Usmon Azim: Endi so‘zga sig‘mas bizlarning suhbat…

Ashampoo_Snap_2017.02.18_00h39m59s_001_.png    Шундай шоирлар борки, у элининг юзини ёруғ, номини улуғ қилади. Уларнинг ижодини кўтариб дунёга бўйлаган халқнинг бўйи осмон бўлади. Боиси улар фақат қалбида борини ёзади, бошқани эмас. Қалбнинг эса миллати бўлмайди. Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим «Дунё ва одам ҳақида ёз»адиган, «Худо кўнглига солганини ёз»адиган ижодкор. Шоир билан шеър ва сўз қадри ҳақида гурунглашдик. Davomini o'qish

Boris Cheprunov. Al-Kabir & Cheprunov haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.12.05_14h20m19s_004_.png   Мункиллаб қолган қори ўзини Кубровия дарвешининг авлодидан ҳисоблагани учун ҳам пўпанак босган тарихий воқеаларни эринмай сўзлаб берарди.Узоқ қиш тунлари ва ёрқин ёз кунлари ўз мамлакатининг тарихи билан қизиқувчи турли-туман тингловчилар гумбаз остида, гулхан атрофида тўпланишиб, Шамсиддин қорининг ҳикояларини тинглайдиган дамлар орқада қолиб кетди… Davomini o'qish

Jovli Xushboq.Taniqli yozuvchi Nodir Normatovga ochiq xat & Obid Shofiyev. Xolislik — bosh mezon

Ashampoo_Snap_2017.02.12_00h56m55s_001_.png    Сизга тақдим этилаётган икки мақола — уларнинг биринчиси Жовли Хушбоқ томонидан таниқли ёзувчи Нодир Норматовга очиқ хат тарзида ёзилган, иккинчиси Обид Шофиевнинг айни шу «очиқ хат»га муносабат тарзида ёзилган ва ҳар иккисида Нодир Норматовнинг «Шарқ юлдузи» журналининг 2016 йилги 6-7-сонларида босилган «Зулайҳо дарахти» романи хусусида баҳсу мунозара акс этган.

Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Mubayyin & Mirzo Kenjabek. Bobur Mirzoning «Mubayyin» asari

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h30m08s_004_ - a.png    Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир»… Davomini o'qish

Boburnoma (2008 — tabdil) & Hasan Qudratullaev. “Boburnoma” asrori kaliti

8s_001_.png   Заҳириддин Бобур қайси жанрда ижод этмасин, уларнинг барчасида муаллиф таржимаи ҳоли, дунёқараши, умргузаронлик дафтарининг баёни, бир-бирини тўлдирувчи, “Бобурнома”да чала қолган фикр¬ларнинг изоҳи, яширин сирлари бошқа бир асарида янгича жило ва мукаммалликда, шоирона бадиий талқинда ифода этилганлигини кўрамиз. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Zuhriddin Isomiddinov. Mirzo Boburning bir jumlasi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h30m08s_004_.png    “Бобурнома”… Қуриганда ҳам ҳиди гуркираб турадиган дасторбошга ўхшайди бу асар — ҳар гал қўлга олганда янгитдан ифор таратади. Шунинг учун уни бот-бот ўқийман. Тилининг бир оз мураккаблиги шунга даъват этса ҳам ажаб эмас. Аммо ҳар галги мутолаа чоғида аввалгисида англамаган ё чала уққан маъноларни топиб завқ қиламан. Ҳозир бутун бошли “Бобурнома” эмас, ундаги бир жумла ҳақида фикрлашмоқчиман. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Zahiriddin Muhammad Bobur g’azallariga muxammaslar

68f7c5d5e93beda78f57f9159678f97a.png    Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърияти бугун ҳам ўзбек шоирларини ҳаяжонга солади, беназир шоир ғазалларида акс этган умумбашарий ғоялар изидан юришга даъват этади. Бугун сизга иқтидорли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг Бобур мирзо ғазалларига ёзган мухаммасларини тақдим этар эканмиз, буюк аждодимиз мероси нафақат кеча, бугун ҳам ва келажакда ҳам юракларимизда абадият сўзи сифатида янграшини таъкидлашни истардик. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Bobur va boburiylarga oid to’rt maqola

2d.png     “”Мажолиси Жаҳонгирий”да ёзилишича, Жаҳонгир ўтиришларида бу подшоҳ қизиққан мавзулар ичида Ўрта Осиёнинг ўтмиш тарихи билан боғлиқ ҳолда Шайх Нажмиддин Кубро ҳамда унинг шогирди Шайх Маждиддин Бағдодий билан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ можароси, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг Улуғбек шогирди Али Қушчи билан анча чигал кечган муносабати, шайбоний Абдуллоҳхон Иккинчи билан отаси Искандархон ўртасида рўй берган фарзанд тарбиясига оид воқеалар ҳам қизғин баҳс-мунозара тарзида тилган олинган ҳамда Жаҳонгир ҳузурида Мовароуннаҳрнинг ўша кунги вазияти ҳақида сўз юритилган. Davomini o'qish

Burobiya Rajabova. Navoiy yashagan uy & Umid Bekmuhammad. Bobur hazrat Navoiyning hovlisida yashagan.

Ashampoo_Snap_2017.02.08_00h26m11s_001_.png    Ҳирот шаҳрида ҳазрат Алишер Навоий яшаган уйга тарихий манбаларда, жумладан, “Бобурнома”да ҳам “Унсия” (“унсия” арабча сўз бўлиб, улфат, чин дўст деган маънони билдиради.) деб ном берилгани зикр этилади. Яъни бу қутлуғ даргоҳ дўстлар, ижод аҳли, устоз ва шогирдлар суҳбат қурадиган эзгулик, хайру эҳсон ҳамда илм-маърифат маскани ҳисобланган. .. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. “Qoshi yosinmu deyin…”

Ashampoo_Snap_2016.12.23_17h06m33s_006_.png    Ҳозир маним кўнглим тошқин дарё мисол оқарди. Оҳанг, сўз вужудим бўйлаб таралар, аъзойи баданим фароғатда, бошимни қимирлатганча, кўзимни хиёл юмиб олгандим. Шундай даврада бўлганим ҳам тақдирдан бир иноят эди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган кунига бағишланган бу мушоира менга бетакрор бир бахт ваъда қилаётгандай, элликдан ортиқ қизнинг қай бири мен билан бутун умр навоийхонлик қилар экан, деган ширин ўй бошимда ғужғон ўйнарди… Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Ikki hikoya & Zulfizar. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.01.30_21h28m47s_001_.png   Бу шифохонада кундузлари ҳам жуда сокин кечади. Бу ерда асосан мартабали ва нишондор кишилар ётиб даволанишади ва улар кўпинча касал бўлганликлари учун эмас, касал бўлмаслик учун ҳар ярим йилда ўн-ўн беш кун ётиб, турли текширувлардан ўтишади, дам олишади. Уларнинг ўзлари ҳам, изидан келувчилар ҳам касалхона тартибларини жуда ҳурмат қилишади, унда-мунда йўлакка чиқиб қолишса ҳам юмшоққина шиппакларда оёққиналарининг учида оҳистагина юриб, бир-бирлари билан ярим овозда гаплашишади… Davomini o'qish