Муҳаммад пайғамбарларнинг энг улуғидир. Агар у бугунги дунёнинг ҳукмдори бўлганида эди, инсониятнинг барча муаммолари тугунини тадбир ва заковат ила бир-бир ечарди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Bernard Shou. Hikmatlar
26 июль — машҳур инглиз адиб Бернард Шоу туғилган кун
, Энди, ҳавода қушдек учишни, балиқдек сув остида сузишни ўрганиб олганимизда, бизга фақат бир нарса етишмаяпти: ерда одамларга ўхшаб яшашни ўрганиш… Davomini o'qish
O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davronning shaxsiy kutubxonasidan Gazeta.uz reportaji
“Gazeta.uz” китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида «Кутубхона» номли лойиҳа бошлади. Унда ўз хонадонида кутубхона ташкил қилган мутолаа ишқибозлари билан китобхонлик ва кутубхоначилик ҳақида суҳбатлар уюштирилади. Лойиҳанинг илк меҳмони — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Birinchi muhabbatim
Шеърнинг ëзилганига 55 йилдан ҳам ошди. Ëзилган оддий шеър энди. Ўқиб олаверасиз. Бошқа ҳеч қанақа гапи йўқ бу шеърнинг. Ҳофизлар 40-50 йилдан бери айтиб келаяпти. Ҳоди Тоқтошнинг “Муҳаббат ул эски нарса¸ ҳар бир қалб они ëнғорта” деган гапи бор. Одам боласи тирик бўлгандан кейин севади,севилади. Мен бу муҳаббат мавзуида кўп шеърлар ëзганман. Бу Муҳаббат туйғуси борки,шеър бор,адабиёт бор (Абдулла Орипов суҳбатларидан. 2012). Davomini o'qish
Ne’mat Aminov. «Bir asr hikoyati»dan & Ne’mat Aminov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan adabiy davra (1987) & Adibga bag’ishlangan «Umr daftari» teledasturi
17 июль – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов таваллуд топган кун
Бухоронинг олис Ромитан туманида туғилиб, темирчи отаси билан навбатма-навбат сандонга болға урган бу болада истеъдод қайдан пайдо бўлди? Шу пайтгача китобларимизга кирмаган турли-туман қиёфаларни у қайда кўрган? Улар тилидан айтиладиган, ҳалигача биз билмаган ибораларни у кимлардан эшитган? Davomini o'qish
Hofiz Sheroziy. Qaro xoliga baxsh etgum. G’azal sharhi & Xurshid Davron. Amir Temur va Xoja Hofiz & Omon Muxtor. Sohibqiron va Hofiz
Хожа Ҳофнз Шерозийнннг «Агар он туркн Шерози» деб бошланувчн ғазали Шарқда ннҳоятда машҳур. У ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Аммо унн янада чуқурроқ тушуннш учун байтлардаги яширин маънолар, орнфона рамзлар, гўзал ташбеҳларнн англамоқ ва ҳис этмоқ керак. Бу ғазалнн мумтоз адабнёт билнмдонн Кнбриё Қаҳҳорова шарҳлайди. Davomini o'qish
Omon Muxtor. Begona & Usmon Azim. Qo’msach & Zarifa. Radiospektakl
Бугун устоз Омон Мухтор (1941-2013) туғилган кун
Омон Мухтор фақат адабиёт дея қайғуриб, фақат адабиётга хизмат этиб ўтган адибларимиздан. У фақат адабиётга умрни бахшида этмоқ мумкин деган фидойи бир эътиқодда яшади. Davomini o'qish
Usmon Nosir. Unutmas meni bog’im & Ibrohim G’afurov. Qismatning ovozi
Усмон Носирий олдида бизнинг хеч узиб бўлмайдиган сўнгсиз қарзимиз бор. Ҳар сафар Усмон Носирни хотирлаганда, ҳар сафар унинг сўзидан — шеърлари ва достонларидан баҳрадор бўлганда, доим шу қарз мозийдан узатилган бир қўл каби одамнинг елкасидан тутади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Nozim Hikmatdan ta’sirlanib
Бир кўз бўлса –
Инонсам,
Тикилиб бир умр тўймасам. Davomini o'qish
Rabindranat Tagor. Daliya. Matn & Taskin topgan rashk. Ovozli hikoya.
Урушда қаттиқ мағлубиятга учраган шоҳ Шужоъ, Аврангзеб таъқибидан қўрқиб, бошпана излаб Аракан рожаси ҳузурига қочиб келишга мажбур бўлди. Унинг уч соҳибжамол қизи ҳам ўзи билан бирга эди. Аракан рожаси уларни ўз ўғилларига олиб бермоқчи бўлди. Буни эшитиб шоҳ Шужоъ жуда ғазабланди. Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. Tuproq hidi. Hikoya & O’ttiz yoshlilar. Radiospektakl & Gurung (qissa va hikoyalar)
Аҳмадбек кўчасига бурилиб ўн-ўн беш қадам юрди-ю, муюлишда ўтирган одамларни кўриб, тўхтаб қолди. Қовжираб қолган майса устида кийим-боши ва юзларидан қишлоқдан келгани билиниб турган икки аёл болаларини эмизганча бир-бирларига нималарнидир тушунтириб, уларнинг ўртасида эса, ёз бўлишига қарамай китель кийиб олган бир эркак бошини эгиб, қўлидаги чўп билан ерни тирнаб ўтирарди. Аҳмадбекнинг юраги одатдагидек шиғ этиб кетди, кўнгли нимагадир орзиқди. Davomini o'qish
Xuan Karlos Onetti. Sohil bo’ylab chopayotgan Esberg & Nazar Eshonqul. Xuan Karlos Onetti
1 июль — таниқли адиб Хуан Карлос Онетти таваллуд топган кун
80 йиллар. Собиқ СССРнинг бутун ҳудудида бўлгани каби Ўзбекистонда,хусусан Тошкентда Лотин Америкалик Хуан Рульфо,Мигель Анхель Астуриас, Хорхе Луис Борхес, Камило Хосе Села, Габриэль Гарсия Маркес, Хулио Кортасар, Карлос Фуэнтес, Марио Варгас Льоса, Эрнесто Сабато, Мигель Отеро Сильва, Хуан Карлос Онетти каби адибларнинг номи адабиёт аҳлининг,айниқса,ёшларнинг оғзидан тушмайди. Уларнинг китоблари қўлма-қўл ўқилади,ўқиш учун навбатда турилади. Чилонзордаги “хуфёна” китоб бозорига кун ора борилади,бу муаллифларнинг китоблари суриштирилади,баъзан омад чопca, ойлик иш ҳақининг чорагига тенг баҳода талашиб-тортишиб сотиб олинади. Davomini o'qish