Abdulla Xolmirzayev. Olis sadolar yoxud shoira Ra’no Uzoqova izlarini izlab

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_a.png     Қуйида баён этилаётган воқеалар ўйлаб чиқарилмаган. Унда иштирок этаётган кишилар ҳам ўзининг ҳақиқий исми ва фамилиясига эга бўлган тирик одамлар. Муаллиф юртдош шоира ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борган изланишларини, бу борадаги қувончу ташвишларини баён қилади, шу билан бирга барчамиз соф инсоний туйғуларга менгзаб қўллайдиганимиз—беғубор орзу, покиза ният, самимий ишонч ва олижаноб қадамларни ҳаётда қадрлаш ва аксинча ҳолатлар борасида ҳам фикр юритади… Davomini o'qish

Shoira Qalandarova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.11_15h40m24s_001_a.png  Шоира Қаландарова асосан ғазал ёзади. Камина эса ғазал ёзадиганларга ҳавас қиламан. Ўзимнинг қўлимдан келмайди. Қўлидан келмаса ҳам ғазал ёзадиганлар адабиётимизда жуда кўп, аммо, афсуслар бўлсинким, уларнинг кўпи аслида бармоқ ёзади, ғазал илмидан бебаҳра. Ғазалдек гўзал мўъжиза адабиётимиз майдонини асло тарк этишини истамайман. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Og’zaki hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_s.png    Хуршид Дўстмуҳаммад ижодини фақат ҳиссий ёндашувнинг ўзи билан таҳлил этиб, тушунтириб бўлмайди. Унда ҳиссиёт тўлқинлари ҳамиша тафаккур қирғоқларига урилиб туради. Бири иккинчисини ўзаро тақозо этади. Бинобарин, ўзан бор, бироқ, у қазилган каналдек тўппа-тўғри ўзан эмас, балки ҳаёт йўлларининг оддий кўзга ноаён энг теран хилъатлари, энг чекка пучмоқларини қамраган ўзан. Шулар қуйилиб, қисса, роман деган катта ўзанлар тўлиб, тўлиқиб оқади. (Шуҳрат Ризаевнинг «Яхши “ёмон” одам ёхуд янгиланган реализм» мақоласидан. Давомини мана бу саҳифада ўқинг) . Davomini o'qish

Muhammadali Qo’shmoqov. Go’ro’g’li Chambili tobora obod (Islom Hamroning “Go‘ro‘g‘lining o‘limi” kitobi haqida)

Ashampoo_Snap_2017.04.04_17h19m17s_002_.png    Ислом Ҳамронинг айтишича, “Гўрўғлининг ўлими” ўттиз йил мобайнида қўлёзма ҳолида ётди. Ниҳоят у 2017 йилнинг илк ойида китоб бўлиб чиқди. Аммо муаллиф бу китобнинг ягона муаллифлигига даъвогар эмаслигини алоҳида таъкидлайди. Зеро, мазкур асар 108 ёшида дунёдан ўтган бувиси Ҳайитгул Даминованинг айтимлари асосида дунёга келган, қолаверса, тўлиғича ўзбек халқ оғзаки ижоди йўлида яратилган. Davomini o'qish

Habibullo Qodiriy. Eski Toshkantda. Qissa

07     Янги ёзаётган «37-хонадон» китобимга маълумот излаб, дадамнинг архивларини кўздан кечиришга тўғри келди. Иттифоқо, қўлёзмалари ичидан «Эски Тошкантда» (тарихий қисса) асарлари чиқиб қолди. Қиссани ўқиб чиқиб дадамнинг: «Тошкант ҳақида бир нарса ёзиш ниятим бор. Битса, ёзганларимнинг энг зўри бўлса керак», деган гаплари ёдимга тушди. Davomini o'qish

Enver Xurshut. «Amir Umarxonning kanizi» yoki «Mehrobdan chayon» romanidagi tarixiy voqea haqida mulohazalar

0_5bb_orig.png      Абдулла Қодирий ният қилган янги романга айнан шу Қўқон хонлиги тарихидаги энг фожеий даврларни ҳикоя қилувчи врқеалар асос бўлмоғи керак эди. Эҳтимол, бу боб, Ўрта Осиё тарихининг бирмунча аввалроқ даврини, ўша давр урф-одатлари ва сиёсий воқеаларини қамраб оладиган ўша янги роман олдидан ўзига хос бир тайёргарлик бўлган бўлиши ҳам мумкин… Davomini o'qish

Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy.

Ashampoo_Snap_2017.04.02_18h56m07s_001_.pngСаҳифа атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев  таваллудининг 120 йиллигига бағишланади.

   Машҳур матншунос олим Порсо Шамсиев Жомий ва Навоий» мажмуасининг муқаддимасида ёзган эдилар: «Чин инсоний хислатлардан сабот, матонат, ғайрат, толмас меҳнаткашлик бу икки дўстнинг муштарак хусусиятлари бўлиб қолди. Бу муштарак хусусият булардаги буюк ижодий куч ва маҳоратнинг деярли бир мезонда борганлигида кўринади. Жомий бирор асар ёзса, биринчи галда Навоийга тақдим этар, керак миқдорда ислоҳ этишни, камчилик ва нуқсонларни кўрсатиб беришни талаб этар эди. Навоий Жомийни ўзига мададкор, қийналганида мушкулларини ҳал қилувчи ва ишларга рағбатлантирувчи улуғ ҳомий ва мураббий деб билар эди. (П.Шамсиев. Улуғ дўстлик лавҳаларидан. Жомий ва Навоий (тўплам). Тошкент, «Фан», 1966.). Davomini o'qish

Iqbol Qo‘shshayeva. Savdoga qo‘yilmaydigan yagona bisot…

Ashampoo_Snap_2017.04.06_22h16m43s_001_.pngҲеч унутолмайман. Қанча кулгули бўлса, шунча нохуш. Хаёлан эслаб, ўзимча ёйилиб кулаётган чоғда “Эй, лодон, сен кимнинг устидан куляпсан?”, деган савол кайфиятнинг нақ белидан тепади-қўяди-да… Davomini o'qish

Isroil Shomirov. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.06_17h22m10s_001_.png    Исроил Шомировнинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Ўшанда унинг шеърларига илова қилинган мухтасар сўзимда шоирнинг «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири эканини қайд этиб, мана бу фикрниям билдирган эдим: Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. She’rlar & «Nayson» va «Xayol kechasi» to’plamlari

Ashampoo_Snap_2017.01.18_14h53m39s_004_.png    Абдували Қутбиддиннинг илк тўплами “Найсон”га сўз боши ёзган устоз шоир Рауф Парфининг эътирофича:”Абдували шеърияти дунёни образли идрок этишнинг ажойиб намунасидир.У борлиқни яланғоч тасаввур қила олмайди. Қалбига ҳар бир лаҳзани, воқеа ва ҳодисани ҳис қилиб, камалакдек жило беради. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Qoraqush yulduzining siri & Yozuvchi bilan ikki suhbat & Boqiy darbadar

0_14932d_b3f23777_orig.png   6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон таваллудининг 50 йиллиги

  Бугунимиздан ўша даврларгача оний йилдирим шиддати билан ўтган тасаввур халқимизнинг ниҳоятда қадимий ва улуғ эканини, жипслигини, ўз қутлуғ тупроғи узра маҳкам турганини, истилолар, урушлар, бўҳронлар қаддини бука олмаганини кўрсатаверади. Тупроқ дедик. Заминимиз мана шу бўлса, у ҳолда унда етилган бугуннинг авлодларининг руҳияти қанақа? Нимадан нафас олмоқда, нима ташвишлар билан яшамоқда? Тарихи шон-шавкатга бурканган муҳташам сулола болаларининг аҳволи қандай? Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’ngil siniqlari yoxud Vatan, odamlar va sevgi haqida o’ylar

Ashampoo_Snap_2017.03.31_18h30m36s_005_.png    Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish