
1921 йилнинг эрта баҳорида Бухорога машҳур қўмондон Анвар пошо ташриф буюради. У Бухоро шаҳрида бир ойга яқин туриб, жумхурият раҳбарлари билан яширинча учрашиб, “нима қилмоқ керак?” деган саволга жавоб излайди. Охири русларнинг “мухтор элчиси” Юрьнев уни ҳузурига таклиф этиб: “Хўш, Анварбек, Бухорода яна қанча меҳмон бўлмоқчисиз?” деб сўрайди. Анвар пошо англайдики, Бухоронинг янги хўжайинлари уни бу ерда туришини истамайди. У ҳамроҳлари билан гўё “жайрон ови”га бориш баҳонасида шаҳарни тарк этиб, Шарқий Бухорога йўл олади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Shavkat Rahmon. Shoir haqida hujjatli film
12 сентябрь — жасоратли шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги
Мазкур ҳужжатли фильм ўзбекнинг улуғ шоири Шавкат Раҳмон (1950-1996) ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Фильм шоирнинг оғир хасталикка учраган сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади ва шоирнинг оила аъзолари, ижодкор дўстлари хотиралари асосида тайёрланган. Davomini o'qish
Yosh 45 ga borganda (Shavkat Rahmon bilan suhbat. 1995) & Oqibat (Shavkat Rahmon xotirasi)
Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Оқибат» кўрсатуви машҳур ўзбек шоири Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Унда шоирнинг яқин дўстлари ва шогирдлари — Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Даврон, Аҳмад Аъзам, Асқар Маҳкам, Иқбол Мирзо иштирок этган. Шунингдек, саҳифада Раҳмон Қўчқорнинг 1995 йили Шавкат Раҳмон билан қилган суҳбати ҳам тақдим этилмоқда. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Endi kuz. She’rlar kitobi

Наби Жалолиддин. Энди куз… Шеърлар. Тошкент. «Adib» нашриёти, 2014 / Nabi Jaloliddin. Endi kuz… She’rlar. Toshkent. «Adib» nashriyoti, 2014
Истеъдодли шоир Наби Жалолиддин шеърият ихлосмандларига яхшигина таниш. Шоир ўзининг навбатдаги китобини ўз мухлисларига тақдим этди. Китобга киритилган ижод намуналари шоирнинг сўнгги йиллардаги кўнгил изланишларидир. Мавзулар ранг-баранглиги ва ташбеҳларнинг ўзига хослиги ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Фалсафий хулосалар ва теран тасвирлар кишини беихтиёр тафаккур қилишга чорлайди.
Davomini o'qish
Talant Bek. Mangu afsona
Талант Бек. Мангу афсона. Шеърлар ва достон.Тошкент,»Тезкор нашр маркази»,2014 йил,273 бет. Муҳаррир Ҳусан Мақсуд / Talant Bek. Mangu afsona. She’rlar va doston.Toshkent,»Tezkor nashr markazi»,2014 yil,273 bet. Muharrir Husan Maqsud
Талант Бек — муросасиз шоир. Унинг лирик қаҳрамони Замон ва Макон, Ҳаёт ва Мамот ўртасида чаппар уриб, саргардон кезинадиган одам. У доим бедор. Davomini o'qish
Hayot soqmoqlari. Bahodir Yo’ldoshev portretiga chizgilar. Videofilm
7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун.
Бугун — 7 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 69 ёшга тўлади. Гурунгдош жўралариму даврадош дўстларим,мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яшайдиган театр ва Баҳодир Йўлдошевнинг ихлосмандлари номидан акани муборак кун билан чин юракдан табриклайман ва яна узоқ йиллар бизга ҳамнафас бўлиб юришларини тилайман. Davomini o'qish
Shuhrat Matkarim. Avval va keyin
Баҳром эса қишлоқ мактабидаги ўқитувчининг ўғли эди. Аъло ўқир, ҳар йили тинмай фан олимпиадаларига қатнашар ва албатта, уларнинг кўпчилигида ғолиб бўлар эди. Шунинг учун мактабда унинг обрўси баланд, ўғил болаларнинг кўпчилиги унга ҳасад кўзи билан қарар, қизлар эса у билан дўстлашишга ҳаракат қиларди. “Ҳамма яхши нарсалар фақат меники бўлиши керак”, деб ўйлайдиган Каромат эса тезда Баҳромга ҳам эга чиқиб қолди. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom: Odamga ishonaman,hayotni sevaman!
Бугун нима кўп: газета-ю журнал кўп. Кўпларини очасану ёпасан, очасану ёпасан. Одам боласи ўқишига арзийдиган сўз йўқ, жумла йўқ. Бундай газеталар айниқса марказда кўпайиб бормоқда. Олди-қочдини ёзадиган газеталар бемаза қовуннинг уруғидек кўпайган. Мен шунча зиёли инсоннинг эътиборига лойиқ бўлмаган, ҳатто «очасану ёпасан»га ҳам арзимайдиган нашрлар ичида ўзимга маъқул бир газетани топиб олганман. Унинг номи “Сурхон ёшлари”. Термизда чоп этилади.Журналистика факультетида ўқимагани учун майиб бўлмаган, ўз сўзи ва кўзи бор ёшлар томонидан тайёрланадиган газетанинг ҳар бир сонини мароқ билан ўқийман. Бугун газетада босилган бир суҳбатни сизга илиндим. Насиб бўлса, кейин ҳам бу илиниш давом этажак Davomini o'qish
Yusuf Amiriy. G’azallar, tuyuqlar & «Dahnoma» dostonidan parcha

Мавлоно Амирий турк эрди ва туркча шеъри яхши воқеъ бўлубдур,аммо шуҳрат тутмабдур.Ва бу байт анинг “Даҳнома”сидиндур:
Не эмакдин,не уйқудин солиб сўз,
Эмакдин тўюб,уйқудин юмуб кўз. Davomini o'qish
Odil Ikromdan Olima Nabizodaga ikki maktub

Мактубот азалдан ўзбек адабиётида мавжуд бўлган. Биргина Алишер Навоий мактубларини эслаш кифоя. Аммо, афсуски, замонавий ўзбек адабиётида ижодкорларнинг ўзаро ёки турли сабаблар билан ёзилган мактублари бармоқ билан санарли ҳолатда қолиб кетмоқда. Ҳолбуки, мактуб жанри адабиёт ва адиб дунёқарашини, ижодий оламини англашга хизмат қилувчи нодир манба ҳисобланади. Бу соҳада ҳам ўнгланиш бўлади, деган умид билан сизнинг назарингизга истеъдодли шоир Одил Икромнинг шеъриятда ўз йўли, ўз овозига эга Олима Набизодага ёзган икки мактубини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Kim. Hikoya

Бирдан кучли оғриқ сездим. Оғриқ зўридан инграб юбордим. Оёғим ости, бутун номаълум борлиқ титрай бошлади. Қандайдир вақт бошланганини англаб-англамай сезардим. Ҳолдан тояётган бўлишимга қарамай, ҳаракатдан тўхташни истамасдим. Мендаги бу фикр атрофимдаги менга ўхшашларга ҳам сингиб бораётганди. Биз бу вақтни неча минг йиллар давомида интиқ кутганмиз гўё. Дарбадарлигимнинг поёнини истардим. Ўшал вақт эса ҳамма-ҳаммасига ором бағишлаб аросатдан қутқарарди. Бу ўйларим миямда анчадан мавжуд-у гўё мен айни дам англаётгандайман. Davomini o'qish
Go’zal Begim. Ismingiz shu’lasidan qamashar ko’zim…

Мен тунда дарахтга суяниб китоб ўқишни яхши кўраман. Дарахт эса менга суянишни истайди. Дарахт босинқираб чўчитиб қўяди баъзан. Куртаклари чумолидек ўрмалайди. Хаёлимни узолмайман шохчалардан. Сийқаси чиққан жимликни тинглайман. Дарахтга суянаман барибир. Ҳар кимнинг ҳам суянчиғи бўлиши керак-да ҳаётда. (Шоиранинг «Сукунат жаранглари» китобидан) Davomini o'qish

