Azim Suyun «She’r va shuur» ko’rsatuvida (1997).

06622 феврал — Таниқли шоир Азим Суюн таваллуд топган кун

    Азим Суюн — ўзбек шеъриятига ўзининг дадил парвозлари ва собит қадамлари билан янги сўқмоқ очиб кириб келган шоирдир. Азим Суюн — шеъриятида Қизилқум ва Устюрт кенгликларининг, Бойсун ва Нурота тоғларининг ёқимли ва жадал шамолларини эсиб турган шоир (Тўлепберген Қайипбергенов мақоласидан). Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Muhokamat ul-lug’atayn.

666     Алишер Навоий тилшуносликка доир асари «Муҳокамат ул-луғатайн»ни ҳижрий 905, милодий 1499 йилда ёзди. Улуғ ижодкор умрининг сўнгида яратган бу китоб аҳамияти беқиёсдир.  Она тили – туркийда  «Хазойин ул-маоний», «Хамса» сингари лирик ва эпик ижодиётнинг мумтоз, буюк намуналарини яратиб, Шарқ адабиётида Низомий, Деҳлавий мақомига кўтарилган Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» мисолида тилимизнинг бадиий имкониятларини инкишоф этади. Асарга шоирнинг ярим асрдан ортиқ туркий тил хазинасида амалга оширган ижодий тадқиқотлари – назмий ва насрий китобларни вужудга келтириш тажрибасидан келиб чиқиб тартиб берилади. Davomini o'qish

Jo’ra Qori Bo’tako’z: «Ona tilimni deb…»

001    Умид сафаридан яна Истамбулга хомуш қайтдим. Қаранг, машҳур ўзбек адиби Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўтган кунлар” романининг иккинчи ва учинчи қисмлари шу ердан топилиб қолса бўладими? Шундай ажойиб китобни топганимдан қувончим бир жаҳон бўлса, уни ўқиб чиққанимдан кейинги қувончим бир дунё эди. Энди унинг биринчи қисмини ўқимасдан туролмай қолдим. Суриштирсам: “Саудия Арабистонида фалон кишида бор эди”, дейишди. Ҳайт, дедим-у, ўша ёққа қараб жўнадим. Davomini o'qish

Dilfuza Komil. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.02_18h56m07s_001_aa.png    Дилфуза Комил 1975 йили Наманганда туғилган. Наманган давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. “Асотир”, “Кўкдан келган кўнгил” тўпламлари муаллифи. “Маърифат гулшани” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Davomini o'qish

«Alpomishdan aytayinmi,yoronlar?!»

Ashampoo_Snap_2016.12.23_15h13m20s_005_.png    Минг йил… Ўйлаб кўрилса, жуда узоқ муддат. Масаланинг бошқа бир жиҳати ҳам бор. Маълумки, бу достон халқ шаъни, ғурур, ор-номус ҳақида. Орадан қарийб минг йил ўтиб, достон ўз эгаларининг қўлига, изму ихтиёрига росмана ўтганида ҳикмат бордек. Ҳикматки, миллатни жипсликка, қудратли бўлишга даъват, чақириқ. Назаримда, алп йигит минг йил наридан туриб бугунги ўзбек бўз болаларини ор-номусли бўлишга чорлаётгандек… Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfi va jahon she’riyati

07

   Рауф Парфи мурожаат қилган дунё адабиёти вакиллари уч жиҳатдан: ё Озодлик туйғуси билан, ё Ватан қайғуси билан, ёхуд эстетик тамойиллари билан шоирга яқин туради. Баъзан уларнинг учаласи ҳам мужассам бўлиб келган. Davomini o'qish

Cho’lponning tarjimachilik merosidan: Yelena Zart. Ikki hikoya

05

  Чўлпоннинг таржимонлик фаолияти ҳақида гапирилганда Эжен Потье, Максим Горький, Вильям Шекспир, Иван Тургенев, Леонид Андреев, Александр Пушкин, Абулқосим Лоҳутий, Александр Блок, Иван Франко, Рабиндранат Тагор, Антон Чехов, Николай Гоголь каби муаллифларнинг асарлари тилга олинади. Лекин ҳали Чўлпон таржимасидаги Елена Зарт асарлари билан у даражада таниш эмасмиз. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Katta xonadon.2 kitobdan iborat to’rt qismli roman

005
Муҳаммад Салом. Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар. 2 китобдан иборат тўрт қисмли роман. Тошкент. «Tafakkur» нашриёти, 2014. 256 + 336 бет

   Кўплаб ҳикоялар, бир қанча қиссалар ва “Мувозанат” романи билан танилган адибимиз Муҳаммад Салом ўзбек оиласининг ҳаётий муаммолари ҳақида ёзган, тўрт қисмдан иборат “Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар” роман – эпопеяси шу ижодий анъананинг давомидир. Асарнинг биринчи қисми бундан бир неча йиллар аввал “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган. Муҳаммад Салом турли адабий – модернистик изланишлардан узоқда, анъанавий, миллий руҳда ёзади. Davomini o'qish

Isroil Shomirov. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.06_23h23m48s_002_.png   Бир неча ой аввал «Сурхон ёшлари» газетаси ҳақида ёзган эдим. Бу газета асосан ёшлар ҳаётини ёритиб боришга мўлжалланган. Азим Сурхон ёшлари ҳаёти, уларнинг фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳасида эришаётган ютуқлари, ижтимоий ҳаётдаги иштирокини газета саҳифаларида кенг равишда бериб боришни эзгу мақсад қилиб қўйган. Бугун шеърларини тақдим этаётганимиз «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири. Бу гапнинг таъкидлаб айтишимдан мурод, газетанинг савияси уни бошқараётган раҳбарнинг дунёқараши ва у диққат қиладиган омилларга боғлиқ бўлади. Боз устига у ижодкор бўлса, шоир бўлса, бу, албатта, газета табиатида намоён бўлади. Davomini o'qish

Ozaraxsh. She’rlar

022

Таниқли тожик шоири Озарахш сўзни заргарона тушуниб шеър ёзадиган шоир. У шеърларини ўзбек тилига таржима қилган таниқли шоир Одил Икром маҳоратига тан бериб дейди: “Таржимон зўр. Менинг шеърларим ўзбекча зўр чиқибди”. Ҳолбуки, унинг шеърларида таржимасиз ҳам тушунилиши керак бўлган туйғулар шеър ўқилиши асносида кўнгилга сизиб киради. Тоғ чашмасининг зилол суви ташналикни қандай қондирса, унинг шеърлари шеърхонни ана шундай чанқоқлигини боса олади. Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfining adabiy-estetik qarashlari

08  Шоирнинг энг катта салтанати – Сўз. Ундан маҳрумлик – йўқлик. Бу Сўз шундай қудратки, у ўз яратувчисини ўзига бўйсундиради. Сўзга қайсарлик қилиб бўлмайди, уни енгиб ҳам бўлмайди. Ҳатто ижодкор айтиш лозим бўлган бу Сўзни айтмаслик ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун ҳам Рауф Парфи: “Сўз мени таъқиб қилар, Чирқиратар ўйиб кўксимни, Сен кимнинг божисан, эй Сўз?!”(242) – дейди. Ташқаридан кирган молга бож тўланади. Шоирнинг қалбига кирган “мол”га тўлайдиган божи унинг Сўзи… Davomini o'qish