Erkin Usmonov. Ikki hikoya & Ozod Mo’min Xo’ja. Tushimdagi va o’ngimdagi Erkin Usmonov

Ashampoo_Snap_2017.03.23_23h40m31s_006_a.pngСаҳифа Эркин Усмонов таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

    Янги йил киргандан сўнг, бир неча кун ўтгач, эрта тонг туш кўрдим: Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари Дўрмон боғига ўхшаган бир масканга йиғилаётган эканлар. Сал вақтлироқ бориб, дарахтлар тагига, бир нечта ижодкорлар йиғилиб турган жойга борсам, у ерда оқ куйлак ва оқ шим кийиб турган Эркин Усмоновга кўзим тушибди. Davomini o'qish

Bahodir Bahrom. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.26_17h00m38s_001_b.png  Баҳодир Баҳром  Қашқадарё вилояти Китоб тумани Палангдара қишлоғида туғилган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида таҳсил олган. “Қашқадарё”, “Маърифат”, “Маҳалла” газеталарида фаолият юритган.  “Энг сулув армон”, “Ўттизинчи февраль”  номли шеърий китоблари чоп этилган. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Erkin Vohidov mutoyibalari & Jabbor Razzoqov. Qish kunlarining birida

Ashampoo_Snap_2017.02.20_16h14m20s_001_.png    Суюкли устозимиз, атоқли адибимиз Эркин Воҳидов ўзининг чуқур фалсафаларга бой шеърлари, мутафаккирона хусусиятлари билангина эмас, ўта самимий, ўта топқирона мутойибалари билан ҳам мухлислар қалбини забт этиб келган. Шуларни эслар эканмиз, Эркин ака, доимо ёдимиздасиз, ёнимиздасиз, дегимиз келаверади… Davomini o'qish

Ma’ruf Mengli. Oraliq. Epifaniya

Ashampoo_Snap_2017.03.28_00h08m49s_001_.png    Эрта тонг олтиндай товланаётга қуёш менга нигоҳини қадаб, тушларимдан тушларимга кўчиб юрган жиловсиз ўйларимга ёруғлик олиб киради. Тўрт девор оралиғида сиқилган миллионлаб ҳаёлларим сарҳадларидан ошиб чеки кўринмас томонларга ёйилиб мени тарк этади. Ва мен энди ўйсиз, фикрисиз, тушсиз қолдим. Кўзим ўнгида қиличдай ўткир нурлари ила қалбимга кириб олган офтоб кучидан мен ҳеч нарса, ҳеч ким ҳақида ўйламайдиган бўлдим. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h10m19s_011_a.pngМуслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Ildizlarga tumor taqib qo’yinglar & Mahmud Rajab. She’rlarida o’zi bor

Ashampoo_Snap_2017.03.17_12h39m23s_003_a.png     Матназар ака ҳақида гапириб беринг, дейишларидан қочаман. Чунки, у ҳақда гапиришга менинг ожизлигимдан ташқари устознинг улуғлиги ҳам имкон бермайди. Матназар акадай самимий шахс ҳақида унга мос самимий сўзларни топиш ниҳоятда мушкул. Устозни унинг ўзидан бошқа ҳеч ким аниқ таърифлай олмаса керак. Davomini o'qish

Rauf Parfi haqida yetti xotira & Rauf Parfi. Sakina

045     Яхши одамдан яхши хотира қолади. Яхши шоирдан яхши шеър қолади. Яхши шоир ва яхши устоздан шеър ва меҳр қолади. Рауф Парфи ана шундай, ёшларнинг шеъру шуури, ижодкорлар ғурури, дарвишлар пири, хуллас, ҳаммабоп улуғ шоир эди. Ҳамма ижодкорлар гулга талпинган асаларидай унга талпинишарди, сабаби, Рауф ака уларнинг ёши катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳаммага бир хил, самимий муносабатда бўларди… Davomini o'qish

Usmon Azim. Rauf Parfi. Esse & Rauf Parfi. Karvon yo’li (onlayn)

033

    Рўзи Чориев, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи… Улар негадир ўлмагандай. Ўзлари ҳам ажиб бир мардоналикда – ўнгу чапга қарамасдан – ўлмайдигандай умр кечирдилар. Кўнгил айтиб турганидай яшаш жуда мушкул. Аммо бу жўмард инсонлар кўнгилнинг кўйидан чиқмадилар. Чунки улар учун ўзга йўл хиёнатга тенг эди… Davomini o'qish

Rauf Parfi. 1963 yil she’rlari & Bahodir Sodiqov. Ko’zlardagi dunyo

00228 мартУстоз Рауф Парфи хотираси куни 

    Муҳаббат жасорати ўзининг ғамгину шўх, ожизу қудратли, беқарору сокин, ҳорғин сифатларига соҳиблик қилади. Кундалик маъно доирасида жасоратнинг ожизлигига , ғамгинлигига ва сокинлиги-ю ҳорғинлигига кўникиш қийиндай туюлади. Ахир, гўзаллик нимаси биландир янги бўлиши керак-ку. Янгилик гўзалликда доя ва эгизак ҳам, у гўзалликни туғдирар экан, қўшилиб ўзида туғилади. Шунга кўра, жасорат янгими, демак, у гўзал ҳамдир. Ана шу ҳолатни ўзбек шеъриятининг туйғулар рассоми Рауф Парфи ижодида кўрамиз ва ундаги овоз тасвирини тинглаймиз. Davomini o'qish

Sharif Yusupov. Xudoyorxon vafoti & Xufiya qatlamlar

Ashampoo_Snap_2016.10.30_15h47m52s_002_.png    Худоёрхон узоқ муддат хуфия тайёргарликдан сўнг 1877 йил ноябрида Турдиали исмли ҳарбий билан тил топишиб, унинг ёрдамида аввал Афғонистон, сўнг Эрон ҳудуди орқали ҳаж ниятида Маккага боради. Ҳаж зиёратидан сўнг Ироқ, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда бўлади… Davomini o'qish

Yoqubjon Ahmadjonov. Odamga evrilgan qush. Apofegmalar.

Ashampoo_Snap_2017.03.11_16h33m36s_001_b.pngШоир Ёқубжон Аҳмаджонов таваллудининг 70 йиллигига

    Таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов (1947 -2015)  бутун ҳаёти ва ижодида халқимизнинг ўзига хос донишмандона фикрати ва миллий қадриятларга бўлган ихлоси ёрқин намоён бўлади. Шоир мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда инсонни эзгулик, ёруғлик ва маърифатга даъват этиб  ижод қилди.  Davomini o'qish

Hazratali Ali. She’riyat o’lkasidagi sayyoh

Ashampoo_Snap_2017.03.23_17h10m11s_002_.png   Хуршид Даврон шеърлари кучли, қизғин ҳиссиёт билан тўйинган. Бу муҳаббат нуқул қиз-ўғил ўртасидаги ишқу муҳаббат эмас, балки ватан муҳаббати, ота-она, фарзанд ўстиришдаги қариндошлик муҳаббати, ҳаётга, касбга бўлган муҳаббатдир. Муҳаббат Хуршид Даврон шеъриятининг энг жон мавзусидек кўринади. У ўз муҳаббатини изҳор қилишда нуқул ўзини марказ қилиб олмайди. Яъни нақл қилиш, воқеани баён этиш орқали асл моҳиятга етиш усуллари билан шеърга кучли ҳикмат ва фалсафий тус ато этади. Davomini o'qish