Адабиётга қизиқишим Чингиз Айтматовнинг “Момо ер қўшиғи” асаридан сўнг бошланган. Китобга киритилган “Бўтакўз” қиссасини гўёки шеърдай ёд олганман. “Ҳей, академик” садоси ҳалиям қулоғим остида жаранглаб туради…Илк шеърим раҳматли акам Назар Шукурнинг ташаббуси билан “Ёшлик” альманахида босилган. Ўшанда 22 ёшда эдим (Ўроз Ҳайдарнинг «Руҳият фарроши» мақоласидан). Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Akbar Mirzo. Zilzila & Qoyadagi chaqaloq
1966 йилнинг 26 апрелга ўтар кечаси. Қоронғи осмонда юлдузлар ҳам, ой ҳам аранг кўзга ташланади. Атрофдан эса онда-сонда дайди итларнинг овози эшитилиб қолади. Бунга яқин ўртада жойлашган кўлмакдаги қурбақаларнинг қуриллашию чиргирткаларнинг тинимсиз чириллашлари жўр бўлади… Davomini o'qish
Botir Zokirov: Kuylamoq — yashamoq demakdir
26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган куннинг 81 йиллиги
Кеча ойдин. Юлдузларга термулган сари юраги ҳаприқади, вужудида нималардир тўлқин уради. Унга тинчлик бермаётган, ярим тунда уйқусини ўғирлаб, юлдузларга ошно қилиб сеҳрлаган нарса нима бўлдийкин? Лекин тилига келмаётган, номини тополмаётган ўша туйғулари, юрагини қинидан чиқармоқчи бўлаётган ҳис-ҳаяжонлари ўз-ўзидан қуюлиб бўғзига келаверади, келаверади… келаверади… Davomini o'qish
Shafoat Rahmatullo Termiziy. To’rtliklar & Axtamquli. Ko’rinmay gullagan shoir
Шоир Шафоат Раҳматулло Термизий таваллудининг 75 йиллиги олдидан
Дунёда шоир ҳам, шеър ҳам кўп экан…Ҳали қоғозининг сиёҳи қуримай, боши бирикмаган тўрт сатрни шеър деб юрганлар қанча… Сурхон воҳасининг дашту далаларида униб ўсган, сатрлари Боботоғнинг ҳуркак оҳулари янглиғ беғубор, ҳар бир қадамини ийманибгина қўядиган шоир Шафоат Раҳматулло Термизийдан бу борада сабоқ олсак арзийди.
Javlon Jovliyev. Ikki yoshning uchrashuvi
“Лайло” деб номланган кафе қизга ҳашамдор, лекин файзсиз кўринди. Ёниб турган турли чироқлар, кираверишга осилган гумбазсимон қандилу деворга ёпиштирилган гул қоғозлар, турфа картиналар ҳам қизни ғашлантирар, бўғарди. Бунинг устига кафе ичкариси ҳам кўчадан фарқ қилмас даражада совуқ эди… Davomini o'qish
Nuriddin Egamov. Uch maqola: O’g’limni qaytarib bering & Xo’sh, innankeyinchi? & «Alvastijon»ga ochiq maktub
Дунёда нима гаплар бўлаяптию, дунёбехабар, фақатгина ўз ҳаловатию кайфу сафосини ўйлаган, оми, калтафаҳм, банги мардумнинг гурунгини қаранг. Улардан бири китоб титкилаб, ўз “саховатпеша” ҳомийлари “Ҳожи бобо”га савол бериб қолди. Кун бўйи бекорчихўжалар китоб титкилаб, баҳслашган “долзарб” саволни қаранг: “Або Муслим Носири Сайёрни муборак гурзилари билан урганларида ул зот тиззаларигача ерга кириб кетганларми ёки белларигача? Бултурги китобда тиззаларигача, деб ёзилганди, бу йилгисида белларигача…” Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st. Lolazor & Elmurod Nishonov. Qiyofasi bor qahramonlar
Мурод Муҳаммад Дўст номи тилга олинганда адибнинг сифатига монанд чўнг қиёфасидан аввалроқ асарларидаги турфа феъл-атворли кишилар кўз ўнгимда гавдаланади… Davomini o'qish
Tillaniso Eshboyeva. Ko’z yoshimning ichida bor edi bari…
Тилланисонинг шеърларини бир ярим йилча аввал сайтда тақдим этар эканман, мухтасар гапимни илова қилган эдим: «Шоира Бахтинисо почтамга Тилланисонинг шеърларини юборибди. Ўқиб кўриб, ёш шоира ўзига хос дунё яратишга интилаётганини кўрдим. Davomini o'qish
Atoqli adib Nodir Normatov vafot etdi
Атоқли адиб Нодир Норматов бугун 68 ёшида вафот этди. Марҳум бугун асрда Яланғоч Ота қабристонида дафн этилади.Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Davomini o'qish
Abdulla Xolmirzayev. Olis sadolar yoxud shoira Ra’no Uzoqova izlarini izlab
Қуйида баён этилаётган воқеалар ўйлаб чиқарилмаган. Унда иштирок этаётган кишилар ҳам ўзининг ҳақиқий исми ва фамилиясига эга бўлган тирик одамлар. Муаллиф юртдош шоира ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борган изланишларини, бу борадаги қувончу ташвишларини баён қилади, шу билан бирга барчамиз соф инсоний туйғуларга менгзаб қўллайдиганимиз—беғубор орзу, покиза ният, самимий ишонч ва олижаноб қадамларни ҳаётда қадрлаш ва аксинча ҳолатлар борасида ҳам фикр юритади… Davomini o'qish
Shoira Qalandarova. She’rlar
Шоира Қаландарова асосан ғазал ёзади. Камина эса ғазал ёзадиганларга ҳавас қиламан. Ўзимнинг қўлимдан келмайди. Қўлидан келмаса ҳам ғазал ёзадиганлар адабиётимизда жуда кўп, аммо, афсуслар бўлсинким, уларнинг кўпи аслида бармоқ ёзади, ғазал илмидан бебаҳра. Ғазалдек гўзал мўъжиза адабиётимиз майдонини асло тарк этишини истамайман. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Og’zaki hikoyalar
Хуршид Дўстмуҳаммад ижодини фақат ҳиссий ёндашувнинг ўзи билан таҳлил этиб, тушунтириб бўлмайди. Унда ҳиссиёт тўлқинлари ҳамиша тафаккур қирғоқларига урилиб туради. Бири иккинчисини ўзаро тақозо этади. Бинобарин, ўзан бор, бироқ, у қазилган каналдек тўппа-тўғри ўзан эмас, балки ҳаёт йўлларининг оддий кўзга ноаён энг теран хилъатлари, энг чекка пучмоқларини қамраган ўзан. Шулар қуйилиб, қисса, роман деган катта ўзанлар тўлиб, тўлиқиб оқади. (Шуҳрат Ризаевнинг «Яхши “ёмон” одам ёхуд янгиланган реализм» мақоласидан. Давомини мана бу саҳифада ўқинг) . Davomini o'qish
