У — миллий ёзувчи, асарларида бизнинг “ҳаёт ва адабиётда бўлган кучли ва ожиз томонларимиз”ни акс эттиради. Унинг асарларида яна, насрдан кўра шеърга хос руҳ устун туради. Бу — Ўлмас аканинг шоирона руҳидан келиб чиққан бўлса керак… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Odil Yoqubov. SSSR xalq deputatlari I syezdidagi nutqi & Ozod Sharafiddinov. Nutq yoxud adib hayotining yulduzli onlari
Машҳур нутқнинг 30 йиллигига
Шу кунларда бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1989 йилнинг 25 май — 9 июн кунлари Москвада бўлиб ўтган СССР халқ депутатларининг биринчи съездининг сўнгги кунида атоқли адиб Одил Ёқубов сўзлаган нутқ ва унда собиқ империя тарихида илк бора рўй-рост айтилган жўшқин фикрлар эсланмоқда. Энг қувончлиси, бугунги ёш авлоднинг фикрли вакиллари Одил Ёқубовнинг шу тарихий нутқига бот-бот мурожаат этишмоқда, буюк адибнинг мардлиги ва тантилиги, ҳақиқатпарварлиги, фидойилигига таҳсин айтишмоқда. Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Yangi she’rlar
Лабларингиз титроғи ичра бир сўз томар ашк каби аччиқ: билардим… нигоҳим сатҳида сузар балиқлар. Балиқларки, қайғудан ярқирар тангачалари. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Qo’noq & Luqmon Bo’rixon «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida & Bayram Ali. «Qor odami» yoxud siz nega bezovtasiz?
Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб қоларди… Davomini o'qish
Olim Toshboyev. Yujin Skayler saidazimlarni nega so’kadi?!
“O`zbekiston” нашриёти хайрли бир ишга бош қўшди – XIX асрнинг нодир тарихий манбаларидан бири, америкалик тадқиқотчи, дипломат ва сайёҳ Южин Скайлернинг 1876 йилда Лондонда нашр этилган “Туркистон: Россия Туркистони, Қўқон, Бухоро ва Ғулжага саёҳат қайдлари” асарини тарихчи олим, доцент Зокиржон Саидбобоев таржимасида чоп этди. Davomini o'qish
Alisher Fayzullayev. Yobondagi bola
Бола онасини жуда-жуда яхши кўрарди. Унинг сокин, майин ва меҳрибон табассумини кўрганда қиқирлаб кулиб юборарди. Шунда онаси унинг бошини силаб, кенг пешонасидан ўпиб қўяр, бола ўзини иссиқ қучоқда кўрарди. Davomini o'qish
Nozima Habibullayeva. Yangi she’rlar
Уни Тошкентда учратдим. Ўта нозик кўнгли ва синиқ чеҳраси билан хотирамга муҳрланди. Ана шундан кейин шеърларини жиддий, синчиклаб ўқийдиган, ўзимча таҳлил қиладиган бўлдим (Жонтемирнинг Ой. Нур. Изтироб. (Кузатувлар)» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Chol va dengiz. Radiospektakl & Qissadan ostiga chizilgan parchalar
Буюк ёзувчи таваллудининг 120 йиллиги олдидан
Нафақат Америка адабиёти, балки дунё бадиий сўз санъатида ўз ўрнига эга ва ўз сўзини айта олган Эрнест Хемингуэй «Чол ва денгиз» асарини ёзганида 51 ёшда эди. Қуйма сўз оқими, ҳеч қандай ғализликларсиз, таҳрир талаб қилмас асар икки ой ичида якунига етди. Образлар содда, шу билан бирга, ўз зиммасига ҳаётий ҳақиқат ва туйғуларни юклаб олган. Davomini o'qish
Valentin Rasputin. Fransuz tili saboqlari. Radiokitob & Omon bo’lsang, unutma. Ikki qissa
Бешинчи синфга мен 1948 йили борганман. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсам: қишлоғимизда фақат бошланғич мактаб бор эди, ўқишни давом эттириш учун эса уйимиздан эллик чақиримча нарига – туман марказига бориш керак. Мен кетишимдан бир ҳафталар олдин онам туманга бориб бир таниши билан гаплашиб келди – ўша аёлнинг уйида яшайдиган бўлдим…
Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Qozoqboy Yo’ldoshev hayotidan bo’lganu bo’lmagan hangomalar
Саҳифа таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевнинг 70 йиллигига бағишланади
Қозоқбой аканинг фақат ўзигагина хос, қизиқ-қизиқ одатлариям бор. Бундай қарасанг, қаҳри жуда қаттиқдай. Аммо бир ажаб, фавқулодда самимий шумликлариям борки, буни сиз юқоридаги таништирувидан сездингиз чоғи… Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 9. Tasavvuf va kalom ilmi
Профессор Нажмиддин Комиловнинг «Tасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг сўнгги мақоласи — «Тасаввуф ва калом илми«ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. «To’g’rilik to’nini kiygil…» & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?”, “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят” бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди. Davomini o'qish
