27 май — Адабиётшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов таваллудининг 90 йиллиги.
Ўзбек мумтоз адабиётининг тадқиқ этилиши минг йиллик тарихга эга бўлса-да, ХХ асрнинг бошларига келиб, уни илмий ўрганишга, қўлёзма ва босма матнлар асосида ўзбек адабиёти тарихини яратишга жиддий киришилди. Абдурауф Фитрат, О.Шарафиддинов, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймонов, Ойбек, Н.Маллаев, Шайхзода ва Иззат Султонлар бу борада қатор тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Булардан кейинги адабиётимиз тарихини ўрганишда, хусусан, навоийшунослик ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ичида Абдуқодир Ҳайитметовнинг ўрни ўзига хосдир. Davomini o'qish

«Хазоин-ул маоний»нинг биринчи девони — «Ғароиб-ус сигар»га киритилган ва Алишер Навоийда кам учрайдигаи тахаллуссиз ғазаллардан бири («Ғаройиб-ус сиғар»да жами ўнта тахаллуссиз газал бор) шу сатр билан бошланади. Ушбу ғазал «Бадоеъ-ул бидея» девонида ҳам мавжуд. Демак, у шоирнинг ёшлик йилларида ёзилган.





Атоқли олим Нажмиддин Комиловнинг мазкур Алишер Навоий ғазалларига битган шарҳлари 1991 йилда «Камалак» нашриётида нашр этилган «Алишер Навоий. Ғазаллар. Шарҳлар» тўпламидан жой олган эди. Бундан аввал ҳазрат Навоий ғазалларига ёзилган шарҳлар «Шарқ юлдузи» журналида бирин-кетин пайдо бўла бошлаган,