Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дорисидан фожиали ўлим топган гўдакларни ўйлаб ҳар куни юрагим эзилади. Кенжа набирамни кўзда ёш бағримга босавераман. Бундан салкам 40 йил аввал, Фаластин болаларига бағишлаб ёзилган шеъримни эслайман: Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Xurshid Do’stmuhammad. Qichqiriq & Shomirzа Turdimov. “Qichqiriq”ni tanidim
8 январь — Таниқли ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун
Султон эсини танибдики, ҳар йили ёз кезлари уч ё тўрт бола-бақра, гоҳо кап-катта ёшдаги эркак Қичқириққа ғарқ бўлади. Кунлаб, ҳафталаб бутун маҳалла-кўй оёққа қалқийди, изиллаб-бизиллаб қидир ҳо қидир давом этади, ғарқ бўлгувчи ўша куни ё эртаси топилса топилди, топилмаса, орадан беш, етти… ўн кунлар ўтгач анҳорнинг кунботар томонларида ё беридан, ё наридан шишиб, дўмбира бўлиб кетган жасад сув бетига қалқиб чиқади… Тамоман дом-дараксиз кетганлари ҳам бўлган…
Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Gulmat Shoshiyning yovvoyi devoni
Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида кетма-кет эълон қилинишни бошлаганида катта шов-шув кўтарган, биринчи марта 1985 йилда “Безгакшамол” сарлавҳаси билан китоб ҳолида босилган… Davomini o'qish
Karl Sendberg. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Саҳифа шоир таваллудининг 145 йиллигига бағишланади
Мен беҳад севган шоирлардан бири бўлмиш Калр Сэндберг шоир бўлгунга қадар хат ташувчи, идиш ювувчи,фермада хизматкор, шофёр, кулол,театр да саҳна ишчиси, газетачи ва ниҳоят испан-америка уруши пайтида оддий аскар бўлиб ҳаётнинг бор машаққатларини «тотиб» кўрди. Davomini o'qish
Jubron Xalil Jubron. Al Mustafo.
6 январ — Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги
Ушбу фалсафий асар Жуброн Халил Жуброн номини жаҳонга машҳур қилди, десак адашмаймиз. Унинг дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилингани сўзимизга исботдир. Шу жумладан асарни таниқли таржимон ва адиб Маҳкам Маҳмудов, айрим парчаларини Абдуҳамид Пардаев ўзбек тилига таржима қилишган. Мен ҳам араб файласуфининг тил ва миллий англам ҳақида ёзган мақолаларини чорак асрча аввал таржима қилган эдим. Яқин кунларда улар сайтимиз саҳифаларидан ўрин олажак,иншооллоҳ. Davomini o'qish
Jubron Xalil Jubron. Bir kishi so’radi…
6 январ – Таниқли араб файласуфи ва адиби Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги
Орангизда роҳат-фароғатда яшашни истайдиган ёшлар бор, сиз уларга таъна, дашном берманг, роҳат-фароғатни излайверишсин. Аммо уни топиш учун бошқа яхши ишларни қиладилар. Илдиз қидираётган одам хазина топиб олганини эшитганмисиз? Davomini o'qish
Akademik Yunus Rajabiyga bag’ishlov
5 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси Юнус Ражабий таваллуд топган кун.
Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади. Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. Xurram ila Arjumand (Shoh Jahon bilan Mumtoz Mahal). «Buyuklar muhabbati» kitobidan

Шоҳ Жаҳон (1592.5 январ,Лоҳур—1666.22.январ, Агра) — Бобурийлар салтанати ҳукмдори (1627—58), Жаҳонгиршоҳнинг учинчи ўғли. Асл исми Хуррам. 1616 йил Декан (тўғрироғи — Дакан)даги ғалабасидан сўнг Шоҳ Жаҳон номини олган. 1622—25 йиллар отаси Жаҳонгиршоҳга қарши урушиб, енгилган. 1627 йилда тахт учун курашларда ғолиб бўлиб, «Абул Музаффар Шаҳобиддин Муҳаммад Соҳибқирони Соний» тахаллусини олган. Тахтга ўтирган заҳоти бир қанча исёнларни бостиришга мажбур бўлган. Шоҳ Жаҳон пойтахтни Аградан Деҳлига кўчирган. Бу даврда адабиёт, санъат, мусиқа ва бошқалар фанлар ривож топган. Шоҳ Жаҳон бир қанча муҳташам обидаларни бунёд эттирган — Аграда Тожмаҳал, Қизил қалъа, Деҳлида Жоме масжид, Лоҳурда Шалимар боғи ва бошқалар Шоҳ Жаҳон даврида Бобурийлар салтанати таназзулга юз тута бошлаган. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Xazarula & Oq bayroqlar. Roman
Ўн тўрт ёшимда биринчи марта дарахт билан суҳбатлашганим эсимда. У олма дарахти эди, худди бувим сингари аллақачон олтмишдан ошганди. Одамлар уни Хазарула деб аташарди… Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. O’qimagan bolalar.
Ушбу шеър олис-яқинда юртларда қора меҳнат қилиб, оилавий муҳит, етишмаган адолат, ҳаётдаги кўзбўямачиликлар сабаб ўқишга киролмаган, имкониятлари бой берилган йигитлар ҳақида. Davomini o'qish
Tursunboy Adashboyev. She’rlar & Salim Ashur. Kichkintoylarning katta shoiri
1 январ — Шоир Турсунбой Адашбоев таваллуд топган кун
Болалар адабиётида Қуддус Муҳаммадий, Қудрат Ҳикмат, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб каби шоир ва ёзувчиларнинг болажонларга туҳфа этган асарлари адабиётимизда салмоқли ўрин тутади. Бу рўйхатни яқинда вафот этган атоқли шоир Турсунбой Адашбоевнинг номисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Davomini o'qish
Ravshan Fayz. She’rlar & Xurshid Davron. Ravshanni eslab & Orif Tolib. Sog’inch qo’shiqlari
1 ЯНВАРЬ — ШОИР РАВШАН ФАЙЗ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Равшан Файз шеъриятида болаларча соддалик ва тозакўнгиллик, кучли ва чинакам соғинч суврати бор. Қишлоқ, оддий одамлар ва табиат манзараларида шоирона ўткир нигоҳ сезилиб туради. Шоир қадрдон хотираларини энтикиб-энтикиб эслайди, уларга эрка бир ифода топади ва ана шу кайфият сизга ҳам кўчиб ўтади… Davomini o'qish
