Мажнунанинг шеърларини ўқир эканман, унинг юрагида жуда катта Дард билан баробар улкан Бахт уммони мавжланиб турганини илғадим. Йигирма тўрт ёшли инсон ҳали ҳаёт денгизи соҳилидан унча узоқлашмаган, олдинда нималар кутаётгани эса ёлғиз Яратганга маълум. Умидим шулки, Мажнуна Бахтини кўзлаб, ундан тирикликка ёдгор бўлиб қолажак Сўзини излаб олға сузсин. Қайғу билан Шодлик икки елкани бўлсин. Davomini o'qish
Bo'lim: Yoshlar ijodi
xXI asr o’zbek she’riyatining yangi avlodi ijodi
Behzod Fazliddin. Yurgan yo’llarimda orzular kulsa…
Бугун шоир ва адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддин таваллуд топган кун
Беҳзод Фазлиддин 1983 йилла Чуст туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. «Муқаддас замин», «Боғларингдан кетмасин баҳор», «Онамнинг кўнглига кетамиз», «Сен қачон гуллайсан», «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» номли шеърий тўпламлари чоп этилган. Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий талқиқот олиб бормоқда. Davomini o'qish
Samariddin Sayyidzod. She’rlar
Самариддин Саййидзод 1986 йили Қашқадарёнинг Чироқчисида туғилган, таниқли шоир Ўроз Ҳайдарнинг ҳамқишлоғи. Шу йилнинг бошида унинг ўзига хос мушоҳада тарзи намоён бўлган бир туркум шеърини эълон қилган эдик. Бугун эса шоирнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Nodira Nazar. Moviy sevgi.
«Мовий севги» ёш шоира Нодира Назарнинг иккинчи шеърий тўплами. «Akademnashr» нашриёти томонидан чоп этилган ушбу тўпламга таниқли шоир Йўлдош Эшбек сўзбоши ёзган. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти номидан Нодирани янги китоби билан қутлаймиз ва унга ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish
Alisher Nazar «She’r sehri» teleloyihasida & Vido. She’rlar ktobi
«Алишернинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор», деб эътироф этади мунаққид Қозоқбой Йўлдошев шоирнинг «Видо» тўпламига ёзган сўзбошисида. Davomini o'qish
Nurilla Chori. Tashvishi yo’q odamlar & Nazar Eshonqul. Ahmad Otaboy, Sa’dulla Quronov. Nurilla Chorining «Tashvishi yo’q odamlar» hikoyasini o’qib…
Қизғалдоқнинг адоғидан кўндалангига Тагсарой оқади. Тагсаройнинг кунгай бети қари лалми (эл шундай атайди), қибласи сувот — таёқ суқсанг барг ёзади. Замони чархифалак бўлиб кетган бу кунда қози ҳам, миршаб ҳам, дўхтир ҳам тиш-тирноғи билан ерга тармашган. Ерга етмаганлари молиниям, жониниям бозорга урган. Бозорга бор — бахтингни кўр. Бахтини ниманинг эвазига кўради, бунисини ўзлари билишмаса — биз билмаймиз! Davomini o'qish
Yoshlar mushoirasi
Фейсбукдаги саҳифаларда эълон қилинган шеърларни вақт топганда кузатиб бораман.Яхши шеърга дуч келиб қолсанг, ўша ижодкорни кузата бошлайсан. Мана бугун ана шу кузатишлар орқали топилган ёки фейсбукдаги мен дидига ишонган даврадошлар саҳифаларида эълон қилинган шеърларни мушоира шаклида сизга тақдим этмоқдаман. Албатта, бу шеърларнинг савияси турлича, аммо, уларда унаётган уруғнинг нур томонга интилишидек тинимсиз ҳаракатни кўрасиз. Бундан кейин ҳам (фейсбукдаги даврадошлар ёрдамида) шу тарздаги мушоираларни тақдим этиб бориш режамиз бор. Мушоира иштирокчиларининг шеърлари келгусида алоҳида саҳифаларда тақдим этилишга ҳам ишонамиз. Davomini o'qish
Sohiba Hayitboyeva. Bu ishq meni qo’ymaydi omon
“Ер юмалоқ” деди у киши. Ҳайрат билан жилмайдим. У билан суҳбатлашсам, руҳим қувват оларди. Илк бор қўлимга Ғаззолийнинг китобини тутқазди, Навоийнинг гўзал байту ғазалларини келтирди. Гўё осмонда учардим, ўз оламимда яшардим мен. Қалбим билан руҳимнинг хоҳишини бераётганимдан бахтли эдим.. Davomini o'qish
Shavkat Jo’rabek. She’rlar

Шу йилнинг бошида сайтимизда истеъдодли ёш шоир Шавкат Жўрабек шеърлари билан таништирган эдим. Кейинчалик шоир укам билан суҳбатлашганда, шу пайтгача ёзган айрим шеърларидан қониқмаслигини билдим. Унга ёзганидан кўнгли қониққан ижодкор охир-оқибат мағлуб бўлишини айтдим. Ичимда унинг изланишларига Яратгандан рағбат сўрадим. Куни-кеча Шавкатдан яна бир туркум шеър олдим. Уларни мамнуният билан сизга тақдим этаман. Davomini o'qish
Rahimjon Ali. So’zlar oqaboshlaydi rangin
Раҳимжон Али (Алижонов) 1993 йилда Ўш вилоятининг Қорасув туманида таваллуд топган. Ўш давлат ижтимоий университетининг жаҳон тиллари факультети талабаси. Бир мунча вақт аввал биз ёш шоирнинг бир туркум шеърлари, атоқли шоир Шавкат Раҳмонга бағишлан «Юрак билан сафар» номли кичик эссеси ва шоир Аъзам Раҳим ижоди ҳақида ёзилган мақоласи билан таништирган эдик. Бугун эса унинг «Ёшлик» журналининг янги 6-сонида «Илк учрашув» рукни остида эълон қилинган ва сайт почтасига келган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Tillaniso Eshboyeva. She’rlar

Тилланисо Эшбоева 1993-йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. “Дилхат” шеърий тўплами муаллифи. Шеърлари “Сизга шеър айтгим келади” ёшлар баёзида, туман, вилоят ва республика газета-журналларида ёритилган. Шу йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлади («Уч илдиз» веб-саҳифасидан юборилган маълумот. Пастда ёзилган изоҳга қаранг). Davomini o'qish
Sirojiddin Ibrohim. She’rlar
Сирожиддин дўстим, менга ёзган хатингиздаги «Мени шеър ёзиш завқи тарк этиб кетганига ҳам кўп вақт бўлаяпти» деган сўзингиз мени ўйлантириб қўйди. Дастлаб бу гапни ёшликка хос максимализмга йўймоқчи бўлдим. Аммо, кейин бундай таъкиднинг сабаби бошқа деган ўйга бордим. Сизга бир фикр (насиҳат) айтишдан тийилдим. Аввало, нима бўлгандаям, бирон қарорга келиш мутлақ сизнинг ҳаққингиз. Пешонангизга нималар битилгани эса ёлғиз Яратганга аён. Қарор сиздан, аммо ҳукм Оллоҳдандир. Унинг ҳукмини вақт айтади. Бугун сиз ўз йўлини излаётган одамсиз, мақсадингизга шеър ёзишни тарк этиш билан етмоқчи экансиз, ихтиёрингиз. Зеро, комилликка элтгувчи йўллар кўп. Ана шу машаққатли йўлдан олис нур томон кетаётган сиздек ёш дўстимга Парвардигордан қувват ва мурувват сўрайман. Davomini o'qish
