
Биз бугун бобомиз Навоийни Ғарбнинг мунозарасиз буюк даҳолари саналмиш икки сўз санъаткори билан қиёслаш орқали ҳазратнинг улуғлар ичида улуғ шоир эканини яна бир бор ҳис этишни истадик. Davomini o'qish
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari

Биз бугун бобомиз Навоийни Ғарбнинг мунозарасиз буюк даҳолари саналмиш икки сўз санъаткори билан қиёслаш орқали ҳазратнинг улуғлар ичида улуғ шоир эканини яна бир бор ҳис этишни истадик. Davomini o'qish

18 май куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк давлат арбоби Мир Алишер Навоий мақбарасининг қайта очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Ҳирот шаҳрининг Гавҳаршодбегим боғидаги Ҳазрат Навоий қабри устидаги мақбарани қайта қуриш ўтган йили августида бошланган эди. Бугун Ҳирот шаҳридаги тантанали маросимда 500 дан ортиқ киши қатнашган. Меҳмонларга ош тарқатилган. Davomini o'qish

Ёш истеъдодни талабалик чоғиданоқ узоқ-узоқларни кўзлаб ўз гуруҳига қўшиш, кейин уни собиқ талабаси меҳнат қилаётган нашриётга ишга жойлаштириш, телефон қилавериб, муҳаррирларни азоблаш, бир амаллаб ишга жойлашган талабанинг келажагини оталиққа олиш, бир парча китоби чиқса кўкларга кўтариш, қулоч-қулоч тақризлар уюштириш (ёзиш эмас, айнан уюштириш, чунки, битта тақриз камлик қилади, салафлар, шогирдчалар катта-кичик газета журналларда ҳамду сано ёғдиришади) кампанияси бошлашади. Алқисса, талаба шўрлик бир кун келиб тап-тайёр арбоб бўлиб етишади. Davomini o'qish

Шуҳрат Шокир мурожаатида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига диққатимизни қаратишга уринган. Фейсбукдаги “Профессионал ва ҳаваскор” таржимонлар гуруҳи томонидан бошланган жараёндан хабарим бор. Улар бундай ҳаракат мустақиллик арафасида ҳам бўлгани ва охир-оқибат яхши натижага олиб келмаганидан хабарлари бормикан?
Энг аввало,айтишим лозимки, ўшандаям,худди бугун эътироф этилаётганидек, бу иш тилимизни бегона,ёт сўзлар билан тўлиб кетганидан ташвишга тушган ёшлар томонидан бошланган ва «ноҳия» («район» ўрнига), «тайёрагоҳ» («аэропорт» ўрнига), «олийгоҳ» («институт» ўрнига), «куллиёт» (факультет» ўрнига) каби сўзлар пайдо бўлган эди. Бор-йўғи икки-уч йил ўтар-ўтмай бу сўзлардан тилимизни тозалаш жараёни бошлангани ҳам эсимда турибди. Davomini o'qish
Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 1941 йил, 5 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йилда Ўзбекистон миллий университетининг (собиқ ТошДУ) филология факултети журналистика бўлимини тугатган. 1959 — 62 йиллари “Қизил Ўзбекистон”, 1963-66 й. “Тошкент ҳақиқати” 1966-82 йиллари “Тошкент оқшоми” газеталарида адабий ходим, бўлим мудири, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир, 1985-95 й. “Шарқ юлдузи, 2005 йиллардан “Театр“ журналларида бош муҳаррир бўлиб ишлади. Davomini o'qish

Фильмография Хамдамова – печальная повесть о бескомпромиссном и неформатном художнике в век госфинансирования и кинопродюсирования. «Нечаянные радости», «Аннa Карамазофф», — кто может похвастаться, что видел эти фильмы?
Имя Рустама Хамдамова давно стало знаковым для кинематографической общественности. Сам образ режиссера-художника, чуждающегося как официозных клановых разборок, так и модных новосветских сборищ, окутан романтическим флером, несет загадку. Автор легендарной студенческой короткометражной ленты 60-х годов «В горах мое сердце», Хамдамов на разных этапах своей жизни начинал большие картины и по разным причинам оставлял их на произвол неблагополучной судьбы. Однако идеи и сюжеты, герои и особенно героини неосуществленных или недоосуществленных замыслов режиссера оставили такой глубокий след в кинопроцессе, что впору вручать ему приз «За вклад в мировой кинематограф», что и было сделано на XIV Санкт-Петербургском Фестивале фестивалей. Davomini o'qish
Истеъдодли шоир Асқар Маҳкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарнихон туманида туғилган. Хўжанд давлат педагогика институтини тамомлаган (1981). «Наврўз» (1988), «Тазарру» (1982), «Таважжуҳ», «Ишқ» (1994), «Ибодат» (1993), «Ҳақ» (1998), «Аналхақ», «Табриз дафтари», «Оқкитоб» (2003) каби асарлари нашр этилган. «Авесто», Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг «Кашф ул-асрор» (Қуръони Каримнинг адабий-ирфоний тафсири), Ж. Румийнинг «Маънавий маснавий» (1-дафтар)сини, Шамс Табризийнинг ғазаллари ҳамда Эрон шоирлари шеърларидан намуналар таржима қилган («Туйғулар япроғи», 2005). 2007 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида вафот этган. Davomini o'qish

20 май — Таниқли тожик шоири Мўмин Қаноат таваллуд топган кун.
Атоқли тожик шоири Мўмин Қаноат 1932 йил 20 майда Тоғли Бадахшон Автоном Областининг Қалъаихум туманидаги Курговад қишлоғида туғилган.
«Шарора»(1960), «Ер юлдузлари»(1963), «Йўллар ва қанотлар»(1964), «Днепр мавжлари»(1964), «Нур карвони»(1970), «Сталинград овози»(1975), «Мен ва бедор кечалар»(1979), «Сино бешиги»(1980, араб имлосида), «Танланган асарлар»(1982, икки томлик), «Сино бешиги»(1983, тожик тилида, араб имлосида, рус тилида), «Ярадор китоблар»(1983), «Ишқ олови»(1985), «Исмат юлдузи»(1990), «Бесутундан ҳозиргача»(1992) номли китоблари нашр этилган. Davomini o'qish
Андрей Кончаловский ўз сўзида Мустафо Камол Отатурк 12 мартда туғилган деб айтиб ўтади. Аммо турк манбаъларида,хусусан туркча wikipedia да унинг таваллуд санаси 19 май деб маълумот берилади. Биз айнан шу манбага асосландик. Яна Аллоҳ билади… Davomini o'qish
Соғинч! Самарқандни соғинаман, болаликни соғинаман. Бориб Самарқандни кезиб, бу соғинчни босиб бўлмайди, талабалик давримдаги Самарқандни кўргим келади. Қирқ йилдан бу ёғига Самарқанд ўзгарди, қайта қурилиб, гўзал бўлиб кетди. Унинг бугунини кўрганимда ҳам ўша қирқ йил олдинги хотира-соғинчлар ёпирилиб келаверади. Davomini o'qish

Ҳалимани ҳаваскор шоира деб атаганимизни эслай олмайман…Ҳалиманинг шеърларини ўқиганда ҳеч кимга ўхшамаган жилва жарангларини эшитасиз,шодлик ва ташвишларни,ранг ва ҳидларни ҳис этасиз. Улар сизни тўлқинини чолғилар кесаётган бўлиқ бошоқлар денгизига, отанинг қуёш ва йиллар жўяклар солган пешонасига ўхшаган шудгорли далаларга, пичан ҳиди анқиган ҳовлиларга, қудуз телпакли, рашкли чавандозлар от ўйнатган қирларга олиб киради…(Зулфия). Davomini o'qish