Rafiq Saydullo. Sayyod. Hikoya

001      Бундан салкам бир йилча аввал Рафиқ Сайдуллонинг шеърларини сайтда эълон қилган эдим. Унинг шеърлари кўпчиликка маҳқул келганидан мамнун бўлдим. Кейинчалик эса саҳифаларимизда унинг турк ва озарбайжон шеъриятидан (Нозим Ҳикмат, Воқиф Самадўғли,Ешим Ағаоғлу шеърларидан) қилган таржималарини бирин-кетин саҳифаларимизда қўйдик. Улар ҳам яхши баҳо олди. Бугун эса ёш ижодкорнинг бир ҳикоясини (бошқа ҳикоялари сайт жамҳармасида ўз навбатини кутиб турибди) сизга тақдим этар эканмиз, бу ҳикоя ҳали Рафиқнинг изланишлари эканини таъкидлашни истардик. Изланиш эса ижоднинг юксакка кўтарадиган қанотларидан биридир. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Dunyo olimlari nigohi.“Abdulla Qodiriy va germenevtik tafakkur” kitobidan

04410 апрел — Адабиётимизнинг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

    Текис саҳрода тоғ ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганидек, генетик нуқтаи назардан қараганда, ўзбек романи ҳам мавжуд мумтоз эпик тафаккурнинг янгича шароит берган маҳсулидир. Бир қанча бошқа эътирофлар ва мулоҳазалар бошқа қардош миллат ёзувчилари томонидан ҳам айтилган. Бундаги адиб новаторлигини, устозлигини улуғловчи фикрлар ўзбек адабиётшунослигида мавжуд қарашларга жуда ҳамоҳангдир. Шу боис, айнан қодирийшуносликка оид ўзгача талқинларни кузатиш ниятида хориж олимлари томонидан битилган манбаларни имкон қадар бир сидра кўздан кечирамиз. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy: Iymonim tazyiqi ostida so’zlayman

03310 апрел — Адабиётимизнинг  буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

    …Сўзим охирида адил судлардан сўрайман, гарчи мен турлик бўҳтон, шахсият ва сохталар билан, ҳам англашилмовчиликлар орқасида иккинчи оқланмайдурғон бўлиб қораландим. Лоақал уларнинг, қораловчи қора кўзларнинг кўнгли учун бўлса ҳам менга энг олий бўлғон жазони бера кўрингиз. Кўнглида шамси ғубороти, тескаричилик мақсади бўлмағон содда, гўл виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. Адил судлардан мен шуни кутаман ва шуни сўрайман». Davomini o'qish

Samarqand. Amir Temur maqbarasi & Bibixonim (Amir Temur) jome’ masjidi. Video.

02

    Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни тўқсон бир филга юклаб олиб келтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой муқарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар…. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. IV qism

005      Шоядки юқоридаги мулоҳазларимиз сабаб шулардан айримлари ҳар нени ҳам шеърга солиб бўлмаслигию ёзилган ҳар нени эълон қилавериш маъқул эмаслигини оз-моз англаса, шеърият муқаддас даргоҳ эканию тилдан фойдаланиш масъулиятини чинакамига ҳис этса… Davomini o'qish

Shafoat Rahmatullo Termiziy. Vatan haqida monolog & Eshqobil Shukur. O’z yurtiga o’xshagan shoir

003    Қадим-қадимдан Сурхон заминида “Алпомиш»ни куйлаб ўтган юзлаб бахшиларнинг руҳи XX асрга келиб яна ўз ҳосилини бериши керак эди. Зеро, ҳар қандай пайкал вақти келиб хирмон кўтаради. Худди шу ҳосилнинг энг capa, олтин меваларидан бири Шафоат Раҳматулло Термизий бўлди. Шафоат аканинг руҳида Сурхон даштлари ястаниб ётарди, ундан дарёнинг овози, Боботоғнинг нафаси келиб турарди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (3)

022    — Икки четини қамиш босган бир йўлдан от чоптириб борармишман… – Амир Темур шу сўзни айтди-ю, кўзини юмди. Сўнг шу алфозда, гўё гапириб бераётганларини кўриб тургандек, сўзида давом этди: — Ногоҳ отим йўл четидаги қамишлар шитирилаб кетганидан қўрқиб, орқага тисланиб кетди-да, кишнаб юборди. Шошиб ўша шитирлаган қамиш томонга қарасам, қамишзор ичидан раҳматлик отам отда чиқиб келаётган эмишлар… Davomini o'qish

Ma’rufjon Yo’ldoshev. Qahramon ruhiyatidagi so’z

dagi 07     Атоқли адиб Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон қаламига мансуб «Кеча ва кундуз» асарига «Ўткан кунлар асари даражасида» деб баҳо берилган. У ўзбек адабиётидаги илк роман — дилогия бўлиб, икки китобдан иборат. Биринчи қисми «Кеча» 1933-34 йилларда Москвада ёзилган. Дастлабки боблари 1935 йилда Тошкентдаги адабий журналнинг 1-сонида босилган, асар 1936 йилда тўлиқ ҳолда нашр этилган. Davomini o'qish

Mirabbos Bag’irzoda. Amir Temurning Farangistonga maktubi (1929).

044     Ҳижрий VIII асрнинг охирлари, мелодий XIV аср ўрталарида Шарқда икки буюк турк ҳукмдори яшар эди. Булар борғон сайин ўз қувват ва мавқеларин оширмоқда, жаҳонгирлик сиёсатларини кучайтмакда эдилар. Бу икки ҳукмдорликдан бириси Шарқда ва бириси эса Ғарб тарафларида ҳаракат этарди. Ғарб тарафидағи, кичик Осиёда Усмонли подшоси Султон Елдирим Баёзид бўлиб, шарқ тарафидағи эса, Ўрта Осиёдаги турк амири Темур Кўрағон  эди. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. III qism

03    Бу шоир шеърлари энг аввал бугунги қўшиқчилик талабларини қондиришга тўла сафарбар этилган ва, шубҳасиз, унинг айни кундаги дидига яраша. Қўшиқчилик “маҳсулоти” эса, ўз навбатида, кенг оммага – бадиий диди ўтмаслашиб бораётганидан нолиётганимиз жамиятимизнинг қарийб ярмини ташкил қилувчи ёшларга мўлжалланган. Бошқача айтсак, шоир “керак пардани топган”, шу боис пайдар-пай шеър битиб, бастакорлар пешма-пеш куй басталаб, хонандалар ёниб-ёндириб куйлаб туришибди… Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Aqlli kulgi yoxud kulgili aql

066    Олим бўлсанг — алам сеники…. Дарёлар, океанлар, осмонўпар тоғлар на номини билади, на ўзига битилган мақтовларни тушунади — лекин яшайверади, камайиб қолмайди… Тор хонада ўтирсанг ҳам дунёқарашинг кенг бўлиши мумкин… Davomini o'qish