Muhammad Hodiy. Insonlarning tarixiy fojialari yoxud Alvohi intiboh. Dostondan parchalar

077   «Инсонларнинг тарихий фожиалари ёхуд Алвоҳи-интибоҳ» достони ёзилганига бу йил роппа-роса 100 бўлади. ХХ аср туркча адабиёт буюкларидан бири бўлмиш Муҳаммад Ҳодийнинг достони, аниқроғи унинг парчалари устоз Рауф Парфи томонидан ўтган асрнинг 80-йиллари ўзбекчага табдил этилган эди.

Муҳаммад ҲОДИЙ
ИНСОНЛАРНИНГ ТАРИХИЙ ФОЖИАЛАРИ
ЁХУД АЛВОҲИ-ИНТИБОҲ
Достондан парчалар
09

02   ХХ аср Озарбайжон адабиётининг классикларидан бири бўлмиш Муҳаммад Ҳодий ( Məhəmməd Əbdülsəlimzadə Hadi Şirvani) 1879 йилда Шамахи шаҳрида туғилган. У мулла Алиаббос қўлида таҳсил олади. Унинг отаси вафот этиб, онаси қайта турмуш қургач, бир қанча муддат отасининг дўсти Мустафо Лутфий Исмоилзода қўлида қолади. Бу йилларда Ҳодий шарқ мумтоз адабиёти ва фалсафаси билан шуғулланади. Мустафо Лутфийдан араб тилини ўрганган Муҳаммад у билан бирга Хаштархон (Астрахан) га бориб, олти йил адабиёт, ислом тарихи ва фиқхдан таълим олади, мударрислар тазйиқи сабабли у мадрасани ташлайди ҳамда отасидан қолган мулкни бошқаришга уриниб кўради, лекин тез орада мулксиз, ишсиз ва пулсиз қолади. 1902 йилда Шамахидаги зилзиладан сўнг Ҳодий ҳам Курдамирга паноҳ тортиб келади. У ўз устида қаттиқ ишлаб, ижод қила бошлайди ва буюк шоир бўлиб етишади. Муҳаммад Ҳодий 1920 йилда вафот этган.

Асарлари: «Нағмайи аҳбобона», «Ишқи муҳташам», «Тоза ҳаёт», «Садо», «Ҳақиқат», «Иттифоқ», «Тараққий», «Саодати зоила», «Олами мусовотдан мактублар», «Ишқи муштаҳам ёки Афлотун севгиси», «Шукуфайи ҳикмат», «Алвоҳи интибоҳ» ва бошқ.

03

1

Ҳаётнинг саслари гўшимда кўб фарёд шаклинда,
Бу инсонларки қардошдир ва лекин ёт шаклинда,

Бу тупроқ қонли авлоқдир, башар сайёд шаклинда,
Адоват доимо бордир, муҳаббат от шаклинда,

Бу дунё эскидандир саҳнаи бедод шаклинда.
Жаҳон бошдан оёқ майдони мотамзод шаклинда,

Фараҳлар ҳибс бўлмиш ҳузнлар озод шаклинда,

Мусибатлар, балолар, ғуссалар обод шаклинда,
Юраклар ғам ўтила ҳар замон барбод шаклинда,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

2

Саодат бир амал аммо шақаватлар ҳақиқатдир,
Масаррат оний бир нарса, маломатлар ҳақиқатдир,

Муҳаббатлар муваққатдир, адоватлар ҳақиқатдир,
Адолат қайда, лекин зулму ваҳшатлар ҳақиқатдир.

Қани ҳуррият оламда асоратлар ҳақиқатдир,
Қочюн бир кўлкадир роҳат, машаққатлар ҳақиқатдир,

Балолар, дардлар кўпдир, фалокатлар ҳақиқатдир,
Бутун асоримиз қонли, жиноятлар ҳақиқатдир,

Будир тарих майдонида ҳикоятлар ҳақиқатдир,
Бани одамда ҳар куни шароратлар ҳақиқатдир,

Жаҳон бир арзи мотамдир , мусибатлар ҳақиқатдир,
Жаҳаннам бор бу дунёда азиятлар ҳақиқатдир,

Маишат оламинда ранжу заҳматлар ҳақиқатдир,
Башар шаки умриндан шикоятлар ҳақиқатдир,

Кадарлар, ғуссалар, ғамлар, сафолатлар ҳақиқатдир,
Бани Одамда ҳар куни бу суратлар ҳақиқатдир,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

3

Кулишлар кўб келишмасдир, фақат ғамлар табиийдур,
Фараҳларда тамал йўқдир, у мотамлар табиийдур,

Кўнгилда фузун ўти, кўзлардаги намлар табиийдур,
Ҳамиша қалбни маҳзун айлаган дамлар табиийдур,

Ернинг устинда ҳар кун оққан дамлар табиийдур,
Демак ислоҳи мушкул қонли одамлар табиийдур,

Демак, пок бўлмаган бу кирли оламлар табиийдур
Демак, дунёда мазлум ила азламлар табиийдур,
Табиат оламида ғамли кўркамлар табиийдур,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

4

Бу одам ўғли кўбдандир мубориздур табиат-ла,
Кўб эски бир мубориздур, туганмас дарду офат-ла,

Мубориздур маразу микрўб ила, бутун иллат-ла,
Мубориздур ер ила ваҳший дарёлар-ла зулмат-ла,

Бутун дунёни портлатмоқ тилар анвори ҳикмат-ла,
Бутун туфроқни обод этмак истар дасти санъат-ла,

Ерни кўб шонлиғ этмишдир ишламоқлик-ла,ғайрат-ла,
Йўлнинг устиндаги харсангларни йиғмакда ҳикмат-ла,

Ҳамиша умри кечмишдир машаққатлар-ла, заҳмат-ла,
Неча минг йил-да кечди, кечмаган бир вақти роҳат-ла,

Ул ҳали музтарибдур, умри бадбахти фалокат-ла,
Башар тинчимайдур, бир кулмайдир, йиғлар мусибат-ла,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

5

Совуқда титрар, шилар, иссиқ кунларда қораймоқда,
Сувдан ўтдан темирдан, тошдан экмаклар чиқмоқда,

Қовуштирмоқ учун дарёларнинг тупроғини ёрмоқда,
Лаҳмлар очмоқ учун энг буюк тоғни қўпармоқда,

Туганмас куч бор эмиш ул билакда, қўлда бармоқда,
Бутун қўллар, оёқлар, кўп ишлагандан қабармоқда,

Фақат мажруҳлар умри ҳар кун, ҳар он сарғармоқда,
Юзинда бир булут бор, кўзлари кулмас, ёш оқмоқда,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

6

Бани одам ишламишдир ҳамиша, дема ётмишдир,
Ерни илм ила, санъат ила илитмишдир, дўнатмишдир,

Асир этмиш ерни занжирга, чекмишдир, кўшатмишдир,
Темирдан йўл қайирмишдир, қозон уйлар яратмишдир,

Теран дарёларни бузмиш, темир тўпларни отмишдир,
Тоғу тошни қўпормиш, бир-бирига заҳри қотмишдир,

Ернинг остиндаги маданларга қўллар узатмишдир,
Бу заҳматлар-ла шундоқ ҳар замонда қона ботмишдир,

Бу уни, у буни ҳар кунда урмишдир, қонатмишдир,
Бу ҳаёт оламида то азалдан оғу тотмишдир,
Ҳамиша олгани ғамдир, сурурин сурув сотмишдир,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

8

Туганмасдир бу инсоннинг кундуз ақлу урфони,
Башар бир жонли маъдандир, башар бир маърифат кони,

Гул этмишдир тамоми-ла бу сарватчоҳни имкони,
Тоғнинг қалбидаги ашё бутун минқоди фармони,

Ернинг остинда олтинлар асири-дасти-инсони,
Кўкнинг,дарёларнинг, тупроқларнинг чиндан ҳукмрони,

Буюкдир,, кўб буюкдир кўб-да юксак одамнинг шони,
Бутун зулматларни тасвир этаркан фикри раҳшани,

Этмасдир мунтазам тағин-да аҳволи паришони,
Юраклар ўтли кўзлар ёш, кулишсиз жумла пешони,

Боқишлар кўлкали юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

9

Ернинг устинда инсон ўғли инсон кўб чолишқондир,
Азал кундан бери заҳматларга ортиқ олишқондир,

Ерни кўб шанлик этмишдир, фақат ўз ҳоли вайрондир,
Ҳали фаҳм этмас инсонлар шуъладир, аҳли урфондир,

Буюк бир қисми ақвомнинг қоронғуликларга пиёндир,
Кўб оздир англаган, одамларнинг кўп қисми нодондир,
У ҳали билгисиздир, нурсиздир ва айни нуқсондир,

Бунинг учун-да ҳушнуд кўрмагай ҳар кунда гирёндир,
Қани хушбахт жамият? Бутун олам паришондир,

Боқишлар кўлкали юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

10

Нурафшон кўклар остинда омидир жонли инсонлар,
Чечакли ерлар устинда хазон виждонли инсонлар,

Баҳори порлоқ оламда кўзи бўронли инсонлар,
Ҳаёти Нуҳга менгзар, умрингиз тўфонли инсонлар,

Бу дарёи балода бемадад афғонли инсонлар,
Тижоратгоҳи дунёда ажаб, хусронли инсонлар,

Гаҳи оташли, тўпли гоҳ қилич қалқонли инсонлар,
Мудом бўлсинми туфроқнинг қучоғи қонли, инсонлар,

Боқишлар кўлкали юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

11

Башар! Бадбахтсан гирён, паришон бир ҳаётинг бор,
Мусибат туфроғидан йўғрилган бадбахт зотинг бор,

Азиятдан яралмиш бир каёбу бесаботинг бор,,
Таворихнинг ичида қонли-қонли фожиётинг бор,

Зулумот кунларинг мотам-ла тўлмиш коинотинг бор,
Ҳаёти музлимингдан сўнгра барид бир мамотинг бор,

Ернинг остинда шундоқ бемуроса иртиботинг бор,
Деюрлар хашру нашринг бор, деюрларки сиротинг бор,

Ўлим-ла қуртулуш йўқса тариқи нажотинг бор?
Демакки, бемуроса табиий ихтилотинг бор,

Демак, йўқ бўлмагайсан гарчи зоҳирда вафотинг бор,
Ҳаётинг оламинда мен кўрган шундоқ сифотинг бор:

Боқишлар кўлкали юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

12

Ҳаётингда сироти мустақимни кўрмагайсан, сан,
Ҳидоят роҳбари ақли ҳакимни кўрмагайсан, сан,

Шўрлик Инсон! Нечун қалби салимни кўрмагайсан, сан,
Адолат норини кўрдинг наимни кўрмагайсан, сан,

Муҳаббат оламиндан зарра мимни кўрмагайсан, сан,
Нечун фармони-виждони-раҳимни кўрмагайсан, сан,
Ҳаётинг йиғлаюр рўйи басимни кўрмагайсан, сан,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

14

Келганингдан бери эй Одам ўғли арзи имкона,
Тош отмоқ вожиб эркан сандачи жаҳл отли шайтона,

Дош бермак фарз эркан ул роҳбари-зулмати-хуррона,
Фақат сен тошлар отдинг чеҳраи-арбоби-виждона,

Тупурдинг рўйи ҳақға, яъни рўйи-аҳли урфона,
Букун қочмоқдасан оташли, қонли бир биёбона,

Яхши боқ сандаги чиркинликка, ҳоли паришона,
Булғонмишсан букун бошдан оёқ қип-қизил қона,

Ернинг усти тўнибдир ўз қўлингла қонли майдона,
Боқаркан кўзларим йиғлар бу инсон ўғли инсона,
Боқинг, диққат-ла миллатлардаги сиймои гирёна,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

15

Башар! Таъм кўрганинг йўқ, йўқса самданми яралмишсан?
Адолат-ла оранг йўқдир, ситамданми яралмишсан?

Сукундор бўлмаюрсан, мавжи ямданми яралмишсан?
Ҳаётинг бир жаҳаннамдир, аламданми яралмишсан?

Кунинг,ойинг, йилинг мотамми, ғамданми яралмишсан?
Таворихинг тамоман қонли дамданми яралмишсан?

Ҳамиша йиғлаюрсан, дами намданми яралмишсан?
Охири йўқлиғинг бордир, одамданми яралмишсан?

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

16

Онангдан туққанинг кундан ишинг фарёду афғондир,
У кундан эътиборан кўзларинг ҳар кунда гирёндир,

Гўдакликдан эмганинг сут ва ёйинки бу оққондир,
Демак, хунхор вахшийсан, отинг гарчи Инсондир!

Нечук бадбахтсан ки оламинг бир байтулаҳзондир,
Азалдан йиғлаюрсан, сўнг ҳаётинг кўб паришондир,
Бўйла сен жонли бир ғамсан, бу ҳолинг бўйла бўрондир,

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

17

Қоронғу асрлар кечди фақат йўқ нуритобонда,
Муҳаббат нури порларми, бунга ҳайратдаман ман-да,

Нечук бир кунда арзи талъат айлар субҳи раҳшанда,
Неча минг йилда кетди, келмади бир рўзи фарҳонда,

Шўрлик эй Одамнинг ўғли санга ҳар кунда, ҳар онда,
Ҳаётинг гирядир, ғамдир , ҳаром бўлмиш санга ханда,

Табассум қилсада гуллар юзинг кулмас бу гулшанда,
Дудоқсиз қолганинг кунда куларсан яъни мадфанда,

Демакки, чеҳраи толе абад гирёндир санда,
Бу кечмиш ғамли ҳолинг балли, ғамсизми бу аёнда,

Бу ёхуд насли отинг-да бутун гирёну гирёнда?
Букун кўнглинг паришондир, букун ҳолинг пароканда.

Боқишлар кўлкали, юзлар бутун ношод шаклинда,
Бу мотамгоҳни ким кўрмиш суруробод шаклинда.

Рауф Парфи таржимаси

“Insonlarning tarixiy fojialari yoxud Alvohi-intiboh” dostoni yozilganiga bu yil roppa-rosa 100 boʻladi. XX asr turkcha adabiyot buyuklaridan biri boʻlmish Muhammad Hodiyning dostoni, aniqrogʻi uning parchalari ustoz Rauf Parfi tomonidan oʻtgan asrning 80-yillari oʻzbekchaga tabdil etilgan edi.

Muhammad HODIY
INSONLARNING TARIXIY FOJIALARI
YOXUD ALVOHI-INTIBOH
Dostondan parchalar
09

09 XX asr Ozarbayjon adabiyotining klassiklaridan biri boʻlmish Muhammad Hodiy ( Məhəmməd Əbdülsəlimzadə Hadi Şirvani) 1879 yilda Shamaxi shahrida tugʻilgan. U mulla Aliabbos qoʻlida tahsil oladi. Uning otasi vafot etib, onasi qayta turmush qurgach, bir qancha muddat otasining doʻsti Mustafo Lutfiy Ismoilzoda qoʻlida qoladi. Bu yillarda Hodiy sharq mumtoz adabiyoti va falsafasi bilan shugʻullanadi. Mustafo Lutfiydan arab tilini oʻrgangan Muhammad u bilan birga Xashtarxon (Astraxan) ga borib, olti yil adabiyot, islom tarixi va fiqxdan taʻlim oladi, mudarrislar tazyiqi sababli u madrasani tashlaydi hamda otasidan qolgan mulkni boshqarishga urinib koʻradi, lekin tez orada mulksiz, ishsiz va pulsiz qoladi. 1902 yilda Shamaxidagi zilziladan soʻng Hodiy ham Kurdamirga panoh tortib keladi. U oʻz ustida qattiq ishlab, ijod qila boshlaydi va buyuk shoir boʻlib yetishadi. Muhammad Hodiy 1920 yilda vafot etgan.

Asarlari: “Nagʻmayi ahbobona”, “Ishqi muhtasham”, “Toza hayot”, “Sado”, “Haqiqat”, “Ittifoq”, “Taraqqiy”, “Saodati zoila”, “Olami musovotdan maktublar”, “Ishqi mushtaham yoki Aflotun sevgisi”, “Shukufayi hikmat”, “Alvohi intiboh” va boshq.

03

1

Hayotning saslari goʻshimda koʻb faryod shaklinda,
Bu insonlarki qardoshdir va lekin yot shaklinda,

Bu tuproq qonli avloqdir, bashar sayyod shaklinda,
Adovat doimo bordir, muhabbat ot shaklinda,

Bu dunyo eskidandir sahnai bedod shaklinda.
Jahon boshdan oyoq maydoni motamzod shaklinda,

Farahlar hibs boʻlmish huznlar ozod shaklinda,
Musibatlar, balolalar, gʻussalar obod shaklinda,
Yuraklar gʻam oʻtila har zamon barbod shaklinda,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

2

Saodat bir amal ammo shaqavatlar haqiqatdir,
Masarrat oniy bir narsa, malomatlar haqiqatdir,

Muhabbatlar muvaqqatdir, adovatlar haqiqatdir,
Adolat qayda, lekin zulmu vahshatlar haqiqatdir.

Qani hurriyat olamda asoratlar haqiqatdir,
Qochyun bir koʻlkadir rohat, mashaqqatlar haqiqatdir,

Balolar, dardlar koʻpdir, falokatlar haqiqatdir,
Butun asorimiz qonli, jinoyatlar haqiqatdir,

Budir tarix maydonida hikoyatlar haqiqatdir,
Bani odamda har kuni sharoratlar haqiqatdir,

Jahon bir arzi motamdir , musibatlar haqiqatdir,
Jahannam bor bu dunyoda aziyatlar haqiqatdir,

Maishat olaminda ranju zahmatlar haqiqatdir,
Bashar shaki umrindan shikoyatlar haqiqatdir,

Kadarlar, gʻussalar, gʻamlar, safolatlar haqiqatdir,
Bani Odamda har kuni bu suratlar haqiqatdir,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

3

Kulishlar koʻb kelishmasdir, faqat gʻamlar tabiiydur,
Farahlarda tamal yoʻqdir, u motamlar tabiiydur,

Koʻngilda fuzun oʻti, koʻzlardagi namlar tabiiydur,
Hamisha qalbni mahzun aylagan damlar tabiiydur,

Yerning ustinda har kun oqqan damlar tabiiydur,
Demak islohi mushkul qonli odamlar tabiiydur,

Demak, pok boʻlmagan bu kirli olamlar tabiiydur
Demak, dunyoda mazlum ila azlamlar tabiiydur,
Tabiat olamida gʻamli koʻrkamlar tabiiydur,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

4

Bu odam oʻgʻli koʻbdandir muborizdur tabiat-la,
Koʻb eski bir muborizdur, tuganmas dardu ofat-la,

Muborizdur marazu mikroʻb ila, butun illat-la,
Muborizdur yer ila vahshiy daryolar-la zulmat-la,

Butun dunyoni portlatmoq tilar anvori hikmat-la,
Butun tufroqni obod etmak istar dasti sanʻat-la,

Yerni koʻb shonligʻ etmishdir ishlamoqlik-la,gʻayrat-la,
Yoʻlning ustindagi xarsanglarni yigʻmakda hikmat-la,

Hamisha umri kechmishdir mashaqqatlar-la, zahmat-la,
Necha ming yil-da kechdi, kechmagan bir vaqti rohat-la,

Ul hali muztaribdur, umri badbaxti falokat-la,
Bashar tinchimaydur, bir kulmaydir, yigʻlar musibat-la,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

5

Sovuqda titrar, shilar, issiq kunlarda qoraymoqda,
Suvdan oʻtdan temirdan, toshdan ekmaklar chiqmoqda,

Qovushtirmoq uchun daryolarning tuprogʻini yormoqda,
Lahmlar ochmoq uchun eng buyuk togʻni qoʻparmoqda,

Tuganmas kuch bor emish ul bilakda, qoʻlda barmoqda,
Butun qoʻllar, oyoqlar, koʻp ishlagandan qabarmoqda,

Faqat majruhlar umri har kun, har on sargʻarmoqda,
Yuzinda bir bulut bor, koʻzlari kulmas, yosh oqmoqda,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

6

Bani odam ishlamishdir hamisha, dema yotmishdir,
Yerni ilm ila, sanʻat ila ilitmishdir, doʻnatmishdir,

Asir etmish yerni zanjirga, chekmishdir, koʻshatmishdir,
Temirdan yoʻl qayirmishdir, qozon uylar yaratmishdir,

Teran daryolarni buzmish, temir toʻplarni otmishdir,
Togʻu toshni qoʻpormish, bir-biriga zahri qotmishdir,

Yerning ostindagi madanlarga qoʻllar uzatmishdir,
Bu zahmatlar-la shundoq har zamonda qona botmishdir,

Bu uni, u buni har kunda urmishdir, qonatmishdir,
Bu hayot olamida to azaldan ogʻu totmishdir,
Hamisha olgani gʻamdir, sururin suruv sotmishdir,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

8

Tuganmasdir bu insonning kunduz aqlu urfoni,
Bashar bir jonli maʻdandir, bashar bir maʻrifat koni,

Gul etmishdir tamomi-la bu sarvatchohni imkoni,
Togʻning qalbidagi ashyo butun minqodi farmoni,

Yerning ostinda oltinlar asiri-dasti-insoni,
Koʻkning,daryolarning, tuproqlarning chindan hukmroni,

Buyukdir,, koʻb buyukdir koʻb-da yuksak odamning shoni,
Butun zulmatlarni tasvir etarkan fikri rahshani,

Etmasdir muntazam tagʻin-da ahvoli parishoni,
Yuraklar oʻtli koʻzlar yosh, kulishsiz jumla peshoni,

Boqishlar koʻlkali yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

9

Yerning ustinda inson oʻgʻli inson koʻb cholishqondir,
Azal kundan beri zahmatlarga ortiq olishqondir,

Yerni koʻb shanlik etmishdir, faqat oʻz holi vayrondir,
Hali fahm etmas insonlar shuʻladir, ahli urfondir,

Buyuk bir qismi aqvomning qorongʻuliklarga piyondir,
Koʻb ozdir anglagan, odamlarning koʻp qismi nodondir,

U hali bilgisizdir, nursizdir va ayni nuqsondir,
Buning uchun-da hushnud koʻrmagay har kunda giryondir,
Qani xushbaxt jamiyat? Butun olam parishondir,

Boqishlar koʻlkali yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

10

Nurafshon koʻklar ostinda omidir jonli insonlar,
Chechakli yerlar ustinda xazon vijdonli insonlar,

Bahori porloq olamda koʻzi boʻronli insonlar,
Hayoti Nuhga mengzar, umringiz toʻfonli insonlar,

Bu daryoi baloda bemadad afgʻonli insonlar,
Tijoratgohi dunyoda ajab, xusronli insonlar,

Gahi otashli, toʻpli goh qilich qalqonli insonlar,
Mudom boʻlsinmi tufroqning quchogʻi qonli, insonlar,

Boqishlar koʻlkali yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

11

Bashar! Badbaxtsan giryon, parishon bir hayoting bor,
Musibat tufrogʻidan yoʻgʻrilgan badbaxt zoting bor,

Aziyatdan yaralmish bir kayobu besaboting bor,,
Tavorixning ichida qonli-qonli fojiyoting bor,

Zulumot kunlaring motam-la toʻlmish koinoting bor,
Hayoti muzlimingdan soʻngra barid bir mamoting bor,

Yerning ostinda shundoq bemurosa irtiboting bor,
Deyurlar xashru nashring bor, deyurlarki siroting bor,

Oʻlim-la qurtulush yoʻqsa tariqi najoting bor?
Demakki, bemurosa tabiiy ixtiloting bor,

Demak, yoʻq boʻlmagaysan garchi zohirda vafoting bor,
Hayoting olaminda men koʻrgan shundoq sifoting bor:

Boqishlar koʻlkali yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

12

Hayotingda siroti mustaqimni koʻrmagaysan, san,
Hidoyat rohbari aqli hakimni koʻrmagaysan, san,

Shoʻrlik Inson! Nechun qalbi salimni koʻrmagaysan, san,
Adolat norini koʻrding naimni koʻrmagaysan, san,
Muhabbat olamindan zarra mimni koʻrmagaysan, san,

Nechun farmoni-vijdoni-rahimni koʻrmagaysan, san,
Hayoting yigʻlayur roʻyi basimni koʻrmagaysan, san,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

14

Kelganingdan beri ey Odam oʻgʻli arzi imkona,
Tosh otmoq vojib erkan sandachi jahl otli shaytona,

Dosh bermak farz erkan ul rohbari-zulmati-xurrona,
Faqat sen toshlar otding chehrai-arbobi-vijdona,

Tupurding roʻyi haqgʻa, yaʻni roʻyi-ahli urfona,
Bukun qochmoqdasan otashli, qonli bir biyobona,

Yaxshi boq sandagi chirkinlikka, holi parishona,
Bulgʻonmishsan bukun boshdan oyoq qip-qizil qona,
Yerning usti toʻnibdir oʻz qoʻlingla qonli maydona,

Boqarkan koʻzlarim yigʻlar bu inson oʻgʻli insona,
Boqing, diqqat-la millatlardagi siymoi giryona,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

15

Bashar! Taʻm koʻrganing yoʻq, yoʻqsa samdanmi yaralmishsan?
Adolat-la orang yoʻqdir, sitamdanmi yaralmishsan?

Sukundor boʻlmayursan, mavji yamdanmi yaralmishsan?
Hayoting bir jahannamdir, alamdanmi yaralmishsan?

Kuning,oying, yiling motammi, gʻamdanmi yaralmishsan?
Tavorixing tamoman qonli damdanmi yaralmishsan?

Hamisha yigʻlayursan, dami namdanmi yaralmishsan?
Oxiri yoʻqligʻing bordir, odamdanmi yaralmishsan?

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

16

Onangdan tuqqaning kundan ishing faryodu afgʻondir,
U kundan eʻtiboran koʻzlaring har kunda giryondir,

Goʻdaklikdan emganing sut va yoyinki bu oqqondir,
Demak, xunxor vaxshiysan, oting garchi Insondir!
Nechuk badbaxtsan ki olaming bir baytulahzondir,

Azaldan yigʻlayursan, soʻng hayoting koʻb parishondir,
Boʻyla sen jonli bir gʻamsan, bu holing boʻyla boʻrondir,

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

17

Qorongʻu asrlar kechdi faqat yoʻq nuritobonda,
Muhabbat nuri porlarmi, bunga hayratdaman man-da,

Nechuk bir kunda arzi talʻat aylar subhi rahshanda,
Necha ming yilda ketdi, kelmadi bir roʻzi farhonda,

Shoʻrlik ey Odamning oʻgʻli sanga har kunda, har onda,
Hayoting giryadir, gʻamdir , harom boʻlmish sanga xanda,

Tabassum qilsada gullar yuzing kulmas bu gulshanda,
Dudoqsiz qolganing kunda kularsan yaʻni madfanda,

Demakki, chehrai tole abad giryondir sanda,
Bu kechmish gʻamli holing balli, gʻamsizmi bu ayonda,

Bu yoxud nasli oting-da butun giryonu giryonda?
Bukun koʻngling parishondir, bukun holing parokanda.

Boqishlar koʻlkali, yuzlar butun noshod shaklinda,
Bu motamgohni kim koʻrmish sururobod shaklinda.

Rauf Parfi tarjimasi

 

099

(Tashriflar: umumiy 829, bugungi 1)

Izoh qoldiring