Ayzek Azimovning 50 yil avval qilgan farazlari to’g’ri chiqdimi?

07     Жаҳонга машҳур фантаст ёзувчи Айзек Азимов 1964 йилда ёзилган «2014 йилги бутунжаҳон ярмаркаси» мақоласида ярим асрдан сўнг дунё қандай бўлиши ҳақидаги фаразларини баён этганди. Мана, орадан эллик йил ўтиб, айтилган муддат келди. Фантастика устаси башоратларининг аксарияти амалга ошдими? Келинг, Азимов мақоласида келтирилган фаразларга замонавий қараш орқали назар ташлаймиз.

АЙЗЕК АЗИМОВ НИГОҲИДА БУГУНГИ КУН
Михаил Бурлешин
067

05Америкалик жаҳонга машҳур фантаст ёзувчи, фан тарғиботчиси Айзек Азимов (1920-1992 Белоруссиянинг Петровичи қишлоғида туғилган. 1923 йилда ота-онаси билан Нью-Йорк шаҳрига кўчиб кетган. Ўша ерда Колумбия университетини тугатган. Мутахассислиги биохимик. Илмий тадқиқотлари учун фалсафа доктори унвонини олган.
Биринчи қиссаси 1939 йили эълон қилинган. Шундан сўнг «Пойдевор ва Империя» (1952), «Мен роботман», «Мангулик интиҳоси» (1955), «Нейтрино», «Дарбадар» (1966), «Коинот оқимлари» (1972), «Пойдевор қирралари» (1982), «Пойдевор ва Ер» (1986) асарларини эълон қилди. Азимов фантастикага интеллектуал наср унсурларини киритди ва уни бадиий насрга яқинлаштирди. Бундан ташкари асарларидан ижтимоий муаммолар ҳам ўрин олган. Азимов илмий фантастика асосчиларидан бири.
Азимов нинг бир қанча ҳикоялари ва «Коинот оқимлари» романи ўзбек тилига таржима қилинган.

067

«…БУТУН ДУНЁ, ҲАТТО АНТАРКТИДАГА ҲАМ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШ МУМКИН…»

«Электроника одамларни зерикарли ишлардан халос этади. Ошхонадаги махсус қулайликлар овқатни автоматик тарзда тайёрлай олади: қаҳва, қоқнон, қуймоқ ёки қовурилган гўштни ҳам. Нонушта кечқурун буюртма қилинади ва эрталаб айтилган вақтда тайёр туради».

Айтилганидек бўлди. Тўғри, собиқ шўро мамлакатлари аҳолиси истеъмолида қаҳва тайёрловчи машина, қуймоқ пиширгич, микротўлқинли печ ва бошқа электрон рўзғор анжомлари шаклидаги тамаддун маҳсуллари Ғарбдан кўра кечроқ пайдо бўлди. Аммо эндиликда ҳар бир мамлакатдаги ҳатто ўртамиёна рўзғор ҳам улардан фойдалана олади.

«Масофавий мулоқот нафақат товушда амалга оширилади, балки сиз суҳбатдошингизни худди қаршингизда ўтиргандай кўра олишингиз мумкин. Бунинг учун алоқа ускуналари гаплашишдан ташқари кўриш имконини ҳам берадиган махсус экран билан тўлдирилади. Шу билан бирга, йўлдош алоқа шарофати билан бутун дунё бўйлаб, ҳатто Антарктидага ҳам телефонда боғланиш имкони туғилади».

Бу ҳам тўппа-тўғри. Бугун ҳар бир мактаб ўқувчиси скайп, видеоконференция нималигини яхши билади. Болалар ҳатто бу борада ота-оналарига сабоқ беришаяпти. Бобо-бувиларни-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Мобиль телефонлар ҳақида ҳам Азимов тўғри айтган. «Роботлар ҳали такомилнинг етарлича юксак босқичига етмаган бўлса-да, фаол қўллана бошлайди».

Ҳа, энди телеянгиликларнинг ҳар бир сонида албатта жаҳон робот технологиясига оид хабарлар тилга олинаяпти. Роботлар амалда фан ва техниканинг барча соҳаларига кириб борди. Эҳтимол, кун келиб, «Терминатор. Машиналар исёни» фильми сценарийси ҳақиқатга айланса, ажаб эмас…

«2014 йилда мосламалар ўзаро симсиз боғланади. Бунга эришиш учун қурилмалар узоқ муддатли радиоизотоп асосида яратилган қувватлагичлар ёрдамида ишлайди». Мобиль алоқа ускуналари, ноутбук, рациялар — бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин — бугун кўплаб ишлаб чиқарилаётган, ўзаро симсиз боғлана оладиган ўша мосламалардир. Ҳали яна бундан яхшироқлари ҳам кашф этилиши тайин.

«РОБОТ-МИЯГА ЭГА АВТОМОБИЛЛАР ПАЙДО БЎЛАДИ…»

«Автомобиль йўллари 2014 йилда дунёнинг кўплаб ривожланган ҳудудларида ўзининг тараққиёт нуқтасига эришади. Одам ва юк ташиш асосан ҳавода амалга оширилади. Бу фақат самолётлар эмас, ерда юрадиган транспорт воситалари ҳам тахминан ердан бир метрча юқорида ҳаракатлана олади».

Ривожланган мамлакатларда йўл қурилишининг ривожланиши ҳавас қилгулик. Мегаполислардаги автобанлар баъзан шу қадар юқорига кўтариладики, пиёдалар автомобиллар оқимини кузатишни исташса, дўппилари тушиб кетади.

«Робот-мияли автомобиллар пайдо бўлади ва одамсиз исталган йўналишда ҳаракатлана олади».

Одамнинг мутлақ иштирокисиз ҳаракатланадиган автомобиль ҳалича йўқ. Балки бирор жойда тажриба намунаси яратилгандир, бироқ бундай машиналар ҳозирча истеъмолга чиқарилмаган. Шундай бўлса-да, автонавигатор ҳақида ҳамма эшитган.

«Уч ўлчамли тасвирни ҳаққонийликка максимал даражада яқинлаштирган ҳолда узата оладиган шаффоф куб шаклидаги экранлар пайдо бўлади».

Азимов шаклда бироз янглишади — бизнинг айфон-планшетга хос асримизнинг техника ривожида экранлар ясси ва текис — худди дафтар варағи каби. 3D-тасвир ҳақида эса аниқ башорат қилинган.

«Ер шаридаги одамлар сони 6,5 миллиардга етади. АҚШда 350 миллион аҳоли яшайди. Инсоният туғилиш кўрсаткичини назоратга олиш устида жиддий бош қотиришига тўғри келади. Жаҳонда бу саволга алоҳида эътибор бера бошлайдилар».

Ер аҳолиси немис фонди (DSW) нинг маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 1 январида сайёрамизда 7,2 миллиард одам яшаяпти. Бу ҳатто Азимов башорат қилганидан ҳам кўп. АҚШ бўйича у деярли адашмаган — ҳозир Америкада 320 миллиондан зиёд одам истиқомат қилади. Туғилиш кўрсаткичи бўйича назорат ҳам тўғри айтилган, масалан, Хитойда бу борада юритиладиган сиёсатни ҳамма билади. Бу мамлакатда болалар туғилиши аллақачон қонунан режалаштирилади. Бугунги кунда Осмоности юрти аҳолисининг сони 1,34 миллиард кишига етган.

Шу билан бирга, замонавий дунёда Ғарбда одатий ҳолга айланаётган «жинсий инқилоб»чиларнинг озодлиги ва ҳуқуқлари устида ҳам бош қотиришаяпти. Бу оила институтини парчалашга қаратилган ҳаракатдан бошқа нарса эмас.

Ҳа, Исаак Юдович (фантастнинг асл исми-шарифи) ҳақ, ростдан ҳам бу саволга бутун дунёда «алоҳида эътибор» қаратишаяпти…

«ИНСОНИЯТ ЗЕРИКИШДАН ҚАТТИҚ АЗОБ ЧЕКАЯПТИ…»

«Модомики, 2014 йилда одамзот турли машиналарга тобе бўлар экан, таълим ҳам шу йўналишга қаратилиши керак. Шундай экан, ўрта таълим мактабларида албатта иккилик саноқ тизими ўргатилади, олий ўқув юрти талабалари эса албатта замонавий Fortran тизимига ўхшаш компьютерлар тилини ўрганадилар». О, ҳа, Fortran изидан Си, Пролог, ML ва бошқа тизимлар юзага келди…

Айзек Азимов ёши тўртдан энди ошганидаёқ ўқишни ўрганган. Мактабда ўқитувчиларини лаёқати ва ноёб хотираси билан ҳайратга соларди. Аъло ўзлаштириши мақталар, бироқ унга фақат бир эътироз ҳам бор эди — у дарсларда кўп гапирарди.

Бугун дастурлашнинг минглаб тиллари мавжуд. Айни пайтда компьютер алифбосини билмасдан туриб, ҳеч нима қилиб бўлмайди, дастурчилик эса бугуннинг энг нуфузли касбларидан бирига айланди.

«Одамзот зерикиш ва турли депрессиялардан қаттиқ азоб чека бошлайди. Бу жиддий ақлий, ҳиссий ва ижтимоий зўриқиш натижасида келиб чиқади. Оқибатда психиатрия тиббиётнинг энг муҳим қисмига айланади».

Кўриниб турибдики, ўша олис 1960-йилларда ҳам Айзек Азимовга шунга ўхшаш қандайдир ҳолатлар маълум бўлган, акс ҳолда бу қадар аниқ башоратни қандай изоҳлаб бўлади? Замонавий дунё ҳақиқатан ҳам ақлдан озаяпти-ку, бугунги кунда «стресс» тез-тез қўлланадиган сўзга айланди. Психиатрия — тиббиётнинг энг муҳим қисми. Ҳа, шундай. Фақат бир фарқи: айрим давлатларда одамлар арзимаган муаммо билан ҳам ўз психоаналитиги ёнига югурса, яна айрим жойларда одамлар фақат суд қарорига таъсир ўтказиш учунгина уларга мурожаат қилишади, чунки ақлий носоғлик ҳақидаги ҳукм муқаррар жазодан қутқариб қолиши мумкин…

…Айзек Азимовнинг «башоратгўй» мақоласида айтилган қайсидир кашфиётлар бугун жуда содда, яна баъзилари кулгили ҳам кўринади. Бироқ ёзувчининг кароматгўйлигига шубҳа йўқ: Азимов томонидан айтилган фаразларнинг кўп қисми ҳаётда ўз аксини топди.

Рус тилидан Хуршида АБДУЛЛАЕВА таржимаси

Манба: «Қашқадарё» газетаси, 17 декабрь 2015 йил

07 Jahonga mashhur fantast yozuvchi Ayzek Azimov 1964 yilda yozilgan «2014 yilgi butunjahon yarmarkasi» maqolasida yarim asrdan so’ng dunyo qanday bo’lishi haqidagi farazlarini bayon etgandi. Mana, oradan ellik yil o’tib, aytilgan muddat keldi. Fantastika ustasi bashoratlarining aksariyati amalga oshdimi? Keling, Azimov maqolasida keltirilgan farazlarga zamonaviy qarash orqali nazar tashlaymiz.

AYZEK AZIMOV NIGOHIDA BUGUNGI KUN
Mixail Burleshin
067

05Amerikalik jahonga mashhur fantast yozuvchi, fan targ’ibotchisi Ayzek Azimov (1920-1992 Belorussiyaning Petrovichi qishlog’ida tug’ilgan. 1923 yilda ota-onasi bilan N`yu-York shahriga ko’chib ketgan. O’sha yerda Kolumbiya universitetini tugatgan. Mutaxassisligi bioximik. Ilmiy tadqiqotlari uchun falsafa doktori unvonini olgan.
Birinchi qissasi 1939 yili e’lon qilingan. Shundan so’ng «Poydevor va Imperiya» (1952), «Men robotman», «Mangulik intihosi» (1955), «Neytrino», «Darbadar» (1966), «Koinot oqimlari» (1972), «Poydevor qirralari» (1982), «Poydevor va Yer» (1986) asarlarini e’lon qildi. Azimov fantastikaga intellektual nasr unsurlarini kiritdi va uni badiiy nasrga yaqinlashtirdi. Bundan tashkari asarlaridan ijtimoiy muammolar ham o’rin olgan. Azimov ilmiy fantastika asoschilaridan biri.
Azimov ning bir qancha hikoyalari va «Koinot oqimlari» romani o’zbek tiliga tarjima qilingan.

067

«…BUTUN DUNYO, HATTO ANTARKTIDAGA HAM QO’NG’IROQ QILISH MUMKIN…»

«Elektronika odamlarni zerikarli ishlardan xalos etadi. Oshxonadagi maxsus qulayliklar ovqatni avtomatik tarzda tayyorlay oladi: qahva, qoqnon, quymoq yoki qovurilgan go’shtni ham. Nonushta kechqurun buyurtma qilinadi va ertalab aytilgan vaqtda tayyor turadi».

Aytilganidek bo’ldi. To’g’ri, sobiq sho’ro mamlakatlari aholisi iste’molida qahva tayyorlovchi mashina, quymoq pishirgich, mikroto’lqinli pech va boshqa elektron ro’zg’or anjomlari shaklidagi tamaddunmahsullari G’arbdan ko’ra kechroq paydo bo’ldi. Ammo endilikda har bir mamlakatdagi hatto o’rtamiyona ro’zg’or ham ulardan foydalana oladi.

«Masofaviy muloqot nafaqat tovushda amalga oshiriladi, balki siz suhbatdoshingizni xuddi qarshingizda o’tirganday ko’ra olishingiz mumkin. Buning uchun aloqa uskunalari gaplashishdan tashqariko’rish imkonini ham beradigan maxsus ekran bilan to’ldiriladi. Shu bilan birga, yo’ldosh aloqa sharofati bilan butun dunyo bo’ylab, hatto Antarktidaga ham telefonda bog’lanish imkoni tug’iladi».

Bu ham to’ppa-to’g’ri. Bugun har bir maktab o’quvchisi skayp, videokonferentsiya nimaligini yaxshi biladi. Bolalar hatto bu borada ota-onalariga saboq berishayapti. Bobo-buvilarni-ku, gapirmasa hambo’ladi.

Mobil` telefonlar haqida ham Azimov to’g’ri aytgan. «Robotlar hali takomilning yetarlicha yuksak bosqichiga yetmagan bo’lsa-da, faol qo’llana boshlaydi».

Ha, endi teleyangiliklarning har bir sonida albatta jahon robot texnologiyasiga oid xabarlar tilga olinayapti. Robotlar amalda fan va texnikaning barcha sohalariga kirib bordi. Ehtimol, kun kelib, «Terminator. Mashinalar isyoni» fil`mi stsenariysi haqiqatga aylansa, ajab emas…

«2014 yilda moslamalar o’zaro simsiz bog’lanadi. Bunga erishish uchun qurilmalar uzoq muddatli radioizotop asosida yaratilgan quvvatlagichlar yordamida ishlaydi». Mobil aloqa uskunalari, noutbuk, ratsiyalar — bu ro’yxatni istagancha davom ettirish mumkin — bugun ko’plab ishlab chiqarilayotgan, o’zaro simsiz bog’lana oladigan o’sha moslamalardir. Hali yana bundan yaxshiroqlari ham kashf etilishi tayin.

«ROBOT-MIYAGA EGA AVTOMOBILLAR PAYDO BO’LADI…»

«Avtomobil` yo’llari 2014 yilda dunyoning ko’plab rivojlangan hududlarida o’zining taraqqiyot nuqtasiga erishadi. Odam va yuk tashish asosan havoda amalga oshiriladi. Bu faqat samolyotlar emas, yerda yuradigan transport vositalari ham taxminan yerdan bir metrcha yuqorida harakatlana oladi».

Rivojlangan mamlakatlarda yo’l qurilishining rivojlanishi havas qilgulik. Megapolislardagi avtobanlar ba’zan shu qadar yuqoriga ko’tariladiki, piyodalar avtomobillar oqimini kuzatishni istashsa, do’ppilari tushib ketadi.

«Robot-miyali avtomobillar paydo bo’ladi va odamsiz istalgan yo’nalishda harakatlana oladi».

Odamning mutlaq ishtirokisiz harakatlanadigan avtomobil` halicha yo’q. Balki biror joyda tajriba namunasi yaratilgandir, biroq bunday mashinalar hozircha iste’molga chiqarilmagan. Shunday bo’lsa-da, avtonavigator haqida hamma eshitgan.

«Uch o’lchamli tasvirni haqqoniylikka maksimal darajada yaqinlashtirgan holda uzata oladigan shaffof kub shaklidagi ekranlar paydo bo’ladi».

Azimov shaklda biroz yanglishadi — bizning ayfon-planshetga xos asrimizning texnika rivojida ekranlar yassi va tekis — xuddi daftar varag’i kabi. 3D-tasvir haqida esa aniq bashorat qilingan.

«Yer sharidagi odamlar soni 6,5 milliardga yetadi. AQShda 350 million aholi yashaydi. Insoniyat tug’ilish ko’rsatkichini nazoratga olish ustida jiddiy bosh qotirishiga to’g’ri keladi. Jahonda bu savolga alohida e’tibor bera boshlaydilar».

Yer aholisi nemis fondi (DSW) ning ma’lumotlariga ko’ra, 2014 yilning 1 yanvarida sayyoramizda 7,2 milliard odam yashayapti. Bu hatto Azimov bashorat qilganidan ham ko’p. AQSH bo’yicha u deyarli adashmagan — hozir Amerikada 320 milliondan ziyod odam istiqomat qiladi. Tug’ilish ko’rsatkichi bo’yicha nazorat ham to’g’ri aytilgan, masalan, Xitoyda bu borada yuritiladigan siyosatni hamma biladi. Bu mamlakatda bolalar tug’ilishi allaqachon qonunan rejalashtiriladi. Bugungi kunda Osmonosti yurti aholisining soni 1,34 milliard kishiga yetgan.

Shu bilan birga, zamonaviy dunyoda G’arbda odatiy holga aylanayotgan «jinsiy inqilob»chilarning ozodligi va huquqlari ustida ham bosh qotirishayapti. Bu oila institutini parchalashga qaratilgan harakatdan boshqa narsa emas.

Ha, Isaak Yudovich (fantastning asl ismi-sharifi) haq, rostdan ham bu savolga butun dunyoda «alohida e’tibor» qaratishayapti…

«INSONIYAT ZERIKISHDAN QATTIQ AZOB CHEKAYAPTI…»

«Modomiki, 2014 yilda odamzot turli mashinalarga tobe bo’lar ekan, ta’lim ham shu yo’nalishga qaratilishi kerak. Shunday ekan, o’rta ta’lim maktablarida albatta ikkilik sanoq tizimi o’rgatiladi, oliy o’quv yurti talabalari esa albatta zamonaviy Fortran tizimiga o’xshash komp`yuterlar tilini o’rganadilar». O, ha, Fortran izidan Si, Prolog, ML va boshqa tizimlar yuzaga keldi…

Ayzek Azimov yoshi to’rtdan endi oshganidayoq o’qishni o’rgangan. Maktabda o’qituvchilarini layoqati va noyob xotirasi bilan hayratga solardi. A’lo o’zlashtirishi maqtalar, biroq unga faqat bir e’tiroz ham bor edi — u darslarda ko’p gapirardi.

Bugun dasturlashning minglab tillari mavjud. Ayni paytda komp`yuter alifbosini bilmasdan turib, hech nima qilib bo’lmaydi, dasturchilik esa bugunning eng nufuzli kasblaridan biriga aylandi.

«Odamzot zerikish va turli depressiyalardan qattiq azob cheka boshlaydi. Bu jiddiy aqliy, hissiy va ijtimoiy zo’riqish natijasida kelib chiqadi. Oqibatda psixiatriya tibbiyotning eng muhim qismiga aylanadi».

Ko’rinib turibdiki, o’sha olis 1960-yillarda ham Ayzek Azimovga shunga o’xshash qandaydir holatlar ma’lum bo’lgan, aks holda bu qadar aniq bashoratni qanday izohlab bo’ladi? Zamonaviy dunyo haqiqatan ham aqldan ozayapti-ku, bugungi kunda «stress» tez-tez qo’llanadigan so’zga aylandi. Psixiatriya — tibbiyotning eng muhim qismi. Ha, shunday. Faqat bir farqi: ayrim davlatlarda odamlar arzimagan muammo bilan ham o’z psixoanalitigi yoniga yugursa, yana ayrim joylarda odamlar faqat sud qaroriga ta’sir o’tkazish uchungina ularga murojaat qilishadi, chunki aqliy nosog’lik haqidagi hukm muqarrar jazodan qutqarib qolishi mumkin…

…Ayzek Azimovning «bashoratgo’y» maqolasida aytilgan qaysidir kashfiyotlar bugun juda sodda, yana ba’zilari kulgili ham ko’rinadi. Biroq yozuvchining karomatgo’yligiga shubha yo’q: Azimov tomonidan aytilgan farazlarning ko’p qismi hayotda o’z aksini topdi.

Rus tilidan Xurshida ABDULLAEVA tarjimasi

Manba: «Qashqadaryo» gazetasi, 17 декабрь 2015 yil

037

(Tashriflar: umumiy 241, bugungi 1)

Izoh qoldiring