Xurshid Davron. Bobur mirzo pirlari. Birinchi maqola. Xoja Ubaydulloh Ahror.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h24m54s_001_.png     14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Мирзо Бобур шахсияти, унинг ижодий ва сиёсий фаолияти ёшлигимдан диққатимни тортган. «Бобурнома» эса энг севимли, такрор-такрор ўқийдиган китобимга айланган. Айни шу қизиқиш, узоқ йиллик ўрганиш натижасида бу дилбар сиймога бағишланган бир неча шеъру мақола, кичик достон, «Самарқанд хаёли» номли қисса, «Соғинч ёхуд Бобуршоҳ» номли пьеса ёздим. Davomini o'qish

Nasiba Bozorova. Ul pariykim,bandi zulfig’a majonindur uqul

021Ҳазрат Мир Алишер Навоий Шарқ адабиётининг қайси жанрида қалам тебратмасин, ўз асарининг шакл жиҳатдан тугал, мазмун ва бадиият нуқтаи назаридан мукаммаллигига тўла эриша олган. Улуғ шоир камдан кам кишига насиб этадиган савқитабиий – туғма истеъдод, теран тафаккур, юксак завқ ва ҳол соҳиби бўлган. Мутафаккир шоирнинг ҳар бир сўзи авлодлар учун ўгитнома, панднома, ҳикматномадир. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Ruboiylar va tuyuqlar & Yulduz Usmonova ijrosida Navoiy tuyuqlari

Ashampoo_Snap_2018.02.05_23h54m38s_003_.png Ҳазрат Мир Алишер Навоий ижодий меросида рубоий ва туюқ жанрида яратилган шеърлар катта ўрин тутади. Туркча  шеъриятгагина хос туюқ ҳақида шайх Аҳмад Тарозий ҳижрий 840 йилда (1436—1437) битган «Фунун ул-балоға»(«Етуклик илмлари») асарида  шундай ёзади: «Бу турк шоирларининг ихтиросидур…» (Саҳифада  тақдим этилаётган  Юлдуз Усмонова ижросидаги Навоий  туюқларини бир неча йиллар аввал таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев илтомосига биноан мен танлаб берган эдим) Davomini o'qish

Elnura G’aybulloh. Ikki maqola: Ishq aro junun bedodi & Bobur lirikasida g’urbat tasviri

949 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий & 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Биринчи мақолада Алишер Навоий ижодидаги жунун истилоҳи хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, турли илмий, диний-тасаввуфий манбалар асосида таҳлилга тортилган бўлса, иккинчи мақола Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеъриятида акс этган ғурбат мавзусига бағишланган. Davomini o'qish

Zulayho Abdurahmon. Navoiy ijodiyotida Hazrati Usmon vasfi

869 феврал — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

“Ал ҳаёю минал имон” – “Ҳаё иймондандир” ҳадиси шарифи айтилганда, аввало, Усмон р.а.нинг сиймоси гавдаланган. Зеро, Расулуллоҳнинг ўзлари у кишининг ҳаё эгаси эканликларини кўп бора таъкидлаганлар. Навоийнинг ҳам Усмон р.а.нинг ҳаёлари ҳақидаги маълумотларга асосланган ҳадислар асосидаги ҳикояти берилади… Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Ruboiylar & Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar

Ashampoo_Snap_2017.02.04_02h24m01s_001_.png9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун  

Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарму ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал рубоийларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим аср ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда Davomini o'qish

Xamsaxonlik kechasi. Alisher Navoiy dostonlari asosida oratoriya.

0019 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Алишер Навоий бобомиз битган шоҳ асар бўлмиш “Хамса” достонлари асосида тайёрланган ораторияни тақдим этамиз. Достондан парчаларни Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ўқиган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Farhod va Shirin. Radiospektakl & Hamid Olimjon. «Farhod va Shirin» (1939)

Ashampoo_Snap_2016.11.23_01h30m04s_020_.png9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер таваллуд топган кун

Алишер Навоий «Хамса»ни ва хусусан «Фарҳод ва Ширин»ни ёзишга киришар экан, ўз қаршисида Низомий ва Деҳлавий сингари ижод азаматлари турганини билар, бу тўғрида ўзига аниқ ҳисоб берар, улар кўтарилиб чиққан баландликка чиқиш ва уларга тенг асар яратиш осон эмаслигини жуда аниқ онглар эди:

Эмас осон бу майдон ичра турмоқ, Davomini o'qish

Guli siyoh. Sohib Jamol romani asosida radiospektakl

05 Ўтган  асрнинг  70-йилларида  ёзувчи  Соҳиб  Жамолнинг  «Гули  сиёҳ»   номли романининг ўзбекча таржимаси нашр этилганда,  китоб жуда машҳур бўлган эди.  Асарда  кўзи ожиз Амал исмли қизнинг Нодир исмли йигит билан бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Роман муаллифи Соҳиб Жамолни гоҳ афғонистонлик, гоҳ озарбайжонлик, гоҳ советлардан сиёсий бошпана сўраган арабистонлик деган гаплардан бўлак бошқа бир аниқ маълумот тополмайсиз. Davomini o'qish

Umid Ali. Ikki hikoya

99Уйнинг сири мен уни сотиб юборган куннинг ўзиёқ аён бўлди. Мен янги бошпана топдим, энди кўнглимга шабада тегиб, аввалгидек юрагим оғриб, ўпкамга ҳаво тиқилиб қолмайди деб кўнгилни кенг қилгандим. Лекин янги уйни қўлга киритиб, эрталаб уйғонсам… Davomini o'qish

Sulton Rayev. Quyosh tutilgan tunda. Qissa VI-XII qismlar

17Дафн маросимидан олдин бир неча одамнинг қайғу –ҳасратга тўла айтимлари хонадон соҳибларининг олдида изҳор этилди. Ҳар бир изҳордан сўнг сукутга чўмишар, шу жимликда барчанинг қалбида айрилиқ изтироби, юракни эзувчи армон, ҳасратли мунг-алам қўзғолди. Айтилаётган сўзлар юракларни ўртаб борарди. Видолашув ҳам охирлаб қолди. Дафн этиш маросимини азалги удумларига риоя қилиб ўтказиш керак ҳозир… Бу дақиқаларда инсон зоти идрокига сиғдира олмайдиган не хаёллар келиб, не хаёллар кетмайди. Очиқ қабр оғзида ўтирган одамлар бир оғиз сўз айтишга журъати етмай, терисига тошиб чиққан ваҳм туйғуси туз сепилгандек кўксини жизиллата бошлади. Умр дегани шу экан-да. Юрар йўли қисқариб, мана шу тупроқ ҳиди келган ерда ётар экан-да ер қучиб… Davomini o'qish

Sulton Rayev. Quyosh tutilgan tunda. Qissa I-V qismlar

52Бу бир кам дунёнинг не-не савдолари бўлса-да, бугунгидек шўрида кун қишлоқ аҳлининг бошига келади, деб ким ўйлабди дейсиз? Яна денг, икки маййитни бир кунда ерга беришдек кулфат! Банданинг бир кунмас-бир куни бу дунёдан кетмоғи тайин бўлса-да, бир куни бу ҳаётдан насибаси узилса-да, бир куни ажал эшик қоқиши чин бўлса-да, бутун овулни мотамга чулғаб, манаман деган азим кишисини олиб кетаверадими бу ажал?! Икки одами тенг вафот этган овулда кўтарилган мотамсаро айтимлар кўнгилларни қоронғилатиб, барчани лоҳас қила бошлади. Davomini o'qish