг ҳаммаси китоб билан — Ўрта Осиё фольклорига оид китоб билан тўла эди. Ўшанда бу олимгу жуда ҳавасим келган. Davomini o'qish
Yo’ldosh Eshbek. Ko’nglimda qaynaydi bir buloq

Йўлдош Эшбек 80-йилларда адабиёт майдонига кириб келган ёрқин авлоднинг ўз овозига эга вакили. Дастлаб Тошкент давлат политехника институтига ўқишга кирган бўлса-да, кейинчалик адабиётга бўлган меҳри уни Тошкент давлат университетининг (бугунги миллий университет) нинг филология факультетига бошлаб келди. Шу пайтгача унинг ўндан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh: Hayotning har lahzasi tashbeh…

Адабий давраларда Франц Кафканинг “Жараён” романи ва “Отамга хат” эссеси устида баҳс очилгудек бўлса, албатта, таржимон Вафо Файзуллоҳ номи ҳам тилга олинади. Шу сабаб ҳам ҳассос шоир ва таржимон билан бўлиб ўтган адабий гурунгимиз шеърият, ижодий жараён ва ўзбек таржима мактабининг бугунги аҳволи атрофида кечгани табиий бир ҳолатдай, назаримизда. Davomini o'qish
Ozod Mo’min Xo’ja. Yangi «Indamadi» qo’shig’iga indamaslik mumkin emas

Яқинда радиодан янграётган бир қўшиқнинг бошланиш аккордлари эътиборимни тортди. Сабаби, у композитор Имомжон Икромов томонидан басталанган, менинг дадамлар Пўлат Мўминнинг сўзлари билан эллик йилдан бери Неъматжон Қулабдуллаев томонидан бетиним жаранглаб келаётган маълум-у машҳур “Индамади” қўшиғи оҳангларининг янги аранжировкаси эди. Биринчи байт дадамларнинг сўзлари билан бошланди. Кейинига мени таажжуб ҳисси қамради. Чунки, қўшиқда умуман бошқача сўзлар қатори кетди. Davomini o'qish
Hasan Manzur. O’gay ona

Онангиз ажойиб эди. Машинамни овозидан танирди. Варзикдан қайтишимда чой дамлаб, тухум пишириб берарди. Варзикнинг ярим одами онангизни чойини ичган. Таъзиясига ҳам кўпчилиги келди, – почча Ҳусанга чой қуйиб узатаркан, ҳикоясини давом эттирди. – Ўша кезлари руслар Шакафтордаги олтин конларига Ангрендан темир симёғоч тортган. Асосан немис асирларини ишлатишган. Озғин, оёқда базўр турган тутқунлардан бири нон сўраб келса, онангиз бир челак тухум билан икки тандир нонни улашиб юборибди. Уруш кўрган Улканбой акам бир ғижинади… Davomini o'qish
Aziz Said. She’rlar

Азиз Саид ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, 80 йиллар шеърияти майдонига ўз дунёқараши, овози, мусиқаси ва тили билан кириб келган шоир. Унинг шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Otamga nimadir bo’ldi…

Ўша кундан бошлаб уйимиз иссиқ бўлмай қолди. Отам борлигида ҳароратли бўларди. Тўнига ўраниб чой ичиб, телевизор кўриб ўтирар, гоҳ тиззасига уриб, бақириб-бақириб кулар ҳам эди. Мен бағрига кириб олардим. Гоҳо туриб печкадаги оловга ўтин ташлаб қўярди. Қутидаги нонларни печка устига қўйиб илитса, иси ҳаммаёқни тутиб кетарди. Davomini o'qish
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. A’zam O’ktam xotirasi

Бундан бир неча йиллар аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари марҳум шоир Аъзам Ўктамнинг «Тараддуд» номли шеърий тўпламидаги баъзи шеърлари ҳақида ўз фикрларини билдирган эдилар. Қуйида яқинда нашр этилган шоирнинг янги китобида (Ўктам, Аъзам. Саҳар вақти юрак йиғлар: Шеърлар. — Тошкент: Мovarounnahr, 2014.) сўнгсўз тарзида илова қилинган мазкур мақола матнини ва унга кейинроқ ёзилган қўшимчани тақдим этамиз. Davomini o'qish
