Umid Bekmuhammad. Xonlik tarixidan lavhalar

04   Тарихда бот-бот учраб турган ҳолат. Давлат тепасига ёш, тажрибасиз, сиёсий бошқарувга лаёқатсиз кишини чиқаради-да, ўзи унинг жиловини тутиб туради. Шу орқали беҳисоб бойликлар орттиради. Айрим сарой амалдорларининг нияти шу эди. Бундай сиёсий ўйинлар 17 аср охири, 18 аср бошларида авж олганди. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Ikkiyoqlama shamshir ibodatxonasi

012   Борхеснинг «Астерий гўшаси» ҳикоясига монандликка даъво қилиш қусурларидан ҳоли бўлмаган ушбу ҳикоя ўз табиати ва хусусиятларига кўра ўзбек туркийсидан батамом ўзга тилда битилган асар оҳангларини таржима тилида сақлаб қолиш истак ва интилишлари туфайли атай йўл қўйилган бир номутаносиблик теграсидаги изланишлардан униб етилди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Buxoro tarixidan ikki lavha

098  18 асрнинг 2 ярмида Бухоро хонлигида ижтимоий- сиёсий мувозанат бузилиб, сарой ўйинлари авж олган эди. Тахт учун курашдек сиёсат саҳнасига дам у, дам бу гуруҳ вакили чиқиб турган пайтлар. Шайбонийлар, аштархонийлар сулоласининг заифлашганидан манғит уруғига мансуб бир гуруҳ кишилар ҳокимиятни қўлга олди. Davomini o'qish

Yovuz Bulant Bakilar. She’rlar & Xurshid Davron. Yovuz Bulant Bakilar haqida

054  Турк шеъриятининг забардаст вакили бўлмиш шоир шеърияти умумтурк ғояларига садоқат ҳиссиётлари билан йўғрилгани билан ажралиб туради. Атоқли шоир Миразиз Аъзам таржималарини тақдим этар эканман, ўша олис йиллар сафардан қайтгач, Yalnızlık» китобига кирган шеърларнинг бир нечасини таржима қилганимни эсладим. Уларни эски дафтарларим ичидан топиб, яқин кунларда сизга тақдим этишни ўйлар эканман,кўнглимда кутубхонамда сақланиб келаётган оға шоир китобларини олиб ўқиш истаги туғилганини сездим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Amir Temur va chumoli & Ahmet Şafak — Timur İle Karınca

07    Денгиз тарафлардан кўчманчи қушлар Мовароуннаҳр томонларга қараб учиб ўта бошладилар, шунда юрагимда шундай кучли бир аламли соғинч уйғондики, ўзимни қўйишга жой, беомон ҳаёллардан қутулишга имкон тополмай қолдим. “Энди буёғи нима бўлади? Қандай қилиб от минаману, қандай қилиб қиличбозлик қиламан? Она юртимни кўраманми, уни топтаб ётган ёғийлар билан жанг қила оламанму? Ёки ватандан узоқ бир чеккада хору-зор яшайманму?” – деб ўйлардим, учиб ўтаётган қушлар ортидан изтироб билан термилиб… Davomini o'qish

Ubaydiy (Ubaydullaхон). She’rlar

081  Убайдуллахон ҳам ўз даври ҳукмдорларидан Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Бобур мирзо  каби муттасил ижод билан шуғулланиб «Убайдий», «Қул Убайдий», тахаллусларини қўллар эди. Убайдийнинг ўзбек, форс ва араб тилидаги шеърларидан иборат уч девони бир муқова ичига жойлаштирилган. Бу уч тилдаги девоннинг ягона қўлёзма нусхаси 1583 йилда Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний томонидан кўчирилган бўлиб, котиб уни «Куллиёт» деб атаган. Davomini o'qish

Maks Frish. Bir halokat hisoboti

frish

   “Эзгулик матлабида дарду ҳасрат чека билиш ҳам инсондаги ноёб фазилатдир” деб ёзган эди швейцариялик машҳур адиб Макс Фриш. “Ҳасрат” иборасини Фриш ва унинг издошлари яратган деярли барча асарларга нисбатан қўллаш мумкин.

Davomini o'qish

Odil Yoqubov. Do’stlarim davrasida yoxud unutilmas lahzalar

044      Шундай қилиб, камина ҳам “классик”лар қаторига қўшилиб қолдим… Ўша йиллари Абдулла Қаҳҳорнинг 60 йиллик тўйи ўтадиган бўлди. Ёзувчилар боғи одамга тўла. Қўлида кетмон ушлай оладиган ҳамма боғда. Абдулла аканинг ўзлари эса чорбоғи ёнидаги бир туп гужум тагида Абдулла Орипов билан суҳбатлашиб ўтирардилар. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Noto’g’ri tarjima qilingan bitta so’z butun asar mohiyatini yo’qqa chiqarishi haqida

08   Бугун  унутилмас шеърлари билан танилган,  аммо ҳикоялари ҳам эътиборга сазовор машҳур рус шоири Сергей Есенин қаламига мансуб бир ҳикоянинг  ўзбекча таржимаси ҳақида, аниқроғи, нотўғри таржима қилинган битта сўз бутун  асар моҳиятини йўққа чиқариши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазаларимни сизга тақдим этмоқчиман. Мазкур ҳикоя таржимаси  «Китоб дунёси» газетасида босилганига икки йилдан ошди. Davomini o'qish

Dunyoni bilgan o’zligini anglaydi

033    Дунёни билишда бадиий таржиманинг аҳамияти беқиёс. Бугунги адабий жараёнда таржима соҳасининг жадал ривож топаётгани — жаҳон адабиёти дурдоналарининг она тилимизда ўгирилаётгани ҳар жиҳатдан қувонарли ҳол. Айни шу соҳада самарали фаолият юритаётган икки ижодкор — Хуррам Раҳимов билан Мирзаали Акбаровнинг суҳбати таржима масалалари, хусусан, машҳур олмон адиби, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ижоди ва унинг “Чўл бўриси” романи таржимаси ҳақида. Davomini o'qish