Buyuk adib Chingiz Aytmatov tavalludining 90 yilligini keng nishonlash to‘g‘risida

1033322184.jpgБуюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Amir Temur pirlari (1995) & Xurshid Davron. Sohibqiron vasiyatlari. Radioqissa. 1-5-qism

Ashampoo_Snap_2018.03.17_22h05m24s_008_.png  Эмишким, навбатдаги юришига отланган Амир Темур қўшинлари Муқаддас Бухоро кўчаларидан ўтаётганда, баланд бир девор устидан эски кийимлар силкиниб, қоқилаётган экан. Чангу тўзон навкарлар уст-бошига қўнар, бундан норози бўлган лашкарбошилар юқоридан туриб жуббаларни қоқаётган дарвешларни жеркиб, тўхтатмоқчи бўладилар. Бу воқеадан хабар топган Темур Davomini o'qish

Amir Sayyid Olimxon. Buxoro xalqining hasratli tarixi

Ashampoo_Snap_2017.03.29_22h02m26s_002_.png     Домла Ирисовнинг  мазкур  хотираларга ёзган  сўзбошиси якунида «Амир қурдирган бу ўқув даргоҳи мисоли ҳозирги интернат мактаби ё техникумига тўғри келадиган бир билимгоҳ деса ҳам бўлади. Бу эса ўша давр савиясидан туриб қаралса, албатта, жуда катта воқеа бўлган…» деган жумлаларни  ўқидиму Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг I жаҳон уруши пайтида Россия ҳарбий флоти учун қурилган икки ҳарбий кемага 1 миллион рус рубли ёки Қораденгиз соҳилида тиклаган қасрига сарфлаган миллион-миллион рубли билан шу «мақталган» мактабга кетган маблағни солиштириб кўриш керакмикан, деб ўйладим. Руслар учун сарфлаган маблағига амирлар (Абдулаҳадхон ва Олимхон)  Бухоро ёшлари учун бир эмас, минглаб бундай мактаблар қуришлари мумкин эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Amir Temur bog’lari & Temur bog’lari. «Temurnoma» videofilmidan 9-qism

Ashampoo_Snap_2018.03.19_20h35m53s_002_.png Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги олдидан

Соҳибқирон фахр билан айтар эканки: “Менинг бир боғим борки, у Бухородан Самарқандгачадир”. Яна айтар эканларки: “Шоҳ бўлсанг-да, боғ ярат, гадо бўлсанг-да боғ ярат, бир куни мевасидан тотарсан”. Davomini o'qish

A’zam O’ktam. She’rlar & Olloyor Begaliyev. A’zam O‘ktam: Bir yo‘l ko‘rinur…

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png   Аъзам Ўктам бу дунёда кў​п эмас, 42 йил яшади. Аммо шоирдан ибратли фаолият ва яхши ижодий мерос қ​олди.Фарғонанинг Бувайда туманида таваллуд топган шоирнинг шеърларидан замондошларидан бири айтмиш «самимий ибодат» насими тараларди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (1) & Bisyor oliy imoratdur. Temurnoma (1996).11-qism.

Ashampoo_Snap_2016.04.01_01h14m05s_010_.png   Баҳорнинг ўртаси эди. Бир куни тонг қувиб кетаётган зулмат қўйнидан боққа бир қуш учиб келди. У ям-яшил дарахтлар устида, шохлар учига тегай-тегай деб узоқ айланди. Мен бундай қушни умримда биринчи кўришим эди. Унинг қанотлари ҳайит куни қизалоқ кийган кўйлакнинг енгидек ҳарир, кўзлари Афросиёб деворларига чизилган пари-пайкарлар кўзларига ўхшарди. Боғ устида чарх айланавериб толиққан қуш, уни кўриши билан бежо тепа бошлаган юрагимни маъюс ҳисларга тўлдириб, нолакор қичқирди-ю, қанотларини шиддат билан силкитиб, заррача доғ бўлмаган, тип-тиниқ осмон қўйнига сингиб кўздан йўқолди.  Мен бугун нимадир бўлишини сездим…

Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Qo’rboshi Madaminbek & Xurshid Davron. O’zbek o’zligini bilsin & O’zanini topar daryolar (1997). Videofilm

1ee11664299c978ba3b0257771066886.jpg    Ёлғон айтиш қулнинг қисмати, озод одам қисмати ҳақиқатни айтишдир, дейди қадимги юнон донишманди Апаллон. Узоқ йиллар давомида босмачилик деб аталган миллий-озодлик ҳаракатини тарихий воқеликдан узган тарзда, ўша воқеалардан анча вақт ўтганидан фойдаланиб, фақат совет ҳокимияти манфаатларини кўзлаб, айрим шахсларни ўша давр қатламларидан юлиб олиб ё қораладилар ёки уни ўзлари истаган тарзда тасвирладилар, босқинчини қаҳрамон, миллатнинг асл фарзандларини душман деб кўрсатдилар. Davomini o'qish