
31 август — Қатоғон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни
Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish

Мен меҳр қўйган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. Унинг қўшиқлари видеолари ютубдаги «Хуршид Даврон кутубхонаси» каналида энг кўп кўрилган видеолар эди. Нуриддин оғани Оллоҳ раҳматига олсин. Биз барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. 
