Rauf Parfi. Sukunat & Rauf Parfi bilan uchrashuv va suhbat. (Jizzax. 2004, mart) & Ortiqboy Abdullayev. Yaxshi niyat qiling, shoirlar!

27Ортиқбой Абдуллаев
ЯХШИ НИЯТ ҚИЛИНГ, ШОИРЛАР!

   Замондошларининг айтишича, рус адабиётида Антон Павлович Чеховдек меҳмондўст, сахий, бағри кенг ёзувчи кам бўлган экан. Бу ҳақда машҳур болалар шоири, адабиётшунос Корней Чуковский «Чехов» номли бадиасида мароқ билан ҳикоя қилади: “ У саховатли бойлар сингари меҳмондўст эди. Қишлоққа бориб жойлашиши биланоқ бир дунё меҳмонларни ҳузурига чорларди… Москва атрофидаги дала — ҳовлига келди дегунча, уйи меҳмонхонага айланиб кетарди. Davomini o'qish

Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Hikmatlar & Zardo’shd. 2-qismli multfilm

11    Ҳар қандай жиддий меҳнат ахлоқимизга таъсир ўтказади. Диққатимизни топширилган ишни бажариш учун жамлашга бўлган уринишимизни руҳий оламимизга ташланган тошга ўхшатиш мумкин. Тош келиб тушгач, биринчи доира кичик бўлади, кейингилари эса ўз-ўзидан катталашиб боради. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Qo’shiq aytiladi & Erkin A’zam “Hammasi hayot haqida” va “Ikki eshik orasi” teledasturlarida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)

04   Салом, эй соғинтирган ардоқли оҳанглар! Салом, эй унутилган ҳислар, орзу-хаёллар!.. Қандоқ тотли, қандоқ дилбар, қандоқ оромижонсиз! Шунча маҳал қайда эдингиз?.. Чекин, эй сукунат, ўлик сукунат! Бағримда сенга — ғафлатга, сокинликка ўрин йўқ! Салом, кенг осмон! Мунча беғуборсан, мунча порлоқсан! Бағрим ҳозир сенинг беғуборлигингга, порлоқлигингга, рангин наволарингга лиммо-лим… Сизни шарафлайман, ҳаётбахш оҳанглар! Салом, соғинтирганларим!.. Davomini o'qish

Jontemir. Yangi she’rlar

08

   Янги руҳий ағдармаларимни юборяпман, Хуршид ака. Балки уларни бутун шеър деб бўлмас, қандайдир қолипларни ҳатлаб ўтган ҳам чиқарман, бироқ, шоир ички жазбасининг ҳосиласидан (агар ёзганлари қай маънодадир ўзини оқласа албатта!) тонмаслиги керак назаримда. Davomini o'qish

Shermuhammad Munis. G’azallar, hikmatlar

003Тийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди (Умид Бекмуҳаммаднинг «Огаҳийнинг огоҳлиги» мақоласидан. Мақолани мана саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Imre Kertes. Stokgolm ma’ruzasi

099     Эҳтимол, бироз ғайритабиий, бироқ батамом самимий иқрордан бошлашим керак. Ушбу йилда адабиёт бўйича топшириладиган Нобель мукофотини олиш учун жўнаб кетаётиб, самолёт бортига кўтарилганим ҳамон ортимда совуққон кузатувчининг пинҳон нигоҳини сездим. Мана шу тантанали лаҳзаларда ўзимга ўзим кутилмаганда жамоатчилик эътиборига тушган, жаҳон таниган ёзувчига эмас , балки совуққон кузатувчига ўхшаб туюляпман. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Adabiyot va uch buyuk zot & Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.

033Ушбу адабий ҳодиса, бир томонидан, Навоий ижодий салоҳиятининг бемисл қудрати, унинг асарлари қадру қимматини, Навоий билан Жомий орасидаги зеҳну заковат, адабий маслак ва қалб яқинлигини ифодаласа, иккинчи тарафдан, бу икки буюк адибнинг давр подшоси, «шоҳу дарвешлик»ни ўзида мужассам этган нозиктабъ шоир Ҳусайн Бойқарога муносабатини ҳам белгилаб турибди ёки, бошқача айтсак, Ҳусайн Бойқаронинг адабий ҳаётга фаол иштироки, Навоий ва Жомийга бўлган чуқур ҳурмати, улар истеъдоди меваларини кўпайтириш сари қилган ҳаракатлари намунасини кўрамиз.
Davomini o'qish