Шеър завқини, унинг юракда уйғотган ҳаяжонини шарҳлаш, тушунтириш ноилож ва қийин. Шеър — инсон руҳининг сирли жумбоғидир. Ўринли ўхшатиш, фавқулодда топилган таққослашлар дафъатан туйғу-ҳиссиётларни тўлқинлантириб, хаёл-тасаввур кенгликларини чақмоқ каби ёритади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Barnobek Eshpo‘latov. She’rlar
1963 йили Бухоро вилоятининг (ҳозирги Навоий вилояти) Навоий туманидаги Кўҳнамачит қишлоғида туғилган Барнобекни, адашмасам, 1979 ёки 80 йилдан буён танийман. У ўрта мактабни тугатиш арафасида Тошкентга келган, ўша йиллари мен яшаган Спутник (Йўлдош шаҳарча) мавзесидаги уйимда меҳмон бўлган, юпқа дафтарчада олиб келган шеърлари менга анча маъқул келган эди. Ҳалигача бир шеъридаги мана бу сатр хотирамдан кетмайди: Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Ikki hikoya
Жамол қизга ёзган мактубларини мажруҳ кабутарларга менгзарди. У қизга ҳар куни мактуб ёзарди, бироқ бу мактубларнинг унга ҳеч қачон етиб бормаслигини билар, шунинг учун ҳам уларга шундай бир ном ўйлаб топганди. Жамол хатларида усиз ўтган онлари ҳақида тўлқинланиб, жўшиб, йиғлаб ёзар, юрагида селланиб ётган барча ҳис-кечинмаларини тўкиб солишга уринарди… Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Xayrlashuv
…Орадан тахминан етмиш йиллар чамаси вақт ўтди. Гавжум вокзал перронида барваста қоматли эркак (эсладингизми: ўтган асрнинг 41-йили ёзида эрини кузатган келинчакнинг тўнғич невараси эди бу) юз-кўзларидан ғайрат-шижоат ёғилиб турган хушбичим, буниси ҳам етмагандек, ёшгина аёлига қайта-қайта тайинларди… Davomini o'qish
Shuhrat. She’rlar.

Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, шоир, ношир ва драматург Шуҳрат ҳам Иккинчи жаҳон урушида зобит сифатида иштирок этган. Адибнинг “Шинелли йиллар” (1947-1957) романи Иккинчи жаҳон уруши фронтларида орттирган катта ҳаётий тажрибаси асосида халқимизнинг жанговар ҳаёти, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, қийинчиликларга бардошлилиги, келажакка умиди ҳақида ҳикоя қилади.
Ashurali Jo’rayev. Daryodil inson edi.
Таниқли шоир ёзувчи ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги олдидан
Машраб ака қанчалар ватанпарвар бўлса, юртпарвар бўлса, шунчалар дўстпарвар, инсонпарвар ҳам эди. Дўсти жуда кўп эди. Машраб ака билан бир кўришган, суҳбатлашган ё даврада ўтирган инсон у кишининг дўстига айланарди. Мудом яхши одамлар билан дўст тутинарди, улар билан дўст бўлишга интиларди. У дўстнинг қайғусига шерик бўлар, яхши кунларидан қувончга тўларди. Дўстларга садоқатни, вафони, меҳр ва оқибатни Машраб Бобоевдан ўрганиш керак. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Yangi she’rlar & «Xayyom chodirinda». Ruboiylar turkumi
Таниқли шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг янги шеърларини тақдим этиш билан баробар сайтимизда эълон қилинган атоқли рус адиби Леонид Андреевнинг «Яҳудо Искариот» қиссасининг гўзал таржимаси учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, Нодира келгусида ҳам айнан шундай бетакрор асарлар таржималари билан бизни мамнун этади. Сизга тақдим этилаётган янги шеърлар қаторида шоиранинг яна бир ҳаяжонли ва мумтоз нафасларга уланган «Хайём чодиринда» сарлавҳали рубоийлар туркуми алоҳида диққатга сазовордир. Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. She’rlar va doston
Шоир Икром Отамуродни 65 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!
Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Otamakon
Унинг кўз олдида ўша қишлоқ намоён бўлаверди. Қишлоқнинг мовий осмонида балиқлар тўдаси сокин сузишарди.У қишлоқнинг шовуллаб турган осмонўпар теракларини, пахса деворлару лойсувоқ томларини, кўча бошидаги кекса ёнғоқ, баққолнинг дўконини, ҳуштакчи чолнинг устахонасини, чақалоқлигида тарк этган ҳовлисини, лойсупа устига чодирдек шохларини ташлаган марвардак тутни, бари-барини кўрди, таниди…. Davomini o'qish
Xoldor Vulqon. She’rlar
3 май — шоир Холдор Вулқон таваллуд топган кун
Шеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър ёки бошқа турдаги ҳар қандай асар фақатгина эзгулик учун хизмат қилиши керак (Холдор Вулқоннинг мақоласидан). Davomini o'qish
So‘ylasin O’rxun xati (tilshunos olim, professor Ergash Umarov bilan suhbat)
Туркийлар милоднинг VII-VIII асрларида Марказий Осиёнинг кенг ҳудудларида яшаб, инсоният тарихида энг катта туркий давлатни яратган. Ҳоқонлар ўз қаҳрамонликлари ҳақида тошларда турли хил битиклар қолдирганлар. Бу тош битиклар фанда руна ёзуви, руник ёзув, Ўрхун ёки Урхун хати, Ўрхун-Енисей Ёзуви номи билан атаб келинмоқда. Davomini o'qish
Bayram Ali. Sabrning surati
Бу воқеа болалигимнинг олис ёдида маюс бир ўй бўлиб қотиб қолганга ўхшайди. У пайтлар мен ҳали беш-олти ёшлар оралиғидаги жўшқин ва хаёлчан гўдак эдим. Тўғрисини айтсам, Назир тоғам билан янгамнинг тўйлари қандай ўтгани эсимда қолмаган. Аммо, ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлаётганим — Назир тоғам ҳамда Дилафзо янгамнинг чигал тақдир кечмишлари ҳали-ҳануз хотирамдан учмайди… Davomini o'qish
