Ўн тўрт ёшимда биринчи марта дарахт билан суҳбатлашганим эсимда. У олма дарахти эди, худди бувим сингари аллақачон олтмишдан ошганди. Одамлар уни Хазарула деб аташарди… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Shodmonqul Salom. O’qimagan bolalar.
Ушбу шеър олис-яқинда юртларда қора меҳнат қилиб, оилавий муҳит, етишмаган адолат, ҳаётдаги кўзбўямачиликлар сабаб ўқишга киролмаган, имкониятлари бой берилган йигитлар ҳақида. Davomini o'qish
Tursunboy Adashboyev. She’rlar & Salim Ashur. Kichkintoylarning katta shoiri
1 январ — Шоир Турсунбой Адашбоев таваллуд топган кун
Болалар адабиётида Қуддус Муҳаммадий, Қудрат Ҳикмат, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб каби шоир ва ёзувчиларнинг болажонларга туҳфа этган асарлари адабиётимизда салмоқли ўрин тутади. Бу рўйхатни яқинда вафот этган атоқли шоир Турсунбой Адашбоевнинг номисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Davomini o'qish
Ravshan Fayz. She’rlar & Xurshid Davron. Ravshanni eslab & Orif Tolib. Sog’inch qo’shiqlari
1 ЯНВАРЬ — ШОИР РАВШАН ФАЙЗ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Равшан Файз шеъриятида болаларча соддалик ва тозакўнгиллик, кучли ва чинакам соғинч суврати бор. Қишлоқ, оддий одамлар ва табиат манзараларида шоирона ўткир нигоҳ сезилиб туради. Шоир қадрдон хотираларини энтикиб-энтикиб эслайди, уларга эрка бир ифода топади ва ана шу кайфият сизга ҳам кўчиб ўтади… Davomini o'qish
Isajon Sulton. Yangi yil kechasida
Шу бугун дунё янги йил кириб келишини нишонламоқда, кўчалар турли чироқларга ва ёзувларга тўла, ҳаво совуқ, рутубатли, одамлар қор ёғишини қаттиқ исташган, аммо тушдан кейин бир хилда изиллаб ёмғир ёға бошлаган эди. Davomini o'qish
Redyard Kipling. Muhabbat kamonlari & Yulduz Hoshimova. «Maugli»ning otasi
30 декабрь — Таниқли инглиз ёзувчиси ва шоири Редьярд Киплинг туғилган кун
Бир замонлар Симлада ҳалоллиги билан ном чиқарган камбағал судья яшаган эди. Тангри унинг пешонасига ниҳоятда сулув, соҳибжамол қиз битганди. Хушфеъл, оқкўнгил бу қиз ўзига нақадар ноёб фазилатлар ато этилганидан бехабар бўлиб, улардан қандай фойдаланиш йўлларини ҳам билмас эди. Дунёдаги барча яхши аёллар сингари бу она ҳам қизининг келажагини ўйлаб кўп безовта бўларди. Davomini o'qish
Togava Yukio. Qirol Kiba qissasi
Япониялик адиб Тогава Юкио ҳайвонлар ҳаётига бағишланган асарлари билан танилган. Айниқса, болалар учун ёзилган бундай қиссалари жуда машҳур. Ана шундай қиссалардан бирини сизнинг диққатингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Asardan ostiga chizilgan hikmatlar
Ницшенинг «Зардўшт таваллоси» асари файласуфнинг бошқа асарларидан бутунлай фарқ қилади. Бу асарда Шарқ фалсафий қарашлари таъсири сезилиб туради. Узоқ олмон юртида яшаб, ижод қилган муаллифнинг бундан икки ярим минг йил муқаддам бизнинг заминда яшаган тарихий шахс – Зардўштни ўз асарига қаҳрамон қилиб олиши ҳар қандай ўқувчи эътиборини тортмасдан қолмайди. «Зардўшт таваллоси» – кучли инсонни тарбиялашга қаратилган асар. Davomini o'qish
Rahmat Bobojon. Yangi she’rlar
Муаллифдан: Минг шукр, руҳнинг истаги ва кўнгил амрига биноан шеърпарвар замин ҳамда шеърсевар кўк остида Сўз билан умр ўтказмоқдамиз. Биздан кулганларни жимлигимиз билан жазолаймиз, токи тирик эканмиз жимлигимиз — шеърдан, сўздан иборат. Қуйида сизга тақдим этаётган машқларим ҳам қайсидир маънода эълон қилинмаган жимликларимдандир. Уларни кўз кўргани, бирон қалб ҳис қилгани йўқ. Ўйлайманки, бу шеърлар ўз муҳибини топади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Musavvir bo’lmoq ersang…» Esse (1981) & Isfandiyor Haydar asarlaridan namunalar
Исфандиёр Ҳайдар шеърни жуда иштиёқ, ҳис-ҳаяжон билан ўқийди. Гўё у чизаётган суратларга кўчмаган юракнинг ботиний садоларини жаранглатишга имкон топгандай, гўё у яна бўёқлар сукунатига қайтишдан қўрқаётгандай бақириб-бақириб, изтироб билан шеър ўқийди… Davomini o'qish
Tohir Malik. Uch hikoya & Kechinmalar (Tohir Malik bilan suhbat)
27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик туғилган кун.
Тоҳир Малик ўзбек адабиётининг энг ёрқин вакили.Унинг ижоди ҳамиша халқимизнинг эътиборида ,унинг китоблари китобхонлар қўлидан тушмайди. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Yosh qalbning tajribalari. Birinchi maqola (1980)
Бугун таниқли адабиётшунос олим, адиб ва таржимон Иброҳим Ғафуров туғилган кун
Саксонинчи йилларга кириб бораётган ва бизнинг ёш шоирларимизнинг қалб қўрида тобланиб чиқаётган бу қаҳрамон нафис туйғуларга, нозик сезимларга, майин сўзга жуда ташна. У жар солмайди, баёнотлар бермайди, у ўзи ҳақида, ўз сезгилари, кечинмалари, яхши ва ёмон кўрадиган нарсалари, ҳаётий қарашлари ҳақида жуда секин, жуда майин, жуда беозор сўзлайди. Лекин у ўзининг жуда секин айтаётган гапларини бутун дунё эшитишини хоҳлайди. Davomini o'qish
