G’ulom Karim. Xalil Sulton tahsini

045    Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида ушбу темурий ҳукмдор ҳақида шундай ёзади: “Халил Султон — Ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидан сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Davomini o'qish

Sherbek Bobonor o’g’li. Jome’dagi jom

05   Тан оламан: бул мутафаккир номи остида ёзилиб-тарқалмиш рубоийларни ўқиб, ёдлаб, ўзимча оғзимнинг таноби қочиб, такрорлаб юргичидим яқин-яқингача. Талай ширакайф давраларда, қаёқдаги улгуржи улфатларнинг қистови билан жомсўз ўрнида валдираганим ҳам бор (Ўзи кечирсин!). Энди-энди таассуфини торти-иб ўтирибман… Davomini o'qish

Abdulhamid Qurbonov. Zulf – so‘fiyona istilohda olam ramzi

Ashampoo_Snap_2018.03.08_21h13m11s_001_.png  Зулфнинг маъноси сочдир, у ўтмиш адабиётида гесу, турра ёки кокил деб ҳам аталган. Зулф тасаввуфнинг муҳим истилоҳларидан бири бўлгани учун тадқиқотларда анчагина кенг шарҳланган. Жумладан, “Миръоти ушшоқ” (“Ошиқлар кўзгуси”) номли сўфиёна истилоҳларнинг изоҳли луғатида зулфнинг тасаввуфий маъноси ҳақида шундай дейилади… Davomini o'qish

Millatning nishoni (Milliy yozuvimiz haqida bahs)

05    Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини эътироф этган ҳолда, ундан-да долзарб масала назардан четда қолаётганини таъкидлашни истардик. Хўш, айтинг-чи, ўзбек тилини давлат тили рутбасига муносиб даражада ривож топтира оляпмизми? Ахир, она забонимиз бу мақомни қўлга киритгунча озмунча курашган эдикми?! Davomini o'qish

Abulhasan Ali ibn Usmon Hujviriy. Kashful Ma’jub Li Arbobul Qulub. Risoladan parcha.

045    Мен бу китобни “Кашфул-маҳжуб” деб атадим. Истагим: ички нур билан безалган инсонлар китобнинг номини ўқиганданоқ унинг нима ҳақида эканлигини дарҳол англаб етсинлар… Ушбу китоб Ҳаққа етишмоқ йўлида тасаввуф аҳлининг берган фикр-мулоҳазаларини ўз ичига олганлиги учун ҳам шундай ном олди, бошқача ном билан аташ ўринли эмас эди. Davomini o'qish

Payg‘ambarimiz (s.a.v.) haqida mashhur kishilarning fikrlari & Muhammad (s.a.v.) — So’nggi Payg’ambar. Animatsion film

Ashampoo_Snap_2018.04.10_17h57m27s_005_.png   Дунё шу пайтга қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек мукаммал, барчага ўрнак бўла оладиган гўзал ахлоқ соҳиби, дунёдаги барча яхши сифатларни ўзида мужассам этган зотни кўрмаган ва бундан кейин ҳам кўрмайди. Ислом институти талабаси Низомиддинов Ҳошимжон тайёрлаган Ғарб мутафаккирларининг пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в.) ҳақида айтган фикрларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Burobiya Rajabova. Mushtarak adabiy hodisalar xususida

07  Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида ёзиб қолдирган адабиётшуносликка оид қимматли маълумотларнинг айримлари бири-бирига жуда яқин ёки ҳар икки ижодкорга тааллуқли бўлиб, бундай умумий маълумотларни бир муштарак ( арабча: умумий, кўпчиликка тааллуқли, ўртадаги каби луғавий маъноларни билдиради) адабий ҳодиса сифатида баҳолашимиз мумкин. Davomini o'qish

XX asr arab she’riyatidan. Rauf Parfi tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.06.02_14h44m31s_001_.png      Атоқли шоир Рауф Парфининг таржима мероси жуда бой. Бу мерос адабиёт майдонига кириб келаётган ҳар бир ёш шоирга ўзига хос маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади. Бугун ушбу сизга устоз шоирнинг араб шеъриятидан қилган таржималарини: мисрлик шоир Мужоҳид Абдулмунейм Мужоҳид ва ироқлик таниқли Абдулваҳҳоб ал-Баётий шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

O‘rinboy Usmon. Tojmahal yo abadiylik yuzidagi ko‘z yosh

99 Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти. Davomini o'qish

Ahmad Yugnakiy. Hibat ul-Haqoyiq (nasriy bayon, tabdil) & Ahmad Yugnakiy va asari haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.09.03_01h29m32s_002_.png    Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” асарида Адиб Аҳмад шахсияти ва ижодига тўхталади. Бу маълумот югнакийшуносликда муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки Навоий бизга Адиб Аҳмад ҳақида аниқ маълумотларни: энг аввало, унинг қаерда яшагани, иккинчидан, устози ва ҳамсабоқлари, учинчидан, Адибнинг яшаган даври, ундаги маънавий-маданий муҳит, тўртинчидан жисмоний аҳволи, бешинчидан, ҳаётда тутган мавқеи ва асарларининг аҳамияти, ижод йўналиши ва ҳ.к. етказади. Davomini o'qish

Abduqayum Yo‘ldosh. Alvido, go‘zallik…& Yo‘ldosh Solijonov. Go‘zallikning turfa ranglari & Abduqayum Yo’ldosh. Sunbulaning ilk shanbasi

0_168237_fd19506b_orig.png    Шу ерда ёзувчининг: “Биз Достоевскийга эргашиб “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деб такрорлаймиз. Гўзалликни эса муҳаббат яратади. Шундай экан, ишқ-муҳаббатсиз дунёни англаб бўладими? Бу оламни, одамни адабиётсиз, санъатсиз ҳам англаб бўлади дегани эмасми?” (“Ёшлик” журнали. 2011йил. 8-сон) деган фикри ҳикоянинг моҳиятини англаб етишимизга ёрдам беради. Davomini o'qish