Shukur Qurbon. Shoir bilan suhbat & She’rlari.

090
6 июль — таниқли шоир Шукур Қурбон таваллуд топган кун.

  Умуман олганда, шоирлик қайси давр­да осон бўлган? Айниқса, Навоий, Бобур, Машраб каби шоирларни дунёга берган халқ қалбидаги гапни айтиш менимча ҳамма давр ижодкоридан ҳам юксак масъулият талаб этади. Қолаверса, ўша йилларда мамлакатимизда мустабид тузум ҳукмрон эди. Бу давр шоирларининг қиладиган иши, энг аввало, халқ ҳаётидаги ҳақиқатларни ёзиш бўлган Мен ҳам ўшалар қаторида баҳоли қудрат, Эркин Воҳидов таъбири билан айтганда, «аччиқ ҳақиқат»ларни қоғозга туширишга уринганман. Davomini o'qish

Payvasta dillar me’mori & «Iliada»ga ilhom bergan «Dekameron» .

011
Ўзбек таржима мактабининг устунларидан бири,  Ўзбекистон санъат арбоби Қодир Мирмуҳамедов жаҳон адабиёти классикларининг 70 га яқин асарини ўзбекчага таржима қилган. Улар орасида Михаил Булгаковкинг «Уста ва Маргарита», Робиндранат Тагорнинг «Хонадон ва жаҳон», Жек Лондоннинг «Мартин Иден», Максим Горькийнинг «Клим Самгин», Бокаччионинг машҳур «Декамерон» каби романлари бор. Ҳомернинг икки шоҳ асари «Илиада» ҳамда «Одиссея» Қодир ака таржимасида ўзбек ўқувчиларига армуғон этилган.
Ана шу тенгсиз асарларнинг иккитасида менинг ҳам қисман улушим борлигидан фахрланаман. Михаил Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» романи менинг тавсиям асосида таржима қилинган бўлса, Ҳомернинг бебаҳо «Илиада» достони нашрига махсус муҳаррирлик қилганман. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Qora Klit

032Истеъдодли ёзувчи Шойим Бўтаевни 55 ёшга тўлгани билан табриклаймиз.

    Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish

Zikir Muhammadjonov. Iste’dod qadri.

021

Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан

   Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади.Бундан аввал мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Бугун таниқли санъаткор Қудрат Хўжаев ҳақидаги мақолага навбат етди Davomini o'qish

Guljamol Asqarova. She’rlar.

0_1ba604_259cfad8_orig.png    Шоир қачон шеър ёзади? Шу саволни кўп таҳлил этаман. Назаримда, шеър туғилиши учун шоир руҳини ларзага соладиган куч керак. Дард, изтироб, ёруғ туйғулар лозим. Шеър изтироб бўғзингга тиқилганида ёзилади, қувонч руҳни кўкка парвоз эттирганида, завқу шавқ­қа тўлдирганида ёзилади (Гулжамол Асқарова билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. “Rangin lahzalarga to’lmoqda hayot…”

022
Бир сўз билан айтганда, Шавкат Раҳмон шеърияти баҳор осмонига ўхшайди: унинг рангин, гўзал камалаги жилоланиб, кутилмаганда кескир шамширга айланадики, булутлар бағри ситилиб, еру кўкни момақалдироқ овози, умидбахш чақинлар тута бошлайди. Davomini o'qish

Kitob insoniyatni qutqaradi. Adabiyotshunos olim va adib Ibrohim G’afurov bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.02.18_00h39m59s_001_.png    Мен китобни билим олиш ва ўрганиш учун ўқийман. Бошқа одамларнинг тажрибалари, яшаш ва ҳаёт юритиш йўсинларига болалигимдан жуда қизиқаман. Менга инсон тажрибалари энг қимматли нарса бўлиб туюлади. Ҳар бир одамнинг ҳаёт тажрибаси бир дорилфунун қимматига эга деб қарайман. Булардан ташқари китоблар инсон гўзалликларининг хазинаси. Гўзаллик туйғуси, фаросати китоблар ўқиш орқали камол топади. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. O’z-o’zimdan intervyu & Buni hayot deydilar. Hikoyalardan iborat roman.

0013 июль – Ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат таваллуд топган кун

   Бугун сиз ўқийдиган интервьюни роппа-роса 13 йил аввал Нусрат ака ўз-ўзидан олган эди. Албатта, 60 ёшлик йигит билан етмиш учга тўлган мўйсафиднинг ўртасида катта фарқ бор. Айтмоқчиманки, мабода Нусрат ака яна ўзидан интервью олишни ўйласа,ўртада мутлақо бошқача суҳбат бўлиши табиий. Яна ишончим борки, бўлажак суҳбатда ўтган 13 йиллик вақт давомида ёзган асарлари маъноси, хусусан, устоз Асқад Мухторга бағишланган асардаги айтилган ҳикматларга тенг қувватли маъно намоён бўлади. Қолаверса, ўша йиллар Нусрат акани жиғибийрон қилган кўп муаммоларга ўрганиб, аниқроғи кўникиб ҳам қолдик.
Муборак ёшга тўлган Нусрат акани барча қадрдон дўстлари, укалари ва шогирдлари номидан чин юракдан табриклаб,Яратгандан узоқ умр тилаб қоламиз.
Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xiva xonlari haqida tarixiy hangomalar.

090
Хон (қаон) қадимги туркий ҳукмдор, подшо маъносини англатган хон сайлаш маросими ҳақида 1846 йилда хивага келган рус сайёҳи Г.Данилевский хотиралар ёзиб қолдирган. Унга кўра,”хон сайлаш” маросими оддий халқдан пинҳона, кечаси бир ҳовуч сарой амалдорлари ва хоннинг қариндошлари томонидан амалга оширилган. Табиийки, хон ўзини сайлаган амалдор ва қавмлардан миннатдор бўлиб юриши ва уларга катта моддий ва сиёсий эркинлик бериб қўйган.Уни сайлаш маросимига саноқли одамлар қатнашган ва бундай амалдорларнинг “олий кенгаш”ида шайхулислом, девонбеги, нақиб, қози, мутавалли, парвоначи кабилар бўлган.Энг аввало хон қилиб сайланадиган кишини ечинтириб, бошдан оёқ янги либос кийгизганлар.Кейин эса кийгизларга ўтирғизиб, уч марта ҳавога ирғитиб, “хон, хон, хон” деб нидо қилганлар. Davomini o'qish

Barmoqdagi muhr.Taniqli adabiyotshunos olim Abdug’afur Rasulov bilan suhbat.

037
1 июль – Адабиётшунос олим Абдуғафур Расулов таваллуд топган кун.

Олимнинг ҳаёти ва турмуш тарзини бир-икки оғиз сўз билан ифодалаб бўлса, қани. Илмнинг сабрни синайдиган, тоқатни ҳам толдирадиган машаққатли йўлини игна билан қудуқ қазишга қиёс этади. Балки, шу тўғридир дейману гоҳида олим қудуқ қазиш учун ишлатиладиган игнанинг тор тешигидан ўтишига ҳам тўғри келиши ҳақида ўйлаб қоламан. Davomini o'qish

Insonni insondek ko’rmoq orzusi. Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat.

022

  Энг зўр ҳимоя – миллий туйғудир. Меҳр-оқибат, ор-номус, ғурур, ибо, ҳаё каби миллий туйғулар. Бир куни ўтириб санаб чиқсам, менинг билганларим ўн олтита экан. Ана шу ўн олти туйғу менга миллат руҳини тутиб турган ўн олти устун бўлиб кўринади. Уларсиз миллат руҳи тўкилиб кетиши муқаррар. Айни шу туйғулар униб-ўсаётган ёш кўнгилларни сақлаб қола олади. Davomini o'qish

Zikir Muhammadjonov. Olim Xo’jaev va uning Shohidasi.

021
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан

   Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади. Таниқли олимга миннатдорчилик билдирган ҳолда мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish