Hamid Ziyoyev. To’fon

Ashampoo_Snap_2016.10.23_23h12m09s_002_.pngТуркистон қўзғолонининг 100 йиллигига

1916 йил қўзғолони чор ҳуқуматинг мустамлакачилик сиёсати авжига минган кезда юзага келди. У миллий зулмга, ўлканинг хом ашё манбаига ва тайёр маҳсулотлар бозорига айланишига қарши қаратилган эди. Қўзғолоннинг тарихий аҳамияти шундаки, у бутун Туркистон заминида яшаётган турли миллат ва элатлар сиёсий онги ўсишига ва курашларда чиниқтиришга олиб келди. Davomini o'qish

Shahnoza To’raxo’jayeva. O’zbek she’riyati ijtimoiy tarmoqlarda

Ashampoo_Snap_2016.12.24_23h51m31s_004_.png     Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сигментида шеърбозлик шу қадар авжига чиққанки, бадиий диди шаклланмаган инсонни бу оқим хасдек оқизиб кетиши, у ҳеч қачон ҳақиқий, сифатли шеърга етиб бора олмаслиги тайин. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 3 parcha

Ashampoo_Snap_2016.12.20_17h41m17s_001_a.png Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан

    Бу даврда шеър ёзишга янада берилдим, бадиий китобларга жиппа ёпишиб, дарслар, дарсликларга қизиқишим сўниб бораверди. Китобларнинг аксарияти эртаклар, “Гўрўғли”, “Алпомиш”, “Орзигул”, “Равшан ва Зулхумор”, “Кунтуғмиш” сингари халқ достонлари эди. Davomini o'qish

Asqad Muxtor: Vaqt insonsiz hech narsa!

Ashampoo_Snap_2016.12.06_15h53m12s_002_.png    Дақиқа ва абадийлик, кун ва тун, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва ўлим тазод-жуфтлиги Асқад Мухтор лирикасида алоҳида мазмун-моҳиятга эга. Ўтган, ўтаётган кунни сарҳисоб қилиш, ўз-ўзини мунтазам тафтиш этиш унинг қаҳрамонига хос хислатлардан. Davomini o'qish

Isomiddin Po’latov. Hikoya va badialar

Ashampoo_Snap_2016.12.19_23h46m02s_005_.png   Бобом менга, мен тилимга ҳайрат билан боқардик. Бошқалар эса бизга ҳасад ва ғазаб билан. Онам бундан мустасно чунки, бобомдан мамнун эканликларини алас пайқагандим… Оналар ўзи шунақа, фарзандига кўрсатилган меҳрни ўзига кўрсатилган меҳрдан устун билади… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Hayhot, hayot & Rahmon Qo’chqor. O’zbekcha ariqlardek sof va iforli

Ashampoo_Snap_2016.12.17_21h39m52s_004_.png    Истеъдодли ёзувчи Бахтиёр Нуриддиновни илк китоби нашр этилгани билан чин юракдан қутлаймиз. «Шарқ» нашриёт-матбаа АК Бош таҳрияти томонидан чоп этилган ҳикоялар тўплами «Шудринг гуллари» деб номланган. Ушбу китобга таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор томонидан ёзилган сўзбоши ва тўпламдан ўрин олган «Ҳайҳот ҳаёт» ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 2 parcha

Ashampoo_Snap_2016.12.11_00h32m07s_003_a.png Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Мени кексақори дейишарди. Кўпроқ ўзимдан катта болалар билан ўртоқ тутинганим, гоҳ дадамнинг ишхонасидагиларга, гоҳ уйимизга келган улфатларига даврадош бўлишим, қондошим Ўринбой ака билан қишда маҳалламиздаги мемахонага (аслида “емакхона” – маҳалладаги қўни-қўшнилар ўртада қўй сўйиб ва гуручу сабзи-пиёзни улгуржи ғамлаб олиб, қиш ичи улфатчилик қилишарди) кириб туришим, булар натижасида катталарга хос ҳаётий гапларни кўп тинглаб улғайганим боис, фикрлашим балки тенгдошларимникидан баландроқ бўлгандир. . Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Sadriddin ham Buxoroga aylangandir…& Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2016.12.16_01h45m54s_002_.png   Айни шу кунларда муқаддас Бухоро тупроғида таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу саҳифамизни беназир шоир ва беғубор инсон бўлмиш ижодкор хотирасига бағишлаймиз. Davomini o'qish

Tohir Malik. Bilim shamchiroqlari & Ozod inson haqida qo’shiq

Ashampoo_Snap_2016.12.14_23h32m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллудининг 70 йиллиги олдидан.

   Шоир китоб ўқиб ўтирган экан. Бир жоҳил одам унга яқин келиб «нечун ёлғиз ўтирибсан?» деб сўрабди. Шунда шоир унга қараб: «Сен келишинг билан ёлғиз қолдим. Чунки китоб мутолаасидан тўхтадим», деган экан. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 2

Ashampoo_Snap_2016.12.09_23h22m59s_001_.png     Одам ўз қўлига кирмаган, ўз тасарруфида бўлмаган, ўзи эгалламаган нарсаларни ўзига бегона, ёт, ёв, ёввойи деб билган. Дейлик пиёзпоядан кўкарган табиий ўтни “бегона ўт” деймиз. Балки у ердан кўкарган пиёз бегонадир. Эзоп айтганидай, деҳқон ерга қадаган уруғ ер учун ўгай фарзанд, табиий кўкарган ўт эса асл фарзанддир, эҳтимол. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar.1 kitob.1 parcha

Ashampoo_Snap_2016.12.11_00h32m07s_003_.png Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан   

Ёзсамми, ёзмасамми?..Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли бўлмасин, имкон қадар борини борича айтишимга тўғри келади. Акс ҳолда, бу муаллақ тарвуз узра абадият уммонининг омонат кўпикчасидек кечган ҳаётим баёни табиийликдан чекиниб, бир адибнинг навбатдаги тўқимаси юзага келади-ю, умр ҳақиқатлари рамзи сифатида идрок этилгучи “Эсдалик” аталмиш сўз азалий қимматини йўқотади. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov: “O’chmas sira donish chirog’i” & Shomirza Turdimov.Alpomish va Otabek

Ashampoo_Snap_2016.09.19_22h36m25s_001_.png13 декабрь — фольклоршунос ва ёзувчи Шомирза Турдимов туғилган кун

Миф деб айтилувчи дунёқараш, тасаввур Улкан билимга туташ ана шу муқаддас битикларнинг ибтидодан интиҳосигача инсонга келган йўл-йўриқ, сабоқ ва билимнинг оқавасидир. Қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, мифларнинг мағзида Улкан билимнинг моҳияти мужассам… Davomini o'qish