Lev Gumilyov. Ikki maqola & «Qadimgi turklar» kitobi

Ashampoo_Snap_2017.05.20_19h36m32s_007_.png   Ёдимда: 80-йилларда биз ёш ўзбек зиёлилари кимдир Москвадан олиб келган «Этногенез ва Замин биосфераси» («Этногенез и биосфера Земли») асарининг литографик нусхасини навбатда туриб ўқиб чиққан эдик. Бу китоб мутолааси катта билим доирасини талаб қилса-да, уни тўла тушунмасак-да, китобда келтирилган туркийлар ҳақидаги тарихий далиллар ва воқеалар бизни ҳаяжонга соларди. Айниқса, «Древние тюрки» китобини ойлаб,йиллаб китоб бозорларидан қидириб, уни ҳар қандай нархда сотиб олишга тайёр эдик.

Хуршид Даврон
ЛЕВ ГУМИЛЁВ ҲАҚИДА
07

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h06m37s_002_.png Лев Гумилёв икки таниқли рус шоири — Николай Гумилёв билан Анна Ахматова оиласида туғилган. Николай Гумилёв 1921 йилда аксилинқилобий исённи тайёрлашда айбланиб,шўро тузуми томонидан қатл этилган бўлса, Анна Ахматова минг бир тавқе лаънат остида яшаса-да узоқ умр кечириб , 77 ёшида — 1966 йилнинг 5 мартида вафот этган. Исёнчи ота ва бўйсунмас онага бўлган муносабат Лев Гумилёв ҳаёти ва фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди. У дастлаб 1938 йилнинг мартидан 1943 йилнинг мартигача сиёсий маҳбуслар лагерида бўлди , кейинчалик 1950 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 1956 йилда Сталин шахсини қоралаган ХХ съездидан кейин эркинликка чиқди. У бутун умри давомида сиёсий таъқиб остида яшади. Аммо,илмга бўлган ташналик, айниқса,туркийлар тарихига бўлган беқиёс қизиқиш (онаси томирида туркий қон бўлгани таъсирида бўлса керак), узоқ ва машаққатли меҳнату изланишлар Лев Гумилёв номини дунё илм аҳли томонидан тан олинган билимли тарихшунос тимсолига айлантирди.

Лев Гумилёв инсон ва этносларнинг биологик ижтимоий моҳияти ҳақидаги таълимот асосчиси; у фанда биринчи бўлиб этногенезнинг наслдан-наслга ўтувчи асосий энергетик белгиси пассионарлик — биокимёвий қувват ортиши натижасида одамлардаги онгли биологик қобилиятларнинг ниҳоят даражада кучайиши ғоясини илгари сурди. Ушбу ғояга кўра,бундай жараёнларнинг намоён бўлиши тарихий тараққиётга кучли таъсир кўрсатади. Бу ғоя унинг 1979 йилда бир дона нусхада нашр этилган «Этногенез ва Замин биосфераси» («Этногенез и биосфера Земли») асарида баён этилади.

Лев Гумилёвнинг туркийлар тарихига оид изланишлари натижасида «История народа Хунну», «Хунну в Китае»,»Древние тюрки»,»Поиски вымышленного царства»,»Древняя Русь и Великая степь»,»Старобурятская живопись»,»Открытие Хазарии»,»Тысячелетие вокруг Каспия»,»Черная легенда»,»Синхрония»,»Конец и вновь начало» китоблари ва сонсиз мақолалари пайдо бўлди.

Ёдимда: 80-йилларда биз ёш ўзбек зиёлилари кимдир Москвадан олиб келган «Этногенез ва Замин биосфераси» («Этногенез и биосфера Земли») асарининг литографик нусхасини навбатда туриб ўқиб чиққан эдик.Бу китоб мутолааси катта билим доирасини талаб қилса-да,уни тўла тушунмасак-да, китобда келтирилган туркийлар ҳақидаги тарихий далиллар ва воқеалар бизни ҳаяжонга соларди. Айниқса,»Древние тюрки» китобини ойлаб,йиллаб китоб бозорларидан қидириб,уни ҳар қандай нархда сотиб олишга тайёр эдик.

Мана,ниҳоят, беш йилча аввал Лев Гумилевнинг «Қадимги туркийлар» тарихий меҳнати (Таржимон — Бахтиёр Исабеков) ўзбек тилида чоп этилди.Ишончимиз комилки,унинг бошқа асарлари ҳам ўзбек тилида нашр этилажак. Бу бизнинг масъулиятимиз ва истагимизга боғлиқ.

Бугун мустақиллик туфайли ўз халқимиз тарихини чуқурроқ ўрганиб,билиб боряпмиз.Олдингидек фақат рус эмас,жаҳон олимларининг китобларини ҳам мутолаа қилиб,тадқиқ этяпмиз. Мана шу ўзлигимизни идрок этишда буюк рус тарихчисининг ҳиссаси беқиёсдир,десак хато қилмаймиз.

Тўғри, олимнинг ҳамма ғоялари тўғри ёки бизга маъқул эмасдир. Аммо,унинг асарлари диққатимиз ва меҳримизга сазовор бўлганини тан олмасдан иложимиз йўқ.

Лев Гумилёв
ИККИ МАҚОЛА
07

ИБН ХАЛДУН ИЗДОШИ
Таржимондан

Атоқли тарихчи, географ, этнограф, турколог олим Лев Гумилёв 1912 йилда Николай Гумилёв ва Анна Ахматова оиласида туғилган. Лев Николаевич отаси шўролар душмани сифатида отиб ташланган вақтда 2 ёшда бўлган. Лева анча уринишлардан сўнг, 22 ёшида Ленинград университети тарих факультетига ўқишга киради. Уни “шубҳали” шахс, синфий душманнинг ўғли сифатида ҳибсга оладилар. Бир неча йил қамоқда ўтиргач, озодликка чиққанида университетда таҳсилни давом эттиролмай Шимолий муз океани кемаларида ёлланма ишчи бўлиб ишлай бошлайди. Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, Берлингача боради. Урушдан сўнг университетда қисқа вақтда ўқишни тугатиб, аспирантурага киради. Тарих фанидан номзодлик диссертацияси ёқлаганидан сўнг яна қамоққа олинади. Лев Гумилёв 1956 йилда, кўпчилик миллатпарвар, тараққийпарварлар қаторида оқланиб, озодликка чиқарилди.

Лев Гумилёв 1961 йилда докторлик диссертациясини ёқлайди. Бу тадқиқоти ҳақида устози, атоқли олим М.Артамонов ўз фикрини билдириб: “Гумилёвга (турли географик, биологик, зоологик, тарихий-этнографик билимларни) синтез қилиш қобилиятини Худо берган”, деб ёзган эди.

Фан доктори бўлганидан сўнг Лев Гумилёв ер юзида турли этносларнинг пайдо бўлиш ва шаклланишида ландшафтлар – табиий муҳит ҳамда геоценоз ва зиоценоз “Ота макон”, ўрганилган иқлим шароитларининг аҳамияти ҳақида янада янги ва илмий-назарий тадқиқотларни кучайтирди. Сўнг бу ишларини тўплаб, иккинчи марта докторлик ҳимояси учун кафедра илмий кенгашига топширди. Лев Гумилёв “Инсон ва табиат” журнали мухбирининг “Иккинчи марта докторликни ёқлаш Сизга нима учун зарур бўлиб қолди?” – деган саволига бундай жавоб беради: “Янги тадқиқотларда айтилган илмий-назарий янгиликлар яна сиёсий назорат идораларининг эътиборини торта бошлади. Бу идоралар фақат кафедра ва университет илмий кенгашларида муҳокама қилинган ва тасдиқланган фикрларгагина айбнома қўёлмас эдилар. Шу сабабли, янги китобимни яна докторлик диссертацияси сифатида топширдим. Бу вақтга келиб, собиқ Иттифоқ ҳаётида, хусусан, унинг илмий-маданий ҳаётида сўз, ижод эркинлиги яна чеклана бошлаётган эди. Шундай шароитда ҳам Аттестация комиссияси Лев Гумилёвнинг иккинчи докторлик ишини қайтаради ва шундай ғаройиб хулоса беради: “Мазкур илмий тадқиқот докторлик диссертациясига нисбатан анча баландлиги сабабли, бу ишга докторлик даражасини бериш лозим топилмади”.

Мухбирнинг “Сизга бу масалалар билан шуғулланишда қайси олимлар устозлик қилган?” деган саволига Лев Гумилёвнинг жавоби бир қарашда нокамтарликдай кўринади. “Бу масалалар билан ҳеч ким шуғулланмагани сабабли бу соҳада устозларим йўқ эди. Бу фикрда жон бор, албатта. У жавобини давом эттириб, “Менинг олим бўлиб етишувимга ибн Халдун (ХIV аср), Жон Баттиста Вико, Отто Шпенглер, қисман А.Тойнба, В.Вернадский асарларининг таъсири катта бўлгани шубҳасиз”,– дейди.

Қуйида эътиборингизга Л.Гумилёвнинг 1988 йилда Россиянинг “Человек и природа” журналида чоп этилган мақоласини ҳавола қилмоқдамиз.

ЭТНОСЛАР ВА ТАБИИЙ МУҲИТ

Биоценоз – табиий макон

Турли хавф-хатарлардан ўзини сақлаш туйғуси барча умуртқали ҳайвонларда учрайди. Бу туйғуга яна ўзидан кўпайиш ва авлод қолдириш инстинктлари (туғма ҳиссиёт) ҳам қўшилади. Ҳайвонлар ҳам, инсонлар ҳам кўпроқ жойларни эгаллаб, тарқалишга ва янги муҳитга мослашишга (адаптацияга) интиладилар. Одатда жониворлар ўз аждодлари яшаб ўтган муайян жойга – табиий муҳитга мослашади. Аммо бу мослашув муайян жойлар билан чегараланади. Айиқ (ўрмонда яшайди) саҳрога чиқиб кетмайди, қурбақа, сувилон баланд тоғларга кўтарилмайди, қуён дарёларга, сувга тушиб, балиқ овламайди.

Ер юзидаги турли ҳарорат, иқлим шароитлари жониворларнинг яшаш жойини янада чеклайди. Тропик иқлимдаги дарахтлар, ўсимликлар шимолий кенгликларда кўкармайди ва аксинча, шимол ўсимликлари жануб иқлимида ўсмайди. Баъзи қушлар совуқ тушганида бошқа, иссиқ ўлкаларга учиб кетади, уларнинг кўчиши ҳам маълум маршрутлар – йўллар билан чегараланган.

Фақат инсон бу қоидага бўйсунмайди. У бир турдаги жонивор бўлса ҳам, Ер юзининг ҳамма томонига тарқалаверади. Демак, инсонлар турли иқлим шароитларига (ижтимоий шароитларга ҳам – тарж.) энг кўп мослаша олади. Аммо бу ерда бир жиддий муаммо бор. Ўрмонлардаги мўътадил иқлимда яшовчи ибтидоий одам нима учун ўз жойларини тарк этиб, чўлларга ёки тропик чангалзорлар – жунглиларга бориб қолади? Ахир ҳар бир жонзотнинг биоценози – ўрганиб қолган макони, топиладиган озиқ-овқати бор. Гео-биоценоз табиат билан ҳайвонлар ва инсонларнинг тарихий, экологик, физиологик алоқадорликдаги мослашган макони, “ўзи билган жойи бор. Жонзотларни ўз уйидан кетишга нима мажбур қилар экан?”.

Гео-биоценоз – егулик топиш билан бир-бирига боғлиқ жонзотлар: инсон, ҳайвонлар ва ўсимликлардан иборат мураккаб тизимдир. Ўсимликлар ва ҳайвонлар инсон тириклигида озуқа бўлар экан, инсон ўлганида (тупроққа аралашиб) ўсимликлар учун озуқага айланади. (В.Шекспир бу қонуниятни билган, унинг “Ҳамлет” асарида шундай фикр бор: Инсон чувалчангни ўлдириб, балиқларга едиради. Балиқлар чувалчангни ейди. Балиқларни одамлар ейди. Одамлар ўлганида эса чувалчангларга ем бўлади. (Бу фикр Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асаридан олинган – тарж.)

Эволюция (тадрижий ривожланиш) ортга қайтмайдиган жараён. Ибтидоий одамлар турли табиий шароитларга аста-секин мослашиб, (ўсимликлар совуққа чидамли янги навга айланганидай), инсонлар ҳам барча қийинчиликларни енгиб ўтиб, тобора кенгроқ жойларга тарқалиб, турлича табиий муҳитларда мустаҳкам ўрнашиб қолади. Аммо, инсон янги табиий муҳитда физиологик (тана тузилиши) жиҳатдан ўзгармайди, балки фақат хулқ стереотипи (одатлари) ўзгаради. Яъни, у янги этносга айланади! Нима учун шундай бўлади? Бу саволга жавоб бериш осон эмас. Биз бу жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун муаммони бир оз чеклаймиз.

Агар инсонларнинг турли иқлимларда хулқи ўзгариши биологик, аниқроғи, зоологик сабабларга боғлиқ бўлса, ҳайвонларнинг ҳам хулқи ўзгариши керак эди. Инсон бошқа табиий муҳитга тушганида онгли равишда ўз табиатини, хулқини ўзгартирган дея олмаймиз. Ижтимоий, сиёсий формациялар – давлат тузумлари ўзгариши ҳам инсон табиати, хулқини ўзгартиролмайди. Ф.Энгельс ёзишича, ҳайвон гўшти ва балиқ билан озиқланувчи ҳиндуларнинг бош мияси фақат ўсимликлар билан озиқланувчи Янги Мексика ҳиндулари бош миясидан каттароқ экан.

Географик табиий муҳит ижтимоий тузумга таъсир кўрсатмайди

Табиий муҳит, иқлимлар ўзгариши ўша муҳитдаги барча ноз-неъматлардан озиқланувчи халқлар феъл-атворига таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Аммо, табиий, жуғрофий муҳит ижтимоий тузумга кучли таъсир кўрсатолмайди.

Шунга қарамай, ландшафт – инсонлар яшаётган жойнинг табиати этнослар ҳаётига, этник жараёнларга мажбурий таъсир кўрсатади. Италияда ўринлашган этнослар – этрусклар, лотинлар, галлар, греклар, сурёнийлар, араблар, лангобардлар, норманлар, шваблар, французлар аста-секин, икки-уч авлод алмашуви жараёнида италиялик халқларга қўшилиб, ўзига хос характерли, ранг-баранг хулқли этносларга айландилар. Бошқа жойларда ҳам этносларнинг шундай эволюцияси содир бўлди. Демак, биз этносларнинг шаклланишини ижтимоий тараққиёт ҳосиласи деб эмас, балки алоҳида ғаройиб ҳодиса – феномен сифатида ўрганишимиз зарур.

Тўғри, инсоният тараққиёти ҳайвонлар олами каби фақат табиий шароитлар таъсири остида эмас, балки техника тараққиёти ва ижтимоий институтлар – миллий урф-одатлар билан ҳам боғлиқдир. Аммо бу икки соҳа ўзаро боғлиқ ҳолда таъсир кўрсатади. С.Калесник ўз китобида одамлар яшаётган бир жойдаги жуғрофий шароитлардан фойдаланса-да, жуғрофий муҳитга таъсир кўрсатолмайди, деб таъкидлайди. Биз ўз тадқиқотларимизда мана шу тамойилни асос қилиб оламиз.

Инсон ва табиат курашуви

Инсон (ўз ақлий имкониятлари билан) ландшафтга, табиий муҳитга мослашибгина қолмай, табиатни ўз талаб ва эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда ўзгартиришга интилади. Аммо инсонларнинг бу ижодий қобилияти ҳамиша ҳам яхшиликка олиб келавермайди. Шумерлар эрамиздан аввалги учинчи минг йилликда каналлар қазиб, Дажла ва Фрот дарёларининг сувини саёзлаштирдилар. Хитой ҳукмдорлари 4000 йил аввал Хуанхе дарёсига тўғон қура бошладилар. Шарқий Эрон ҳукмдорлари янги эра бошланишида қўриқ ерларни суғоришда коризлар қазиб, ерости булоқлари сувларидан фойдаландилар. Полинезияликлар ўз оролларига Америкадан ширин картошка (кумара) олиб келиб эка бошладилар. Европаликлар эса Америкадан картошка, помидор, тамаки ҳамда нашани олиб келдилар. Евроосиё даштларида палеолит даврида уддабурон овчилар мамонтларни қириб ташлади. Эскимослар Беринг денгизида сув сигирлари (стеллерлар)ни овлаб тугатдилар. Маорийлар янги Зеландияда мао қушини тамом қилдилар. Олд Осиёда араблар ва форслар арслонларни овлайвериб, деярли тугатдилар. Американи босиб олган мустамлакачи испанлар, голланд ва инглизлар бизонлар ва сайёҳ кабутарларни, Австралияни босиб олган мустамлакачилар кенгуруларнинг бир неча турини йўқотдилар. XIX аср ва ХХ асрларда ҳайвонларни овлаб, қириш шундай авжига чиқдики, зоологлар ва зоо-географлар бу ҳақда кўп ёзганлари учун, биз гапимизни мухтасар қиламиз. Инсонларнинг ҳайвонларга ваҳшиёна муносабати барча формацияларда (ижтимоий-сиёсий тузумларда) бўлгани сабабли, табиат ва инсон қарама-қаршилиги ижтимоий тараққиётга боғлиқ эмас, деб ўйлаймиз. Барча тузумларда (қулдорликда, феодализмда, капиталистик, социалистик тузумларда) одамлар табиатга зарар етказиб келдилар. Инсонлар ҳар гал табиатга ҳар хил ёндошсалар-да, умумий жараёнда табиатга ҳужумлар давом этаверди.

Аммо табиат инсонлардан ўзини ҳимоя қилади (гоҳо ўч ҳам олади). Нозиккина ёввойи ўт-майсалар тош йўллар ва асфальт йўлларни ёриб, нурга талпинади. Баъзи ҳайвонлар одамларнинг табиатга ҳужумидан фойдаланиб ҳам қоладилар. Прериялар (чўллар)да одамлар бизонларни, яклар ва қўтосларни қириб, шу биоценоз муҳитда қўйларни кўпайтирганларида, касал бизонлар ва буғуларни тутиб ейдиган очкўз бўрилар камайиб кетди. Касалларни йўқотувчи бўрилар камайгач, буғу ва қўйлар орасида касаллик эпидемияси бошланди, буғулар ва қўйлар касаллангач, уларни тутиб ейдиган койотлар – эчкиэмарлар кўпайди, энди бу жонзотлар қўйларнинг касалларини йўқотиб, тозалаб турдилар.

Америкадан картошка келтириб, экин майдонларини кенгайтириш Европада колорадо қўнғизларини кўпайтирди. Улар Америкадан Кордильера тоғларидан Атлантика океанини кесиб ўтиб, Европага ғолибона бостириб келди. Англия савдо кемалари Полинезия оролларига каламушларни ва чақувчи чивинларни олиб келди. Одамлар булардан қочиб доимо денгиз шамоли эсиб турган қумли соҳилларга кўча бошладидар. Одамларнинг Австралияга қуёнларни ва Мадейра оролига эчкиларни кўчириб келиши қандай фожиали оқибатларни келтириб чиқаргани ҳаммага маълум. Табиатнинг чекланиш даврлари ҳам инсониятнинг туб ижтимоий ўзгаришлари билан боғлиқ эмас. Инсоннинг табиатни бўйсундиришга уриниши ҳар доим салбий оқибатларга олиб келади, буни тараққиёт деб бўлмайди. Шундай экан, бу жараёнларда табиатнинг қисман вайрон қилинишини турли иқлимдаги этносларнинг энг тез ҳаракат қилувчи стереотиплари билан боғлаш мумкин. Биз энди ўз мавзуимизга яқин келдик.

Социум (ижтимоъ), полития ва этнос

Ҳар бир инсон муайян ижтимоий гуруҳ (оила, жамоа, жамият) аъзосидир. Барча замонларда қайсидир ўрда, қабила, уруғ-аймоқ, жамоа, гуруҳнинг аъзоси бўлмаган инсонни топиш қийин. Социал (ижтимоий), сиёсий ва этник жамоалар ўртасидаги муносабатларни нарсаларнинг узунлиги (ҳажми), оғирлиги ва ҳароратига ўхшатиш мумкин. Булар параллел равишда яшайди, аммо бир-бирига мувофиқ келмайди. Саркардалар, ислоҳотчилар, элчилар фаолияти географик сабабларга боғлиқ эмас. Аммо табиат ва инсон муаммосини этник жамоалар фаолияти билан ҳал этиш мумкин. Инсонларнинг табиатга муносабати ва ўзаро таъсири фақат ибтидоий замонларга эмас, балки ҳозиргача (ХХ асргача) бўлган ривожланиш босқичларида ҳам кузатилади.

Юқорида айтилган уч йўналишнинг ўзаро муносабатларини Англия ва Франциянинг ўтмишдаги воқеаларида кузатиш мумкин. Бунинг учун жуда кўп манбаларга ва библиография чангалзорларига мурожаат қилиш шарт эмас. Ижтимоий жиҳатдан иккала мамлакат бир неча формацияларни – давлат тузумларини бошдан кечирди. Ҳар иккала мамлакат Рим истилочиларига қадар уруғ-қабилачилик тузумини, Рим империяси даврида қулдорлик тузумини (гарчи Британия собиқ Франция, Галлиядан уч аср орқада қолган бўлса ҳам), ҳар иккаласи феодализм ва капитализм тузумини бошдан кечирди (бу гал Франция юз йил кейинроқ капитализмга ўтди). ХХ аср одамларига Ла-Манш бўғози билан айрилган бу икки миллат (инг­лизлар ва французлар) сиёсий жиҳатдан классик (мумтоз) этник-ҳудудий бирлик бўлиб кўринади. Гўё бошқача бўлиши мумкин эмасдек.

Жуғрофий ландшафт жиҳатидан бу ҳудуд уч минтақага бўлинади: Жанубий Франция – субтропик минтақада, Шимолий Франция ва Жанубий Англия ўрмонлар минтақасидир, Англиянинг шимоли Шотландия толзорлари ва Нортумберленд – суб-бориал зонада – иқлимда жойлашган. Ҳар бир иқлим ландшафти (ер тузилиши) одамларни табиий муҳитга мослаштиради. Шу асосда муайян этнослар шаклланади. Масалан, Рона дарёсининг қуйи оқими соҳилларида келтлар токзорлар ўстирадилар, узум ҳосилини оладилар. I-V асрларда бу ерга келган Рим колонист мустамлакачи жангчилари, V асрда бу жойларни босиб олган бургундлар, VII асрда келган араблар, ўн биринчи асрда келган каталонияликлар – ҳаммаси боғбончилик билан шуғуллана бошладилар. Мазкур ҳудудда собиқ турли қабила, уруғ-этнослар бир соҳада меҳнат қилиш, бирга яшаш оқибатида тиллари ва урф-одатлари, хулқлари бир-бирига яқинлашди. Бу ерда XII асрда аввалги каталонияликлар, провансаллар, линкурияликлар бир халқни – франкларни (французларни) ташкил қилдилар. Албигей урушидаги қирғин-барот бу халқни яна бўлиб юборди. Шу сабабли бу ҳудуд халқларидан жанубий французлар XIX асрга қадар провансал тилида сўзлашар эдилар, уларнинг кўпчилиги француз тилини ҳам биларди.

Норвегиялик балиқчиларнинг фарзандлари Нормандияни эгаллаб, икки авлод давомида француз деҳқонларига айландилар. Уларнинг фақат юз қиёфалари (антропологик тузилиши) маҳаллий французлардан фарқланар эди. Ўша норвегияликларнинг яна бир қисми Твид водийсида жанубий шотланд чўпонларига айландилар. Шимолий Шотландияда маҳаллий келтлар узоқ вақтлар давомида уруғ-қабилачилик тузумини сақлаб қолдилар. Шундай қилиб, сиёсат эмаc, балки асосан ландшафт табиий-муҳит чегаралари этносларни шакллантирди.

Франциянинг шимолий ярми, унинг қалби ўртасининг ландшафти конвергенция (урф-одат, тилларнинг яқинлашуви) йўли билан қадимги вақтларда – белжилар, аквитанлар ва кельтлар, милоднинг бошларида лотинлар ва германлар, илк ўрта асрларда франклар, бургундлар, алонлар, бриттлар, уйғониш даврида инглиз, итальян, испан ва голланд муҳожирларини яқинлаштириб, французларнинг шаклланишига ҳисса қўшдилар. Буларнинг барчаси француз деҳқонларига айландилар. Мана шундай деҳқонларниг ҳаётини этнографлар, тарихчилардан кўра Бальзак, Эмил Золя каби реалистик ёзувчилар ёрқин тасвирлаб берганлар.

Шундай экан, савол туғилади: нима учун ландшафтлари ва ижтимоий тузумлари ўхшаш бўлган бу икки ҳудуд (Англия ва Франция) бир давлат, бир мамлакат бўлиб бирлашмади? Бирлашув бу иккала ҳудуд халқлари учун фойдали эди-ку?

Ўрта асрларда қироллар буни яхши тушуниб, ҳар икки ҳудудни бир давлатга, бир мамлакатга бирлаштиришга уч марта ҳаракат қилган эдилар. 1066 йилда Франция қиролининг вассали (ноиби), Нормандия герцоги Гаюм Британиянинг Англо-Саксония қисмини эгаллаб олди. Гайо сулоласи ағдарилгач, бу ҳудуд бошқа француз феодали – Генрих Плантагенет қўлига ўтди. 1154 йилда Нормандия яна бир марта Англияни ўз давлатига қўшиб олди. Кейинроқ Англия, Нормандия, Пуату, Аквитания (Франция жануби, Сена дарёси атрофлари) ва Оверн вилоятларини бирлаштирган Генрих Плантагенет давлати вужудга келди. Плантагенетлар сулоласи кетгач, 1205 йилда Франция қироли Филипп Август Англия қиролидан Нормандия, Пуату, Турен ва Анжу вилоятларини тортиб олди. Англия қўл остида (Франция ерларидан) Бордо ва Байонна қолди. Бу вилоятларда Гасском баронлари планагенетларни қўллаб-қувватлар эдилар.

Англия ва Францияни яна бирлаштириш учун 1339 йилда юз йиллик уруш бошланди. Бу гал урушни Англия қироли бошлади. Узоқ йиллар давом этган уруш охирида Англия қироли Генрих Ланпастер тож кийиб, Франция тахтига ўтирди. Аммо у тахтда узоқ ўтирмади. Уни Жанна Д,Арк бошчилигидаги ғалаёнчилар Франциядан қувиб чиқардилар. Шундан сўнг иккала мамлакатни бирлаштириш ҳаракатларига чек қўйилди.

Табиий географик ва сиёсат соҳасидаги бу ўзгаришларнинг сабабларини излаш фойдасиз, лекин иқтисодий географияни ўрганиш бу масалаларга равшанлик кирита олади. Кўпчилик тарихчилар ҳозир шундай қилмоқдалар. Сиёсий бирлашмалар, давлатлар барқарорлик ва ривожланиш учун бир хил хўжалик маҳсулотларига эмас, балки ранг-баранг иқлимлардаги турли-туман маҳсулотларга эҳтиёж сезадилар. Иқтисодий жиҳатдан турлича ва хилма-хил маҳсулотлар етиштирувчи вилоятлар бир-бирини тўлдириб, давлатни кучайтиради. Шимолий Англиядан қўй юнги, Кентдан ва Нормандиядан буғдой, Оверндан вино, Турендан газламалар келиб турган вақтда Плантаганетлар давлати кучайган эди. Иқтисодий алоқалар турли этнос-миллатларни яқинлаштирди, подшоҳларни бойитди. Аммо шундай шароитда ҳам турли этнослар бирлашиб кетмади. Нима учун? Бу саволга жавоб бериш учун юқорида айтилган ҳудудларда яшовчиларнинг этник таркибини ўрганиб чиқиш зарур.

Маҳкам Маҳмудов таржимаси

Манба: “Жаҳон адабиёти”, 2013 йил, 7-сон

ҚАДИМГИ ТУРКЛАР (ТУРКУТЛАР)
ТАРИХИНИНГ БОШЛАНИШИ

s061.pngҲар бир халқнинг тарихий илдизлари жуда қадим замонларга бориб тақалса-да, барча даврлар тарихчилари халқнинг вужудга келганлигини муайян санадан (албатта, ўз фикрига кўра) бошлашга интиладилар. Жумладан, римликларнинг тарихи боши жуда бир шартли бўлиб — Рим шаҳри асосланишидан, араблар Муҳаммаднинг Маккадан Мадинага ҳижрати — аниқ тарихий фактдан, рус йилномачилари 862 йилни танлаб олиб, рус тарихини шундан бошлашига кўникдилар, француз йилномачилари бошланиш деб Хлодвиг Меровингни олишса, тарихчилари Огюстен Тьерри ташаббуси билан Буюк Карл империяси бўлинган сана — 843 йилни оладилар. Туркутлар учун ана шундай сана 545 йилдир.

Шимолий Хитойда янги уруш авжида. Шарқий Вэй империясининг ҳукмдори Гао Хуан Жужан хони Анахуан ва Тогон шоҳи Куалйуй билан иттифоқца Ғарбий Вэй империясига ҳужум қилиб, рақиби Йуйвин Тайни сиқиб қўядилар. Ғарбий Вэйнинг императори Вэн-ди ўзига тарафдорлар излайди ва дўстлик муносабатлари ўрнатиш ниятида Ан Нопанто деган кимсани турк беги Бумин ҳузурига йўллайди.

Туркутлар даргоҳига 545 йилда етиб келган вакилни бу ерда яхши кайфият билан кутиб оладилар. «Ўрдада ҳамма бир-бирини табриклаб, бизга буюк давлатнинг вакили келди, энди бизнинг салтанатимиз ҳам тезда гуркираб кетади,» дейишарди. Ушбу арзимас бир воқеа шуни кўрсатадики, жужанлар ҳукмронлиги туркутлар учун оғир кечган ва озодлик учун курашишдан улар чўчимаганлар.

Халқининг хўжаси бўлмиш жужан хонининг райига қарши, лекин халқ истагига мувофиқ равишда Бумин Ғарбий Вэйнинг пойтахти Чанъанга совға-саломлар билан жавоб элчилиги юбориб, хўжайинининг душмани билан иттифоқни мустаҳкамлайди. Аммо бу жужанлар билан муносабатнинг узилишига олиб келмаиди, зотан, музокаралар ниҳоятда махфий олиб борилган кўринади. Бу элчилик туркут давлатининг Ғарбий Вэй ва унинг ворислари бўлмиш Бэй-Чжоуларнинг Шимоли-Шарқий Хитойга (бу ерда 550 йилдан Бэй-Ци сулоласи ўрнатилади) қарши курашида иттифоқдош сифатида чорак асрлик сиёсатини бошлаб берди. Жаҳон сиёсатига кириб борар экан Бумин ҳам ўзи хирожтўлаб турадиган жужанларга қарши жангга киришга анча ожизлик килишини англарди. Бумин бир пайтнинг ўзида иттифоқдошлик ва вассаллик Ғарбий телелар Жужан ҳукмронлиги остида ниҳоятда мушкул ҳолатга тушиб қолишган эди. Ниҳоят уларнинг сабр косаси тўлди, қўзғолон кўтарилди, Ғарбий Жунғориядан жужанлар юрагига зарба бериш учун Халха томон юрдилар. Юриш шу даражада ёмон ташкил этилган, вақт шундай бир ноаниқ ҳисобланган эдики, режали ташкилланган урушдан кўра, кўпроқ саросимага тушган омманинг табиий бир кўтарилишига ўхшарди. Қўзғолон раҳбарларининг номлари ҳам тарихда сакданмаган. Телелар ҳали йўлнинг ярмида эканлар, Гоби Олтойи дараларидан тўртбурчак зирҳли совутларда ўткир найзалар тутган, яхшилаб боқилган отларда саф тортган туркутлар пайдо бўлдилар. Телелар ёндан бериладиган зарбани кутмагандилар, бунинг устига уларга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган туркутлар билан жанг қилиш хаёлларига ҳам келмаганди. Шунинг учун улар ҳеч иккиланмай, Буминга тўлиқ тобелик билдирдилар. Бумин тобеликни қабул қилиш билан иккинчи бор жужанларнинг раъйига қарши иш тутди.

Даштда бўйинсуниш икки томонга мажбурият юклайдиган тушунча. 50 минг ўтовни6 ўз ҳукмида сакдаш учун ўша ўтов ахдининг истагига биноан иш тутмоқ лозим.

Телелар бир нарсани — жужанларни йўққилишни истарди, уларни ўз ўрдасига қабул қилар экан, Бумин буни билган бўлиши керак. Айни чоғда буни унинг кабиладошлари ҳам хохдашгани учун урушдан чекиниб бўлмас эди. Қўл остидагиларнинг истак-хоҳиши хоннинг ҳам истаги билан уйғун эди, шунинг учун воқеалар шиддатли кечди.

Жужаннинг тор-мор этилиши. Жужанлар билан ихтилоф келтириб чиқаришга интилиб, айни чоғда, айбдор бўлиб қолмаслик учун Бумин айёрлик йўлига ўтди. Жужан хони Анахуанга мурожаат қилиб маликани хотинликка сўради. Дашт одати бўйича, маликага уйланса, хон билан мавқеи тенг бўларди, хон эса ўз мавқеини йўқотадиган бундай таклифга рози бўлмасди. Хон қаттиқ ғазабланиб қўпол жавоб қайтарди: «Эй менинг темир эритувчим (туркутлар жужанлар учун темир эритишарди), сен қандай қилиб менга бундай таклиф билдиришга журъат этдинг». Рад жавоби билан Бумин таҳқирланди-ю, аслида Буминга ҳам шу керак эди. Ярашиш йўлларини кесиш учун у Жужан элчисини дорга осишга фармон берди, шунда Ғарбий Вэй хонадони билан иттифоқлик иш берди. Вен-ди билан музокараларни тезда тиклади ва 551 йил ёзида Хитой маликаси Чанлени хотинликка олди, бу унинг даштдаги кўчманчилар орасида обрўсини кўтариб юборди. Бумин 552 йил қишида жужанлар устига юриш қилди ва ҳужумни тўсатдан уюштириши натижасида жужанлар устидан тўла ғалабага эришди. Анахуан ўзини ўлдирди, унинг ўғли Янлочен иттифоқцошлари цилар ҳузурига қочиб борди.

Бумин «Элхон» унвонини қабул қилди, бироқ 552 йил охирларида вафот этди. Тахтга унинг Қора Иссиқхон унвонини олган ўғли ўтирди.

Туркутлар томонидан тўсатдан мағлуб этилган жужанлар ўлган хони ўрнига унинг амакиси Диншуцзини кўтариб, курашни давом эттирдилар. Бироқ Лайшан тоғи ёнида бўлган жангда яна туркуглардан енгилдилар. Узоққа чўзилмаган бахтига қарши Қора Иссиқхон сирли равишда ўлади, унинг ўғли Шету тахтдан четлатилиб, ўрнига Қора Иссиқхоннинг укаси Кушу Муғанхон лақаби билан ўтиради.

Янгихон қатъиятли, шафқатсиз, жасур, ақлли бўлиб, жангдан бошқа нарса билан қизиқмас эди. 553 йилнинг кеч кузида у жужанларни яна мағлуб этди. Ци императори ўзининг бахти қаро иттифокдошларини қаноти остига олиб, қувиб келаётган туркутлар шаштини қайтарди. Бироқ жужанлар Хитойда яшашга кўника олмадилар. Мол-мулкидан ажралган, меҳнат қилиб яшашга ўрганмаганликлари учун қароқчилик йўлига ўтдилар ва Ци ҳукуматининг 554 йил кўкламида уларга қарши қўшин жўнатишдан бошқа чораси қолмадн. Жужанлар енгилдилар. Лекин бу уларга сабоқ бўлмади, 555 йил ёзида Ци императори уларни ўз ҳудудидан дашт томон ҳайдаб юборди. Бу ерда эса жужанларни шу кездаёқ туркутлар ва киданлар янчиб ташлади.

Диншуцзи ўрдасининг қолган-қутгани билан Ғарбий Вэйдан бошпана излади, аммо бу ердагиларда Ци империясига қарши курашиш учун иттифоқдошга — туркутларга муҳтожлик бор эди. Шунинг учун туркут элчисига уч минг оёқ-қўли боғланган жужанларни тортиққилишди. Элчи барча вояга етган асирларнинг калласини олишни буюрди, айни чоғда «болалар ҳамда бекларга эргашиб келган хизматкорларга» шафқат қилди. Жужанлар тугатилди ва туркутлар Буюк даштнинг шимолий қисмида якка хўжайин бўлиб олдилар. Жужанларни қирғин қилишдаги хизматлари учун туркутлар Вэй Ғарбий империяси билан ўша 556 йилнинг ўзидаёқ ҳисоб-китоб қилдилар. Жужанларнинг каллалари Чанъаннинг шарқий дарвозаси олдида думалаётган вақтда, туркут-хитой бирлашган қўшини Тогонга бостириб кирдилар, унинг аҳолиси Наншан тоғларидан паноҳтопишга мажбур қилинди. Ғолиблар Куалуй хоннинг қароргоҳи жойлашган Кукунор теварагидаги Шудун шаҳарчаси ва Хэмчен шаҳарчасини эгаллаб олдилар. Кейинги йилда тогонлар Хитой ерларига ҳужум уюштириб қасдини олмоқчи бўлдилар, бироққалъани қўлга кирита олмай, чекинишга мажбур бўлишди. Шимолдан киданларнинг (553 й.18), жанубдан Лян шоҳлигининг ҳужумларини (555 й.) қайтаришга бор кучини сарфлаб силласи қуриган Ци империяси ҳалок бўлаётган иттифокдошларига ҳеч қандай кўмак кўрсата олмай қолди. Йуйвин Тайнинг ўғли Йуйвин Цзю муваффақиятлардан илҳомланиб наслийлик удумини четга суришга журъат этади ва Вэй сулоласининг сўнгги императорини тахтдан воз кечишга мажбур этиб, ўзи тахтга ўтиради ва янги ўз сулоласини Бэй-Чжоу деб атайди.

Шарқдаги уруш. Жужанларни бир ёкдик қилиб туркутлар бошқа кўчманчи қўшниларига қарши жиддий ҳаракатлар бошлашди. 554 йил кичик бир бекликдан империя яратилган йил бўлди. Шимолдаги Цигу давлати босиб олинди. Хитойлар «Цигу» деб қирғизларними ёки чикларними атагани маълум эмас, туркутлар Саянни ошиб ўтолмаган бўлсалар-да, Муған хон шимолий чегараларини ўша вақтдан бошлаб анча мустаҳкамлаб олди.

Ўша вақтларда шарқда уч қавм: хитойлар хи деб атайдиган татаблар, киданлар ва хитой географларида Шивэй деб номланувчи ўттиз татарлар яшар эди. Учала халқ ҳам мўғул тилининг шеваларида гаплашадиганлар бўлиб, турмуши, маданияти яқин бўлишига қарамай, муттасил ўзаро уруш ҳолатида эдилар. Татаблар Хинганнинг ғарбий ёибағрида макон тутиб, Бэй-Ци билан иттифоқдош бўлиб келган. Киданлар Ляохе дарёсининг шимолидаги Манчжуриянинг чўл минтақасида яшаганлар. Улар татаблар билан доимо урушиб келган ва ўз-ўзидан Бэй-Ци билан чиқиша олмасди. 553 йилда Бэй-Цининг императори Вэй-ди киданларни тор-мор келтириб, бу қавмнинг катгта қисмини бўйсундирди. Қолган қисми ё Когурио (Корея)га қочди ёки ўша кезларда Сариқденгиз ҳавзасигача етиб борган туркутларга таслим бўлдилар.

Киданлар устидан қилинган ғалаба Бэй-Ци давлатини кучайтирмади, аксинча, унинг ташқи сиёсий ҳолати ёмонлашди, чунки шимолда у туркут чегараларига тақалиб келган эди. Санбийларнинг қолган қисмини шафқатсиз равишда қириб ташлаш, буддизмни очиқчасига қўллаб-қувватлаш жуда катта ҳаражат талаб этиб, ташқи душманга қаршилик қилиш салоҳиятини заифлаштирди. Айни чоғдатуркутлар билан иттифоқбўлганлиги, ўз аскарий табақасига суянганлиги учун ҳамда будда ва даос роҳибларига пул ҳаражат қилмаганлиги боис Бэй-Чжоу тобора мустаҳкамланиб, кучайиб борди. 579 йилда император У-ди буддизм ва даосизмни ман этиш ҳақида буйруқберди, Хитойнинг VIII Ҳенриси бўлмиш бу император «Само насли» унвонини олиб, тахтининг икки томонига Будда ва Лао-Цзи ҳайкалларини ўрнатади ва улар ўртасига ўтириб, итоатидагиларнинг таъзимини қабул қилади. Бу билан у динни ҳамманинг кўз-ўнгида обрўсизлантирмоқчи бўлади. Чжоу империяси Ғарбий Осиёда ҳам машҳур бўла бошлайди, бу ердаги турли ҳукмдорлар у билан алоқа ўрнатишга интиладилар. 553 йилда эфталитлардан, 555 йилда Эрондан элчилар келишади. Тогонлар яна бир бор фақат чжоуларнинг ўз кучлари билан мағлуб этилгач, 559 йилда Гаочан (Турфон)дан, 561 йилда Кучадан,564 йилда Карашардан элчилар ташриф буюришади.

Бэй-Чжоу империясининг асосий мақсади шарқий Бэй-Ци империясини янчиб ташлаш эди, лекин бу империя ички манбаларидан оқилона фойдаланадиган бўлсагина, мустақиллигини тўла сақлаб қолиш имконига эга эди. Масаланинг ечими туркут хони кимнингтомонини олишига боғлиқэди. 561 йилда ҳар икки томон император Муғанхонга элчилар жўнатиб маликани ўзларига сўрашадилар. Бой Бэй-Цинингтуҳфа-совғалари масалани ҳал этишга бир баҳя қолганида, Чжоу элчиларининг дипломатик усталиклари Муғанхонни иттифоқцошлик битимига содиқ қолишга мажбур этади. У совға-саломни қабул қилмай, қабул қилинмаган бойликнинг ўрнини ҳарбий ўлжа билан қоплашга қарор берди.

563 йилда иттифоқдошлар қўшинлари Цзинян шаҳрини қамал қилдилар, бироқ қамални охирига етказа олмадилар ва туркутлар ўша ерларни талаб, қадрдон даштига қайтдилар. Кейинги йилги юришда эса Лоян ёнида Чжоу лашкарининг бири цилардан тўла мағлуб бўлиши Муғанхоннинг ўз қўшинини орқага қайтаришга мажбур этди. Ушбу муваффакиятсизликларга карамай, Ци томонидан таклиф қилинган иттифоқ тузиш ҳақидаги таклифни рад этди. Бунинг сабаби иттифоқдошлик битимига биноан Чжоу империяси ҳар йили туркутларга тўлаб турадиган 100 минг парча ипак матолардир, деб билмоқ керак.

572 йилда Муғанхон вафот этди. Унинг вориси ва укаси Тобохон Чжоу империяси билан мулоқотни тўхтатмай, Ци империяси билан битим тузади. Чжоу империяси бериладиган тўловдан юз ўгиришга журъат этган чоғида туркутларнинг бир марта ҳарбий намойиш ўтказишининг ўзиёқ ваъдага вафо қилиб, тўловларни вақтида тўлаш мажбуриятини қайта бўйнига олишга етарли бўлди. Ци империяси эса, туркутларнинг босқинидан қўрқиб, тинчлик учун туҳфалар бериб, хазинасининг баракасини учирди. «Бизга жанубдаги икки бола (Чжоу ва Ци) итоатда бўлса бас, камбағалликдан қўрқмаймиз» дерди Тобохон.

Ци империяси билан иттифоқ туркутларнинг Хитой билан маданий мулоқотига йўл очди. Тобохон қароргоҳида буддавий роҳиблар пайдо бўлди ва хбнни ўз динларига киритди. Будда ташвиқотчилари буддизмнинг бошқадинлардан устунлигини жўнгина қилиб исботлар, Будда қонунларига амал қилган Ци империясининг бойлиги ва қудратини далил келтирар эдилар. Сал кейинроқ Ци империясининг енгилиши туркутларнинг буддизмга бўлган ҳурматига путур етказди ва Суй сулоласи тахтни эгаллагач 581 йилда буддавийлар Хитойга қайтиш зўрида қолдилар.

576 йилда чжоулар циларни мағлуб этиб, Пхинъян шаҳрини эгаллашгамуваффақбўлдилар. Цилар шаҳарни қайтариб олишгауриниб кўришди, бироқ омад чопмади ва Ечен шаҳрида қамалда қолган император, ушбу шаҳарни таслим Қилишдан олдин Гао Юан-цзун фойдасигатахтдан воз кечди, 577 йилда Гао Юан-цзун ҳам асир олинди.

Тор-мор этилганига қарамай, Тайюан шаҳрилик Гао Бао нин деган киши йиқилган сулоланинг серғайрат ҳимоячиси сифатида майдонга чиқди. 576 йилдаёқ, ҳали мағлубиятдан олдин у ҳозирги Чахар ўрнидаги Инчжоу чегара қалъасининг қутволи этиб тайинланган эди. Қисқа муддат ичида Гао Бао нин нафақат хитойларнинг, балки кўчманчиларнинг ҳам ҳурматини қозонди. Бу ҳолат мағлубиятдан кейин унинг мустақил иш юритишига имкон яратди. Гао Бао нин субутсиз сиёсий шуҳратпараст эмасди, унда Шимолий Хитойни қайта тикланиши учун зарур бўлган бурчга садоқат, ватанпарварлик, курашда қатъият каби ахлоқий хислатлар мужассам эди. У ғолибларнинг эҳтиром билан таслим бўлиш таклифини рад этди ва ўзини Ци сулоласининг туркутларга қочиб кетган сўнгги вакили Гао Шао-ининг тарафдори деб эълон қилди. Мана шу хизмати учун унга канцлер рутбаси берилди (бу мансабни эгаллай олиш имконц йўқ эди, албатта). Бэй Чжоунинг ҳаддан ташқари кучайиб кетишидан ўзича ҳадиксираган туркут хони мағлуб бўлган сулола томонини олди. Бу иттифоққа ўз императорига қарши исён кўтарган, Фанъянда (Пекин теварагида) мустаҳкам ўрнашиб олган саркарда Люй Чжан цзи ҳам қўшилди.

Гао Бао нин қўл остидаги барча кучларни тезда сафарбар қилиб, Гао Шао и тарафини олди. Бироқу кечикди. Унинг лашкари энди Ляохе дарёси қирғоқларига етганда, Фанъян вайрон қилингани ва қўзғолон бостирилгани ҳақида хабар келди. Гао Шао и туркутларга қайтди, Гао Бао нин ўз вилоятида мустаҳкамланиб олди.

Бэй Чжоу учун энг даҳшатли душман туркутлар бўлиб чиқди. 578 йилда Тобохон Хитойга бостириб кирди ва Чжоу қўшинини қириб ташлади. 579 йилда бошланган музокаралар тўхтатилиб, давом эттирилган ҳарбий ҳаракатлар туркутларга зафарли бўлди. Аммо Хитой элчиеи совға-саломлар билан Тобохонни ўзига ағдариб олишга муваффақ бўлади ва 580 йилда тинчлик битими тузилиб, унга биноан Гао Шао-и Чжоу давлатига топширилиб, пойтахти Чанъанга келтирилади. Гао Шао-и Сичуанга сургун қилинади ва ўша ерда оламдан ўтади.

580 йил туркут қудратининг чўққига кўтарилган йили бўлди. 581 йилда Тобохон вафот этади. Хитойда Чжоу сулоласини ағдариб, Суй сулоласига асос солган ҳарбий генерал Ян Цзян туркутларни ўлгудек ёмон кўрарди, бу ўз навбатида сиёсий вазиятни ўзгартириб юборди. Ўз душманларидан анча кўп яшаган Гао Бао нин Чахарда мустақил бек бўлиб қолади ватуркут хонлари билан иттифоқда яшайди.

Ғарбдаги уруш. Шарқий чегараларда фаоллик кўрсатаётган туркутлар айни чоғда ғарбга ҳам юришлар уюштириб турардилар. Афсуски, бу ниҳоятда муҳим воқеалар манбаларда етарлича ёритилган эмас, бироқ, шунга қарамай, воқеалар жараёнини умумий тарзда баён қилиш мумкин.

Ғарбга ҳарбий юришларни Буминнинг укаси Истами қоон бошқарган. Олдинги юришларда Истами қоон Бумин билан бирга асли угорлардан бўлиши эҳтимол бўлган Шимолии Олтой қабилаларининг ўн нафар оқсоқоллари устидан қўмондонлик қилган. Уларнинг ҳозирги насллари турклашиб кетган шорлар, кумандилар, ку кижи (лебедин)лар ва бошқалардир. Истами хоннинг исми ҳам турки эмас. Бу исм угорча бўлиб боболар руҳининг номланишидир. Хитойлар унинг аскари саноғини 100 минг дейдилар, лекин бу рақам аскарларнинг ҳақиқий ададини эмас, балки саркарданинг рутбасини ифода этади. Бу рутба энг олий бўлиб бу рақам унинг «баҳодир жабғу» унвонига мувофиқдир.

Истами ўз аскарий юришини 552 йилдан анча кейин бошлаган, чунки мазкур йилда абарлар ҳали мустақил қабила бўлиб, Буминнинг дафн маросимига тортикдар жўнатишган. Бу юриш 553 йил кузида — жужанлар узил-кесил тор-мор келтирилгандан кейин бўлган кўринади. Юриш бошланишининг энг ишонарли санаси 554 йилнинг баҳори бўлиши керак. Чунки бу пайтда жужанлар тумтарақай қилинган, отлиқаскарлар учун энг муҳими — дашт ўт-ўланлар билан қопланган эди.

Юришнинг шиддатига қараганда, туркутлар жиддий бир қаршиликка дуч келмаган. 555 йилда уларнинг қўшини «Ғарбий денгизга» етиб боради. «Ғарбий денгиз» деб Каспий денгизини эмас, Орол денгизини тушунмоқ керак, бинобарин Фирдавсий Истами салтанатининг чегараларини қуйидагича таърифлайди: «Чиндан (Хитойдан) Жайхунгача (Амударёгача) ва Чочнинг нариги томонидаги Гулзариунгача (Сирдарёгача)».

Ушбу иқтибосга асосланиб 555 йилги чегараларни анча аниқ белгилашимиз мумкин: чегарачизиғи Тошкентдан сал шимолрокдан, Сирдарёнинг шимол томон бурилиш нуқтасини кесиб ва кенглик (жуғрофий) йўналишида Амударёнинг қуйилиши ва Орол денгизининг жанубий қирғоқлари бўйлаб ўтган. Сўғдиёна ва Бухоро ўша вақтларда эфталитларга бўйсунарди, табиийки туркутлар улар билан тўқнашадилар. Шундай қилиб туркутлар бир ярим йил ичида бутун Марказий Қозоғистонни, Еттисувни ваХоразмни ишгол қиладилар.

Бироқ ундан уёғига юриш оғирлашиб борди. Орол денгизининг шимолий қирғоқларида туркутлар хуни (хионит), вар ва огор қабилаларининг қаршилигига дуч келишди. Фақат 558 йилга бориб бу қабилалар мағлуб этилди ва туркутлар бўйин эгишни хоҳламаган қавмларни олдига солиб қувлаган ҳолда Волга дарёсига етиб келишди. Бу қочқинлар вар ва хуни қабилалари қолдиқлари бўлиб, адади 20 минг кишини ташкил этади ва кейинроқ авар номи билан ягона қавм бўлиб уюшади.

Туркутлар Уралолди чўлларини забт этиш билан қаноат ҳосил қилиб, Волгадарёсини кечиб ўтмадилар. Истамининг ғарбга юриши шунинг билан чегараланди. Тўрт йил давомида эришилган зафарлар ҳоқонлик олдига қатор сиёсий янги масалаларни қўйди.

Осиёнинг бутун даштини қамраб олган янги салтанатнинг пайдо бўлиши Хитой, Византия ва Эрон дипломатияси учун катта бир аҳамиятли омил бўлди. Асосан, Византиянинг узоқни кўзлаган ва нозик сиёсати туфайли VI юзйилликнинг 50-йиллари охирида Қора денгиз бўиида сиёсий вазият анча мураккаб ва кескин эди. Қуйи Днепр ва Дон пасттекисликлари булғорлар тоифасидан бўлмиш кутургурлар томонидан эгалланган бўлиб, уларнинг қариндошлари утургурлар Кубанда яшардилар. Кутургурларнинг Фракияга босқинидан зада бўлган Византия тортикдару элчилар воситасида утургурларни кутургурларга гижгижларди. Юстинианнинг устамонлик билан тутган сиёсати бу икки қардош қабилаларнинг бир-бирини мутлақо қириб ташлаш даражасига олиб келди.

Утургурлардан шарқ томонда, Кума дарёси ҳавзаси ва Доғистонда ўта жангари қабила — сабирлар яшарди. Сабирлар Византия-Эрон урушида дастлаб Эрон томонида, сўнг эса унга қарши фаол иштирок этган эди. 552 йилда улар Агванияни босиб оладилар, бироқ 554 йилдаёқ форслардан зарба ейди.

…Бироқ кутургурлар етакчиси Заберган юнонларнинг душмани бўлиб, Византия ва унинг иттифоқчилари: утургур ва антлар билан курашиш учун янги иттифоқчи топилишидан беҳад хурсанд бўларди. Ҳақиқатдан ҳам, аварлар утургурларни яксон қилиб, кутургурлар жабҳа ортини хатардан холи қилган заҳотиёқ Заберган Болқон томон янги юриш уюштириб Константинопол кентдеворигача етиб борди. Айни чоғда Константинополга аварлар элчилари кетидан туркутлар элчилари етиб келди ва улар яхши кутиб олинди (558 й.). Юнон-авар муносабатлари совишида бунинг ҳам аҳамияти борлиги эътибордан холи эмас.

Шундай қилиб, 558 йилда Византия империяси учун янги қудратли душман пайдо қилиб ва хавфли қўшниларини ўз чегараларидан Болқон томон кузатиб форс дипломатияси катта ғалабага эришди. Кейинги воқеалар асносида маълум бўлдики, форс-авар иттифоқи то 628 йилгача давом этди, бу иттифоқ Византия империясини қулатишига сал қолди.

Антлар аварларга асосий вазифаларидан бири асирларни тўлов бериб қайтариб олиш бўлган Мезамирни элчи қилиб юбориб, улар билан келишишга интилишди. Аварлар ҳузурида Мезамир ўзини шу даражада ношуд, мағрур тутдики, элчилик мақомига ҳам қарамасдан аварлар уни ўлдиришди. Элчини ўлдиргач, аварлар антларни талаш ва қулларга айлантиришда давом эттилар.

Кутургур сардори Заберган қудратли иттифоқчисига таяниб, шарқдан унга ҳеч ким тахдид эта олмаслигига ишонч ҳосил қилди ва склавинлар билан иттифоқтузиб Византия ерларига бостириб кирди. 559 йил март ойида у Дунайдан муз устидан ўтиб лашкарини уч қисмга ажратди: бири Македония орқали Элладага қараб юрди ва Фермопиламга кириб борди, иккинчиси Фракия Херсонесини қўриқлайдиган истеҳкомларга таҳдид солди, унинг ўзи бошқарган учинчи қисм Узун деворнинг зилзиладан захм етган, лоқайдларча тикланмай қолган жойидан империя ичкарисига суқилиб кириб олди.

Константинополликларни ваҳима босди, ҳамма унутиб юборган кекса ҳарбий қўмондон Велизарий сафарбар қилинди, у варварларни пойтахтдан улоқтириб ташлади. Бошқа бўлуклари ҳам мағлуб этилди. Шунда ҳам Заберган Фракияда қароргоҳ бунёд қилиб, теварак-атрофни талашда давом этди. Бу ҳолат уларга ҳам утургурлар каби «туҳфалар» ваъда қилиниб, катта миқдорда пул тўланмагунча давом этди. Ана шундан кейингина кутургурлар Фракияни ташлаб чиқишди.

Юстиниан утургурлар сардори Сандилх билан шошилинч хабарлашди ва утургурлар Фракиядан қайтаётган кутургурларнинг бир бўлинмасига ҳужум қилиб уларни қириб ташлади ҳамда Сандилх қўлга киритган ўлжаларни юнонларга қайтарди. Ана шу воқеадан кейин бу икки қавм орасидаги уруш уларнинг ҳар иккаласини ҳам толиқтириб қўйдики, бу аварларга жуда қўл келди.

565 йилда империяни қудратли деб ўйлаб II Юстин аварларга тўловни тўхтатиб қўйди. Бироқ аварлар қудрати ошгандан ошиб борарди. 565 йилда улар Тюрингияни янчиб, франк қироли Сигезберт билан уруш олиб борар ва қўли баланд келаётган эди. 567 йили аварлар лангобардлар билан иттифоқца Византиядан мадад олаётган гепидларни тор-мор этиб Тисса воҳасини эгалладилар.

Лангобардлар Италияга кетганидан бир йил ўтгач, аварлар бутун Паннонияни эгасига айланган ва Марказий Оврупани даҳшатга соларди. Уларнинг қудрати таркибида авар хонига сўзсиз бўйсунадиган антлар, ғарбий славянлар ва кутургурлардан иборат ёрдамчи қўшиннинг ҳам борлигида эди. Аварларнинг биринчи хони Баян 568 йилда Византияга дағдаға қилиб шундай дейди: «Мен Рим ерларига шундай кишиларни юбораманки, улар битта қолмай қирилиб кетса ҳам мен учун барибир» ва босқии учун 10 минг кутургурни юборади.

Баён этилган ҳодисалар VI аср 60-йилларидаги халқаро сиёсатнинг ҳаракатга келтирувчи кучларини намоён қилади. Эрон ва Византия бир-бирларига ашаддий душман эди. Аварлар Византиянинг душмани сифатида Эрон билан иттифоқчи бўлиши зарур бўлса, аварларнинг душмани туркутлар Византия билан жуда яқин муносабатларда бўлиши мумкин эди.

Кучларнинг бундай жойлашувини Эрон ва туркутлар душмани эфталитлардавлати мавжудлиги мураккаблаштириб турарди. Шунинг учун ҳам Истамихонга Юстиндан кўра Хусрав Ануширвон билан иттифоқчи бўлиш зарур эди. 560 йил атрофида форслар ва туркутлар ҳужумкор иттифоқ тузишади: биринчилари «шоҳ Парвиз60 учун хун олишни» исташса, иккинчилари Суғдиёнанинг гуллаб-яшнаган шаҳарларига эга бўлиш ниятида эдилар.

Эфталитлар икки жабҳада эмас, ҳатто уч жабҳада уруш олиб бориш зўрида. қолдилар. Эфталитлар шохи Михиракула Кашмир ва Панжобнинг эгаси сифатида ҳиндлар билан ҳам қатгиқжанглар олиб бормоқда эди.

Эфталитларюшг тор-мор этилиши. Сосонийлар Эронининг шарқ ўлкаларида юргизган сиёсати унча яхши ўрганилмаган бўлса-да, манбаларда яккам-дуккам учраб турадиган хабарларнинг ўзи ҳам тадқиқотчида бу сиёсат жуда нозик ва зукко бўлганлигига қаноат ҳосил қилиш учун етарлидир. Жумладан, Эрон Шимоли-Шарқий Хитойнинг кучая бошлаганини дарров пайқайди ва 556 йилдаёқ Чанъанга элчилик юборилади. Элчилик айни чоғда туркутларга ҳам юборилган бўлиб (табиийки, улар Хитой элчиларидан олдинроқ етиб келган), Истамихоннинг қизи ва Эрон шоҳи никоҳи билан мустаҳкамланган иттифоқ тузилади.

Эфталитлар иттифоқчиси бўлмиш жужанлардан маҳрум бўлгач, саросимага тушиб, 553 йилда Хитой билан мулоқот ўрнатишга интиладилар, бироқ Ғарбий Вэй императори Йуйвин Тай туркутлар билан итгифоқчи бўлгани учун ҳам эфталитлар таклифига эътиборсиз қараган бўлса керак. Эфталитларнинг ўз орасида ҳам ҳамжиҳатлик йўқ эди. Давлат арконларидан бири Катулф шоҳ Гатфарни уруш қилишига қаршилик қиларди, аммо оқибатда ҳақоратланган киши сифатида ўз қавмини сотиб Эрон шоҳи ҳузурига қочиб кетди. Жидций ҳарбий ҳаракатларни 560 йилда шоҳ Гатфарнинг ўзи бошлаб юборди. Ҳоқон ва шаҳаншоҳнинг ўзаро яқинлашувидан ҳадиксираб, бундай яқинлашувга имкони борича тўсқинлик қилмоқчи бўлди. Суғуд ҳудудидан ўтаётган туркут элчилигининг ҳамма аъзолари, бир нафар отлиқцан бошқаси, қириб ташланди. Қочиб қутулган сувори бу машъум хабарни Истамихонга етказди. Истамихон мавжуд барча қўшинларни сафарбар қилди, уларнинг орасида аввал эфталитларга қарам бўлган хўтанликлар ҳам бор эди. Хусрав Ануширвон иттифоқчисидан олдинроқ ҳаракат бошлаб, 562 йилда эфталитларни мағлуб этди, бироқ уруш бу билан тугамаганди.

Туркут илғорининг биринчи қурбони Чоч (Тошкент) бўлди, бу ердатуркутлар қатлиом уюштирди. Кейин Чирчиқ дарёсидан ўтган туркутларнинг асосий кучлари Маймургда ўз илғори билан қўшилди.

Эфталитлар Бухорога ҳамма кучларини тўплади, бироқ Гатфар туркутларнинг ажойиб отлиқлари текисликдд устунликка эга бўлишини ўйлаб, жангни Насаф (Қарши)да тоғли жойда қабул қилишни лозим топди.

Фирдавсийнинг ёзишича туркутлар бостириб келар эканлар суғудлар кўп йиғлардилар, бироқ эфталитлар учун жанг қилишни истамас эдилар. Насаф ёнидаги жанг саккиз кун давом этиб, эфталитларнинг тўла-тўкис мағлубияти балан тугади (565 й.). Омон қолганлар Эфталит давлатининг мустақил яшаш куни тугаганлигини фаҳмлаб, Гатфарни ағдариб, унингўрнига Чағониён беги Фағонишни шоҳ этиб сайладилар ва туркутларга қарши тура олади, деб ўйлаб, унга Хусрав Ануширвонга бўйсуниш мажбуриятини юкладилар.

Бир пайтнинг ўзида ҳоқоннинг хати ва Фағонишнингтобелик ҳақидаги таклифини олган Хусрав на унга ва на бунга жавоб берди. Арбобларнинг ғарбий чегаралар бўш қолишидан чўчиб қаршилик қилишига қарамай Хусрав ўзи бошчи бўлиб бутун қўшини билан Хуросонга юрди. Умумий душман бартараф қилингач, иттифоқ-чилар душманга айланишди. Умумий душманни йўқ қилиш зарурати парда мисол тўсиб турган Ҳоқон ва Эрон орасидаги келишмов-чиликлар энди очилиб қолди. Бу келишмовчиликлар жуда чуқур экан, ҳатто чиқиштириб бўлмас даражада экан. Бу масалани кейинги бобда таҳлил этамиз, ҳозир эса эфталитларга қайтайлик.

Ўрта Осиёда ҳукмронликка қурол кучи ва шафқатсизлик натижасида эришган эфталитлар бу мамлакатлар аҳолиси наздида обрў қозона олмадилар.

Ўрта Осиё учун VI юзйиллик иқтисодий ва маданий юксалиш асри бўлди. Шаҳарлар бойиди, ўсди, зироат, хунармандчилик ва савдо гуллаб-яшнади. Суғудлар бу замонда тажрибали воситачи савдогарлар сифатида ўзларини кўрсатди. Улар Хитой ва Ўрта Ер денгизи орасида мулоқот ўрнатдилар, бунинг учун қадимий карвон йўлларидан фойдаланишди. Аммо мунтазам тижоратга жужанларнинг кароқчилиги, эфталитларнинг қўшнилари билан тинимсиз уруш олиб боришлари ҳалақит берарди. Суғдиёна ва даштни бирлаштирган туркутлар савдо учун кенг имкониятлар яратишди, суғуд савдогарлари туркут хонининг садоқатли фуқароларита айланди- Туркутларга ҳам ана шундай ўзларига мойил фуқаролар зарур эди. Шу тарзда Ўрта Осиё ҳоқонликнинг ажралмас бир қисмига айланди. Вужудга келган вазияг эфталитларнинг интиқом олишига йўл бермади ва улар ўзлари жойлашган тоғлардан нари силжий олмадилар, улардан соғ қолганларининг насллари ҳамон ўша ерларда яшамоқдалар.

wK2G7hqZ5jw.jpg Yodimda: 80-yillarda biz yosh o‘zbek ziyolilari kimdir Moskvadan olib kelgan “Etnogenez va Zamin biosferasi” (“Etnogenez i biosfera Zemli”) asarining litografik nusxasini navbatda turib o‘qib chiqqan edik.Bu kitob mutolaasi katta bilim doirasini talab qilsa-da,uni to‘la tushunmasak-da, kitobda keltirilgan turkiylar haqidagi tarixiy dalillar va voqealar bizni hayajonga solardi. Ayniqsa,“Drevniye tyurki” kitobini oylab,yillab kitob bozorlaridan qidirib,uni har qanday narxda sotib olishga tayyor edik.

Xurshid Davron
LЕV GUMILYOV HAQIDA
07

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h58m18s_006_.pngLev Gumilyov ikki taniqli rus shoiri — Nikolay Gumilyov bilan Anna Axmatova oilasida tug‘ilgan. Nikolay Gumilyov 1921 yilda aksilinqilobiy isyonni tayyorlashda ayblanib,sho‘ro tuzumi tomonidan qatl etilgan bo‘lsa, Anna Axmatova ming bir tavqe la’nat ostida yashasa-da uzoq umr kechirib , 77 yoshida — 1966 yilning 5 martida vafot etgan. Isyonchi ota va bo‘ysunmas onaga bo‘lgan munosabat Lev Gumilyov hayoti va faoliyatiga bevosita ta’sir ko‘rsatdi. U dastlab 1938 yilning martidan 1943 yilning martigacha siyosiy mahbuslar lagerida bo‘ldi , keyinchalik 1950 yilda 10 yilga ozodlikdan mahrum etilib, 1956 yilda Stalin shaxsini qoralagan XX syezdidan keyin erkinlikka chiqdi. U butun umri davomida siyosiy ta’qib ostida yashadi. Ammo,ilmga bo‘lgan tashnalik, ayniqsa,turkiylar tarixiga bo‘lgan beqiyos qiziqish (onasi tomirida turkiy qon bo‘lgani ta’sirida bo‘lsa kerak), uzoq va mashaqqatli mehnatu izlanishlar Lev Gumilyov nomini dunyo ilm ahli tomonidan tan olingan bilimli tarixshunos timsoliga aylantirdi.

Lev Gumilyov inson va etnoslarning biologik ijtimoiy mohiyati haqidagi ta’limot asoschisi; u fanda birinchi bo‘lib etnogenezning nasldan-naslga o‘tuvchi asosiy energetik belgisi passionarlik — biokimyoviy quvvat ortishi natijasida odamlardagi ongli biologik qobiliyatlarning nihoyat darajada kuchayishi g‘oyasini ilgari surdi. Ushbu g‘oyaga ko‘ra,bunday jarayonlarning namoyon bo‘lishi tarixiy taraqqiyotga kuchli ta’sir ko‘rsatadi. Bu g‘oya uning 1979 yilda bir dona nusxada nashr etilgan “Etnogenez va Zamin biosferasi” (“Etnogenez i biosfera Zemli”) asarida bayon etiladi.

Lev Gumilyovning turkiylar tarixiga oid izlanishlari natijasida “Istoriya naroda Xunnu”, “Xunnu v Kitaye”,“Drevniye tyurki”,“Poiski vыmыshlennogo sarstva”,“Drevnyaya Rus i Velikaya step”,“Staroburyatskaya jivopis”,“Otkrыtiye Xazarii”,“Tыsyacheletiye vokrug Kaspiya”,“Chernaya legenda”,“Sinxroniya”,“Kones i vnov nachalo” kitoblari va sonsiz maqolalari paydo bo‘ldi.

Yodimda: 80-yillarda biz yosh o‘zbek ziyolilari kimdir Moskvadan olib kelgan “Etnogenez va Zamin biosferasi” (“Etnogenez i biosfera Zemli”) asarining litografik nusxasini navbatda turib o‘qib chiqqan edik.Bu kitob mutolaasi katta bilim doirasini talab qilsa-da,uni to‘la tushunmasak-da, kitobda keltirilgan turkiylar haqidagi tarixiy dalillar va voqealar bizni hayajonga solardi. Ayniqsa,“Drevniye tyurki” kitobini oylab,yillab kitob bozorlaridan qidirib,uni har qanday narxda sotib olishga tayyor edik.

Mana,nihoyat, besh yilcha avval Lev Gumilevning “Qadimgi turkiylar” tarixiy mehnati (Tarjimon — Baxtiyor Isabekov) o‘zbek tilida chop etildi.Ishonchimiz komilki,uning boshqa asarlari ham o‘zbek tilida nashr etilajak. Bu bizning mas’uliyatimiz va istagimizga bog‘liq.

Bugun mustaqillik tufayli o‘z xalqimiz tarixini chuqurroq o‘rganib,bilib boryapmiz.Oldingidek faqat rus emas,jahon olimlarining kitoblarini ham mutolaa qilib,tadqiq etyapmiz. Mana shu o‘zligimizni idrok etishda buyuk rus tarixchisining hissasi beqiyosdir,desak xato qilmaymiz.

To‘g‘ri, olimning hamma g‘oyalari to‘g‘ri yoki bizga ma’qul emasdir. Ammo,uning asarlari diqqatimiz va mehrimizga sazovor bo‘lganini tan olmasdan ilojimiz yo‘q.

Lev Gumilyov
IKKI MAQOLA
07

IBN XALDUN IZDOSHI
Tarjimondan

Atoqli tarixchi, geograf, etnograf, turkolog olim Lev Gumilyov 1912 yilda Nikolay Gumilyov va Anna Axmatova oilasida tugʻilgan. Lev Nikolayevich otasi shoʻrolar dushmani sifatida otib tashlangan vaqtda 2 yoshda boʻlgan. Leva ancha urinishlardan soʻng, 22 yoshida Leningrad universiteti tarix fakultetiga oʻqishga kiradi. Uni “shubhali” shaxs, sinfiy dushmanning oʻgʻli sifatida hibsga oladilar. Bir necha yil qamoqda oʻtirgach, ozodlikka chiqqanida universitetda tahsilni davom ettirolmay Shimoliy muz okeani kemalarida yollanma ishchi boʻlib ishlay boshlaydi. Ikkinchi jahon urushida qatnashib, Berlingacha boradi. Urushdan soʻng universitetda qisqa vaqtda oʻqishni tugatib, aspiranturaga kiradi. Tarix fanidan nomzodlik dissertatsiyasi yoqlaganidan soʻng yana qamoqqa olinadi. Lev Gumilyov 1956 yilda, koʻpchilik millatparvar, taraqqiyparvarlar qatorida oqlanib, ozodlikka chiqarildi.

Lev Gumilyov 1961 yilda doktorlik dissertatsiyasini yoqlaydi. Bu tadqiqoti haqida ustozi, atoqli olim M.Artamonov oʻz fikrini bildirib: “Gumilyovga (turli geografik, biologik, zoologik, tarixiy-etnografik bilimlarni) sintez qilish qobiliyatini Xudo bergan”, deb yozgan edi.

Fan doktori boʻlganidan soʻng Lev Gumilyov yer yuzida turli etnoslarning paydo boʻlish va shakllanishida landshaftlar – tabiiy muhit hamda geotsenoz va ziotsenoz “Ota makon”, oʻrganilgan iqlim sharoitlarining ahamiyati haqida yanada yangi va ilmiy-nazariy tadqiqotlarni kuchaytirdi. Soʻng bu ishlarini toʻplab, ikkinchi marta doktorlik himoyasi uchun kafedra ilmiy kengashiga topshirdi. Lev Gumilyov “Inson va tabiat” jurnali muxbirining “Ikkinchi marta doktorlikni yoqlash Sizga nima uchun zarur boʻlib qoldi?” – degan savoliga bunday javob beradi: “Yangi tadqiqotlarda aytilgan ilmiy-nazariy yangiliklar yana siyosiy nazorat idoralarining eʼtiborini torta boshladi. Bu idoralar faqat kafedra va universitet ilmiy kengashlarida muhokama qilingan va tasdiqlangan fikrlargagina aybnoma qoʻyolmas edilar. Shu sababli, yangi kitobimni yana doktorlik dissertatsiyasi sifatida topshirdim. Bu vaqtga kelib, sobiq Ittifoq hayotida, xususan, uning ilmiy-madaniy hayotida soʻz, ijod erkinligi yana cheklana boshlayotgan edi. Shunday sharoitda ham Attestatsiya komissiyasi Lev Gumilyovning ikkinchi doktorlik ishini qaytaradi va shunday gʻaroyib xulosa beradi: “Mazkur ilmiy tadqiqot doktorlik dissertatsiyasiga nisbatan ancha balandligi sababli, bu ishga doktorlik darajasini berish lozim topilmadi”.

Muxbirning “Sizga bu masalalar bilan shugʻullanishda qaysi olimlar ustozlik qilgan?” degan savoliga Lev Gumilyovning javobi bir qarashda nokamtarlikday koʻrinadi. “Bu masalalar bilan hech kim shugʻullanmagani sababli bu sohada ustozlarim yoʻq edi. Bu fikrda jon bor, albatta. U javobini davom ettirib, “Mening olim boʻlib yetishuvimga ibn Xaldun (XIV asr), Jon Battista Viko, Otto Shpengler, qisman A.Toynba, V.Vernadskiy asarlarining taʼsiri katta boʻlgani shubhasiz”,– deydi.

Quyida eʼtiboringizga L.Gumilyovning 1988 yilda Rossiyaning “Chelovek i priroda” jurnalida chop etilgan maqolasini havola qilmoqdamiz.

ETNOSLAR VA TABIIY MUHIT

Biotsenoz – tabiiy makon

Turli xavf-xatarlardan oʻzini saqlash tuygʻusi barcha umurtqali hayvonlarda uchraydi. Bu tuygʻuga yana oʻzidan koʻpayish va avlod qoldirish instinktlari (tugʻma hissiyot) ham qoʻshiladi. Hayvonlar ham, insonlar ham koʻproq joylarni egallab, tarqalishga va yangi muhitga moslashishga (adaptatsiyaga) intiladilar. Odatda jonivorlar oʻz ajdodlari yashab oʻtgan muayyan joyga – tabiiy muhitga moslashadi. Ammo bu moslashuv muayyan joylar bilan chegaralanadi. Ayiq (oʻrmonda yashaydi) sahroga chiqib ketmaydi, qurbaqa, suvilon baland togʻlarga koʻtarilmaydi, quyon daryolarga, suvga tushib, baliq ovlamaydi.

Yer yuzidagi turli harorat, iqlim sharoitlari jonivorlarning yashash joyini yanada cheklaydi. Tropik iqlimdagi daraxtlar, oʻsimliklar shimoliy kengliklarda koʻkarmaydi va aksincha, shimol oʻsimliklari janub iqlimida oʻsmaydi. Baʼzi qushlar sovuq tushganida boshqa, issiq oʻlkalarga uchib ketadi, ularning koʻchishi ham maʼlum marshrutlar – yoʻllar bilan chegaralangan.

Faqat inson bu qoidaga boʻysunmaydi. U bir turdagi jonivor boʻlsa ham, Yer yuzining hamma tomoniga tarqalaveradi. Demak, insonlar turli iqlim sharoitlariga (ijtimoiy sharoitlarga ham – tarj.) eng koʻp moslasha oladi. Ammo bu yerda bir jiddiy muammo bor. Oʻrmonlardagi moʻtadil iqlimda yashovchi ibtidoiy odam nima uchun oʻz joylarini tark etib, choʻllarga yoki tropik changalzorlar – junglilarga borib qoladi? Axir har bir jonzotning biotsenozi – oʻrganib qolgan makoni, topiladigan oziq-ovqati bor. Geo-biotsenoz tabiat bilan hayvonlar va insonlarning tarixiy, ekologik, fiziologik aloqadorlikdagi moslashgan makoni, “oʻzi bilgan joyi bor. Jonzotlarni oʻz uyidan ketishga nima majbur qilar ekan?”.

Geo-biotsenoz – yegulik topish bilan bir-biriga bogʻliq jonzotlar: inson, hayvonlar va oʻsimliklardan iborat murakkab tizimdir. Oʻsimliklar va hayvonlar inson tirikligida ozuqa boʻlar ekan, inson oʻlganida (tuproqqa aralashib) oʻsimliklar uchun ozuqaga aylanadi. (V.Shekspir bu qonuniyatni bilgan, uning “Hamlet” asarida shunday fikr bor: Inson chuvalchangni oʻldirib, baliqlarga yediradi. Baliqlar chuvalchangni yeydi. Baliqlarni odamlar yeydi. Odamlar oʻlganida esa chuvalchanglarga yem boʻladi. (Bu fikr Farididdin Attorning “Mantiqut-tayr” asaridan olingan – tarj.)

Evolyutsiya (tadrijiy rivojlanish) ortga qaytmaydigan jarayon. Ibtidoiy odamlar turli tabiiy sharoitlarga asta-sekin moslashib, (oʻsimliklar sovuqqa chidamli yangi navga aylanganiday), insonlar ham barcha qiyinchiliklarni yengib oʻtib, tobora kengroq joylarga tarqalib, turlicha tabiiy muhitlarda mustahkam oʻrnashib qoladi. Ammo, inson yangi tabiiy muhitda fiziologik (tana tuzilishi) jihatdan oʻzgarmaydi, balki faqat xulq stereotipi (odatlari) oʻzgaradi. Yaʼni, u yangi etnosga aylanadi! Nima uchun shunday boʻladi? Bu savolga javob berish oson emas. Biz bu jarayonlar haqida tasavvur hosil qilish uchun muammoni bir oz cheklaymiz.

Agar insonlarning turli iqlimlarda xulqi oʻzgarishi biologik, aniqrogʻi, zoologik sabablarga bogʻliq boʻlsa, hayvonlarning ham xulqi oʻzgarishi kerak edi. Inson boshqa tabiiy muhitga tushganida ongli ravishda oʻz tabiatini, xulqini oʻzgartirgan deya olmaymiz. Ijtimoiy, siyosiy formatsiyalar – davlat tuzumlari oʻzgarishi ham inson tabiati, xulqini oʻzgartirolmaydi. F.Engels yozishicha, hayvon goʻshti va baliq bilan oziqlanuvchi hindularning bosh miyasi faqat oʻsimliklar bilan oziqlanuvchi Yangi Meksika hindulari bosh miyasidan kattaroq ekan.

Geografik tabiiy muhit ijtimoiy tuzumga taʼsir koʻrsatmaydi

Tabiiy muhit, iqlimlar oʻzgarishi oʻsha muhitdagi barcha noz-neʼmatlardan oziqlanuvchi xalqlar feʼl-atvoriga taʼsir koʻrsatishi shubhasiz. Ammo, tabiiy, jugʻrofiy muhit ijtimoiy tuzumga kuchli taʼsir koʻrsatolmaydi.

Shunga qaramay, landshaft – insonlar yashayotgan joyning tabiati etnoslar hayotiga, etnik jarayonlarga majburiy taʼsir koʻrsatadi. Italiyada oʻrinlashgan etnoslar – etrusklar, lotinlar, gallar, greklar, suryoniylar, arablar, langobardlar, normanlar, shvablar, fransuzlar asta-sekin, ikki-uch avlod almashuvi jarayonida italiyalik xalqlarga qoʻshilib, oʻziga xos xarakterli, rang-barang xulqli etnoslarga aylandilar. Boshqa joylarda ham etnoslarning shunday evolyutsiyasi sodir boʻldi. Demak, biz etnoslarning shakllanishini ijtimoiy taraqqiyot hosilasi deb emas, balki alohida gʻaroyib hodisa – fenomen sifatida oʻrganishimiz zarur.

Toʻgʻri, insoniyat taraqqiyoti hayvonlar olami kabi faqat tabiiy sharoitlar taʼsiri ostida emas, balki texnika taraqqiyoti va ijtimoiy institutlar – milliy urf-odatlar bilan ham bogʻliqdir. Ammo bu ikki soha oʻzaro bogʻliq holda taʼsir koʻrsatadi. S.Kalesnik oʻz kitobida odamlar yashayotgan bir joydagi jugʻrofiy sharoitlardan foydalansa-da, jugʻrofiy muhitga taʼsir koʻrsatolmaydi, deb taʼkidlaydi. Biz oʻz tadqiqotlarimizda mana shu tamoyilni asos qilib olamiz.

Inson va tabiat kurashuvi

Inson (oʻz aqliy imkoniyatlari bilan) landshaftga, tabiiy muhitga moslashibgina qolmay, tabiatni oʻz talab va ehtiyojlariga muvofiq holda oʻzgartirishga intiladi. Ammo insonlarning bu ijodiy qobiliyati hamisha ham yaxshilikka olib kelavermaydi. Shumerlar eramizdan avvalgi uchinchi ming yillikda kanallar qazib, Dajla va Frot daryolarining suvini sayozlashtirdilar. Xitoy hukmdorlari 4000 yil avval Xuanxe daryosiga toʻgʻon qura boshladilar. Sharqiy Eron hukmdorlari yangi era boshlanishida qoʻriq yerlarni sugʻorishda korizlar qazib, yerosti buloqlari suvlaridan foydalandilar. Polineziyaliklar oʻz orollariga Amerikadan shirin kartoshka (kumara) olib kelib eka boshladilar. Yevropaliklar esa Amerikadan kartoshka, pomidor, tamaki hamda nashani olib keldilar. Yevroosiyo dashtlarida paleolit davrida uddaburon ovchilar mamontlarni qirib tashladi. Eskimoslar Bering dengizida suv sigirlari (stellerlar)ni ovlab tugatdilar. Maoriylar yangi Zelandiyada mao qushini tamom qildilar. Old Osiyoda arablar va forslar arslonlarni ovlayverib, deyarli tugatdilar. Amerikani bosib olgan mustamlakachi ispanlar, golland va inglizlar bizonlar va sayyoh kabutarlarni, Avstraliyani bosib olgan mustamlakachilar kengurularning bir necha turini yoʻqotdilar. XIX asr va XX asrlarda hayvonlarni ovlab, qirish shunday avjiga chiqdiki, zoologlar va zoo-geograflar bu haqda koʻp yozganlari uchun, biz gapimizni muxtasar qilamiz. Insonlarning hayvonlarga vahshiyona munosabati barcha formatsiyalarda (ijtimoiy-siyosiy tuzumlarda) boʻlgani sababli, tabiat va inson qarama-qarshiligi ijtimoiy taraqqiyotga bogʻliq emas, deb oʻylaymiz. Barcha tuzumlarda (quldorlikda, feodalizmda, kapitalistik, sotsialistik tuzumlarda) odamlar tabiatga zarar yetkazib keldilar. Insonlar har gal tabiatga har xil yondoshsalar-da, umumiy jarayonda tabiatga hujumlar davom etaverdi.

Ammo tabiat insonlardan oʻzini himoya qiladi (goho oʻch ham oladi). Nozikkina yovvoyi oʻt-maysalar tosh yoʻllar va asfalt yoʻllarni yorib, nurga talpinadi. Baʼzi hayvonlar odamlarning tabiatga hujumidan foydalanib ham qoladilar. Preriyalar (choʻllar)da odamlar bizonlarni, yaklar va qoʻtoslarni qirib, shu biotsenoz muhitda qoʻylarni koʻpaytirganlarida, kasal bizonlar va bugʻularni tutib yeydigan ochkoʻz boʻrilar kamayib ketdi. Kasallarni yoʻqotuvchi boʻrilar kamaygach, bugʻu va qoʻylar orasida kasallik epidemiyasi boshlandi, bugʻular va qoʻylar kasallangach, ularni tutib yeydigan koyotlar – echkiemarlar koʻpaydi, endi bu jonzotlar qoʻylarning kasallarini yoʻqotib, tozalab turdilar.

Amerikadan kartoshka keltirib, ekin maydonlarini kengaytirish Yevropada kolorado qoʻngʻizlarini koʻpaytirdi. Ular Amerikadan Kordilyera togʻlaridan Atlantika okeanini kesib oʻtib, Yevropaga gʻolibona bostirib keldi. Angliya savdo kemalari Polineziya orollariga kalamushlarni va chaquvchi chivinlarni olib keldi. Odamlar bulardan qochib doimo dengiz shamoli esib turgan qumli sohillarga koʻcha boshladidar. Odamlarning Avstraliyaga quyonlarni va Madeyra oroliga echkilarni koʻchirib kelishi qanday fojiali oqibatlarni keltirib chiqargani hammaga maʼlum. Tabiatning cheklanish davrlari ham insoniyatning tub ijtimoiy oʻzgarishlari bilan bogʻliq emas. Insonning tabiatni boʻysundirishga urinishi har doim salbiy oqibatlarga olib keladi, buni taraqqiyot deb boʻlmaydi. Shunday ekan, bu jarayonlarda tabiatning qisman vayron qilinishini turli iqlimdagi etnoslarning eng tez harakat qiluvchi stereotiplari bilan bogʻlash mumkin. Biz endi oʻz mavzuimizga yaqin keldik.

Sotsium (ijtimoʼ), politiya va etnos

Har bir inson muayyan ijtimoiy guruh (oila, jamoa, jamiyat) aʼzosidir. Barcha zamonlarda qaysidir oʻrda, qabila, urugʻ-aymoq, jamoa, guruhning aʼzosi boʻlmagan insonni topish qiyin. Sotsial (ijtimoiy), siyosiy va etnik jamoalar oʻrtasidagi munosabatlarni narsalarning uzunligi (hajmi), ogʻirligi va haroratiga oʻxshatish mumkin. Bular parallel ravishda yashaydi, ammo bir-biriga muvofiq kelmaydi. Sarkardalar, islohotchilar, elchilar faoliyati geografik sabablarga bogʻliq emas. Ammo tabiat va inson muammosini etnik jamoalar faoliyati bilan hal etish mumkin. Insonlarning tabiatga munosabati va oʻzaro taʼsiri faqat ibtidoiy zamonlarga emas, balki hozirgacha (XX asrgacha) boʻlgan rivojlanish bosqichlarida ham kuzatiladi.

Yuqorida aytilgan uch yoʻnalishning oʻzaro munosabatlarini Angliya va Fransiyaning oʻtmishdagi voqealarida kuzatish mumkin. Buning uchun juda koʻp manbalarga va bibliografiya changalzorlariga murojaat qilish shart emas. Ijtimoiy jihatdan ikkala mamlakat bir necha formatsiyalarni – davlat tuzumlarini boshdan kechirdi. Har ikkala mamlakat Rim istilochilariga qadar urugʻ-qabilachilik tuzumini, Rim imperiyasi davrida quldorlik tuzumini (garchi Britaniya sobiq Fransiya, Galliyadan uch asr orqada qolgan boʻlsa ham), har ikkalasi feodalizm va kapitalizm tuzumini boshdan kechirdi (bu gal Fransiya yuz yil keyinroq kapitalizmga oʻtdi). XX asr odamlariga La-Mansh boʻgʻozi bilan ayrilgan bu ikki millat (ing­lizlar va fransuzlar) siyosiy jihatdan klassik (mumtoz) etnik-hududiy birlik boʻlib koʻrinadi. Goʻyo boshqacha boʻlishi mumkin emasdek.

Jugʻrofiy landshaft jihatidan bu hudud uch mintaqaga boʻlinadi: Janubiy Fransiya – subtropik mintaqada, Shimoliy Fransiya va Janubiy Angliya oʻrmonlar mintaqasidir, Angliyaning shimoli Shotlandiya tolzorlari va Nortumberlend – sub-borial zonada – iqlimda joylashgan. Har bir iqlim landshafti (yer tuzilishi) odamlarni tabiiy muhitga moslashtiradi. Shu asosda muayyan etnoslar shakllanadi. Masalan, Rona daryosining quyi oqimi sohillarida keltlar tokzorlar oʻstiradilar, uzum hosilini oladilar. I-V asrlarda bu yerga kelgan Rim kolonist mustamlakachi jangchilari, V asrda bu joylarni bosib olgan burgundlar, VII asrda kelgan arablar, oʻn birinchi asrda kelgan kataloniyaliklar – hammasi bogʻbonchilik bilan shugʻullana boshladilar. Mazkur hududda sobiq turli qabila, urugʻ-etnoslar bir sohada mehnat qilish, birga yashash oqibatida tillari va urf-odatlari, xulqlari bir-biriga yaqinlashdi. Bu yerda XII asrda avvalgi kataloniyaliklar, provansallar, linkuriyaliklar bir xalqni – franklarni (fransuzlarni) tashkil qildilar. Albigey urushidagi qirgʻin-barot bu xalqni yana boʻlib yubordi. Shu sababli bu hudud xalqlaridan janubiy fransuzlar XIX asrga qadar provansal tilida soʻzlashar edilar, ularning koʻpchiligi fransuz tilini ham bilardi.

Norvegiyalik baliqchilarning farzandlari Normandiyani egallab, ikki avlod davomida fransuz dehqonlariga aylandilar. Ularning faqat yuz qiyofalari (antropologik tuzilishi) mahalliy fransuzlardan farqlanar edi. Oʻsha norvegiyaliklarning yana bir qismi Tvid vodiysida janubiy shotland choʻponlariga aylandilar. Shimoliy Shotlandiyada mahalliy keltlar uzoq vaqtlar davomida urugʻ-qabilachilik tuzumini saqlab qoldilar. Shunday qilib, siyosat emac, balki asosan landshaft tabiiy-muhit chegaralari etnoslarni shakllantirdi.

Fransiyaning shimoliy yarmi, uning qalbi oʻrtasining landshafti konvergensiya (urf-odat, tillarning yaqinlashuvi) yoʻli bilan qadimgi vaqtlarda – beljilar, akvitanlar va keltlar, milodning boshlarida lotinlar va germanlar, ilk oʻrta asrlarda franklar, burgundlar, alonlar, brittlar, uygʻonish davrida ingliz, italyan, ispan va golland muhojirlarini yaqinlashtirib, fransuzlarning shakllanishiga hissa qoʻshdilar. Bularning barchasi fransuz dehqonlariga aylandilar. Mana shunday dehqonlarnig hayotini etnograflar, tarixchilardan koʻra Balzak, Emil Zolya kabi realistik yozuvchilar yorqin tasvirlab berganlar.

Shunday ekan, savol tugʻiladi: nima uchun landshaftlari va ijtimoiy tuzumlari oʻxshash boʻlgan bu ikki hudud (Angliya va Fransiya) bir davlat, bir mamlakat boʻlib birlashmadi? Birlashuv bu ikkala hudud xalqlari uchun foydali edi-ku?

Oʻrta asrlarda qirollar buni yaxshi tushunib, har ikki hududni bir davlatga, bir mamlakatga birlashtirishga uch marta harakat qilgan edilar. 1066 yilda Fransiya qirolining vassali (noibi), Normandiya gersogi Gayum Britaniyaning Anglo-Saksoniya qismini egallab oldi. Gayo sulolasi agʻdarilgach, bu hudud boshqa fransuz feodali – Genrix Plantagenet qoʻliga oʻtdi. 1154 yilda Normandiya yana bir marta Angliyani oʻz davlatiga qoʻshib oldi. Keyinroq Angliya, Normandiya, Puatu, Akvitaniya (Fransiya janubi, Sena daryosi atroflari) va Overn viloyatlarini birlashtirgan Genrix Plantagenet davlati vujudga keldi. Plantagenetlar sulolasi ketgach, 1205 yilda Fransiya qiroli Filipp Avgust Angliya qirolidan Normandiya, Puatu, Turen va Anju viloyatlarini tortib oldi. Angliya qoʻl ostida (Fransiya yerlaridan) Bordo va Bayonna qoldi. Bu viloyatlarda Gasskom baronlari planagenetlarni qoʻllab-quvvatlar edilar.

Angliya va Fransiyani yana birlashtirish uchun 1339 yilda yuz yillik urush boshlandi. Bu gal urushni Angliya qiroli boshladi. Uzoq yillar davom etgan urush oxirida Angliya qiroli Genrix Lanpaster toj kiyib, Fransiya taxtiga oʻtirdi. Ammo u taxtda uzoq oʻtirmadi. Uni Janna D,Ark boshchiligidagi gʻalayonchilar Fransiyadan quvib chiqardilar. Shundan soʻng ikkala mamlakatni birlashtirish harakatlariga chek qoʻyildi.

Tabiiy geografik va siyosat sohasidagi bu oʻzgarishlarning sabablarini izlash foydasiz, lekin iqtisodiy geografiyani oʻrganish bu masalalarga ravshanlik kirita oladi. Koʻpchilik tarixchilar hozir shunday qilmoqdalar. Siyosiy birlashmalar, davlatlar barqarorlik va rivojlanish uchun bir xil xoʻjalik mahsulotlariga emas, balki rang-barang iqlimlardagi turli-tuman mahsulotlarga ehtiyoj sezadilar. Iqtisodiy jihatdan turlicha va xilma-xil mahsulotlar yetishtiruvchi viloyatlar bir-birini toʻldirib, davlatni kuchaytiradi. Shimoliy Angliyadan qoʻy yungi, Kentdan va Normandiyadan bugʻdoy, Overndan vino, Turendan gazlamalar kelib turgan vaqtda Plantaganetlar davlati kuchaygan edi. Iqtisodiy aloqalar turli etnos-millatlarni yaqinlashtirdi, podshohlarni boyitdi. Ammo shunday sharoitda ham turli etnoslar birlashib ketmadi. Nima uchun? Bu savolga javob berish uchun yuqorida aytilgan hududlarda yashovchilarning etnik tarkibini oʻrganib chiqish zarur.

Mahkam Mahmudov tarjimasi

Manba: “Jahon adabiyoti”, 2013 yil, 7-son

QADIMGI TURKLAR (TURKUTLAR)
TARIXINING BOSHLANISHI

volk_luna.jpgHar bir xalqning tarixiy ildizlari juda qadim zamonlarga borib taqalsa-da, barcha davrlar tarixchilari xalqning vujudga kelganligini muayyan sanadan (albatta, o‘z fikriga ko‘ra) boshlashga intiladilar. Jumladan, rimliklarning tarixi boshi juda bir shartli bo‘lib — Rim shahri asoslanishidan, arablar Muhammadning Makkadan Madinaga hijrati — aniq tarixiy faktdan, rus yilnomachilari 862 yilni tanlab olib, rus tarixini shundan boshlashiga ko‘nikdilar, fransuz yilnomachilari boshlanish deb Xlodvig Merovingni olishsa, tarixchilari Ogyusten Tyerri tashabbusi bilan Buyuk Karl imperiyasi bo‘lingan sana — 843 yilni oladilar. Turkutlar uchun ana shunday sana 545 yildir.

Shimoliy Xitoyda yangi urush avjida. Sharqiy Vey imperiyasining hukmdori Gao Xuan Jujan xoni Anaxuan va Togon shohi Kualyuy bilan ittifoqsa G‘arbiy Vey imperiyasiga hujum qilib, raqibi Yuyvin Tayni siqib qo‘yadilar. G‘arbiy Veyning imperatori Ven-di o‘ziga tarafdorlar izlaydi va do‘stlik munosabatlari o‘rnatish niyatida An Nopanto degan kimsani turk begi Bumin huzuriga yo‘llaydi.

Turkutlar dargohiga 545 yilda yetib kelgan vakilni bu yerda yaxshi kayfiyat bilan kutib oladilar. «O‘rdada hamma bir-birini tabriklab, bizga buyuk davlatning vakili keldi, endi bizning saltanatimiz ham tezda gurkirab ketadi,» deyishardi. Ushbu arzimas bir voqea shuni ko‘rsatadiki, jujanlar hukmronligi turkutlar uchun og‘ir kechgan va ozodlik uchun kurashishdan ular cho‘chimaganlar.

Xalqining xo‘jasi bo‘lmish jujan xonining rayiga qarshi, lekin xalq istagiga muvofiq ravishda Bumin G‘arbiy Veyning poytaxti Chan’anga sovg‘a-salomlar bilan javob elchiligi yuborib, xo‘jayinining dushmani bilan ittifoqni mustahkamlaydi. Ammo bu jujanlar bilan munosabatning uzilishiga olib kelmaidi, zotan, muzokaralar nihoyatda maxfiy olib borilgan ko‘rinadi. Bu elchilik turkut davlatining G‘arbiy Vey va uning vorislari bo‘lmish Bey-Chjoularning Shimoli-Sharqiy Xitoyga (bu yerda 550 yildan Bey-Si sulolasi o‘rnatiladi) qarshi kurashida ittifoqdosh sifatida chorak asrlik siyosatini boshlab berdi. Jahon siyosatiga kirib borar ekan Bumin ham o‘zi xirojto‘lab turadigan jujanlarga qarshi jangga kirishga ancha ojizlik kilishini anglardi. Bumin bir paytning o‘zida ittifoqdoshlik va vassallik G‘arbiy telelar Jujan hukmronligi ostida nihoyatda mushkul holatga tushib qolishgan edi. Nihoyat ularning sabr kosasi to‘ldi, qo‘zg‘olon ko‘tarildi, G‘arbiy Jung‘oriyadan jujanlar yuragiga zarba berish uchun Xalxa tomon yurdilar. Yurish shu darajada yomon tashkil etilgan, vaqt shunday bir noaniq hisoblangan ediki, rejali tashkillangan urushdan ko‘ra, ko‘proq sarosimaga tushgan ommaning tabiiy bir ko‘tarilishiga o‘xshardi. Qo‘zg‘olon rahbarlarining nomlari ham tarixda sakdanmagan. Telelar hali yo‘lning yarmida ekanlar, Gobi Oltoyi daralaridan to‘rtburchak zirhli sovutlarda o‘tkir nayzalar tutgan, yaxshilab boqilgan otlarda saf tortgan turkutlar paydo bo‘ldilar. Telelar yondan beriladigan zarbani kutmagandilar, buning ustiga ularga hech qanday yomonlik qilmagan turkutlar bilan jang qilish xayollariga ham kelmagandi. Shuning uchun ular hech ikkilanmay, Buminga to‘liq tobelik bildirdilar. Bumin tobelikni qabul qilish bilan ikkinchi bor jujanlarning ra’yiga qarshi ish tutdi.

Dashtda bo‘yinsunish ikki tomonga majburiyat yuklaydigan tushuncha. 50 ming o‘tovni6 o‘z hukmida sakdash uchun o‘sha o‘tov axdining istagiga binoan ish tutmoq lozim.

Telelar bir narsani — jujanlarni yo‘qqilishni istardi, ularni o‘z o‘rdasiga qabul qilar ekan, Bumin buni bilgan bo‘lishi kerak. Ayni chog‘da buni uning kabiladoshlari ham xoxdashgani uchun urushdan chekinib bo‘lmas edi. Qo‘l ostidagilarning istak-xohishi xonning ham istagi bilan uyg‘un edi, shuning uchun voqealar shiddatli kechdi.

Jujanning tor-mor etilishi. Jujanlar bilan ixtilof keltirib chiqarishga intilib, ayni chog‘da, aybdor bo‘lib qolmaslik uchun Bumin ayyorlik yo‘liga o‘tdi. Jujan xoni Anaxuanga murojaat qilib malikani xotinlikka so‘radi. Dasht odati bo‘yicha, malikaga uylansa, xon bilan mavqei teng bo‘lardi, xon esa o‘z mavqeini yo‘qotadigan bunday taklifga rozi bo‘lmasdi. Xon qattiq g‘azablanib qo‘pol javob qaytardi: «Ey mening temir erituvchim (turkutlar jujanlar uchun temir eritishardi), sen qanday qilib menga bunday taklif bildirishga jur’at etding». Rad javobi bilan Bumin tahqirlandi-yu, aslida Buminga ham shu kerak edi. Yarashish yo‘llarini kesish uchun u Jujan elchisini dorga osishga farmon berdi, shunda G‘arbiy Vey xonadoni bilan ittifoqlik ish berdi. Ven-di bilan muzokaralarni tezda tikladi va 551 yil yozida Xitoy malikasi Chanleni xotinlikka oldi, bu uning dashtdagi ko‘chmanchilar orasida obro‘sini ko‘tarib yubordi. Bumin 552 yil qishida jujanlar ustiga yurish qildi va hujumni to‘satdan uyushtirishi natijasida jujanlar ustidan to‘la g‘alabaga erishdi. Anaxuan o‘zini o‘ldirdi, uning o‘g‘li Yanlochen ittifoqsoshlari silar huzuriga qochib bordi.

Bumin «Elxon» unvonini qabul qildi, biroq 552 yil oxirlarida vafot etdi. Taxtga uning Qora Issiqxon unvonini olgan o‘g‘li o‘tirdi.

Turkutlar tomonidan to‘satdan mag‘lub etilgan jujanlar o‘lgan xoni o‘rniga uning amakisi Dinshutszini ko‘tarib, kurashni davom ettirdilar. Biroq Layshan tog‘i yonida bo‘lgan jangda yana turkuglardan yengildilar. Uzoqqa cho‘zilmagan baxtiga qarshi Qora Issiqxon sirli ravishda o‘ladi, uning o‘g‘li Shetu taxtdan chetlatilib, o‘rniga Qora Issiqxonning ukasi Kushu Mug‘anxon laqabi bilan o‘tiradi.

Yangixon qat’iyatli, shafqatsiz, jasur, aqlli bo‘lib, jangdan boshqa narsa bilan qiziqmas edi. 553 yilning kech kuzida u jujanlarni yana mag‘lub etdi. Si imperatori o‘zining baxti qaro ittifokdoshlarini qanoti ostiga olib, quvib kelayotgan turkutlar shashtini qaytardi. Biroq jujanlar Xitoyda yashashga ko‘nika olmadilar. Mol-mulkidan ajralgan, mehnat qilib yashashga o‘rganmaganliklari uchun qaroqchilik yo‘liga o‘tdilar va Si hukumatining 554 yil ko‘klamida ularga qarshi qo‘shin jo‘natishdan boshqa chorasi qolmadn. Jujanlar yengildilar. Lekin bu ularga saboq bo‘lmadi, 555 yil yozida Si imperatori ularni o‘z hududidan dasht tomon haydab yubordi. Bu yerda esa jujanlarni shu kezdayoq turkutlar va kidanlar yanchib tashladi.

Dinshutszi o‘rdasining qolgan-qutgani bilan G‘arbiy Veydan boshpana izladi, ammo bu yerdagilarda Si imperiyasiga qarshi kurashish uchun ittifoqdoshga — turkutlarga muhtojlik bor edi. Shuning uchun turkut elchisiga uch ming oyoq-qo‘li bog‘langan jujanlarni tortiqqilishdi. Elchi barcha voyaga yetgan asirlarning kallasini olishni buyurdi, ayni chog‘da «bolalar hamda beklarga ergashib kelgan xizmatkorlarga» shafqat qildi. Jujanlar tugatildi va turkutlar Buyuk dashtning shimoliy qismida yakka xo‘jayin bo‘lib oldilar. Jujanlarni qirg‘in qilishdagi xizmatlari uchun turkutlar Vey G‘arbiy imperiyasi bilan o‘sha 556 yilning o‘zidayoq hisob-kitob qildilar. Jujanlarning kallalari Chan’anning sharqiy darvozasi oldida dumalayotgan vaqtda, turkut-xitoy birlashgan qo‘shini Togonga bostirib kirdilar, uning aholisi Nanshan tog‘laridan panohtopishga majbur qilindi. G‘oliblar Kualuy xonning qarorgohi joylashgan Kukunor tevaragidagi Shudun shaharchasi va Xemchen shaharchasini egallab oldilar. Keyingi yilda togonlar Xitoy yerlariga hujum uyushtirib qasdini olmoqchi bo‘ldilar, biroqqal’ani qo‘lga kirita olmay, chekinishga majbur bo‘lishdi. Shimoldan kidanlarning (553 y.18), janubdan Lyan shohligining hujumlarini (555 y.) qaytarishga bor kuchini sarflab sillasi qurigan Si imperiyasi halok bo‘layotgan ittifokdoshlariga hech qanday ko‘mak ko‘rsata olmay qoldi. Yuyvin Tayning o‘g‘li Yuyvin Szyu muvaffaqiyatlardan ilhomlanib nasliylik udumini chetga surishga jur’at etadi va Vey sulolasining so‘nggi imperatorini taxtdan voz kechishga majbur etib, o‘zi taxtga o‘tiradi va yangi o‘z sulolasini Bey-Chjou deb ataydi.

Sharqdagi urush. Jujanlarni bir yokdik qilib turkutlar boshqa ko‘chmanchi qo‘shnilariga qarshi jiddiy harakatlar boshlashdi. 554 yil kichik bir beklikdan imperiya yaratilgan yil bo‘ldi. Shimoldagi Sigu davlati bosib olindi. Xitoylar «Sigu» deb qirg‘izlarnimi yoki chiklarnimi atagani ma’lum emas, turkutlar Sayanni oshib o‘tolmagan bo‘lsalar-da, Mug‘an xon shimoliy chegaralarini o‘sha vaqtdan boshlab ancha mustahkamlab oldi.

O‘sha vaqtlarda sharqda uch qavm: xitoylar xi deb ataydigan tatablar, kidanlar va xitoy geograflarida Shivey deb nomlanuvchi o‘ttiz tatarlar yashar edi. Uchala xalq ham mo‘g‘ul tilining shevalarida gaplashadiganlar bo‘lib, turmushi, madaniyati yaqin bo‘lishiga qaramay, muttasil o‘zaro urush holatida edilar. Tatablar Xinganning g‘arbiy yoibag‘rida makon tutib, Bey-Si bilan ittifoqdosh bo‘lib kelgan. Kidanlar Lyaoxe daryosining shimolidagi Manchjuriyaning cho‘l mintaqasida yashaganlar. Ular tatablar bilan doimo urushib kelgan va o‘z-o‘zidan Bey-Si bilan chiqisha olmasdi. 553 yilda Bey-Sining imperatori Vey-di kidanlarni tor-mor keltirib, bu qavmning katgta qismini bo‘ysundirdi. Qolgan qismi yo Kogurio (Koreya)ga qochdi yoki o‘sha kezlarda Sariqdengiz havzasigacha yetib borgan turkutlarga taslim bo‘ldilar.

Kidanlar ustidan qilingan g‘alaba Bey-Si davlatini kuchaytirmadi, aksincha, uning tashqi siyosiy holati yomonlashdi, chunki shimolda u turkut chegaralariga taqalib kelgan edi. Sanbiylarning qolgan qismini shafqatsiz ravishda qirib tashlash, buddizmni ochiqchasiga qo‘llab-quvvatlash juda katta harajat talab etib, tashqi dushmanga qarshilik qilish salohiyatini zaiflashtirdi. Ayni chog‘daturkutlar bilan ittifoqbo‘lganligi, o‘z askariy tabaqasiga suyanganligi uchun hamda budda va daos rohiblariga pul harajat qilmaganligi bois Bey-Chjou tobora mustahkamlanib, kuchayib bordi. 579 yilda imperator U-di buddizm va daosizmni man etish haqida buyruqberdi, Xitoyning VIII Henrisi bo‘lmish bu imperator «Samo nasli» unvonini olib, taxtining ikki tomoniga Budda va Lao-Szi haykallarini o‘rnatadi va ular o‘rtasiga o‘tirib, itoatidagilarning ta’zimini qabul qiladi. Bu bilan u dinni hammaning ko‘z-o‘ngida obro‘sizlantirmoqchi bo‘ladi. Chjou imperiyasi G‘arbiy Osiyoda ham mashhur bo‘la boshlaydi, bu yerdagi turli hukmdorlar u bilan aloqa o‘rnatishga intiladilar. 553 yilda eftalitlardan, 555 yilda Erondan elchilar kelishadi. Togonlar yana bir bor faqat chjoularning o‘z kuchlari bilan mag‘lub etilgach, 559 yilda Gaochan (Turfon)dan, 561 yilda Kuchadan,564 yilda Karashardan elchilar tashrif buyurishadi.

Bey-Chjou imperiyasining asosiy maqsadi sharqiy Bey-Si imperiyasini yanchib tashlash edi, lekin bu imperiya ichki manbalaridan oqilona foydalanadigan bo‘lsagina, mustaqilligini to‘la saqlab qolish imkoniga ega edi. Masalaning yechimi turkut xoni kimningtomonini olishiga bog‘liqedi. 561 yilda har ikki tomon imperator Mug‘anxonga elchilar jo‘natib malikani o‘zlariga so‘rashadilar. Boy Bey-Siningtuhfa-sovg‘alari masalani hal etishga bir bahya qolganida, Chjou elchilarining diplomatik ustaliklari Mug‘anxonni ittifoqsoshlik bitimiga sodiq qolishga majbur etadi. U sovg‘a-salomni qabul qilmay, qabul qilinmagan boylikning o‘rnini harbiy o‘lja bilan qoplashga qaror berdi.

563 yilda ittifoqdoshlar qo‘shinlari Szinyan shahrini qamal qildilar, biroq qamalni oxiriga yetkaza olmadilar va turkutlar o‘sha yerlarni talab, qadrdon dashtiga qaytdilar. Keyingi yilgi yurishda esa Loyan yonida Chjou lashkarining biri silardan to‘la mag‘lub bo‘lishi Mug‘anxonning o‘z qo‘shinini orqaga qaytarishga majbur etdi. Ushbu muvaffakiyatsizliklarga karamay, Si tomonidan taklif qilingan ittifoq tuzish haqidagi taklifni rad etdi. Buning sababi ittifoqdoshlik bitimiga binoan Chjou imperiyasi har yili turkutlarga to‘lab turadigan 100 ming parcha ipak matolardir, deb bilmoq kerak.

572 yilda Mug‘anxon vafot etdi. Uning vorisi va ukasi Toboxon Chjou imperiyasi bilan muloqotni to‘xtatmay, Si imperiyasi bilan bitim tuzadi. Chjou imperiyasi beriladigan to‘lovdan yuz o‘girishga jur’at etgan chog‘ida turkutlarning bir marta harbiy namoyish o‘tkazishining o‘ziyoq va’daga vafo qilib, to‘lovlarni vaqtida to‘lash majburiyatini qayta bo‘yniga olishga yetarli bo‘ldi. Si imperiyasi esa, turkutlarning bosqinidan qo‘rqib, tinchlik uchun tuhfalar berib, xazinasining barakasini uchirdi. «Bizga janubdagi ikki bola (Chjou va Si) itoatda bo‘lsa bas, kambag‘allikdan qo‘rqmaymiz» derdi Toboxon.

Si imperiyasi bilan ittifoq turkutlarning Xitoy bilan madaniy muloqotiga yo‘l ochdi. Toboxon qarorgohida buddaviy rohiblar paydo bo‘ldi va xbnni o‘z dinlariga kiritdi. Budda tashviqotchilari buddizmning boshqadinlardan ustunligini jo‘ngina qilib isbotlar, Budda qonunlariga amal qilgan Si imperiyasining boyligi va qudratini dalil keltirar edilar. Sal keyinroq Si imperiyasining yengilishi turkutlarning buddizmga bo‘lgan hurmatiga putur yetkazdi va Suy sulolasi taxtni egallagach 581 yilda buddaviylar Xitoyga qaytish zo‘rida qoldilar.

576 yilda chjoular silarni mag‘lub etib, Pxin’yan shahrini egallashgamuvaffaqbo‘ldilar. Silar shaharni qaytarib olishgaurinib ko‘rishdi, biroq omad chopmadi va Yechen shahrida qamalda qolgan imperator, ushbu shaharni taslim Qilishdan oldin Gao Yuan-szun foydasigataxtdan voz kechdi, 577 yilda Gao Yuan-szun ham asir olindi.

Tor-mor etilganiga qaramay, Tayyuan shahrilik Gao Bao nin degan kishi yiqilgan sulolaning serg‘ayrat himoyachisi sifatida maydonga chiqdi. 576 yildayoq, hali mag‘lubiyatdan oldin u hozirgi Chaxar o‘rnidagi Inchjou chegara qal’asining qutvoli etib tayinlangan edi. Qisqa muddat ichida Gao Bao nin nafaqat xitoylarning, balki ko‘chmanchilarning ham hurmatini qozondi. Bu holat mag‘lubiyatdan keyin uning mustaqil ish yuritishiga imkon yaratdi. Gao Bao nin subutsiz siyosiy shuhratparast emasdi, unda Shimoliy Xitoyni qayta tiklanishi uchun zarur bo‘lgan burchga sadoqat, vatanparvarlik, kurashda qat’iyat kabi axloqiy xislatlar mujassam edi. U g‘oliblarning ehtirom bilan taslim bo‘lish taklifini rad etdi va o‘zini Si sulolasining turkutlarga qochib ketgan so‘nggi vakili Gao Shao-ining tarafdori deb e’lon qildi. Mana shu xizmati uchun unga kansler rutbasi berildi (bu mansabni egallay olish imkons yo‘q edi, albatta). Bey Chjouning haddan tashqari kuchayib ketishidan o‘zicha hadiksiragan turkut xoni mag‘lub bo‘lgan sulola tomonini oldi. Bu ittifoqqa o‘z imperatoriga qarshi isyon ko‘targan, Fan’yanda (Pekin tevaragida) mustahkam o‘rnashib olgan sarkarda Lyuy Chjan szi ham qo‘shildi.

Gao Bao nin qo‘l ostidagi barcha kuchlarni tezda safarbar qilib, Gao Shao i tarafini oldi. Biroqu kechikdi. Uning lashkari endi Lyaoxe daryosi qirg‘oqlariga yetganda, Fan’yan vayron qilingani va qo‘zg‘olon bostirilgani haqida xabar keldi. Gao Shao i turkutlarga qaytdi, Gao Bao nin o‘z viloyatida mustahkamlanib oldi.

Bey Chjou uchun eng dahshatli dushman turkutlar bo‘lib chiqdi. 578 yilda Toboxon Xitoyga bostirib kirdi va Chjou qo‘shinini qirib tashladi. 579 yilda boshlangan muzokaralar to‘xtatilib, davom ettirilgan harbiy harakatlar turkutlarga zafarli bo‘ldi. Ammo Xitoy elchiyei sovg‘a-salomlar bilan Toboxonni o‘ziga ag‘darib olishga muvaffaq bo‘ladi va 580 yilda tinchlik bitimi tuzilib, unga binoan Gao Shao-i Chjou davlatiga topshirilib, poytaxti Chan’anga keltiriladi. Gao Shao-i Sichuanga surgun qilinadi va o‘sha yerda olamdan o‘tadi.

580 yil turkut qudratining cho‘qqiga ko‘tarilgan yili bo‘ldi. 581 yilda Toboxon vafot etadi. Xitoyda Chjou sulolasini ag‘darib, Suy sulolasiga asos solgan harbiy general Yan Szyan turkutlarni o‘lgudek yomon ko‘rardi, bu o‘z navbatida siyosiy vaziyatni o‘zgartirib yubordi. O‘z dushmanlaridan ancha ko‘p yashagan Gao Bao nin Chaxarda mustaqil bek bo‘lib qoladi vaturkut xonlari bilan ittifoqda yashaydi.

G‘arbdagi urush. Sharqiy chegaralarda faollik ko‘rsatayotgan turkutlar ayni chog‘da g‘arbga ham yurishlar uyushtirib turardilar. Afsuski, bu nihoyatda muhim voqealar manbalarda yetarlicha yoritilgan emas, biroq, shunga qaramay, voqealar jarayonini umumiy tarzda bayon qilish mumkin.

G‘arbga harbiy yurishlarni Buminning ukasi Istami qoon boshqargan. Oldingi yurishlarda Istami qoon Bumin bilan birga asli ugorlardan bo‘lishi ehtimol bo‘lgan Shimolii Oltoy qabilalarining o‘n nafar oqsoqollari ustidan qo‘mondonlik qilgan. Ularning hozirgi nasllari turklashib ketgan shorlar, kumandilar, ku kiji (lebedin)lar va boshqalardir. Istami xonning ismi ham turki emas. Bu ism ugorcha bo‘lib bobolar ruhining nomlanishidir. Xitoylar uning askari sanog‘ini 100 ming deydilar, lekin bu raqam askarlarning haqiqiy adadini emas, balki sarkardaning rutbasini ifoda etadi. Bu rutba eng oliy bo‘lib bu raqam uning «bahodir jabg‘u» unvoniga muvofiqdir.

Istami o‘z askariy yurishini 552 yildan ancha keyin boshlagan, chunki mazkur yilda abarlar hali mustaqil qabila bo‘lib, Buminning dafn marosimiga tortikdar jo‘natishgan. Bu yurish 553 yil kuzida — jujanlar uzil-kesil tor-mor keltirilgandan keyin bo‘lgan ko‘rinadi. Yurish boshlanishining eng ishonarli sanasi 554 yilning bahori bo‘lishi kerak. Chunki bu paytda jujanlar tumtaraqay qilingan, otliqaskarlar uchun eng muhimi — dasht o‘t-o‘lanlar bilan qoplangan edi.

Yurishning shiddatiga qaraganda, turkutlar jiddiy bir qarshilikka duch kelmagan. 555 yilda ularning qo‘shini «G‘arbiy dengizga» yetib boradi. «G‘arbiy dengiz» deb Kaspiy dengizini emas, Orol dengizini tushunmoq kerak, binobarin Firdavsiy Istami saltanatining chegaralarini quyidagicha ta’riflaydi: «Chindan (Xitoydan) Jayxungacha (Amudaryogacha) va Chochning narigi tomonidagi Gulzariungacha (Sirdaryogacha)».

Ushbu iqtibosga asoslanib 555 yilgi chegaralarni ancha aniq belgilashimiz mumkin: chegarachizig‘i Toshkentdan sal shimolrokdan, Sirdaryoning shimol tomon burilish nuqtasini kesib va kenglik (jug‘rofiy) yo‘nalishida Amudaryoning quyilishi va Orol dengizining janubiy qirg‘oqlari bo‘ylab o‘tgan. So‘g‘diyona va Buxoro o‘sha vaqtlarda eftalitlarga bo‘ysunardi, tabiiyki turkutlar ular bilan to‘qnashadilar. Shunday qilib turkutlar bir yarim yil ichida butun Markaziy Qozog‘istonni, Yettisuvni vaXorazmni ishgol qiladilar.

Biroq undan uyog‘iga yurish og‘irlashib bordi. Orol dengizining shimoliy qirg‘oqlarida turkutlar xuni (xionit), var va ogor qabilalarining qarshiligiga duch kelishdi. Faqat 558 yilga borib bu qabilalar mag‘lub etildi va turkutlar bo‘yin egishni xohlamagan qavmlarni oldiga solib quvlagan holda Volga daryosiga yetib kelishdi. Bu qochqinlar var va xuni qabilalari qoldiqlari bo‘lib, adadi 20 ming kishini tashkil etadi va keyinroq avar nomi bilan yagona qavm bo‘lib uyushadi.

Turkutlar Uraloldi cho‘llarini zabt etish bilan qanoat hosil qilib, Volgadaryosini kechib o‘tmadilar. Istamining g‘arbga yurishi shuning bilan chegaralandi. To‘rt yil davomida erishilgan zafarlar hoqonlik oldiga qator siyosiy yangi masalalarni qo‘ydi.

Osiyoning butun dashtini qamrab olgan yangi saltanatning paydo bo‘lishi Xitoy, Vizantiya va Eron diplomatiyasi uchun katta bir ahamiyatli omil bo‘ldi. Asosan, Vizantiyaning uzoqni ko‘zlagan va nozik siyosati tufayli VI yuzyillikning 50-yillari oxirida Qora dengiz bo‘iida siyosiy vaziyat ancha murakkab va keskin edi. Quyi Dnepr va Don pasttekisliklari bulg‘orlar toifasidan bo‘lmish kuturgurlar tomonidan egallangan bo‘lib, ularning qarindoshlari uturgurlar Kubanda yashardilar. Kuturgurlarning Frakiyaga bosqinidan zada bo‘lgan Vizantiya tortikdaru elchilar vositasida uturgurlarni kuturgurlarga gijgijlardi. Yustinianning ustamonlik bilan tutgan siyosati bu ikki qardosh qabilalarning bir-birini mutlaqo qirib tashlash darajasiga olib keldi.
Uturgurlardan sharq tomonda, Kuma daryosi havzasi va Dog‘istonda o‘ta jangari qabila — sabirlar yashardi. Sabirlar Vizantiya-Eron urushida dastlab Eron tomonida, so‘ng esa unga qarshi faol ishtirok etgan edi. 552 yilda ular Agvaniyani bosib oladilar, biroq 554 yildayoq forslardan zarba yeydi.

…Biroq kuturgurlar yetakchisi Zabergan yunonlarning dushmani bo‘lib, Vizantiya va uning ittifoqchilari: uturgur va antlar bilan kurashish uchun yangi ittifoqchi topilishidan behad xursand bo‘lardi. Haqiqatdan ham, avarlar uturgurlarni yakson qilib, kuturgurlar jabha ortini xatardan xoli qilgan zahotiyoq Zabergan Bolqon tomon yangi yurish uyushtirib Konstantinopol kentdevorigacha yetib bordi. Ayni chog‘da Konstantinopolga avarlar elchilari ketidan turkutlar elchilari yetib keldi va ular yaxshi kutib olindi (558 y.). Yunon-avar munosabatlari sovishida buning ham ahamiyati borligi e’tibordan xoli emas.

Shunday qilib, 558 yilda Vizantiya imperiyasi uchun yangi qudratli dushman paydo qilib va xavfli qo‘shnilarini o‘z chegaralaridan Bolqon tomon kuzatib fors diplomatiyasi katta g‘alabaga erishdi. Keyingi voqealar asnosida ma’lum bo‘ldiki, fors-avar ittifoqi to 628 yilgacha davom etdi, bu ittifoq Vizantiya imperiyasini qulatishiga sal qoldi.

Antlar avarlarga asosiy vazifalaridan biri asirlarni to‘lov berib qaytarib olish bo‘lgan Mezamirni elchi qilib yuborib, ular bilan kelishishga intilishdi. Avarlar huzurida Mezamir o‘zini shu darajada noshud, mag‘rur tutdiki, elchilik maqomiga ham qaramasdan avarlar uni o‘ldirishdi. Elchini o‘ldirgach, avarlar antlarni talash va qullarga aylantirishda davom ettilar.

Kuturgur sardori Zabergan qudratli ittifoqchisiga tayanib, sharqdan unga hech kim taxdid eta olmasligiga ishonch hosil qildi va sklavinlar bilan ittifoqtuzib Vizantiya yerlariga bostirib kirdi. 559 yil mart oyida u Dunaydan muz ustidan o‘tib lashkarini uch qismga ajratdi: biri Makedoniya orqali Elladaga qarab yurdi va Fermopilamga kirib bordi, ikkinchisi Frakiya Xersonesini qo‘riqlaydigan istehkomlarga tahdid soldi, uning o‘zi boshqargan uchinchi qism Uzun devorning zilziladan zaxm yetgan, loqaydlarcha tiklanmay qolgan joyidan imperiya ichkarisiga suqilib kirib oldi.

Konstantinopolliklarni vahima bosdi, hamma unutib yuborgan keksa harbiy qo‘mondon Velizariy safarbar qilindi, u varvarlarni poytaxtdan uloqtirib tashladi. Boshqa bo‘luklari ham mag‘lub etildi. Shunda ham Zabergan Frakiyada qarorgoh bunyod qilib, tevarak-atrofni talashda davom etdi. Bu holat ularga ham uturgurlar kabi «tuhfalar» va’da qilinib, katta miqdorda pul to‘lanmaguncha davom etdi. Ana shundan keyingina kuturgurlar Frakiyani tashlab chiqishdi.

Yustinian uturgurlar sardori Sandilx bilan shoshilinch xabarlashdi va uturgurlar Frakiyadan qaytayotgan kuturgurlarning bir bo‘linmasiga hujum qilib ularni qirib tashladi hamda Sandilx qo‘lga kiritgan o‘ljalarni yunonlarga qaytardi. Ana shu voqeadan keyin bu ikki qavm orasidagi urush ularning har ikkalasini ham toliqtirib qo‘ydiki, bu avarlarga juda qo‘l keldi.

565 yilda imperiyani qudratli deb o‘ylab II Yustin avarlarga to‘lovni to‘xtatib qo‘ydi. Biroq avarlar qudrati oshgandan oshib borardi. 565 yilda ular Tyuringiyani yanchib, frank qiroli Sigezbert bilan urush olib borar va qo‘li baland kelayotgan edi. 567 yili avarlar langobardlar bilan ittifoqsa Vizantiyadan madad olayotgan gepidlarni tor-mor etib Tissa vohasini egalladilar.

Langobardlar Italiyaga ketganidan bir yil o‘tgach, avarlar butun Pannoniyani egasiga aylangan va Markaziy Ovrupani dahshatga solardi. Ularning qudrati tarkibida avar xoniga so‘zsiz bo‘ysunadigan antlar, g‘arbiy slavyanlar va kuturgurlardan iborat yordamchi qo‘shinning ham borligida edi. Avarlarning birinchi xoni Bayan 568 yilda Vizantiyaga dag‘dag‘a qilib shunday deydi: «Men Rim yerlariga shunday kishilarni yuboramanki, ular bitta qolmay qirilib ketsa ham men uchun baribir» va bosqii uchun 10 ming kuturgurni yuboradi.

Bayon etilgan hodisalar VI asr 60-yillaridagi xalqaro siyosatning harakatga keltiruvchi kuchlarini namoyon qiladi. Eron va Vizantiya bir-birlariga ashaddiy dushman edi. Avarlar Vizantiyaning dushmani sifatida Eron bilan ittifoqchi bo‘lishi zarur bo‘lsa, avarlarning dushmani turkutlar Vizantiya bilan juda yaqin munosabatlarda bo‘lishi mumkin edi.

Kuchlarning bunday joylashuvini Eron va turkutlar dushmani eftalitlardavlati mavjudligi murakkablashtirib turardi. Shuning uchun ham Istamixonga Yustindan ko‘ra Xusrav Anushirvon bilan ittifoqchi bo‘lish zarur edi. 560 yil atrofida forslar va turkutlar hujumkor ittifoq tuzishadi: birinchilari «shoh Parviz60 uchun xun olishni» istashsa, ikkinchilari Sug‘diyonaning gullab-yashnagan shaharlariga ega bo‘lish niyatida edilar.

Eftalitlar ikki jabhada emas, hatto uch jabhada urush olib borish zo‘rida. qoldilar. Eftalitlar shoxi Mixirakula Kashmir va Panjobning egasi sifatida hindlar bilan ham qatgiqjanglar olib bormoqda edi.

Eftalitlaryushg tor-mor etilishi. Sosoniylar Eronining sharq o‘lkalarida yurgizgan siyosati uncha yaxshi o‘rganilmagan bo‘lsa-da, manbalarda yakkam-dukkam uchrab turadigan xabarlarning o‘zi ham tadqiqotchida bu siyosat juda nozik va zukko bo‘lganligiga qanoat hosil qilish uchun yetarlidir. Jumladan, Eron Shimoli-Sharqiy Xitoyning kuchaya boshlaganini darrov payqaydi va 556 yildayoq Chan’anga elchilik yuboriladi. Elchilik ayni chog‘da turkutlarga ham yuborilgan bo‘lib (tabiiyki, ular Xitoy elchilaridan oldinroq yetib kelgan), Istamixonning qizi va Eron shohi nikohi bilan mustahkamlangan ittifoq tuziladi.

Eftalitlar ittifoqchisi bo‘lmish jujanlardan mahrum bo‘lgach, sarosimaga tushib, 553 yilda Xitoy bilan muloqot o‘rnatishga intiladilar, biroq G‘arbiy Vey imperatori Yuyvin Tay turkutlar bilan itgifoqchi bo‘lgani uchun ham eftalitlar taklifiga e’tiborsiz qaragan bo‘lsa kerak. Eftalitlarning o‘z orasida ham hamjihatlik yo‘q edi. Davlat arkonlaridan biri Katulf shoh Gatfarni urush qilishiga qarshilik qilardi, ammo oqibatda haqoratlangan kishi sifatida o‘z qavmini sotib Eron shohi huzuriga qochib ketdi. Jidsiy harbiy harakatlarni 560 yilda shoh Gatfarning o‘zi boshlab yubordi. Hoqon va shahanshohning o‘zaro yaqinlashuvidan hadiksirab, bunday yaqinlashuvga imkoni boricha to‘sqinlik qilmoqchi bo‘ldi. Sug‘ud hududidan o‘tayotgan turkut elchiligining hamma a’zolari, bir nafar otliqsan boshqasi, qirib tashlandi. Qochib qutulgan suvori bu mash’um xabarni Istamixonga yetkazdi. Istamixon mavjud barcha qo‘shinlarni safarbar qildi, ularning orasida avval eftalitlarga qaram bo‘lgan xo‘tanliklar ham bor edi. Xusrav Anushirvon ittifoqchisidan oldinroq harakat boshlab, 562 yilda eftalitlarni mag‘lub etdi, biroq urush bu bilan tugamagandi.

Turkut ilg‘orining birinchi qurboni Choch (Toshkent) bo‘ldi, bu yerdaturkutlar qatliom uyushtirdi. Keyin Chirchiq daryosidan o‘tgan turkutlarning asosiy kuchlari Maymurgda o‘z ilg‘ori bilan qo‘shildi.

Eftalitlar Buxoroga hamma kuchlarini to‘pladi, biroq Gatfar turkutlarning ajoyib otliqlari tekislikdd ustunlikka ega bo‘lishini o‘ylab, jangni Nasaf (Qarshi)da tog‘li joyda qabul qilishni lozim topdi.

Firdavsiyning yozishicha turkutlar bostirib kelar ekanlar sug‘udlar ko‘p yig‘lardilar, biroq eftalitlar uchun jang qilishni istamas edilar. Nasaf yonidagi jang sakkiz kun davom etib, eftalitlarning to‘la-to‘kis mag‘lubiyati balan tugadi (565 y.). Omon qolganlar Eftalit davlatining mustaqil yashash kuni tugaganligini fahmlab, Gatfarni ag‘darib, uningo‘rniga Chag‘oniyon begi Fag‘onishni shoh etib sayladilar va turkutlarga qarshi tura oladi, deb o‘ylab, unga Xusrav Anushirvonga bo‘ysunish majburiyatini yukladilar.

Bir paytning o‘zida hoqonning xati va Fag‘onishningtobelik haqidagi taklifini olgan Xusrav na unga va na bunga javob berdi. Arboblarning g‘arbiy chegaralar bo‘sh qolishidan cho‘chib qarshilik qilishiga qaramay Xusrav o‘zi boshchi bo‘lib butun qo‘shini bilan Xurosonga yurdi. Umumiy dushman bartaraf qilingach, ittifoq-chilar dushmanga aylanishdi. Umumiy dushmanni yo‘q qilish zarurati parda misol to‘sib turgan Hoqon va Eron orasidagi kelishmov-chiliklar endi ochilib qoldi. Bu kelishmovchiliklar juda chuqur ekan, hatto chiqishtirib bo‘lmas darajada ekan. Bu masalani keyingi bobda tahlil etamiz, hozir esa eftalitlarga qaytaylik.

O‘rta Osiyoda hukmronlikka qurol kuchi va shafqatsizlik natijasida erishgan eftalitlar bu mamlakatlar aholisi nazdida obro‘ qozona olmadilar.

O‘rta Osiyo uchun VI yuzyillik iqtisodiy va madaniy yuksalish asri bo‘ldi. Shaharlar boyidi, o‘sdi, ziroat, xunarmandchilik va savdo gullab-yashnadi. Sug‘udlar bu zamonda tajribali vositachi savdogarlar sifatida o‘zlarini ko‘rsatdi. Ular Xitoy va O‘rta Yer dengizi orasida muloqot o‘rnatdilar, buning uchun qadimiy karvon yo‘llaridan foydalanishdi. Ammo muntazam tijoratga jujanlarning karoqchiligi, eftalitlarning qo‘shnilari bilan tinimsiz urush olib borishlari halaqit berardi. Sug‘diyona va dashtni birlashtirgan turkutlar savdo uchun keng imkoniyatlar yaratishdi, sug‘ud savdogarlari turkut xonining sadoqatli fuqarolarita aylandi- Turkutlarga ham ana shunday o‘zlariga moyil fuqarolar zarur edi. Shu tarzda O‘rta Osiyo hoqonlikning ajralmas bir qismiga aylandi. Vujudga kelgan vaziyag eftalitlarning intiqom olishiga yo‘l bermadi va ular o‘zlari joylashgan tog‘lardan nari siljiy olmadilar, ulardan sog‘ qolganlarining nasllari hamon o‘sha yerlarda yashamoqdalar.

027

(Tashriflar: umumiy 2 055, bugungi 1)

Izoh qoldiring