Tog’ay Murod. Yurt qo’shigi

034    Бир вақтлар колхозимиз радиоузелчиси Қудратбой уйимиз деворига майдагина радио осиб қўйди. Радио саҳардан ётаргача гапирди, ашула айтди. Аввал-аввал зиғир мойдай ёкди. Кейин-кейин қулоқ-мияни еди. Жонга тегди. Бемаҳал қичқирар хўроз бўлди-қолди. Гапира беради, ашула айта беради. Номи ашула бўлса бўлди, айта беради! Эл-юртга ёқадими- йўқми, барибир айта беради!

Тоғай МУРОД
ЮРТ ҚЎШИҒИ
02

08Тоғай Мурод (Менгноров) 1948 йили Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, Хўжасоат қишлогида туғилган. Шу қишлоқдаги 43-ўрта мактабии 1966 йилда тугаллаб, ўша йили Тошкент Давлат дорилфупунининг журналистика факултетига ўқишга кирган. 1972 йилда университетни муваффақиятли тамомлагач, республика радиоси «Ватандошлар» таҳририятида бўлим муҳаррири бўлиб, 1970 йилгача хизмат қилган. Тоғай Мурод 1973—1974 йилларда собиқ Совет Армияси сафларида хизмат қилиб қайтди. 1976—1978 йилларда эса «Ўзбекистон физкултурачиси» рўзномасида таржимон, 1982—1984 йидларда «Фан ва турмуш» ойномасида бўлим муҳаррири бўлиб ишлади. 1985—1987 йилларда Москвада М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти олийгоҳида таҳсил олиб қайтди.

Ёзувчи ўз ижодини 1976 йили «Юлдузлар мангу ёнади» қиссаси билан бошлади. Бу қисса ўзбек адабиётига туғма истеъдод эгаси кириб келаётганидан дарак берди. Қиссада Бўри полвон, Тиловберди, Абил полвон образларида ўзбек миллий кураши бадиий ифодасини топди. Адибнинг 1979 йилда битилган «От кишнаган оқшом» қиссаси бу умидни чинакам ҳақиқат, ишончга айлантирди. Асар бош қаҳрамони Тарлон от китобхон қалбига қадрдон бир одамдай кириб борди. Ёзувчининг 1980 йили чоп этилган «Ойдинда юрган одамлар» қиссаси адибнинггина эмас, ўзбек миллий адабиётининг ноёб намунаси бўлди. Қисса қаҳрамонлари Қоплон ва Оймомо фарзанд орзу-илинжида кун, ой, йилларни бир-бирига улаб яшашади. 1985 йили битилган «Момо ер қўшиғи» қиссаси ўз ғояси, адабий йўналиши билан ёзувчининг ўзга қиссаларидан ажралиб туради. Асарда миллий заминдан оёғи узилган, Ватан тупроғида яшаб, юрагида юрт туйғуси бўлмаган 80-йиллар мафкура қурбонлари «қаҳрамонлари» образлари Ғарб адабиёти сиғинди бандаси бўлиб қолган ижодкор мисолида ўзбекона киноя билан тасвир этилади.
Ижодкор таржимон сифатида 1974-1975 йилларда Ж. Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва кўпгина ҳикояларини ўзбек тилига ағдарди. 1989 йили Э.Сетон-Томпсоннинг ҳайвонлар ҳақидаги «Ёввойи йўрға» китобини маҳорат билан таржима қилди.
Тоғай Мурод 2003 йилда вафот этган.

02

Аёлимиз айтади, уйқунгизда гапириб чиқасиз, дейди.

— Нимани гапириб чиқаман? — сўрайман ундан.

Аёлимиз тайин бир нима деёлмайди. Бир ундай дейди, бир бундай дейди.

Чин, мен учун кеча-да бир бўлиб қолди, кундуз-да бир бўлиб қолди. Кўзим илиндими, бўлди, тушимга бир нима- лар киради. Уйқумда қаерлардадир нималардир қилиб юраман. Тушимми-ўнгимми, билолмайман. Кунлар ўнгимда қандай кечса, уйкумда-да шундай кечади. Эл билан кўришиб- сўрашаман, гаплашаман, талашиб-тортишаман, қаҳ-қаҳ уриб куламан. Кейин… йиғлайман! Йиғлаб-йиғлаб… пахта тераман!

Йиғлаб кўзларимни очаман. Теварагимга қарайман. Кўзларимда ёш йўқ бўлади.

Аёлимиз билан болаларимиз пиш-пиш ухлаб ётади.
— Босинқираяпти, ўнг ёнбошига ағдарилиб ётсин, — дейди аёлимиз.

Ўнг ёнбошимга бурилиб ётаман. Бу сафар бир адирдан кета бераман, кета бераман. Адир охири кўринмайди. Олисларга қарайман. Олислар йўқ. Зим-зиё. Далаларга қарайман.

Далалар-да йўқ. Оёқларим остига қарайман. Ер-да йўқ. Оёғимни мўлжаллаб босиб, ерни излайман. Ерни топаман.

Зулматдан қутулиш учун сойга қараб энаман. Оёғим ерга тегмайди. Зим-зиё хонада саланглаб қолади. Зулматда учиб кетаман. Учиб кета бераман, кета бераман. Қаерга тушаман, ўзим-да билмайман. Қўним ер тополмайман. Ана энди ўлдим, дейман. Шунда, пойимда ўркач-ўркач қирлар, улкан-улкан тошлар қора беради. Дарахтлар, сувлар ранг беради. Зўр бериб дарахтлар узра тушайин, дейман. Дарахт шохлари тирнаб ташласа-да майли, омон қоламан, дейман. Қучоқларимни катта очаман. Мисоли сувда сузмишдай, дарахтлар томон талпинаман.

Ўнқир-чўнқир тошларга “гурс” этиб тушаман. Жонҳолатда тўлғанаман. Танам “зирқ-зирқ” этади. Кўзларим очилиб кетади. Бир бошқа бўлиб коламан. Деразага қарайман. Дераза оқариб келаётган бўлади. Туриб туролмайман, ётиб ётолмайман. Бир таним бу дунёда, бир таним ўзга бир дунёда ётгандай бўлади. Шунда… шунда бир нима шовиллайди. Сел бўлиб сел бўлмайди, мусиқа бўлиб мусиқа бўлмайди.

Бир вақтлар колхозимиз радиоузелчиси Қудратбой уйимиз деворига майдагина радио осиб қўйди. Радио саҳардан ётаргача гапирди, ашула айтди. Аввал-аввал зиғир мойдай ёкди. Кейин-кейин қулоқ-мияни еди. Жонга тегди. Бемаҳал қичқирар хўроз бўлди-қолди. Гапира беради, ашула айта беради. Номи ашула бўлса бўлди, айта беради! Эл-юртга ёқадими- йўқми, барибир айта беради! Болалар овозини пасайтириб қўяман деб, бир-икки марта девордан тушириб юборди. Радио палағда бўлиб қолди. Бор-е, дедим-да, омборхонага отиб юбордим. Шу билан қулоғим тинчиди-қолди.

Ўғлимиз омборхонани титкилабди. Ана шу радиони топибди. Бинойидай созлабди. Деворга осиб қўйибди. Билдим, ана шу радио шовуллаяпти!

Уй-хаёлларим учди-кетди. “Дик” этиб жойимдан турдим. Апил-тапил кийиндим. Селдай шовуллаш кўнглимни эзиб кела берди. Шундай қайғули шовуллаш, шундай кўнгилни вайрон қилувчи шовуллаш! Қарадим, аёлимиз сигир соғаяпти. Аёлимиз олдига бордим.

— Ай, Ойсулув, бирон катта-патта ўлибдими дейман, эшитаяпсанми? — дедим.
— Каллаи саҳарлаб гапирган гапини…

— Чин-да, қара, бундайин куйни мотамда чалади.
— Кўп гапирмасин, мол сут бермай қўяди.

— Бўлмаса, эси жойида одам каллаи саҳарлаб шундай куй чаладими?
— Радио ҳар саҳарда шундай чалади. Нафасини иссиқ қилсин.
— Қара, кўнгилни ер билан яксон қилади-я…

Армиядалигимда бизни Суздаль деган шаҳарга саёҳатга олиб боришганди. Жуда бир ҳашамдор қасрга олиб киришди. Шунда, мунгли айтиб йиғлаш эшитгандим. Бир тўда аёл димоғида айтиб йиғларди.

Бизни эргаштириб юрган аёл тушунтириб берди. Айтишича, Пётр бир деган ўрис подшо Россияда қайта қуриш бошлабди. Унинг Лопухина деган аёли бор экан. Шу аёли ҳадеб подшолик ишига аралаша берибди, аралаша берибди. Шунда Пётр бир, сенми ҳали эркаклар ишига аралашадиган, дебди-да, аёлни Суздалдаги ўша монастирга сургун қилибди. Сочларини таг-туги билан қириб ташланглар, дея фармойиш берибди.

Подшо фармойишига биноан, аёлнинг сочларини пакки билан қириб ташлабдилар! Суздаллик аёллар подшо аёли ҳолига ачиниб, айтиб-айтиб йиғлабди. Ўшандан буён монастирга томошага келгувчиларга ана шу айтиб йиғлашни эшиттириб турар эканлар.

Мен ўйлай-ўйлай, ана шу айтиб йиғлашни эсладим. Ҳозир эшитаётганим… ўша айтиб йиғлашга жуда-жуда ўхшаб кетди!

Шовуллаш юракни эзгандан-эзди. Кўнгилга қайғу солди. Кўнгилга таҳлика солди.
— Нимага анқайиб қолди? Борсин, юз-қўлини ювсин. Нима, дунёни энди кўраяптими? Радио ҳар саҳарда чаладиган соз-да.

— Унда, нимага мен эшитмаганман?
— Бу киши қаердан эшитади, тонг ёримай далада бўлса…

Шовуллаш орасидан овоз келди:

… Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
Дарёлар бўйида эдик сувга зор…

Энди билдим, ўйлаб-ўйлаб топдим. Бу ўзимизнинг эл-юрт қўшиғимиз бўлди…

Уйқуни ярим ўлик дейдилар. Одам тонг саҳарда уйқусираб туради. Дунёни энди кўраётгандай бўлади. Дунёга уйқусираб қарайди, босинқираб қарайди, илтижо билан қарайди. Дунёдан нажот истайди. Дунёдан илинж истайди…

Дунё таги оқариб-оқариб келаберади.

Тонг еллари юзларни силайди. Тан-жонни ҳузурлайди. Кўнгилни тўлдиради. Кўзни тўйдиради.

Дунё шундай бир вақтда… тонг дея аталмиш хушрўй бир вақтда… биров қайғули ашула айтиб бошласа нима бўлади? Одам уйқудан уйғонганларига пушаймон бўлади! Кўнгил тундай бирён бўлади! Тонг — тун бўлади!

…Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
Дарёлар бўйида эдик сувга зор…

Радио эл-юрт қўшиғини айтаяптими, ё айтиб йиғлаяптими? Айтиб йиғласа, нима деб йиғлаяпти? Ай, Деҳқонқул, боя олам зим-зиё эди, қоп-қора тун эди, сен ёруғ шуълага зор эдинг, қултум сувга ташна эдинг, хокисор эдинг. Ана, энди тонг бердим, энди сенга сув бердим. Бор, энди мени шарафла-да, энди мени улуғла-да, олти миллион тонна пахта териб бер, дея айтиб йиғлаяптими?

Қайси бир йили Термизга бордим. Бекатда ўғлим билан автобус караб колдим. Сомса олиб едим. Шунда бир бурчакдан қўшиқ эшитилди. “Ялт” этиб, кўшиқ эшитилмиш тарафга қарадим. Бир бўзбола магнитофон қўйди. Одамлар лаш- лушини кўтариб, қўшиқ олдига бориб турди.

Сомсани қоғозга ўраб, мен-да қўшиқ олдига бордим. Магнитофон теварагини одам босди. Қўшиқ эшитиб маза қилдим. Аммо сўзларини тушунмадим. Боиси, қўшиқ бир ажнабий тилда бўлди. Ўзимча, ишқ-кўнгил қўшиғи бўлса кераг-ов, дея ўйладим. Боиси, қўшиқ кўнглимга зиғир мойдек ёқди. Яхшилаб эшитиб олайин дея, сомсамни емай турдим. Бўзбола манитофонини қўлтиқлаб жўнади. Сомсахонага борди. Магнитофонини деворга суяб қўйди. Ўзи панжарага суяниб, сомса еди. Ўғлимни эргаштириб, бўзбола кетидан бордим. Бўзбола тағин магнитофонини қўлтиқлаб жўнади. Сувхона олдига келди. Магнитофонини сувхона пештахтасига кўйди. Бир қўлини белига тираб сув ичди. Бир менмикан десам, бошқалар-да қўшиқ кетидан эргашиб келди.

Қўшиқ ниҳоялади. Биров бўзболадан, бу қандай кўшиқ, дея сўради.

Бўзбола елка кисди.
— Отини билмайман. Афғонистон гимни, — деди. — Аҳмад Зоҳир айтади.

— Эл-юрт қўшиғи дейсиз-да?
— Шул-шул!

Хаёлимга ўша қўшиқ келди. Қўшиқни деб, бегона бўзбола кетидан эргашиб юрганларимни эсладим.

Гап очилиб колса… афғон ҳамсояларимизни камситамиз. Қолоқ дея бурнимизни жийирамиз. Осмондан келиб куламиз! Ана, эл-юрт кўшиғи қандай бўлади!

Тонг саҳарда эл-юрт узра шундай бир қўшиқ таралса… Эл- юрт қўшиғида юртимиз суврати бўлса… элимиз руҳи бўлса… эл-юрт сози бўлса… эл-юрт қўшиғини эшитиб, одам яшаган сайин яшагиси келса… пахта терган сайин тергиси келса…

Эл-юрт қўшиғини эшитиб, ажалга-да борса одам.

06

Tog’ay MUROD
YURT QO’SHIG’I
02

06Tog’ay Murod (Mengnorov) 1948 yili Surxondaryo viloyatining Denov tumani, Xo’jasoat qishlogida tug’ilgan. Shu qishloqdagi 43-o’rta maktabii 1966 yilda tugallab, o’sha yili Toshkent Davlat dorilfupunining jurnalistika fakultetiga o’qishga kirgan. 1972 yilda universitetni muvaffaqiyatli tamomlagach, respublika radiosi «Vatandoshlar» tahririyatida bo’lim muharriri bo’lib, 1970 yilgacha xizmat qilgan. Tog’ay Murod 1973—1974 yillarda sobiq Sovet Armiyasi saflarida xizmat qilib qaytdi. 1976—1978 yillarda esa «O’zbekiston fizkulturachisi» ro’znomasida tarjimon, 1982—1984 yidlarda «Fan va turmush» oynomasida bo’lim muharriri bo’lib ishladi. 1985—1987 yillarda Moskvada M. Gorkiy nomidagi Jahon adabiyoti oliygohida tahsil olib qaytdi.

Yozuvchi o’z ijodini 1976 yili «Yulduzlar mangu yonadi» qissasi bilan boshladi. Bu qissa o’zbek adabiyotiga tug’ma iste’dod egasi kirib kelayotganidan darak berdi. Qissada Bo’ri polvon, Tilovberdi, Abil polvon obrazlarida o’zbek milliy kurashi badiiy ifodasini topdi. Adibning 1979 yilda bitilgan «Ot kishnagan oqshom» qissasi bu umidni chinakam haqiqat, ishonchga aylantirdi. Asar bosh qahramoni Tarlon ot kitobxon qalbiga qadrdon bir odamday kirib bordi. Yozuvchining 1980 yili chop etilgan «Oydinda yurgan odamlar» qissasi adibninggina emas, o’zbek milliy adabiyotining noyob namunasi bo’ldi. Qissa qahramonlari Qoplon va Oymomo farzand orzu-ilinjida kun, oy, yillarni bir-biriga ulab yashashadi. 1985 yili bitilgan «Momo yer qo’shig’i» qissasi o’z g’oyasi, adabiy yo’nalishi bilan yozuvchining o’zga qissalaridan ajralib turadi. Asarda milliy zamindan oyog’i uzilgan, Vatan tuprog’ida yashab, yuragida yurt tuyg’usi bo’lmagan 80-yillar mafkura qurbonlari «qahramonlari» obrazlari G’arb adabiyoti sig’indi bandasi bo’lib qolgan ijodkor misolida o’zbekona kinoya bilan tasvir etiladi.
Ijodkor tarjimon sifatida 1974-1975 yillarda J. Londonning «Boyning qizi» dramasi va ko’pgina hikoyalarini o’zbek tiliga ag’dardi. 1989 yili E.Seton-Tompsonning hayvonlar haqidagi «Yovvoyi yo’rg’a» kitobini mahorat bilan tarjima qildi.
Tog’ay Murod 2003 yilda vafot etgan.

02

Ayolimiz aytadi, uyqungizda gapirib chiqasiz, deydi.
— Nimani gapirib chiqaman? — so’rayman undan.

Ayolimiz tayin bir nima deyolmaydi. Bir unday deydi, bir bunday deydi.

Chin, men uchun kecha-da bir bo’lib qoldi, kunduz-da bir bo’lib qoldi. Ko’zim ilindimi, bo’ldi, tushimga bir nima- lar kiradi. Uyqumda qaerlardadir nimalardir qilib yuraman. Tushimmi-o’ngimmi, bilolmayman. Kunlar o’ngimda qanday kechsa, uykumda-da shunday kechadi. El bilan ko’rishib- so’rashaman, gaplashaman, talashib-tortishaman, qah-qah urib kulaman. Keyin… yig’layman! Yig’lab-yig’lab… paxta teraman!

Yig’lab ko’zlarimni ochaman. Tevaragimga qarayman. Ko’zlarimda yosh yo’q bo’ladi.

Ayolimiz bilan bolalarimiz pish-pish uxlab yotadi.
— Bosinqirayapti, o’ng yonboshiga ag’darilib yotsin, — deydi ayolimiz.

O’ng yonboshimga burilib yotaman. Bu safar bir adirdan keta beraman, keta beraman. Adir oxiri ko’rinmaydi. Olislarga qarayman. Olislar yo’q. Zim-ziyo. Dalalarga qarayman.

Dalalar-da yo’q. Oyoqlarim ostiga qarayman. Yer-da yo’q. Oyog’imni mo’ljallab bosib, yerni izlayman. Yerni topaman.

Zulmatdan qutulish uchun soyga qarab enaman. Oyog’im yerga tegmaydi. Zim-ziyo xonada salanglab qoladi. Zulmatda uchib ketaman. Uchib keta beraman, keta beraman. Qaerga tushaman, o’zim-da bilmayman. Qo’nim yer topolmayman. Ana endi o’ldim, deyman. Shunda, poyimda o’rkach-o’rkach qirlar, ulkan-ulkan toshlar qora beradi. Daraxtlar, suvlar rang beradi. Zo’r berib daraxtlar uzra tushayin, deyman. Daraxt shoxlari tirnab tashlasa-da mayli, omon qolaman, deyman. Quchoqlarimni kat- ta ochaman. Misoli suvda suzmishday, daraxtlar tomon talpinaman.

O’nqir-cho’nqir toshlarga “gurs” etib tushaman. Jonholatda to’lg’anaman. Tanam “zirq-zirq” etadi. Ko’zlarim ochilib ketadi. Bir boshqa bo’lib kolaman. Derazaga qarayman. Deraza oqarib kelayotgan bo’ladi. Turib turolmayman, yotib yotolmayman. Bir tanim bu dunyoda, bir tanim o’zga bir dunyoda yotganday bo’ladi. Shunda… shunda bir nima shovillaydi. Sel bo’lib sel bo’lmaydi, musiqa bo’lib musiqa bo’lmaydi.

Bir vaqtlar kolxozimiz radiouzelchisi Qudratboy uyimiz devoriga maydagina radio osib qo’ydi. Radio sahardan yotargacha gapirdi, ashula aytdi. Avval-avval zig’ir moyday yokdi. Keyin-keyin quloq-miyani yedi. Jonga tegdi. Bemahal qichqirar xo’roz bo’ldi-qoldi. Gapira beradi, ashula ayta beradi. Nomi ashula bo’lsa bo’ldi, ayta beradi! El-yurtga yoqadimi- yo’qmi, baribir ayta beradi! Bolalar ovozini pasaytirib qo’yaman deb, bir-ikki marta devordan tushirib yubordi. Radio palag’da bo’lib qoldi. Bor-ye, dedim-da, omborxonaga otib yubordim. Shu bilan qulog’im tinchidi-qoldi.

O’g’limiz omborxonani titkilabdi. Ana shu radioni topibdi. Binoyiday sozlabdi. Devorga osib qo’yibdi. Bildim, ana shu radio shovullayapti!
Uy-xayollarim uchdi-ketdi. “Dik” etib joyimdan turdim. Apil-tapil kiyindim. Selday shovullash ko’nglimni ezib kela berdi. Shunday qayg’uli shovullash, shunday ko’ngilni vayron qiluvchi shovullash! Qaradim, ayolimiz sigir sog’ayapti. Ayolimiz oldiga bordim.

— Ay, Oysuluv, biron katta-patta o’libdimi deyman, eshitayapsanmi? — dedim.
— Kallai saharlab gapirgan gapini…

— Chin-da, qara, bundayin kuyni motamda chaladi.
— Ko’p gapirmasin, mol sut bermay qo’yadi.

— Bo’lmasa, esi joyida odam kallai saharlab shunday kuy chaladimi?
— Radio har saharda shunday chaladi. Nafasini issiq qilsin.
— Qara, ko’ngilni yer bilan yakson qiladi-ya…

Armiyadaligimda bizni Suzdal` degan shaharga sayohatga olib borishgandi. Juda bir hashamdor qasrga olib kirishdi. Shunda, mungli aytib yig’lash eshitgandim. Bir to’da ayol dimog’ida aytib yig’lardi.

Bizni ergashtirib yurgan ayol tushuntirib berdi. Aytishicha, Pyotr bir degan o’ris podsho Rossiyada qayta qurish boshlabdi. Uning Lopuxina degan ayoli bor ekan. Shu ayoli hadeb podsholik ishiga aralasha beribdi, aralasha beribdi. Shunda Pyotr bir, senmi hali erkaklar ishiga aralashadigan, debdi-da, ayolni Suzdaldagi o’sha monastirga surgun qilibdi. Sochlarini tag-tugi bilan qirib tashlanglar, deya farmoyish beribdi.

Podsho farmoyishiga binoan, ayolning sochlarini pakki bilan qirib tashlabdilar! Suzdallik ayollar podsho ayoli holiga achinib, aytib-aytib yig’labdi. O’shandan buyon monastirga tomoshaga  kelguvchilarga ana shu aytib yig’lashni eshittirib turar ekanlar.

Men o’ylay-o’ylay, ana shu aytib yig’lashni esladim. Hozir eshitayotganim… o’sha aytib yig’lashga juda-juda o’xshab ketdi!

Shovullash yurakni ezgandan-ezdi. Ko’ngilga qayg’u soldi. Ko’ngilga tahlika soldi.
— Nimaga anqayib qoldi? Borsin, yuz-qo’lini yuvsin. Nima, dunyoni endi ko’rayaptimi? Radio har saharda chaladigan soz-da.

— Unda, nimaga men eshitmaganman?
— Bu kishi qaerdan eshitadi, tong yorimay dalada bo’lsa…

Shovullash orasidan ovoz keldi:

… Serquyosh o’lkada ko’rmasdik ziyo,
Daryolar bo’yida edik suvga zor…

Endi bildim, o’ylab-o’ylab topdim. Bu o’zimizning el-yurt qo’shig’imiz bo’ldi…

Uyquni yarim o’lik deydilar. Odam tong saharda uyqusirab turadi. Dunyoni endi ko’rayotganday bo’ladi. Dunyoga uyqusirab qaraydi, bosinqirab qaraydi, iltijo bilan qaraydi. Dunyodan najot istaydi. Dunyodan ilinj istaydi…

Dunyo tagi oqarib-oqarib kelaberadi.
Tong yellari yuzlarni silaydi. Tan-jonni huzurlaydi. Ko’ngilni to’ldiradi. Ko’zni to’ydiradi.
Dunyo shunday bir vaqtda… tong deya atalmish xushro’y bir vaqtda… birov qayg’uli ashula aytib boshlasa nima bo’ladi? Odam uyqudan uyg’onganlariga pushaymon bo’ladi! Ko’ngil tunday biryon bo’ladi! Tong — tun bo’ladi!

…Serquyosh o’lkada ko’rmasdik ziyo,
Daryolar bo’yida edik suvga zor…

Radio el-yurt qo’shig’ini aytayaptimi, yo aytib yig’layaptimi? Aytib yig’lasa, nima deb yig’layapti? Ay, Dehqonqul, boya olam zim-ziyo edi, qop-qora tun edi, sen yorug’ shu’laga zor eding, qultum suvga tashna eding, xokisor eding. Ana, endi tong berdim, endi senga suv berdim. Bor, endi meni sharafla-da, endi meni ulug’la-da, olti million tonna paxta terib ber, deya aytib yig’layaptimi?

Qaysi bir yili Termizga bordim. Bekatda o’g’lim bilan avtobus karab koldim. Somsa olib yedim. Shunda bir burchakdan qo’shiq eshitildi. “Yalt” etib, ko’shiq eshitilmish tarafga qaradim. Bir bo’zbola magnitofon qo’ydi. Odamlar lash- lushini ko’tarib, qo’shiq oldiga borib turdi.

Somsani qog’ozga o’rab, men-da qo’shiq oldiga bordim. Magnitofon tevaragini odam bosdi. Qo’shiq eshitib maza qildim. Ammo so’zlarini tushunmadim. Boisi, qo’shiq bir ajnabiy tilda bo’ldi. O’zimcha, ishq-ko’ngil qo’shig’i bo’lsa kerag-ov, deya o’yladim. Boisi, qo’shiq ko’nglimga zig’ir moydek yoqdi. Yaxshilab eshitib olayin deya, somsamni yemay turdim. Bo’zbola manitofonini qo’ltiqlab jo’nadi. Somsaxonaga bordi. Magnitofonini devorga suyab qo’ydi. O’zi panjaraga suyanib, somsa yedi. O’g’limni ergashtirib, bo’zbola ketidan bordim. Bo’zbola tag’in magnitofonini qo’ltiqlab jo’nadi. Suvxona oldiga keldi. Magnitofonini suvxona peshtaxtasiga ko’ydi. Bir qo’lini beliga tirab suv ichdi. Bir menmikan desam, boshqalar-da qo’shiq ketidan ergashib keldi.

Qo’shiq nihoyaladi. Birov bo’zboladan, bu qanday ko’shiq, deya so’radi.
Bo’zbola yelka kisdi.

— Otini bilmayman. Afg’oniston gimni, — dedi. — Ahmad Zohir aytadi.
— El-yurt qo’shig’i deysiz-da?
— Shul-shul!

Xayolimga o’sha qo’shiq keldi. Qo’shiqni deb, begona bo’zbola ketidan ergashib yurganlarimni esladim.

Gap ochilib kolsa… afg’on hamsoyalarimizni kamsitamiz. Qoloq deya burnimizni jiyiramiz. Osmondan kelib kulamiz! Ana, el-yurt ko’shig’i qanday bo’ladi!

Tong saharda el-yurt uzra shunday bir qo’shiq taralsa… El- yurt qo’shig’ida yurtimiz suvrati bo’lsa… elimiz ruhi bo’lsa… el-yurt sozi bo’lsa… el-yurt qo’shig’ini eshitib, odam yashagan sayin yashagisi kelsa… paxta tergan sayin tergisi kelsa…

El-yurt qo’shig’ini eshitib, ajalga-da borsa odam.

06

(Tashriflar: umumiy 1 020, bugungi 1)

Izoh qoldiring