Gulchehra Murodaliyeva. Va Alloh g’am berdi va tushday umr…

032      Бу қиз Сирдарё бўйларида туғилган, вояга етган, шоира бўлган; қувноқ қиз, битта гапиради, ўнта кулади, назокати ва маданияти билан ром қилади. Исми ҳам жисмига ва шеърига монанд: Гулчеҳра. Кўп йиллардан бери матбуотда журналистлик қилади, ёзган мақолалари, суҳбат, репортажлари самимияти ва фикрчанлиги билан ўзига тортади (Иброҳим Ғафуровнинг «Лирик қаҳрамонга хат»идан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. Oriyat

054   У қизга ёмон кўргани учун эмас, унинг падари бўлмиш Муса фермерга нисбатан юрагида тўнғиб қолган алами туфайли тош отди. Тош отгандаям номардларча, яъни кўча юзида ўз майлида суманглаб юрган ювош малла итни баҳона қилиб тош отди. Сўнг эса жони азобда қолган шўрлик қизнинг фарёди остида жуфтак ростлади… Davomini o'qish

Husan Maqsud. Surxonga safar

003    Кўнглимдаги гапни сизга айтсам. Нега айнан тоғ одамлари ғуборсиз, тўғрисўз ва очиқкўнгил бўлади деб ўйлардим. Айнан мен севган ижодкорларнинг кўпчилиги ҳам шундай тоғлар бағрида ўсган. Билсам, бу ерда инсон табиатдан узоқда бўлмайди. Табиатнинг қўйнида, унинг ҳар қандай инжиқлигига чидаб келади. Бу ерда улар турли сохталиклардан узоқда бўлади. Тўғри, бу фикрларим юқоридаги саволларга жавоб бўла олмайди. Бу ерларда ҳеч ким бири-биридан фарқ қилмайди. Ҳамма бир-бирини яхши танийди. Табиатнинг бор инжиқлигига бир бўлиб бардош беради. Тоғларнинг мусаффо ҳавосидан уларнинг кўнгли тозаргандай гўё… Davomini o'qish

Shavkat Jo’rabek. She’rlar

08     Шавкат Жўрабек 1983 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. Унинг «Иккимиздан қолган хотира» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан. Шеърлари Республика газета ва журналларида чоп этилиб келинмоқда. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Cho’loq turna

056    Чўлоқ турна тухумдан кеч чикди. Чиққанидан кейин ҳам ўнг оёғини ололмай анча ётди, типирчилади, тукдан иборат қанотчаларини қоқди. Ўзини пайдо қилган тухум пўчоғига тиззасидан пасти ёпишиб қолган эди. Ниҳоят, ундан халос бўлди-ю, ўнг томонга майишиб, атрофига майда шағал тошлар териб қўйилган, қумга қаттиқроқ босилган туя изидек уясида бир-икки айланди. Сўнг маъюс, ожиз овоз чиқариб, бошини зўрға кўтариб, анчагача қалтираб турди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Hikoya haqida

099     Ҳикоянинг ўзи ҳам ҳар бир асар каби ўзига хос бир олам, сен – ёзувчи – ана шу олам устида туриб, ундаги ўзинг “бино этган саргузаштларни, Флобер айтмиш “инсонлар тақдирини кузатувчи худо сингари кузатасан”, лекин албатта, улар ишига ҳадеб бош суқавермайсан.   …ҳикояда ечим ёзувчининг дунёни зуҳур этиши, инсон руҳининг ички ва сиртқи қонуниятларини нечоғлик билиши, қолаверса – маҳорат-профессионаллик, ижод техникасини қанчалик эгаллагани билан боғлиқ масаладир. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev : Kitobning xarid qilingani emas, o’qilgani hisob.

088    Бир ёзувчи дўстимнинг таъбири билан айтадиган бўлсам, таассуфки, ҳозир қўлининг қичиғини қолдириш учун асар ёзадиганлар кўпайиб кетган. Ҳамма нарсани пул билан ҳал қилиш мумкин, китоб ёзиб шуҳрат қозониш мумкин дейдиганлар хато қиладилар. Davomini o'qish

Nizom Komil: To’g’ri tarjima – yaxshi tarjima degani emas…

056     Ҳар қандай санъат вакилининг, жумладан, таржимоннинг ҳам, ўқувчи ёки томошабин дидига мослашиши – истиқболсиз йўл. Бу йўл адабиётни ҳам, бошқа санъат турларини ҳам тубсиз жар ёқасига етаклайди… Ёш таржимонларга маслаҳатим: шеърият билан дўст тутининг – мушкулингиз осон бўлади. Davomini o'qish

Nigora Umarova. Taxayyul rangini mutasvir etib…

002      Тасаввуфона асарларнинг бош мезони ишқни инсон ҳаётининг туб асоси ва руҳониятининг нури деб эътироф этилганлигидадир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсангиз, Баҳодир Йўлдошев ишлаган суратларда карвон-у. ЎЗЛИКигини қидириш учун дарбадар кезаётган дарвешлар ҳамда улар хаёлидаги машъуқа тимсолини кўп учратасиз. Рангтасвирни томоша қила туриб (ҳа, томоша қила туриб, уларни кўриб бўлмайди) Хайёмона ва румиёна оламга ғарқ бўласиз; Саъдий, Ҳофиз, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий мисралари хаёлингиздан чарх уради. Davomini o'qish

Vatan» de…. Bolamning qoniga. Shoir Usmon Azim bilan suhbat

045      Инсон дунёга келгач эшитиши лозим бўлган ўша табаррук сўз нима, ким ҳақида бўлиши керак? Балки «она»дир? Балки «ота»? Ёки «нон»микин? Йўқ, «Барчиннинг сочини силаб, эсон-омонлик тилаб, тасалли бериб сўзларини авайлаб териб турган Алпомиш ёрига бошқа сўзни айтади… Davomini o'qish

Sarvarbek To’raev. Ikki hikoya

002    Ўшанда ҳам нопармон тонглар худди шундай отарди ва миллиардлаб йиллардан буён зиё сочиб турган ва дунё зулматларини, қораликларини яширинишига хизмат қилиб келаётган бобо қуёш ўшанда ҳам нуроний шарқдан чиқиб келарди. Ўшанда ҳам минг йилликлар оша доимо ғафлат домига тушиб юрадиган одамзотга тонг отганлигини ўз қичқириғи билан билдирадиган хўрозлар овози баланд тоғлар пинжига тиқилган овулни тутарди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

021    Асл шеърнинг умрбоқийлиги шундаки, у шоир ўлимидан кейин ҳам яшайверади. Уни ўқиган ҳар бири киши шеърнинг, демак шоирнинг ҳам умрига нафас қўшади. Ҳар гал беназир шоир Матназар Абдулҳаким шеърлари ўқиётганимда шу ҳақда ўйлайман. Бугун сизга унинг шеърларини ва энг қимматлиси, шоирнинг ўзи ўқиган шеърларини тақдим этар эканман, бир неча дақиқа Матназар Абдулҳакимни ёнингизда нафас олаётганини ҳис этишингизни жуда-жуда истадим. Davomini o'qish