Rasul Hamzatov. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.10.06_07h15m52s_001_.png8 cентабр — Расул Ҳамзатов таваллудига 101 йил тўлади

   Машҳур шоир Расул Ҳамзатов 1923 йилнинг 8 сетябрида Доғистоннинг Хунзах районига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада  Максим  Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 йилдан лирик шеърлар ёзишдан бошланди. У шу вақтга қадар китобхонларга «Ҳароратли ишқ ва куйдирувчи ғазаб» (1943), «Менинг Ватаним» (1950), «Бизнинг тоғлар» (1947), «Акам қиссаси» (1952), «Доғистон баҳори» (1955), «Туғилган йилим» (1950), «Қалбим тоғларда» (1959) сингари ўнлаб шеърий тўпламларини, шуниигдек, «Тоғ қизи» (1958) ва «Отам билан суҳбат» (1953) достонларини тақдим этди. Бу шеър ва достонларнннг мундарижаси хилма-хилдир. Уларда шоир Ватанга бўлган муҳаббатни, Доғистон халқларининг қайноқ ва қувноқ ҳаётини зўр кўтаринки руҳ билан тараннум этди. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Onajon

ona

Дунёда шоирман деган зот борки,уларнинг энг самимий, энг жозибали сатрлари оналарига бағишланган. Бу сатрлар юракларга ҳаяжон солади, инсоннинг энг азиз хотираларини уйғотади. Ўзбек шеъриятида она ҳақида ёзилган шеърлар кўп. Уларнинг энг ҳаяжонлисини устоз Абдулла Орипов ёзган, десам хато қилмайман. Davomini o'qish

Xojanazar Huvaydo. G’azallar, ruboiylar & Begali Qosimov. Huvaydo haqida

09     Ҳувайдо ижоди ва дунёқарашининг шаклланишида Хожа Яссавий, Алишер Навоий, Сўфи Оллоёр, Машрабларнинг тасаввуфий, фалсафий фикрлари ва асарларининг таъсири катта бўлган. Ҳувайдо мажозий ва ҳақиқий ишқ ҳақидаги орифона, дунёвий шеърларидан ташқари золимлик ва мазлумлик, камолот ва ахлоқий тубанлик ҳақидаги шеърларида ҳам мазкур шоирлар анъаналарини давом эттирган ва янги фикрлар билан бойитган. Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Girya & Qiz bolaning baxti. Radiohikoya

05sТаниқли адиб Жўра Фозил  таваллудининг 75 йиллиги олдидан

Чолнинг Ялдо тунидек узун ва қоронғу ҳаётини биргина мўъжаз шам ёритиб турарди. Шам кичкина эсада, унинг нури жуда ёруғ, чунки бу илк севгининг инсон юрагида ҳеч қачон ўчмайдиган, мангу барҳаёт шуъласи эди… Davomini o'qish

Ravshan Fayz. She’rlar. Shoirning o’zi o’qigan & Xurshid Davron. Ravshan Ukamni eslab & Sobir O’nar. Daryo shoir edi

Ashampoo_Snap_2016.12.22_23h55m53s_008_.png30 август — Шоир Равшан Файз хотираси куни  

   Равшан Файз… чиндан ҳам қалби дарё шоир эди. 80-йилларнинг бошида, талабаликда ҳозирги “Туркистон” газетаси қошида “Шуъла” деган адабий тўгаракка қатнаганимизда ўша ерда танишганман… Davomini o'qish

Lolaqizg’aldoq. Shavkat Rahmon xotirasiga. Muhammad Yusuf she’ri.

Ashampoo_Snap_2016.09.09_15h44m00s_002_.png   Ўзбекистон халқ шоири  Муҳаммад Юсуфнинг «Лолақизғалдоқ» шеъри ўзбекнинг атоқли шоири Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Шеърда ҳам шогирдлик, ҳам биродарлик, ҳам инсонийлик туйғулари юксак пардаларда ифодаланган. Davomini o'qish

Uch qiyomatli do’st: Botir Zokirov, Ro’zi Choriyev, Mashrab Boboyev & Mashrab Boboyev. Botir Zokirov maktubi

05Таниқли мусаввир  туғилган куни арафасида уч қиёматли дўстни ёд этгим келди

   Гапимга ишон, бугунги тўқ, ҳаддан ташқари ҳисоб-китобли, манфаат устун турган даврда фидойилар, мажнуни шайдолар унчалик кўп эмас. Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқаю уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай, киши ўзини унинг дўсти, деб ҳисоблаши бошқа, бутунлай бошқа гап. Гапимга ишон, бу Мажнун бугунги кунимизда кўпчиликка, жуда кўпчиликка керак. Бундай мажнун кишининг покланиши, бошқаларни ҳам поклаши, истеъдодсизлик, меҳрсизлик, эҳтиёткорликка қарши нафрати янада ошиши учун ҳам ЗАРУР. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Bir oqshom suhbati yoki do’stim Ro’zi Choriyev

0228 август  —  таниқли мусаввир Рўзи Чориев туғилган кун

    Шукур Холмирзаевга ҳаётда ҳам, ижодда ҳам яқин маслакдош бўлган дўстларидан бири Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев эди. “Соқоли кўксига тушган, сочи гарданига етган, бақириб-чақириб, баъзан пала-партиш, баъзан чуқур хаёлчанлик билан, гоҳи бирдан пўртанадек ғалаён қилиб гапирувчи, ҳатто кўзлари тез-тез ёшланувчи”  бу жунунваш рассом бутун вужуди билан ижодга шўнғиши, илҳом отлиғ дулдул ташриф буюрган кезлари ҳар ишга этак силкиб, устахона қўйнидан чиқмаслиги, табиатан хонанишин, ёлғизликка мойиллиги ва яна қатор фазилатлари ила росмана Шукур аканинг ҳамрози, сирдоши эди. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Mixlab tashlangan eshik. Hikoya & Yozuvchi bilan suhbat & Biz Glendani shunday yaxshi ko‘rardik. Xuloo Kortasar hikoyasi asosida radiokitob.

025      26 август — таниқли адиб Хулио Кортасар таваллуд топган кун

“Михлаб ташланган эшик” ҳикоясида эса уста ишбилармон Петроненинг кечинмалари орқали инсоний мулоқот эҳтиёжи ҳис қилинади. Кортасар тилга олган эшик ортида эшитилган йиғи, гўдак ҳам, уни аллалаётган она овози ҳам – буларнинг бари бошқа бир инсон, Петроненинг тунги “мен”и, унинг шахсан ёлғизлигидир; ўзи ёп-ёруғ кундуз куни тан олмаган, англаб етмаган беғараз тоза инсоний мулоқотга, инсон тафтига кучли эҳтиёж сезишидир. Davomini o'qish

Giyom Apolliner. She’rlar & Muhammadjon Xolbekov. Syurrealizm she’riyati: Giyom Apolliner

Ashampoo_Snap_2016.08.05_22h05m48s_001_.png26 август — таниқли француз шоири Гийом Аполлинер таваллуд топган кун

     Келиб чиқиши поляк бўлган таниқли француз шоири Гийом Аполлинер (фр. Guillaume Apollinaire; асл исми — Вильгельм Альберт Владимир Александр Аполлинарий Вонж-Костровицкий) 1880 йил 26 августда Рим шаҳрида татуғилиб, 1918 йилнинг 9 ноябрида Парижда вафот этган. Гийом Аполлинер ХХ аср бошларида Оврупо шеъриятининг авангард йўналишида ижод қилган энг ёрқин сиймолардан биридир. Унинг илк шеърларида Франсуа Вийон шеъриятининг таъсири кучли бўлган. Davomini o'qish