2016 йил- Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
Миллатнинг оғирини енгил, мушкулини осон айлашга куч бағишлаш адабиётнинг виждон иши. Чунки ҳеч бир адабиёт ҳеч бир шароитда миллат тақдирига тепадан қаролмайди. Ҳар бир адабиётнинг ўз халқи, ўзининг жонажон ватани бор. Шу боисдан ҳам улкан истеъдодлар «Санъат-санъат учун. Адабиётда адабиётдан бошқа бир ғоя ахтариш санъатни хароб этишдир» деган назарияларни қабул қилишмаган. Ва бундай назариялардан адабиёт номи ила миллатнинг номуси, ҳаёти, мавжудлигига қарши бетайин асарлар дунёга келади, аллақандай «бахтномалар» яратилади деб билишган. Davomini o'qish




