Burgut qanotida… Rasul Hamzatov: Xotiralar, mulohazalar (1987)

0558 сентябрь — атоқли шоир Расул Ҳамзатов таваллуд топган кун

    Шоир. Файласуф. Ҳамзат Цадасанинг ўғли. Фотимат, Зарима ва Солиҳатларнинг отаси. Тўрт набиранинг бобоси. Эпикур таълимотининг тарафдори. Дилтортар суҳбатдош. Соддаларнинг соддаси. Пешонаси ярқироқ, омадли. Бир пайтнинг ўзида ҳам Гаргантюа, ҳам Пантагрюэль. Ҳам Санчо Панса, ҳам Дон Кихот… Davomini o'qish

Ahad Hasan. Ibrohim Mo’minov saboqlari.

0047 сентябрь — атоқли олим, жамоат арбоби Иброҳим Мўминов таваллуд топган кун

    Иброҳим Мўминов салоҳияти, ижод қамрови кенг олим эди. Бу мўътабар инсоннинг қуйидаги ижод мундарижасига бир эътибор қилинг: Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Али Қушчи, Саъдий, Бедил, Навоий, Жомий, Машраб, Наршахий, Улуғбек, Бобур, Турди, Аҳмад Дониш, Муқимий, Фурқат, Аваз Ўтар, Завқий, Ҳамза, Айний, Мужрим Обид ижодларига такрор ва такрор мурожаат этиб, бу алломалар ҳақида ажойиб рисолалар битган… Davomini o'qish

Shukrullo. She’rlar & Shukrullo: “Xalq dardini joyladim dilga” (1988)

0052 сентябрь – Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло таваллуд топган куннинг 95 йиллиги

   Устоз шоирнинг “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича”, “Инсон ва яхшилик”, “Инсон – инсон учун” сингари шеърий тўпламлари, “Жавоҳирлар сандиғи”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби хотира романлари ўзбек китобхонларига таниш ва севиб мутолаа қилинади. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Yurt qo’shigi

034    Бир вақтлар колхозимиз радиоузелчиси Қудратбой уйимиз деворига майдагина радио осиб қўйди. Радио саҳардан ётаргача гапирди, ашула айтди. Аввал-аввал зиғир мойдай ёкди. Кейин-кейин қулоқ-мияни еди. Жонга тегди. Бемаҳал қичқирар хўроз бўлди-қолди. Гапира беради, ашула айта беради. Номи ашула бўлса бўлди, айта беради! Эл-юртга ёқадими- йўқми, барибир айта беради! Davomini o'qish

Mirkarim Osim. To’maris. Tarixiy qissa

007 Ёзувчи ва таржимон Миркарим Осим таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Ўғли билан келинига қараб Тўмариснииг севинчи ичига сиғмас эди. Бироқ ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғи, деб бекорга айтмаганлар. Бахт осмонида бир парча булут пайдо бўлиб, чўл маликасининг юрагини ғаш қила бошлади. Мамлакат чегарасидан келган чопарлар унинг ҳузурига Эрон шоҳининг элчиси келаётганидан дарак берган эдилар… Davomini o'qish

Nodir Normatov. Mangu lahzalar.

033 Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев  таваллуд топган куннинг 85 йиллиги олдидан

      Атоқли рассом, академик  Раҳим Аҳмедов ёзганидек: “Рўзи Чориев изланишлари кўœлами кенг. Рассомнинг турли жанрлардаги асарларининг композицион ечими ранг-баранг, техникаси ва услуби турлича бўлишига қарамай, уларни бирдан таниб олиш мумкин”.
Davomini o'qish

Erkin A`zam. Pakananing oshiq ko`ngli

00210 август — Таниқли ёзувчи Эркин Аъзам таваллуд топган кун

   Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссасига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам ташлар, гапирганда маврид-бемаврид сўлиш олиб, салмоқ билан, таъсирчанликка интилибми ёки диққатни тортиш учунми, худди махфий бир синоатни очаётгандек пичирлаб гапирар эди. Бари бефойда! У пак-пакана эди… Davomini o'qish

Ashurali Jo‘rayev. Ikki hikoya

045    Истеъдодли ёзувчи ва ҳозиржавоб журналист Ашурали Жўраев 60 ёшга тўлди. Ўзбек адабиёти мухлислари, ижодкор ихлосмандлари ва сайтимиз муштарийлари номидан чин юракдан қутлаб, унга янги ижодий ютуқлар, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Sakkizinchi mo’jiza

055 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
 

   Менинг назаримда, «Саккизинчи мўъжиза» битиклари ҳам «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси» каби айтилган. Китоб ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади, ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди, йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён этади… Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. Hikoyalar & Abdulla Qahhor bilan ko’risholmagan yozuvchi

09917  июль — атоқли адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун

Неъмат аканинг кулгиси ўта табиий ва жонли эди. У киши даврадан, даврада ўтирган турфа одамлардан, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан кулги изларди ва излаганини албатта топарди. Шу боис ёзувчи одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўрарди. Ҳар қандай суҳбат ва суҳбатдошга дарҳол эш бўлиб кетарди. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Amir Alisherning dardi.

0216 июл – Ёзувчи, шоир ва драматург Омон Мухтор таваллудининг 75 йиллиги.

    Менинг дарвешона йўлим бир кишилик! Сени севдим. Ёндим. Ўртандим. Аммо менинг тўфонли уммонимда сенинг ғарқ бўлишингни истамадим. Инсон бир неча вазифани бўйнига ололмайди, бир вазифани бажаради! Менга бировга зулм қилмоқдин ёлғизлик ва бекаслик афзал туюлди. Бу мен ишқдан воз кечганимдан эмас! Бир инсондек яшадим. Davomini o'qish

Amirqul Po’lkan. She’rlar.

01515 июль — шоир Амирқул Пўлкан таваллуд топган кун.

   Амирқул Пўлкан камтар, камсўз, лекин ишончли дўстлари даврасида дилкаш, тафаккури теран шоир эди. У билан дўстона муносабатларимиз бор эди. У „Шарқ Юлдузи“ининг шеърият бўлимида, мен эса ёзувчилар уюшмасида шеърият бўйича адабий маслаҳатчи бўлиб ишлардим. Davomini o'qish