Bahodir Sodiqov. Hayratning ikkinchi umri & O’roz Haydar. To’lqinlarga to’sh urgan do’stim

0_1652a8_6a833060_orig.png  …Баҳодирнинг шивирлаб айтганлари бугун баланд овозда янграмоқда. Афсуски, дўстимнинг биздан узилиб, йигит ёшида орамиздан кетганлиги чуқур армонга айланди. У ҳаёт бўлганида адабиётдаги бўшлиқларни ўз ижоди билан тўлдириши мумкин эди… Davomini o'qish

Xurshida Abdullayeva. Adabiyot — shunchaki havas maydoni emas & Qofiya bozori qaydadir?

Ashampoo_Snap_2017.11.30_16h21m59s_010_a.png    Гапни туркий адабиётдаги энг мумтоз сиймо – Алишер Навоийдан бошласак. Улуғ шоир “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида 18-20 ёшлик чоғларида бир муносабат билан туркий ва форсий шоирлар назмидан 50 минг байт шеърни ёд олганини келтиради… Davomini o'qish

Shohrux Saidov. Qo’shni & Orziqul Ergash. Muhabbatga suyanmoq baxti

Ashampoo_Snap_2017.11.26_22h36m16s_005_.png   Ҳикоя қаҳрамони Гулсара ўз омадсизлигини истеъдодига, кенгроқ маънода, Адабиётга хиёнат қилганида деб билади: арзимас чойчақа эвазига бойвачча бир ўқувчисининг номидан шеърлар ёзиб беради. Уни машҳур қилиб юборади, ундан “шоир” ясайди. Davomini o'qish

Sherbek Bobonor o’g’li. Tashqariga «kirish» (To’qima va «o’qima»lardan hosil bo’lgan qorishiq bir nimarsa)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_14h05m50s_002_.png    Муаллифнинг мактубидан: Ассалому алайкум! Навбатдаги нимарсамни юборяпман. Сиртдан қараганда, бири боғдан, бири тоғдан келгандай ёзилган эса-да, умумий, ҳаммасига тушадиган калити борки, буниси энди ўқиганнинг идрокига тан. Ортиқча изоҳу ифодабозликларни иқим суймайди, очиғи. Бугуннинг ўқирмани бало эканлигига, нимкосаларни етарлича фаҳмлай олишига ҳеч вақт шубҳам бўлмаган… Буларни «дастурхон» қилаётганимга сабаб — мазкур нимарсамни шу чоққача нечтаси ўқиган бўлса, қуйидаги саволларни беришган: «жанри нима бунингни?», «нима демоқчисан ўзи?», «сенингча, буни ўқиган тушунадими?»… Davomini o'qish

Bobo Ravshan. Shom va tong orasida (2). Qissaning davomi

Ashampoo_Snap_2017.11.13_23h07m38s_006_.png  Тошқул шўро аввал бобони, ундан сўнг Ўктамни қўлга олиб, бу оиланинг эркакларини таг-туби билан йўқотиб, алалоқибат Ойдиндан қасд олиш ва… юрагининг туб-тубида яшириниб ётган ҳайвоний ҳиссиётини қондиришни истарди… Davomini o'qish

Nodira Nazar. She’rlar & Nodira Nazar «Ijod zavqi» radiodasturida

Ashampoo_Snap_2017.11.29_22h13m51s_008_.pngСайтимизнинг доимий муаллифларидан бири  Нодира Назарнинг шеър дафтаридан олинган янги шеърларни ва «Ўзбекистон» радиоканалининг  истеъдодли шоирага бағишлаган «Ижод завқи» радиодастурини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Rajabboy Raupov. Ikki hikoya & Hikoyalar haqida &​ Badiiy idrokka boshqacha nigoh (Suhbat-esse)

Ashampoo_Snap_2017.11.29_15h18m32s_004_.png  Ушбу саҳифа таниқли ёзувчи Ражаббой Рауповнинг ёзилганига ўттиз беш йил, чоп этилганига ўттиз йил тўлган, ўша пайтда баҳсу мунозараларга сабаб бўлган ва бугун катта қизиқиш  уйғотаётган икки ҳикоясига бағишланади. Davomini o'qish

Musulmon Namoz. Tumanlarni qo’porar tog’lar…& Shavkat Rahmon. Saylanma & Shoir haqida bibliografik ma’lumot

Ashampoo_Snap_2017.11.01_18h14m59s_003_.png   Узоқ йиллар мобайнида Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижодига бағишланган мақолалар,эсселар,шеърлар ва хотиралар ўзбек матбуотида кўплаб босилган. Вақтли матбуот бари бир вақтли экан-да, йиллар ўтиши билан бир пайтлар нашр этилган газета ва журналлар бугунги кишиларнинг назаридан четда қолиб кетмоқда. Бугун сизга  Мусулмон Намознинг  «Ватан» газетасининг 1995 йил, 22-сонида босилган мақоласини  қайта тақдим этмоқдаман.

Davomini o'qish

Bobo Ravshan. Shom va tong orasida (1) & Sobir O’nar. Boboravshanga deganlarim

0_164720_c0f0be99_orig.png  Алпомиш Қалмоқда қолиб кетгандан кейин юзбошилар Элбошини соғиниб қўшиқ бошлабди.  Бу Ултонга ёқмабди. Бахшиларди банди қилай яки қўшиқ айттирмай деса, элди кўнгли баттар ундан совийдигандай… Шунда у бир шумликди ўйлаб, ўйлаганидан ўзи роҳатланиб кулибди… . Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Abdurauf Fitrat va asarlari haqida & Sirojiddin Ahmad. Vadud Mahmud haqida

0_161637_d87c8b06_orig.png Саҳифа  Вадуд Маҳмуд (Маҳмудий)  таваллудининг 120 йиллигига бағишланади

  «Чин севиш» кўп ўтмай, Тошкентда Маннон Уйғур томонидан саҳнага қўйилди. Чўлпон у ҳақда «ўзбек саҳнаси улуғ ва улуғлиги қадар юксак ҳам гўзал бир томоша кўрди», — деб ёзди. Вадуд Маҳмуд эса, уни «ўзбек саҳнасида шу кунгача ўйналиб келган пьесаларнинг энг кучлиси, энг буюги», деб баҳолади… Davomini o'qish

Hojiakbar Nurmatov: «Ulg’ayish iztiroblari vaqtning hukmida»

04 25 ноябр — Атоқли актёр Ҳожиакбар Нурматов таваллуд топган кун

   Ўзбекистон халқ  артисти Ҳожиакбар Нурматов бетакрор санъаткор эди, десак янглишмаймиз. Атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев актёрга бағишланган хотирасида: «Ишонч билан шуни айтаманки, Ҳожиакбар Нурматов ўзбек театри тарихида, Ўзбек Миллий академик театри тарихида ўз муҳрини қолдира олди. Санъаткорнинг бундай улуғ қисмати ҳатто элнинг эътирофига сазовор бўлган кўплаб таниқли актёрларга ҳали ҳам насиб этган эмас!» деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish

Bobur Elmurod. She’rlar & Husan Maqsud. Iqrorlar yoxud butunlik istagi

bobur25 ноябр — Шоир Бобур Элмурод таваллуд топган кун. Қутлаймиз!

   Ёзганларингизда кўзга ташланиб турадиган бирламчи жиҳат – бу фалсафий мушоҳада юритишга уриниш. Деярли ҳар бир шеърингиз шундай мушоҳадалар замирига қурилган.  Ҳолат тасвирини чизишда ҳам оригиналликка интилишингизни таъкидлаш керак… Davomini o'qish