Izzat Sulton. Navoiy haqida ikki maqola & Asarlar. 1-jild

Ashampoo_Snap_2018.03.10_18h29m18s_006_.png 16 июль — Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон таваллуд топган кун

Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон (1910 –2001) ўзининг сермаҳсул ижоди билан ўзбек маданияти хазинасига муносиб ҳисса қўшган ижодкордир. Davomini o'qish

O’zbekistonning Islom sivilizatsiyasi rivojiga qo’shgan hissasi.

09Ушбу маърузада Мовароуннаҳр фарзандлари бўлмиш буюк мусулмон олимларнинг илмий мероси ҳақида жуда ҳам қисқа маълумотларни тақдим қилиш ниятидамиз. Албатта, бу уриниш баъзи сарлавҳалардан иборат бўлади, холос. Чунки Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий мероси ҳақида кўп жилдлик китоблар ёзилганда ҳам камлик қилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Hisomiddin al-Yog’iy

034

  Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish

Hakim Sanoiy. G’azallar

09Хабарингиз бор, сайтимиз саҳифаларида Ҳаким Санойининг ғазалларини мунтазам бериб бормоқдамиз. Бу таниқли шоир ва таржимон Неъматулло Иброҳимнинг беқиёс меҳнати эвазига бўлмоқда. Биз ижодкор дўстимизга миннатдорчилигмизни билдириб, машаққатли меҳнатида Яратгандан қувват тилаймиз

Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ozod qushlar & Qora kitob. Qissa

011 Истеъдодли ёзувчи Назар Эшонқулни туғилган куни билан қутлаймиз

Ҳаёт мўъжизалардан иборат эканлигига сен ҳам ишонардинг. Сен ҳам бу асрдан мўъжиза кутиб яшардинг. Ҳолдан тойиб ишдан қайтар экансан, кичкинагина мўъжаз уйингда тўшакка чўзилганча, ёлғизлик салтанатидай кўримсиз, ҳувиллаган хонангда қандайдир мўъжиза рўй беришини кутиб яшардинг. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Ko’k eshik & Qirq yillik gurunglar. Hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.11.24_13h01m38s_001_.png     Ҳамиднинг туши ўнгидан келди: у эртаси куни дарсдан хушхабар билан қайтди. Курсдошлари орқали суриштириб, университетнинг ёнгинасидан уй топибди. Кечқурун кўргани бордик. Уй биз кутгандан зиёда, ўша танишимизникидан ўтса-ўтардики, қолишмасди. Эртага кўчиб келадиган бўлиб бекаси билан аҳдлашдик. У негадир сал жонсарак, аммо жуда мулойим аёл экан. Davomini o'qish

Mirzohid Muzaffar. Yangi she’rlar

02    …Бугун сизга янги шеърларим ва икки ҳикоямни жўнатаяпман. Аввалгидек “сўнги нафасини олаётган одамнинг умид синиқлари” каби тиғиз бўлмаса-да, улар ҳам менинг тобора торайиб бораётган ботинимдан тўкилган сўзлардир. Davomini o'qish

Zebo Rahimova. So’z aytmoq iztirobi & Yurak — hayotimning bayrog’i.

03   Қачонлардир ҳаммамиз Орзулар мамлакатида, болаликнинг сирли диёрида бўлганмиз. Бу сеҳрли диёрнинг тўрт фасли ҳам эртак: сураткаш қишлари тугамайдиган, баҳорлари сўрамасдан юрагингга кириб келадиган, сўлим ёзлари боғ-роғларда кечадиган узун таътиллардан, беқасам кузлари бир текис пахтазорлардан иборат эди. Davomini o'qish

Мавлоно Ҷалолиддини Румӣ. Маснавӣ. Дафтари севвум & Маснавии маънавӣ. 13-14. Audio

07      «Маснавӣ», ба хотири осонии кори тарғибу ташвиқи ғояҳои ирфонӣ, фаҳмишу омӯзиши пайравону муридони пири тариқат ва дарку маърифати асрори ҳақиқат, чунон равшану возеҳу фаҳмо ва хотирнишину мутасаввиру гӯё нигошта шудааст, ки ҳар касе метавонад ба қадри тавону имкони худ аз ҳар байту тамсилу ҳикояту ривояти он суду баҳрае бардорад.. Davomini o'qish

Sultonmurod Olim. Kitob haqida o’n savolga o’n javob

Ashampoo_Snap_2017.07.12_12h30m53s_003_.png    Уйимиздаги энг мўтабар китоблар — луғатлар. Луғатни ҳеч ким бирровга ўқиш учун бермайди. Ундан фойдаланаман деган киши, албатта, ўзи сотиб олиши керак. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 5 жилдлиги, “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” 4 жилдлиги, “Фарҳанги забони тожикий” (“Тожик тилининг изоҳли луғати”) 2 жилдлиги, шунингдек, “Ўзбек халқ мақоллари”нинг 2 жилдлиги қўлга яқин ерда турадиган, деярли ҳар куни титкиланадиган китобларим бўлса керак. Davomini o'qish

Hindistondagi buxorolik qozi & Muhammad Avfiy. Nodir hikoyalar.

Ashampoo_Snap_2016.12.12_22h46m08s_002_.png    Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранависдир. Унинг «Лубобул-албоб» («Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий қаламига мансуб«Жавомиул-ҳикоёт» тарихий ва фолклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, унинг ўша давр ижтимоий иллатларини фош қилувчи ва юксак инсоний фазилатларни мадҳ этувчи ҳислатларини кўпгина Европа ва Шарқ тадқиқотчилари таъкидлаганлар. Davomini o'qish