Ne’mat Aminov. Hikoyalar & Abdulla Qahhor bilan ko’risholmagan yozuvchi

09917  июль — атоқли адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун

Неъмат аканинг кулгиси ўта табиий ва жонли эди. У киши даврадан, даврада ўтирган турфа одамлардан, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан кулги изларди ва излаганини албатта топарди. Шу боис ёзувчи одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўрарди. Ҳар қандай суҳбат ва суҳбатдошга дарҳол эш бўлиб кетарди. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Amir Alisherning dardi.

0216 июл – Ёзувчи, шоир ва драматург Омон Мухтор таваллудининг 75 йиллиги.

    Менинг дарвешона йўлим бир кишилик! Сени севдим. Ёндим. Ўртандим. Аммо менинг тўфонли уммонимда сенинг ғарқ бўлишингни истамадим. Инсон бир неча вазифани бўйнига ололмайди, бир вазифани бажаради! Менга бировга зулм қилмоқдин ёлғизлик ва бекаслик афзал туюлди. Бу мен ишқдан воз кечганимдан эмас! Бир инсондек яшадим. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Uch maqola & Hujjatli film.

00312 июль – атоқли маърифатпарвар адиб  ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний таваллуд топган кун

Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзандидир. Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. Davomini o'qish

Frans Kafka. Yolg’izlik

05

   Бу ноябрь ойининг изғиринли кунида юз берди. Мен худди югуриладиган йўлакчадан югургандек, тўшалган гилам узра у ердан бу ерга бориб келардим. Кўчадан хонамга тушаётган ёруғликка қарашга қўрқардим. Ўлик сукунат юрагимни сиқарди. Ҳеч қандай овоз эшитилмаслигини билсам-да, қаршимдаги ойнага қараб, овозим борича бақирдим. Бирдан деворда эшик пайдо бўлди ва у тезда очилди. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. Farzandga o’gitlar & Mirsharif Xo’jayev. Sarkash

045Таниқли ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳматни   75  ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз

Ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳматнинг қўлингиздаги «Фарзандга ўгитлар» китоби олдин «Ўгитнома» номи билан нашр этилган ва кейинчалик ҳам бир неча марта чоп этилган асар ҳар сафар ўқувчилар томонидан илиқ қаршиланди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. O’zim bilan o’zim

0728  июнь — Таниқли ёзувчи ва адабиётшунос олим Аҳмад Аъзам таваллуд топган кун

    Қаерда неки иш қилсам, яхшиси ҳам, ёмони ҳам исмимга ўтади: Аҳмад ундоқ қилибди, Аҳмад бундоқ қилибди. Баъзи пайтлари эса одамлар менинг кимлигимни эмас, фақат Аҳмад деган исмнигина биладигандек, уларга ўзим эмас, фақат исмим керакдек, исмим менга тегишли ҳамма яхшию ёмон томонларни эгаллаб, ўзимга ҳеч нарса қолмаётгандек туюлади… Davomini o'qish

O’qtoy Rifat. She’rlar. Miraziz A’zam va Fayzi Shohismoil tarjimalari

04510 июнь — машҳур турк шоири Ўқтой Рифат таваллуд топган кун

    30-йилларнинг охирида турк шеъриятида янги тўлқин пайдо бўлди. 1937 йилдан «Ворлиқ» журналида нашр қилина бошлаган Ўрхон Вели Қониқ (1914-1950), Ўқтой Рифат 1914-1988), Мелиҳ Жавдат Ондай 1915-2002) шеърлари 40-йиллар шеъриятига тамомила янги руҳ олиб кирди. Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. Ikki hikoya & Bo’ron qo’pgan kun

054 7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун

У қизга ёмон кўргани учун эмас, унинг падари бўлмиш Муса фермерга нисбатан юрагида тўнғиб қолган алами туфайли тош отди. Тош отгандаям номардларча, яъни кўча юзида ўз майлида суманглаб юрган ювош малла итни баҳона қилиб тош отди. Сўнг эса жони азобда қолган шўрлик қизнинг фарёди остида жуфтак ростлади… Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Vaqt falsafasi

045Таниқли адиб Неъмат Арслонни яқинлашаётган  75 ёши билан  чин дилдан қутлаймиз!

   Вақтни тўхтатиш мумкинлигини англаган куним ҳаётимнинг узилиш ва қайта уланиш нуқтаси бўлди. Бу нуқталар улуғвор кашфиёт олдида турган одам учун зиғир донасича ҳам аҳамиятга эга эмас. Вақт тўхтаса, Иффат қаримайди. Унинг юзларига ажин тушмайди ва у ҳеч қачон Тўхта момога ўхшаб букчайиб қолмайди. Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar & Naim Karimov. She’riyat, ezgu ehromim!..

0730 май — Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун

Баъзан шундай бўладики, кимнидир тез-тез эслаб, унинг хотирасига бўлган ҳурматимизни ҳаддан зиёд ошириб-тошириб кўрсатиб юрамиз. Аммо шу ижодкорлардан анча олдин ёки улар билан сафдош бўлиб яшаган, шеъриятимизнинг сайқалланиши, насримизни дунё гази билан ўлчанадиган насрга айланиши, драматургиямизнинг вояга етиб, камол топишида катта хизмат қилган қалам аҳлини эслаш, улар хотираси олдидаги бурчимизни ўташ лозимлиги нима учундир хаёлимизга ҳам келмайди. Турли баҳонаи сабаблар билан ҳатто улар таваллудининг йирик саналарини ҳам лоқайдлик билан ўтказиб юборамиз. Шундай ёзувчилар сирасидан бири Миртемирдир. Davomini o'qish

Ahmadjon Quronbekov. Alloma

03415 май – Манбашунос, тилшунос олим, ЎзФА академиги Алибек Рустамов (1931-2013) таваллудининг 85 йиллиги

    Замонамизнинг теран билимли ва зукко тилшунос олими, Алишер Навоий асарлари тилининг истеъдодли тадқиқотчиси академик Алибек Рустамов баракали умр кўрди, умрининг энг сўнгги дамларини ҳам зое кетказмади. Инсон бу дунёга омонат, бир кун келиб боқий дунёга сафар қилади, фақат яхши амаллари ва ёзган китоблари барҳаёт қолади. Шу маънода домланинг сўнгги — “Ҳазрати Навоийнинг маънавий ва суварий шароблари” (“Наврўз”, 2013) китоби унинг умрбоқийлигига дахлдордир. Davomini o'qish