
Бухоролик авлиё-алломалар ҳақида ўйласам, улар Бухоронинг тор жин кўчаларидан чиқиб, кенг дунёни „забт“ этганига қойил қоламан. Шоирлигимга бориб, бу жин кўчаларни „авлиё кўчалар“ дегим келади (Шоир ёндафтаридан). Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Xurshid Davron: Qadrini tiklagan xalq doim marddir…
Бу суҳбат «Муштум» журналида эълон қилингани чорак аср бўлибди. Аммо, ўқиб кўрсам, суҳбатда тилга олинган муаммолар, билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг аксарияти ўз долзарблигини йўқотмабди. Айни шуни ўйлаб, уни жузъий қисқартиришлар билан сизларга тақдим этаяпман. Бундан кейин ҳам архивимдаги эски мақола ва суҳбатлар билан сизни таништириб бораман. Davomini o'qish
Talant Bek. She’rlar & Xurshid Davron. Feruza osmonlik shoir.
Ҳам содда, ҳам сирли, ҳам фалсафий теран бундай шеъру сатрлар «Феруза осмон»нинг ҳар бир саҳифасида маҳзун шивирлаб турибди. Айрим шеърлар мени ўсмирлигимга, ёшлигимга қайтарди. Унитилаёзган ҳисларимни уйғотди. Очиғи, ўша олис ёшлик фаслида юрагимда уйғонган (унитилаёзган) илк муҳаббат туйғуларимгача юрагимга қайтаргандай бўлди. Davomini o'qish
Sirojiddin Ahmad. Nafosat olamining zahmatkashi & Nabijon Soliev. Bilgich olim va tarjimon

Саҳифамиз таниқли адабиётшунос олим ва таржимон Тўхтасин Жалолов таваллудининг 105 йиллигига бағишланади.
Олимнинг сермаҳсул ижод даври эллигинчи йилларнинг ўрталаридан бошланади. У муҳаррир, илмий ходим, адабий ходим лавозимларида фаолият юритиб, турли мавзудаги мақолалари билан жамоатчилик назарига тушади, Миртемир таъбири билан айтганда “билгич олим ва таржимон” сифатида ном чиқарди. Бирин-кетин нашр этилган “Ўзбек шоиралари”, “Хамса” талқинлари”, “Паҳлавон Маҳмуд”, “Бону”, “Яшасин, табассум”, “Нафосат оламида”, “Гўзаллик оламида”, “Қизлар қасидаси” каби рисолалари эл-юрт меҳр-муҳаббатини қозонди, ўзига мухлислар орттирди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. She’rlar.

20 июль — Шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган кун.
Бугунги кунда таниқли шоир ва журналистлар Эшқобил Шукур 4–синфда ўқир, аълочи ва фаол эди. Эшқобил зукколиги билан бошқалардан ажралиб турар эди. 1976 йилнинг 6 январида ҳозирги Тўхта Шобуров номли жамоа хўжалиги клубида эндиликда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг китобхонлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Шунда 6-синф ўқувчиси Эшқобил Шукуров «Муаллим» шеърини учрашув қатнашчиларига ўқиб берди. Davomini o'qish
Siddiqiy-Ajziy. She’rlar & Vadud Mahmud. Turk shoiri Ajziy.

Саҳифа таниқли маърифатпарвар шоир, педагог ва файласуф Сиддиқий—Ажзий таваллудининг 150 йилигига бағишланади
Шоирнинг асл исми Саидаҳмадхўжа бўлиб, Самарқандда туғилган. Шеърларига «Ажзий», достон ва насрий асарларига «Сиддиқий» деб тахаллус қўяди. Ота-боболари туркистонлик бўлиб, Амир Абусаид замонида, XV асрда Самарқандга кўчиб келиб қолган. Саидаҳмад 5—7 ёшларида отаси Ҳасанхўжа вафот этиб, дастлаб бобоси Алихўжа қўлида, сўнгроқ уста Абдулқаюм эшигида етимликда катта бўлади. Янгаси қўлида савод чиқаради. Илмни мустақил эгаллайди. Замондошлари унинг уқув-қобилиятини алоҳида таъкидлайдилар. Davomini o'qish
Bayozi Haziniy.

Шоирнинг исми шарифи Зиёвуддин бўлиб, отасининг номи Каттахўжа, Ҳазиний тахаллусидир. Шоир ижоди ҳақида ўқувчига маълум тасаввур берувчи «Баёзи Ҳазиний» [«Ҳазиний баёзи»] Тошкентда уч марта чоп этилган.
Биз ушбу тўпламга Ҳазинийнинг ҳар учала тошбосма баёзидан, Ғафур Ғулом номидаги Фарғона вилояти музейи жамғармасидаги 45, 4312-рақамли қўлёзма баёзлардан ва бошқа манбаалардан 961 мисрадан иборат 49 та шеърини аниқлаб, киритдик. Тўплам анъанавий девон тартибида тузилдики, ниятимиз китобхон мутоаласини равонлаштириш эди. Davomini o'qish
Samar Nurov haqida ikki xotira.

Саҳифа адиб Самар Нуров таваллудининг 80 йиллигига бағишланади.
Ҳозирги ёшлар, минг афсуски, Самар Нур деган адибнинг асарлари тугул, номини ҳам билмайди. Ҳатто таҳририятда ишлайдиган баъзи ходимлар мендан «Ким эди у? Номи таниш эшитиляпти-ю, лекин эслаёлмаяпман», деб анқовсираб сўрашади. Ҳолбуки, у Навоий замонида яшаб ўтган ижодкор эмас. У ҳаёт бўлганда бу йил 70 ёшга (мақола 2004 йили ёзилган. Сайт изоҳи) кирар эди. Яна бунинг устига у жўнгина, оддий бир ижодкор эмасди. У ёзувчи, энг меҳнаткаш, сўзга, адабиётга садоқатли, ҳар сўзини масъулият билан айтадиган, китобхон олдидаги бурчини доим ҳис қиладиган адиб эди. Davomini o'qish
Asqar Qosimov. She’rlar & Shodmon Otabek. Shoir ruhi qush kabi erkin.

Шоирнинг ўзи эътироф этиб ёзган эди: «Шоирлик деганда биз ўта сезгирлик билан башариятга беминнат, ҳалол хизмат қилишни тушунамиз. Росмана шоир жамиятда бўлган, бўлаётган, бўлғувси қувонч ёки қайғудан пайғом бериб, гоҳ келажакка, гоҳ кечмишга хаёлан парвоз қилиб кишиларни ҳушёрликка ундайди» Davomini o'qish
Omon Muxtor. Qishloq chetidagi daraxt.

— Ака, ўтирибсизми?! — Сўнг, пойгакка омонат чўкиб, Шарофат бибининг ҳозиргина марҳум бўлганини хабар қилди… Шаҳарга йўл олган Жумабой қишлоқ четидаги тут қаршисида машинани тўхтатибди. У онасини кабинада қолдириб, тут остидаги ариқдан машинага сув келтириб солибди. Аммо кабина эшигини қайтиб очса, шу ўртада онаси жон берган экан… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Momoqo’shiq.Qissa.

Қўшиқ хаёлни торқилаб-тортқилаб олис-олисларга, хаёлот, орзу, самимият ва мўъжизалар гуллаб ётган болалик адирлари томон олиб қочарди. У хасис дунёнинг қўйнидан бу гўзал оҳангларни парча-парча қилиб қўпориб олаётгандай ва жароҳатлар бижғиб ётган қалбларга малҳам қилиб босаётгандай эди… Ота-боболардан мерос қолган, қувғин қилинган, қатл этилган, ёқиб юборилган, лекин охир-оқибатда зулмлардан, қатллардан яна тирилаверган, яна ҳам гўзаллашган… қўшиқ Davomini o'qish
Omon Muxtor. She’rlar.

16 июль – Шоир ва адиб Омон Мухтор таваллуд топган кун.
Ўтган аср эллигинчи йиллар охири, олтмишинчи йиллар бошланишида шахсга сиғиниш иллати фош қилиниб, ҳаётда ўз даври шароити даражасида янги бир «кўтарилиш эпкини» сезилган, адабиётимизга гуриллаб янги бир авлод — Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳусниддин Шарипов, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шамансур, Азиз Абдураззоқ, Сайёр, Жамол Камол, Эркин Самандар, Маъруф Жалил, Рауф Парфи, Омон Матжон, Чўлпон Эргаш, Машраб Бобоев ва бошқа қатор шоирлар—катта саф кириб келган эди. Бу сафда ўшандаёқ Омон Мухторнинг ҳам ўзига хос овози ва сўзи бор Davomini o'qish
