Asror Mo’min. O’zimizning Rasul og’a & Rasul Hamzatov. Uch kitob: Mening Dog’istonim + Yuksak yulduzlar + Bir xonadon farzandlari

221Расул Ҳамзатов таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Дунёда Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатовни танимаган, асарларини севиб ўқимайдиган адабиёт мухлиси бўлмаса керак. Унинг тоғликларга хос қуйма ибораларга, янги ташбеҳларга, ажиб ифода усулига йўғрилган асарлари ҳар бир адабиёт мухлиси учун яшаш жойидан, миллати, дини, эътиқоди ва ёшидан қатъи назар азиз, мўътабардир. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Bir pari fasl. Esse

c7e.png     У шеърни ғалати ўқирди, тўғрироғи, бизга шундай туюларди. Чунки, бошқа муаллимларимиз шеърни қироат билан, тантана билан ўқишар, биздан ҳам шуни талаб қилишарди. Бу йигит бўлса овозини кўтармасди. Худди бир нарсани ҳикоя қилиб бераётгандек сокин, осойишта ўқирди. Бу бизга ғалати туюлар ва ана шу ғалатилиги туфайлими, бош¬қаларни билмадиму, лекин менда шеъриятга нисбатан бўлакча муносабат пайдо қилган эди… Davomini o'qish

Sharifjon Ahmad. Ming bir kitob (Ko’kka sapchir bir bola qissasidan bir hissa)

08    Менинг исмим Абдулқаюм. Ёшим ўн учда, агар онам қорнида ўтказган кунларимни ҳам қўшиб ҳисобласам, салкам ўн тўрт ёшни уриб қўйган бўламан. Ўрта мактабнинг 7-синфида ўқийман. Бу деганим, мана етти йилдирки, бешми-олти чақирим наридаги мактабга бўзчининг мокисидай қатнайман. Davomini o'qish

Alibek Anvariy. Isinib olgan shuur & Muhammadjon Mahmudov Usmon Nosir haqida. Video

Ashampoo_Snap_2016.11.28_15h49m16s_007_.png     Ёш журналист Алибек Анварийнинг кекса навоийшунос  олим Муҳаммаджон Маҳмудовнинг Усмон Носир ҳақидаги хотираларига бағишланган эссеси ўзига хос шаклда қоғозга туширилган ва уни сизга тақдим этар эканмиз, устоз олимга саломатлик, Алибекка эса мана шундай мазмунли битиклар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Dilnoza Nusratilloyeva. Xurshid Davronning individual uslubi va poetik mahorati. Filologiya fanlari bo’yicha falsafa doktori (PhD) dissertatsiya ishi

15Олима синглим Дилноза Нусратиллоевани Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича “Хуршид Давроннинг индивидуал услуби ва поэтик маҳорати” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ёқлагани, фахрли докторлик мақоми билан чин қалбимдан табриклайман.  Ҳимоя Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бугун (2022 йил 15 ноябр соат 11:00 да) бўлиб ўтди.

Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Hayot misoli ma’jun & Judolig’ dashti. She’rlar va doston

02115 НОЯБРЬ — ТАНИҚЛИ АДИБ АБДУНАБИ БОЙҚЎЗИЕВ ТУҒИЛГАН КУН

     Қулоғимизга ҳар куни қизиқ-қизиқ гаплар чалинади. Гоҳида беихтиёр ўз оғзимиздан ҳам чиқиб кетади, лекин ҳаял ўтмаёқ унутилади. Кутилмаганда хаёлга келадиган ана шундай фикрларни ҳавога учирмай, ёндафтарга ёзиб қўйиш зарурлигини, афсуски, жуда кеч англадим… Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. Ikki she’r & Oq qorlar. She’rlar kitobi

Ashampoo_Snap_2017.03.23_18h26m27s_007_.png

    Евгений Евтушенко бу шеърларни 1983 йилда ёзган, мен ҳам айнан ўша йили ўзбекчага ўгирган эдим. Аммо ўшанда таржимани бирон бир газета ёки журналда босиб чиқариш даргумон бўлгани учун ҳар икки шеър таржимаси қоғозларим ичида қолиб кетади деб ўйлаганман. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. To’rt yulduz shu’lasi

034Кеча — 19 октабр куни «Factor books» нашриёт уйи томонидан «Ikar» лойиҳаси доирасида нашр этилган китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. “Фаcтор Боок” нашриёти томонидан чоп этилган ИКАР китоблар тўплами муаллифлари Усмон Азим, Хуршид Даврон, Мурод Муҳаммад Дўст ва Эркин А’зам оқшомнинг бош қаҳрамонлари бўлишди. Davomini o'qish

Maqsud Asadov. Tafakkur va ma’rifat xazinasi

2121 октябр —  Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

    Шубҳасиз, ҳар бир миллатнинг қадр-қиммати, ҳурмат-эътибори ўз она тилига муносабатида ёрқин намоён бўлади Тил юрт, халқ ва миллатнинг шаъни, ғурури, орияту ҳамияти кўзгусидир. Davomini o'qish

Buyuklardan buyuk Muhammad alayhissalom

Ashampoo_Snap_2017.10.04_23h18m57s_004_.png  Мазкур «Буюклардан буюк Муҳаммад алайҳиссалом» рисоласи (Тошкент: Тошкент ислом университети, 2017. – 108 б.) Ўзбекистон халқ шоири, устоз Жамол Камол таржимасида рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда мавжуд турли мўътабар тарихий ва адабий манбалардан, жумладан, Абдурраҳмон аш-Шиҳа тузган Муҳаммад (с.а.в.) ҳақидаги эътирофлар тўпламидан олинган иқтибослар ва бадиий адабиёт асарларидан намуналар асосида, амалга оширилди. Davomini o'qish

Faxriyor. Yangi she’rlar & Shoir ijodiga bag’ishlangan «Suv ostidagi gulzor» radiodasturi & «Izlam» to’plami

55 5 октябрь — Шоир Фахриёр (Фахриддин Низом) туғилган кун

   Ўзбек шеъриятида ўзига хос тарзда янги ёзув ва шакл йўлларини излаган ва айни шу сабабдан шеърхонлар диққатида турган шоирлардан бири Фахриёрдир. Шоир куни-кеча босмадан чиққан укашоири бўлмиш Жонтемир Жондорнинг «Жазба» номли тўпламига ёзган сўзбошида шеър ҳақидаги тушунчаларини ифода этган. Жумладан шундай ёзади: «…ҳақиқий шеър ҳар доим адабиёт, шеърият ҳақидаги сизу биз кўникиб бўлган тушунчаларга, тасаввурга дахл қила олади, уларни бузади шу тариқа бадиий тафаккур чегараларини кенгайтиради». Davomini o'qish

Mahatma Gandi. Davlat tili & «Mening hayotim» kitobi

Ashampoo_Snap_2016.09.18_22h36m14s_004_.png       2 октябрь — инсониятнинг буюк фарзандларидан бири, буюк ҳинд файласуфи, сиёсат арбоби Маҳатма Ганди таваллуд топган кун

Бизлар инглиз тилини ўрганишга шунча йиллардан бери қимматли вақтимизни сарфлаб келяпмиз. Модомики, ҳиндустонийни ўрганиш учун бир неча ой вақт сарфлашга кўзимиз қиймас эканми, она ҳалқимни севаман деган гапимиз бир пулга қиммат бўлиб қолаверади…

Davomini o'qish