
Тасаввуф асрлар оша кишиларни соғлом эътиқод, юксак маънавият ирфоний тафаккур, маърифат ва маданиятга чорлаган ва тарбиялаган. Тасаввуфий қарашларнинг яхлит таълимотга айланиб, ислом ўлкаларига кенг ёйилиб кетгани бу яққол намоёндир. Айни шу таълимотга ўхшаган фалсафасига эга бўлган шахс Мавлоно Жалолиддин Румий бўлади. Davomini o'qish



Ушбу маърузада Мовароуннаҳр фарзандлари бўлмиш буюк мусулмон олимларнинг илмий мероси ҳақида жуда ҳам қисқа маълумотларни тақдим қилиш ниятидамиз. Албатта, бу уриниш баъзи сарлавҳалардан иборат бўлади, холос. Чунки Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий мероси ҳақида кўп жилдлик китоблар ёзилганда ҳам камлик қилишини ҳаммамиз яхши биламиз. 
Хабарингиз бор, сайтимиз саҳифаларида Ҳаким Санойининг ғазалларини мунтазам бериб бормоқдамиз. Бу таниқли шоир ва таржимон Неъматулло Иброҳимнинг беқиёс меҳнати эвазига бўлмоқда. Биз ижодкор дўстимизга миннатдорчилигмизни билдириб, машаққатли меҳнатида Яратгандан қувват тилаймиз



