Yuxan Borgen. Yozuvchi bo’lmoq nima degani?

Ashampoo_Snap_2017.02.26_13h50m19s_002_.png   Ёзувчи бўлмоқ қалбингни одамларга ишониб очиб бермоқдир. Албатта, фикрларни баён қилиш билан боғлиқ ёзма фаолиятнинг бошқа шакллари ҳам бор. Улар истаган нарсага — илмга, техникага, ҳунарга, фалсафага, сиёсатга, динга тааллуқли бўлиши мумкин… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. O’zbek matbuoti tarixidan lavhalar

Ashampoo_Snap_2017.06.14_16h13m12s_004_.png27 июн — матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни

  ”Тараққий” эҳтиёж, зарурат боис дунёга келганди.Шу боис ҳам қисқа фурсат ичида ҳақиқий маънода қўлма қўл бўлиб кетди.Айниқса, газетада думадаги депутатларнинг иш жараёнидаги сусткашлик, мадрасаларнинг қолоқлиги, замонавий таълим-тарбиядан узоқлашиб кетганлиги каби долзарб мавзуларда мақолалар берилиши чор мустамлакачиларини чўчитиб қўйди. Davomini o'qish

Sotim Avaz. Mangulik so’qmog’i & Umid Bekmuhammad. Qutlashga arzirli asar

Ashampoo_Snap_2017.06.23_20h06m39s_001_.png    Билимлар манбаи, ақллар шамчироғи бўлмиш китоб ҳамиша, ҳамма замонларда муҳим манба бўлиб келган. Зеро, зиё улашиш, тафаккурга тиниқлик бахш этиш китобсиз амалга ошмоғи душвор. Инсон олдинга интилмоғи, маърифатли бўлмоғи учун китоб керак. Не тонгки, бу ҳаётий эҳтиёжни чуқур англамайдиган, ҳис ва идрок этмайдиганларнинг топилиши ҳам бор гап. Davomini o'qish

Lochin Elmuhammad. Ramazon gurunglari

Ashampoo_Snap_2017.06.17_16h16m25s_001_.png     Кичкиналигимдан кексаларнинг суҳбатига қулоқ тутишни хуш кўраман. Ибратомуз, пурҳикмат, эртакнамо воқеалар асосидаги гурунглар менинг бола қалбимда эзгуликнинг, соф-ликнинг, мурувватлиликнинг мужассамлашишига хизмат қилган бўлса, не ажаб. Бундай суҳбатлар инсон қалбига нур олиб киради. Айниқса, сокин оқшомларда ифторлик чоғларидаги кексаларнинг рамазон гурунгларига нима етсин! Davomini o'qish

Jahongir Qosimov: Kinoni kino qiladigan adabiyot!

Ashampoo_Snap_2017.06.20_22h50m15s_002_.png     Гоҳида бир эътирозга дуч келамиз: “Киноижодкорлар ўзбек адабиётидан, шарқ фалсафасидан мутлақ узоқ. Шу боис, улар миллатга хос нозик хусусиятларни у қадар илғамайди”. Ўйлашимча, бу таърифни кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимовга нисбатан қўллаш инсофдан бўлмас… Davomini o'qish

Alisher Aymatli. «60» kitobidan to’rtliklar & Iqbol Mirzo. She’rning zo’ri to’rt satr

Ashampoo_Snap_2017.06.23_14h36m47s_001_.png    Бу йил олтмиш ёшни қаршилаган Алишер Айматлининг олтмишта тўртлиги  жам этилган «60» китобида («Akademnashr», 2017) вақт ва макон, инсон ва ҳаёт, эзгулик ва ёвузлик, иймон ва оқибат сингари тушунчаларнинг назмий таҳлили мужассам этилган. Шоирни таваллуд айёми билан қутлаймиз. Янги китобга кирган термалар ва китобни тақдим этган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг сўзи билан танишинг. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Erta bahor

Ashampoo_Snap_2017.06.21_20h33m13s_010_.png    Темир дарвозанинг ўртасидаги якка тавақали, энсиз эшикчани очиб ҳовлига кирган Ромиз Жўра ичкарига бир қадам қўйган жойида димоғига гуп этиб урган анвои ҳидлардан нафас ололмай қолдими ёхуд қийғос очилган лолаю лолақизғалдоқлардан кўзлари қамашдими, ноёб хушхабарни эшитгандек эмас, уни ўз кўзлари билан кўриб тургандек азбаройи энтикиб кетди. Davomini o'qish

Dilmurod Do’st. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.21_15h38m48s_005_.png    Дилмурод Дўст шеърда кимнинг этагини тутиб ижод қиляпти, билмайману аммо, газетачиликда  ўзбек матбуоти иқлимида фахрли «Таҳрирнинг пири» номини олган устоз Маҳмуд Саъдийга шогирд тушганидан мамнунман. Бунинг шоирлигига ҳам катта таъсири бўлади, деб ўйлайман… Davomini o'qish

Bashorat Otajonova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.20_20h46m57s_001_.png   Куни-кеча шоира қизим Бахтинисо Маҳмудовадан мактуб олдим. Бахтинисо қисқагина мактубининг якунида шундай ёзибди: «Яқинда Башорат опа шеърларини ўзим учун кашф этдим. Ёзганлари бирам самимий, бирам дилбарки!..»». Davomini o'qish

Jan-Pol Sartr. Mahbus.

Ashampoo_Snap_2017.05.26_23h45m23s_005_.png21 июнь — француз адиби ва  файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун

Бизни саройдай кенг ёп-ёруғ хонага итариб киритиб юборишди. Ёруғдан кўзлар қамашиб кетди, мен кўзларимни юмдим. Бир лаҳзадан сўнг назарим столга, стол ортида аллақандай қоғозларни варақлаб ўтирган фуқаро кийимидаги тўрт кимсага тушди. Бошқа маҳбуслар бир четда тўда бўлиб туришарди. Биз хонани оралаб ўтиб, уларга қўшилдик. Кўпчилигини мен танирдим, қолганлари, афтидан муҳожирлар эди. Davomini o'qish

Qadam Sayid Murod. Bugun bu dard buncha tip-tiniq & Na gunohim bor mani?

Ashampoo_Snap_2017.03.17_08h31m32s_002_.png    Авлоддошим, узоқ йиллик қўшним бўлмиш  раҳматли Қадам Сайид Муроднинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна… Ўша қўшиқларнинг бир қисми бугун сизга тақдим этилаётган «На гуноҳим бор мани» тўпламидан ўрин олган. Davomini o'qish

Yusuf Chetindog’. “Alisher Navoiy va Usmonli she’riyati” nomli kitobidan

Ashampoo_Snap_2017.02.09_19h31m18s_001_a.png     Буюк шоиримиз Алишер Навоий ҳаётлик давридаёқ “Хитойдин то Хуросон”гача бўлган ҳудудда шуҳрат қозониб улгурган эди. Замондошлар ва кейинги давр ижодкорлари ҳазрат Навоийнинг улкан меросидан катта илҳом, завқ олди. Юсуф Четиндоғнинг “Muharrir” нашриётида чоп этилган “Алишер Навоий ва Усмонли шеърияти” номли китобида ҳам худди шу масала тадқиқ қилинади. Davomini o'qish