Франц Кафка, Жараён, Отамга хат: Роман ва хат. Таржимон Вафо Файзуллоҳ, — Сўзбоши муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад. Тошкент: «Шарқ», 2015. -416 б.
«Шарқ» нашриёт-матбаа концерни «Жаҳон адабиёти дурдоналари» туркумида XX аср Европа адабиётида фавқулодда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган, модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг «Жараён» романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликларидан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган «Отамга хат» биографик асарини нашр этди. Бугун китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб Хуршид Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Ҳаракатдан тўхтаган жараён қиссаси» эссе-муқаддимасини тақдим этамиз. Davomini o'qish








