Tog’ay Murod. Ot yig’lagan tomonda. Spektakl & Ernest Seton-Tompson. Yovvoyi yo’rg’a. Tog’ay Murod tarjimasi

55_orig.png      Атоқли адибнинг таваллуд куни муносабати билан сизнинг диққатингизга «От кишнаган оқшом» қиссаси асосида  тайёрланган  Ўзбек давлат драма театри спектаклини ва Тоғай Мурод ўзбек тилига таржима қилган  Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» ҳикоялар   тўпламидаги энг машҳур ҳикоялардан бири —  «Қора йўрға»ни, шунингдек, таржимоннинг Сетон-Томпсон ҳақида ёзилган сўзбошисини тақдим этамиз (Ҳикоянинг тўлиқ матнини ва сўзбошини саҳифа охирида онлайн форматда ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Rajab Xolbek. Bir yaydoqlik qoldi qirlarda…& Tog’ay Murod xotirasiga bag’ishlangan «Unitilmas siymolar» teledasturi

011
3 феврал — Атоқли адиб Тоғай Мурод туғилган куннинг 75 йиллиги олдидан

Ўтди-ўтди, бу дунёдан-оқиллар-у, фозиллар ўтди.
Ўтди-ўтди, бу дунёдан-шоҳлар-да, гадолар-да, ўтди.
Ўтди-ўтди, бу дунёдан-номдорлар-да, номсизлар-да, ўтди.
Ўтди-ўтди, бу дунёдан-Тоғай Мурод деган ёзувчи-да, ўтди. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldoshev. Tog’ay Murod badiiyati & «Ot kishnagan oqshom» spektakl & Bu dunyoda o’lib bo’lmaydi. Qissa

28 3 феврал — Атоқли адиб Тоғай Мурод туғилган кун

Адабиёт аҳли орасида Тоғай Мурод ижодида фольклор оҳанглари бор, деган қараш юради. Менинг назаримда, Тоғай Мурод ўз битикларига фольклор оҳангини эмас, балки халқнинг сўзлашув стихиясини олиб кирди. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Yosh qalamkashlarga tilaklarim & Ikki kitob: Qo’shiq & Tanlangan asarlar. 2-jild

Ashampoo_Snap_2018.01.17_18h30m13s_001_.png 3 февраль — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод туғилган кун

   Самарқанд миноралари олисдан чўп мисол кўринади. Гўё, ушласа кафтга сиғади. Яқинроқдан эса каллакланган тут мисол кўринади. Гўё, қучоқласа қучоққа сиғади. Олдидан баҳайбатдан-баҳайбат минора бўлиб кўринади. Кафт тугул, ақлга сиғмайди. Қучоқ тугул, хаёлга сиғмайди… Бадиий асар-да мисоли бир минора.

Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish

Tog’ay Murodga bag’ishlov (1). Xotiralar va yodnomalar

Ashampoo_Snap_2018.02.10_13h46m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллигига

   Ўзининг саноқлигина, аммо бири биридан юкли, бири биридан ўқишли асарлари билан ўзидан мангу из қолдириб кетган Тоғай Мурод мутахассислар ҳайрати, китобхон муҳаббатини қозонган том маънода ноёб истеъдод соҳиби эди. Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Tog‘ay Murodning “Bu dunyoda o‘lib bo‘lmaydi” romanida dunyo va qalb murosasizligi

Ashampoo_Snap_2018.02.03_15h28m55s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги

Тоғай Муроднинг ушбу романи Кафка ва Камю асарлари сингари ўқувчини охир-оқибат “ҳаёт маънисизлиги” ҳақидаги ақиданинг қора чоҳига тушириб юбормайди. Шўро тузумининг ғайриинсоний қиёфасини очиб бериш билан бирга ўқувчини ҳар қандай шароитда ўз қалбига қулоқ солиб яшашга даъват этади. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Tanlangan asarlar. 1-jild & Yozuvchi haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.01.18_16h56m14s_008_.png3 феврал — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги

   Баъзан ўйлаб қоламан: Тоғай ўзи учун муқаддас деб билган ва ўзидан бошқаларга сирлилигича қолган ички дунёсини асарларига, асарларидаги қаҳрамонлари дунёсига кўчириб улгурдими-йўқми?.. Бир нарса дейиш қийин… Ҳар қалай у ўзини ҳеч кимникига ўхшамаган асарлар яратиб қўйган ва яна шундай асарлар ёзишга қодир ёзувчи деб ҳисоблар, бунга заррача шак-шубҳаси йўқ эди… Davomini o'qish

Tog‘ay Murod: Badiiy mutolaa inson ko‘zini ochadi & «Ot kishnagan oqshom» spektakli

0_14d521_c6bcac51_orig.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллуд топган куннинг 70 йиллиги олдидан

    Дунёга келмиш ҳар бир бола индивидуал шахсдир. Индивидуал шахс эса албатта бирор нарсага қизиқади, бирор соҳага мойиллик беради. Бола қайси соҳага қизиқади – болани ана шу соҳага йўналтириб юбориш керак. Бола учун ана шу соҳага кенг йўл очиб бериш керак. Ана шунда бола бирор-бир соҳани мукаммал билади, ана шу соҳа бўйича бирор нарса ярата олади. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Yurt qo’shigi

034    Бир вақтлар колхозимиз радиоузелчиси Қудратбой уйимиз деворига майдагина радио осиб қўйди. Радио саҳардан ётаргача гапирди, ашула айтди. Аввал-аввал зиғир мойдай ёкди. Кейин-кейин қулоқ-мияни еди. Жонга тегди. Бемаҳал қичқирар хўроз бўлди-қолди. Гапира беради, ашула айта беради. Номи ашула бўлса бўлди, айта беради! Эл-юртга ёқадими- йўқми, барибир айта беради! Davomini o'qish

Odamlar yuksak tog’lardek yashasa yoxud O’zbekiston xalq yozuvchisi Tog’ay Murod hayotiga chizgilar

011     Боботоғ ва Бойсунтоғ оралиғида Сурхондарё қоқ иккига бўлиб оқувчи воҳани балки яхши биларсиз, билмассиз, аммо Тоғай Мурод туғилган манзилни излаб йўлга чиққан одам Олтинсой туманидаги Хўжасоат қишлоғини топишга қийналмайди. Нега десангиз, адиб асарларининг ўзи йўловчига харита бўлиб хизмат қилади. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Tog’ay Murod bilan xayolan suhbat

046     Кўп қизиқиб ўқиганим – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод билан хаёлан уюштирилган суҳбат-эссени ўн йил муқаддам, талабалик вақтимда ёзган эдим. Йигирма ёшимдаги ўй-хаёл, руҳият, дунёқараш ва туйғулар ҳосиласи экани, мен учун ўзига хос эсдалик бўлиб қолган учун бугун уни таҳрир қилишга эҳтиёж сезмадим (Муаллифдан). Davomini o'qish