14 февраль — Устоз шоир Омон Матжон туғилган кун. Атоқли ва ардоқли шоир оғамни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Ўзбек муҳаббат шеърияти дафтарида атоқли шоир Омон Матжоннинг алоҳида саҳифаси бор. Шоирнинг юксак туйғу ва ўзига хос оҳанг билан йўғрилган ишқий сатрларини бошқа бирон бир ижодкор билан адаштириш қийин. Унинг шеърлари қўшиқларга айланиб, инсонлар қалбини забт этиб улгурган. Davomini o'qish





Устоз Усмон Азим анча йиллар олдин эътироф этганидек, ўзбек адабиётининг шундай заҳматкаш фидойилари борки, улар умрларини пойтахтдан олис манзилларда кечаю кундуз миллат дардини англашга, ифодалашга бағишлаб яшайдилар. Ана шундай ижодкорлардан бири Абдулҳамид Пардаевдир…
Бир даврада Йўлдош Эшбек “Бойчибор”ни ўқиди. Унинг ички наърасида қиличлар жаранги-ю, туёқлар дупури бор эди. Йўлдош Эшбекнинг мағрур, туриши, алпкелбатлиги, кўзини камон тортган жангчидай бироз юмиб шеър ўқиши ўз йўлига, Йўлдош Эшбекнинг ичида занжирни узолмай Алпомиш қамалиб қолгандай эди. Шеър тугагач ёнимда ўтирган Мухтор:

Шеърларини юборган шоир укам ўзи ҳақида қуйидагиларни ёзибди: Мен Исломбек Мирзақулов 2003-йил, 12-июнда Қашқадарё вилоятининг, Деҳқонобод туманида туғилганман. 15-16 ёшлигимдан шеър, ҳикоя, (драбллар) ёзиб турар эдим. Ўқимайман, қурилишда ишлайман…»