Barmoqdagi muhr.Taniqli adabiyotshunos olim Abdug’afur Rasulov bilan suhbat.

037
1 июль – Адабиётшунос олим Абдуғафур Расулов таваллуд топган кун.

Олимнинг ҳаёти ва турмуш тарзини бир-икки оғиз сўз билан ифодалаб бўлса, қани. Илмнинг сабрни синайдиган, тоқатни ҳам толдирадиган машаққатли йўлини игна билан қудуқ қазишга қиёс этади. Балки, шу тўғридир дейману гоҳида олим қудуқ қазиш учун ишлатиладиган игнанинг тор тешигидан ўтишига ҳам тўғри келиши ҳақида ўйлаб қоламан. Davomini o'qish

Insonni insondek ko’rmoq orzusi. Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat.

022

  Энг зўр ҳимоя – миллий туйғудир. Меҳр-оқибат, ор-номус, ғурур, ибо, ҳаё каби миллий туйғулар. Бир куни ўтириб санаб чиқсам, менинг билганларим ўн олтита экан. Ана шу ўн олти туйғу менга миллат руҳини тутиб турган ўн олти устун бўлиб кўринади. Уларсиз миллат руҳи тўкилиб кетиши муқаррар. Айни шу туйғулар униб-ўсаётган ёш кўнгилларни сақлаб қола олади. Davomini o'qish

Zikir Muhammadjonov. Olim Xo’jaev va uning Shohidasi.

021
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан

   Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади. Таниқли олимга миннатдорчилик билдирган ҳолда мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh, Muhayyo Yo’ldosheva. Ruhiyatning betakror jilolari

Ashampoo_Snap_2016.06.28_16h19m37s_005_.png   Аҳмад Аъзам асарларида одатдагидай боши ва охири бор воқеалар, сабаб ва оқибат доирасида ҳаракатланадиган қаҳрамонлар тасвирланмайди. Бир қарашда ижтимоий салмоқдан маҳрум майда тафсилотларнинг адоқсиз силсиласи акс этгандай туюлгувчи бу асарларни тушуниш осон кечмайди. Чунки бу тафсилотлар замиридаги маънони ўқирманнинг ўзи топиши керак бўлади. Davomini o'qish

Quyoshga qarab yashash saodati. Yozuvchi Nazar Eshonqul bilan suhbat.

033
Китоб деган тушунча бу рамзий тушунча. “Китоб” деганда одамнинг қалби ва руҳини поклайдиган, унга қанот берадиган, уни оламий уйғунликда тарбиялайдиган, инсонни, оламни севишга ўргатадиган, чорлайдиган, даъват қиладиган, инсонни шафқатга, ҳалолликка, мардликка, адолатга, меҳрга, мурувватга, эзгуликка ундайдиган барча нарсалар тушунилади. Мен тоғли қишлоқда туғилганман. Тоғда болалиги уруш йилларига тўғри келган, шу сабабли ўқий олмаган жуда кўп қариялар бор, уларнинг саводлари ҳаминқадар эди. Аммо уларнинг эътиқоди, қарашлари, тушунчалари китоб ўқиган одамлардан ҳеч қандай кам эмасди: уларга ҳалигача ҳавас қиламан. Улар менинг назаримда, туғма китобга, туғма маданиятга, туғма камолотга ўхшашади. Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Dorbozlarday nurdan tikdim dor…

02

Анча йиллар олдин «Саодат» журналида Ибодат Ражабованинг шеърларини ўқиб, ўзига хос шоира эканини англаганман. Ибодат опа — жуда самимий ва сирли шоира. Сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Davomini o'qish

Alisher Nazar. Ko’zlarimga sog’inch quyilar…

01
Шеър Сўздан бошланиб, Сукутда тугайди. Сир кошида Сўз Сукутга айланади. Сир эса Fайб оламига тегишли бўлади. Шу боис Унга фақат бесас Ишора этилади.
Алишернинг битикларида ана шу тўрт унсур — Суз, Сукут, Сир, Ишора борлиги қувонарли. Ягона истак: улар янада қамровли, янада салмоқли бўлиб борса … Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Basir.

Ashampoo_Snap_2017.09.06_23h33m54s_002_.png   Ҳалима Аҳмедованинг ҳар бир сатрида ўзгача бир жозиба, ҳарорат, жўшқинлик уфуриб туради. Шоира кўпчилигимизга оддийдек туюлган воқеликлардан ажиб янгилик топади, уни шунчаки айтиб қўя қолмайди, ўзигагина хос мусаввирона тил, мажнунона оҳанг  билан ифодалайди. Davomini o'qish

Gadoiyning forscha g’azali.

011
Фахрий Ҳиротий “Радойиф ул-ашъор” (“Радифдош шеърлар”) баёзида XV аср форс-тожик тилида ҳам шеърлар ёзиб, маълум эътиборга эга бўлган ижодкорлар рўйхатини тузиб, ғазалларидан намуналар келтирган. Ушбу асар ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 7695 инвентарь билан сақланмоқда. Асарнинг 4-б саҳифасидаги мундарижа қисмида “Мавлоно Гадоий қуддисия сирруҳу” тарзида номи келтирилган ва 46-б саҳифада эса, Гадоийнинг беш байтли ушбу ғазали ёзилган… Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Zohir A’lamni eslab & Zohir A’lam. Zarb. Audiohikoya

02

Зоҳир аканинг “Иккию бир…” номли ҳикоясини биргалашиб таҳрир қилиб, битта сонга туширдик. Янглишмасам, ҳикояни муаллиф кимгадир бағишлаган эди. Ҳикояда бир кунлик ҳаёт воқеалари тасвирланади; қаҳрамон кун давомида қилган ишларини бир-бир сарҳисоб қилиб, кечка томон “Иккию бир…” ҳисобида ё ютади, ёки ютқазади. Ҳозир кундалик ҳаёт кимнинг фойдасига ҳал бўлганини эслолмайман. Бироқ, аниқ эсимдаки, одам ҳар кунлик ҳаётини ҳисоб-китоб этиб бориши керак экан, чунки кутилмаганда рўпарадан чиқиб қолган душман билан тўқнашув чоғида ҳалок бўлиш мумкин… Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. «Chappi».

055
Бир сулувгина аёлнинг ортидан навбатга турдим. Аёл ё немис, ё инглиз… тағинам ким билади, балки француздир. Елкасида ёйилган қўнғироқ, сариқ сочлари, тик тушган калта бурни, гоҳо ярим қиялаб қолгувчи юзидаги ботиқ қовоқлардаги мовий кўзлари ёнидаги кучукчасига бир нималар деётгандек. Ишқилиб, шарқлик эмас ва меҳмон ҳам эмас. Қай бир аждодининг ризқи сочилиб, бизнинг юртларга келиб қолганмиям деб ўйладим. Davomini o'qish

Nargiza Odinayeva. Nigohimda gullar tuyg’ular izsiz.

045    Наргиза Одинаева навқирон шеъриятимизга ловуллаган бир даста гул билан кириб келди. Бу гулларнинг ўзига хос ифори, жилвалари ҳақида айтишди, айтишмоқда, насиб этса, яна айтишади ҳам. Шеърият осмонида, маълум бир баландликларда номи Қизириқ деб аталган тафтли макон фарзанди бўлмиш Наргиза шеър айтиб бораётир. Бугун у ёзган шеърлардан бир дастасини сизларга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish